Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Рассомнинг асари

Рассомнинг асари
14 Mart 2020 - 12:31 'да юкланди ва 525 марта ўқилди.

Кўраëтганингиз бу асар муаллифи талантли рассом дўстим Шавкат Музаффардир.

Асарни Чехияда яшайдиган ўзбекистонлик олим сотиб олиб уйига осиб қўйди. Бу расм осилганига 4 йил бўлди. Расм уйни безаб яхши ижобий фазо яратган. Меҳмонлар кўзини ҳам қувнатиб турибди.

Уста рассомнинг оригинал расмини сотиб олиб уйни безатиш ҳақиқий бой одамлар ўзига раво кўрадиган люкс машғулот.

Ўзбекистондаги рассомлар билан гаплашиб кўринг. Улар камида 8 ëки 9 йил рассомликка ўқишган. Олдин бирор тўгаракда 3 йил кейин Беньков билим юртида 4 йил кейин рассомлик институтида 5 йил ўқишади. Аммо шундан кейин ҳам ҳамма рассом бўлиб етишавермайди. Тасвирий санъат асари узоқ машаққатли тажриба маҳсули бўлгани учун ҳам қиммат туради. Шу билан бирга расм сотиб олиш бу аксар холда яхши инвестициядир.

Бир мисол айтсам. 1991 йилда 1500 совет сўмига сотиб олинган Ўзбекистон халқ рассоми Волков асарининг нархи бугун бир миллион АҚШ долларига халқаро аукционларда сотилмоқда.

1993 йили укам Қудрат билан раҳматли устозим Чингиз Аҳмаровнинг уйига зиëратга бордик. “Россия” меҳмонхонасидан сал нарида яшарди устоз. Чингиз ака укам Қудратга расмларини кўрсатиб “сотиб олмайсанми” деди. Табиатан хушфеъл укам “Пулим оз” деди ҳижолат бўлиб. Устоз бўлса “Ўша оз пулга ҳам сотиб олавер” деди. Қудрат қўлидаги пластик пакетга жойланган пулларни устозга узатди. Устоз санамасдан пулни бир қисмини олиб қолганини қайтариб берди. Расм орқасига кўмир билан укам Қудратни олқишловчи гапларни ҳам ëзиб берди. Бугун Чингиз Ахмаров асари жуда қиммат туради.

Эсласангиз Гулнора Каримованинг Женевадаги уйидан ҳам Ахмаров асарлари чиққан эди. Дунëда олмос¸ дур ва мужавхарлардан ҳам қиммат турадиган нарса бу рассомнинг асаридир. Бу дунëда шунча йил яшаб мен билган энг яхши¸ энг ақлли меҳрибон ва айни дамда тупроқ каби ҳоксор одамларнинг рассомлар эканига амин бўлдим.

Кеча бухоролик рассом дўстларим Музаффар Абдуллаев ва Зелимхон оға Саиджонов кўргазма қилганини ФБда кўриб улар учун севиндим. Сизларни севаман жўраларим. Яхшиям борсиз бу дунëда. “Майли юрсангиз ҳам дунëни кезиб¸ узун сочингизга тушса ҳамки оқ. Бир ўтинч бор берингиз чизиб онамиз сувратин Ўзбекистонни.” Шоир Абдулла Орипов ëзган шеър маъноси шундай эди. (Айнан эсимда йўқ) Устозларим Ориф Муинов (мархум) Исфандиëр Ҳайдаров¸ Омон Азиз¸ Янис Салпинкиди¸ Шавкат Абдусаломов сизларга таъзим ва олқиш. Рассом дўстларимнинг ҳаммаси учун тааллуқли бу гаплар. Омон бўлингизлар.

Шуҳрат Бобожон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube