Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Прописка тизими бекор бўлмайди, аксинча қоидалар янада оғирлашади

Прописка тизими бекор бўлмайди, аксинча қоидалар янада оғирлашади
20 Mart 2020 - 10:14 'да юкланди ва 967 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги пропискани соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини эълон қилган (www.xabar.uz, 16 март). Ушбу қарор лойиҳасидан кўринадики, прописка бўйича деярли ҳеч қандай енгилликлар берилмайди, аксинча, олдингига қараганда айрим оғирлаштирувчи бандлар таклиф этилган.

“Ички ишлар вазири ўринбосари ваъда қилганидек, прописка тизими бекор қилиниб, унинг ўрнига рўйхатга олиш тизимига ўтилмайдиган бўлди. Прописка тизими яна сақлаб қолинади! Қойил, баракалла! СССРдан қолган Конституцияга зид тизимдан воз кечишга кўзлари қиймаяпти мутасаддиларнинг”, деб ёзади ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев.

Лойиҳага кўра, пропискаси йўқ фуқаролар умумий мулк сотиб ололмайди, яъни 2-3 киши бирлашиб уй сотиб олиш тақиқланади. Бу эса Конституциядаги мулкдор бўлиш ҳуқуқининг бузилишидир.

Айни пайтда айрим хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача виза олмасдан юриши мумкин, лекин Ўзбекистон фуқаролари Тошкентда 10 кундан ортиқ рўйхатдан ўтмасдан юра олмайди. Янги лойиҳада мазкур ҳолат ҳам ўзгаришсиз сақлаб қолинмоқда.

Қонун лойиҳасида биргина енгиллик кўзда тутилган: у Тошкент пропискасига эга бўлмаганларнинг иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат берилишидир.

Ўзбекистондаги прописка тизими халқаро ҳамжамият ва миллий зиёлилар томонидан аксилконституциявий хатти-ҳаракат сифатида қораланади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube