Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маданият вазирлигидаги коррупцион схемалар ҳақида. 3-қисм

Маданият вазирлигидаги коррупцион схемалар ҳақида. 3-қисм
20 Mart 2020 - 11:49 'да юкланди ва 1374 марта ўқилди.

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ КОРРУПЦИОН СХЕМАЛАР ҲАҚИДА. 3-ҚИСМ

Маданият вазирлигида авж олган коррупция, порахўрлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби фактларни ошкор қилувчи туркум мақолаларимизни ёзишда давом этамиз. Бугунги мавзу музейлар соҳасидаги коррупция мавзуси. Шундай қилиб…

Бугунги кунда мамлакатимизда 350 дан ортиқ музейлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг соҳавий хусусиятини ҳисобга олмаганда деярли барча музейлар фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назорат энг юқори ваколатли бўғини бу Маданият вазирлиги ҳисобланади. Маданият вазирлигининг структурасига мувофиқ умумий раҳбарлик Маданият вазири бўлса, вазирннинг биринчи ўринбосари ва қолган икки ўринбосарлари вазирлик тизимидаги йўналишларни куратори ҳисобланади. Масалан, вазирнинг биринчи ўринбосари ижодий ташкилотлар, театрлар соҳасига кураторлик қилса, музей, кутубхона ва маданий мерос объектлари вазир ўринбосари куратор ҳисобланади. Маданият вазирлиги структурасини сўнгги ўзгаришига кўра Республика маданий мерос департаменти раҳбари лавозимига кўра Маданият вазири ўринбосари ҳамдир.

Бугунги кунда музей, кутубхона ва маданий мерос объектлари назоратини Маданият вазири ўринбосари Акилова Камола Балтабаевна олиб бормоқда. Акилова Бадиий академия раиси Акмал Нурнинг рафиқаси эканлиги кўпчиликка маълум. Ташқи кўринишдан беозор ва мулойим кўринсада, Акиловани яқиндан билган ҳамкасблари унинг нималарга қодирлигини жуда яхши англашади.

Акилова Камола

Сўнгги йилларда ҳукумат мамлакатга туристлар оқими кенгайганини ҳисобга олиб, туристлар учун энг қизиқ бўлган манзил – музейларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ишлари учун бюджетдан миллионлаган маблағлар ажратилаётгани албатта қувончли, аммо ажратилган маблағларни ҳаммаси ўз ўрнида сарфланиши эса энг оғриқли нуқта ҳисобланади.

Музейлар учун бюджетдан ажратилган маблағларнинг маълум қисми қуйидаги коррупцион схемалар орқали ўзлаштирилади. Айтайлик кичикроқ ҳажмдаги музейни таъмирлаш учун ўрта ҳисобда 2 млрд пул ажратилади, аввалдан энг ишончли фирмалар тендер-танлов комиссияларида иштирок этади, ғолиб бўлгандан сўнг вазир ўринбосари К.Акилованинг ҳамтовоғи вазирликнинг музейларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шахло Абдуллаева тендерда ғолиб бўлган қурилиш фирмаси билан оғзаки келишиб, энг камида 10% миқдорда “откать” бериш шартини қўяди. Қурувчи келишувдаги 10% ни бериш баробарида ўзига бўладиган ҳар қандай қурилиш билан боғлиқ талабдан имтиёзни қўлга киритади. Айтайлик қурувчини ўз ишини сифатли қилмасада ҳеч ким (К.Акилова ҳам) эътироз билдира олмайди. Бу икки томон учун ҳам манфаатли келишув.

Шахло Абдуллаева – ўнг тарафда

Фактларни келтирсак: 2017 йил Жиззах вилоятида “Ҳамид Олимжон” уй музейи қуриб битказилди. Музейни қурилиш ишларида “Зийнат дизайн” фирмаси амалга оширган. Фирма раҳбари Шерзод ака биз билан суҳбатда музей учун сарфланган умумий суммани айтишдан бош тортган бўлсада, лекин вазир ўринбосари К.Акилованинг қатъий талаби билан умумий сметада кўрсатилган маблағдан 10% “откать” берганини тан олди. Музей соҳаси мутахассислари яхши билишадики, мазкур музей ОАВ воситалари ёрдамида шов-шув қилиб пиар қилинган бўлсада, аслида кўргазма залидан фарқ қилмайдиган энг камбағал музейдир.

Яна бир факт. 2018 йил Қўқондаги “Худоёрхон” музейи учун бюджетдан 1,5 млрд маблағ ажратилган. Мазкур маблағлар тендер ўтказилмасдан туриб, Қўқон ҳокими билан келишилган ҳолда К.Акиловани коррупцион схемалар асосида топиладиган маблағларни легаллаштириш мақсадида тузилган номигагина қурилиш фирмаси ҳисоб рақамига ўтказилиб, таъмирлаш, реставрация ишларида оддий уста ишчи кучларидан фойдаланилган.

Вазир ўринбосари К.Акилова ва бошқарма бошлиғи Ш.Абдуллаевалар тандеми бу йўналишда “пул қилиш”ни анча ҳавосини олиб улгурди. Ўзбекистонннинг қайси бурчагидаги музей таъмирланаётган бўлса ва унда қурилиш фирмаси “Зийнат дизайн” фирмаси амалга ошираётган бўлса билингки бу жараёнда К.Акиловани 10% откать улуши бор. Масаланинг қизиқ томони бошқарма болиғи Ш.Абдуллаева бир вақтнинг ўзида иккита фронтда ҳам “ўйнай” олиш қобилиятига эга. Масалан, олинган “даромадлар”дан ўз вақтида собиқ вазир Бахтиёр Сайфуллаевнинг ҳам бохабар қилиб қўйгани учун бир муддат К.Акилова билан душманона кайфиятда ишлашларига ҳам тўғри келди.

Бу коррупцион ўйинларда яхши ўйинчилардан яна бири Халқ ҳунармандчилиги музейи собиқ “Амалий санъат” музейи директори Исмат Юсупов ҳам ана шундай “моҳир”лардан бири. Маданият соҳасида мутахассис кадрлар етишмовчилиги мавзуси вазирлик кун тартибида доим долзарб бўлиб турган бир паллада, соҳани мутахассислари ўрнига И.Юсуповга ўхшаган жисмоний тарбия институтини тамомлаган мутахассисга директорлик лавозими лойиқ топилган. Бу бежиз эмас гўё. И.Юсупов ҳам маккорлик бобида К.Акилова ва Ш.Абдуллаевалардан қолишмайди.

Исмат Юсупов

Музей директори ойлик маоши 2 млн сўмни ташкил қилишига қарамай, қисқа муддатлик директорлик фаолиятида Тошкентдаги энг қиммат квартал ҳисобланган “Ц” кварталдан 3 хона, Ракатбоши кўчасидан 3 хоналик квартираларни сотиб олишга улгурди. Бу ҳам етмагандек, Сергили туманида кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган уйлардан ҳам олишга улгурди. Шерикларидан фарқли ўлароқ Исмат Юсупов топган пулларига “кобалт”, “трекер” каби ойлик маош эвазига кун кечирадиган оддий оила учун орзуга айланган автомобилларни сотиб олиб кўз-кўз қилиши билан ажралиб туради.

К.Акилова ва Ш.Абдуллаеванинг қонунсизлик фаолияти шу нуқтага бориб етдики, улар Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институтида ўқитувчилик ҳам қилишсада, хизмат сафарларига кетган вақтларида ишламаган кунлари учун ҳам ойлик маош олишдан уялмасликлари, мазкур олийгоҳнинг бошқа педагогларини норозиликларига ҳам сабаб бўлган.

Хизмат сафарлари ҳақида гап кетганда ўрни келганда айтиб ўтиш керак, Маданият вазирлиги томонидан хорижга ташкил қилинадиган хизмат сафарларининг бирортаси ўзини оқлаган эмас. Боиси хорижий хизмат сафарлари тематикасидан қатъий назар ўзига хоз “хизмат кўрсатган” кимнингдир яқинлари жўнатилади, гарчи у юборилаётган хизмат сафарига даҳлдор мутахассис бўлиш бўлмаслигидан қатъий назар. Мақсад солиқ тўловчилардан ундирилган маблағлар эвазига хорижда саёҳат қилиш, инстаграм, фейсбук саҳифаларига расмлар жойлаб кўз-кўз қилиш каби ҳавойи мақсадлардан иборат.

Мақола сўнггида ҳурматли азиз муштарийларга кичик бир изоҳимиз бор эди. Биз фош этувчи мақолаларни ҳаёлий образлар ёрдамида тўқиб чиқараётганимиз йўқ. Ёзаётганимиз яқин кунларда вазирликда содир бўлган ва бўлаётган ҳодисалар хусусидадир. Бу билан биз Ўзбекистонда фақат Маданият вазирлигида коррупция мавжуд қолганлар “оппоқ” деган фикрдан ҳам йироқмиз. Бизни мақсад, фуқаролик позициясидан келиб чиқиб, атрофда бўлаётган ғайриқонуний ишлардан мутассадди ташкилотлар ва кенг жамоатчиликни бохабар қилиш орқали ўз бурчимизни бажаришдан иборат. Биз келтираётган исмлар ва фактларни бевосита Маданият вазирлигидан топишингизга аминмиз. Биз сизни алдамоқчи эмасмиз азиз муштарийлар. Сизнинг ишончингизни доим қадрлаймиз.

Шундай қилиб, биз давом этамиз.

Сарвар Пскентий

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube