Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Уй

Уй
21 Mart 2020 - 21:35 'да юкланди ва 3794 марта ўқилди.

УЙ
(эссе)

Кеча сиз улғайган ва сиз яшаган кўчаларни айландим.

Аввал узоқдан ўша уйга термулдим. Кўчанинг нафасини ҳис қилдим…

Ёзиқларингиз ва эшитганларим хотиримдан ўтди. Уйнинг ҳувиллаган ва тилсиз деворлари ниманидир сўзламоқчи бўлган соқов кишидек истиқболимга чиқаётгандек туюлди.

Ҳаво совуқ.

Атроф жим.

Юрагим гупилларди.

Қадамингиз теккан тупроқга оёғимни босдим. Бу излар ҳовури ҳали совумаган. Бу кўча, бу дарахтлар, бу уй ҳануз ўғлини соғинган муштипар она каби нафас олаяпти.

Улар сизнинг қадамингизга, нафасингизга интизор. Улар сиёсатни тушунишмайди. Улар англамайдики ўзидан узоқда йўқотилган йилларнинг асл важини. Аммо улар жим кутадилар.

Остонанинг ҳадиккан нигоҳи юрагимни увиштирди. Ўтган йиллардаги дарбадар воқеликлар, айқаш-уйқаш ёлғону-бўҳтонлар унга ҳам ўз кучини кўрсатган ва нотаниш шарпадан чўчиган бўсаға бир қалқиб тушгандек бўлди.

Полга ястанган гилам қадамимдан нигоҳини узмади.

Уй ичидаги ҳар бир буюм жонли ва барчасининг ўз эртаги бор эди. Бу сиз ҳақингиздаги ва сизни ўзларидан узоқлаштирган давр тўғрисидаги ҳақиқатлар эртаги эди.

Бир оз чалкашдим.

Уй ичида хоналар жуда кўп. Барча эшиклардан мўралагим, ҳар бир бурчакда нафас олгим келди.

Катта хонага кирдик.

Хона тўрида суратингиз осиғлиқ. Бошқаларига қараганда ғурурли бир девор ўз кўксига худди орден каби расмингизни осиб олибди.

Ҳа, у жасоратли, энг ботир девор эди…

Хонада оғир жимлик бор, оғир йўқотиш бор. Буни ҳис қилиш қийин эмас. У ерда кўп давра суҳбатлари бўлгани, шеърлар ўқилгани, кулгулар янграгани, дўстлар, ижодкорларнинг овозларини англадим.

У ерда сизнинг товушингизни, ўрнингизни ҳис қилдим. Аслида бир оз кўзларимга ёш олдим. Аммо кўзёшимни бировга кўрсатмадим, менга бу хона тўғрисида гапираётган сукунатга қулоғимни туттим.

Кўз олдимда гавдаланаётган воқеалар тизгини мен анча олдин ўқиган дедиктив асарлардаги воқеалар ривожи билан деярли бир хил.

Инсон ҳаёти ўзи бир китоб дейишса пинагини ҳам бузмайдиган ёшгина қизча, бугун ўша китобнинг бобларидан бирига айланди.

Биласизми, ҳозир шу тобда сизга ичимдагиларни тўкким келди.

Аторофимдагилар ҳамиша кимгадир ёмон кўринмасликка интилишади. Айрича ёнган ва ҳақиқат учун доим курашувчи, гупиллаб ураётган юрагим эзилади. Биз яшаётган оламда адолатсизлик, ишончсизлик, иккиюзламачилик ажриқдек томир отаётганидан чўкаман. Ёлғонпарастлар борлигидан ўкинаман.

Аммо, биламан менинг чўкишим, ўкинишим, эзилишим ҳеч бирини ўзгартира олмайди.

Биз курашадиган бу майдон ҳамиша бўшлиги мени оғринтиради. Кимгадир ёмон кўринмаслик фалсафаси тўғрисида ўйлаб қоламан баъзида. Кейин хаёлларимни савалайман.

Ҳақиқатни очиқлаш, адолат учун курашиш нақадар оғир!..

Инсон зоти ғалати.

Қаранг, дарров мен ҳам нолияпман.

Гарчи бувим доим “нафас олаётган ҳар кунингга шукр қил”, дер эди.

Оламимда сақлаб қўйганларим – фикларим билан бўлиб, жиянингизни чой кўтариб кириб келганини сезмабман.

Дастурхон атрофида бир оз суҳбатлашдик. Овора бўлманг дейишимга қарамай овқатга уннашини айтиб ташқарига чиқди.

Хонада мен, портрет, дастурхон ва сукут қолдик.

Пиёлага чойнакни баланд кўтариб чой қуйдим. Одатда чойнакни пиёладан масофани юқорида тутиб туриб, чой қуйиш одобсизлик белгиси, аммо мен хонадаги жимликни бузгим келди.

Барибир хона яна жимликка ўрмалади.

Чойни иссиқ иссиқ хўпладим.

Эшик ғийқиллади.

Инингиз Рашид Бекжон оғир ҳўрсиниқ билан (менга шундай туюлди) кўрпачага чўккалади.

Чой узаттим.

Ҳаракатларидаги эҳтиёткорлик, юзи, кўзидаги қайғу муҳри мени баттар тўкди, эзди.

Сизга ва яқинларингизга қилинган адолатсизликдан эзилдим.

Анча гаплашдик.

Ўтган ва шунчаки қаердадир эзгиланиб ўтган ёшликни, ўтмишдаги талатўпларни, сарсонгарликни, мусофирчиликнинг машаққатларини, ватан соғинчи ҳақида эшиттим.

Эшитяпману гўё кино лентаси кўз олдимдан ўтмоқда. Оғир тарих, ўкинчли ўтмиш.

Барчамиз бирга овқатландик.

Дастурхонда кимдир етишмаслиги уйнинг аччиғини келтирарди. Унинг қучоғидаги соғинч оғриғи тузалмас ва кетмас дарддек гўё.

Овқатга дуо ўқиб, бошқа хонага ўттик. Ўзимни анча эркин ҳис қила бошлагандим. Уй мени ётсирамай қўйди. Қадамимни енгилгина гиламлар устидан олиб ўттим. Эшиклар, хоналар ортимдан жилмайиб қолгандек туюлди.

Кичик даҳлиз. Унга қараган учта эшик. Паст полга диван қўйилган. Юқорироқда хонтахта ва унга қарама-қарши телевизор жойлаштирилган. Боғ томонга чиқиб кетувчи эшик қия очиқ.

Ичкарида зериккан парда шамол билан ўйнагиси келарди, ташқарига ўзини итарарди. Гунгир-гунгиримиз вақтни ҳам унутаёздирибди.

Кетадиган пайт бўлган, мен уйга уй эса менга анча ўрганиб қолгандек.

Ха, Ватан ҳақида гапириш масъулиятли иш. Барча ватанини шараф – шон билан улуғлайди. Юксаклайди.

Бу уйда мен англаган яна бир ҳақиқат, уйда сиз ҳақингизда гапириш, фикр юритиш ҳам Ватан ҳақида гапириш, фикр юритиш қадар масъулиятли.

Ҳар бир бурчак сиз тўғрингиздаги сўзларга қулоқ тутади, жон-жаҳди билан эшитишга ҳаракат қилади. Барчаси жонли ва тирик.

Сизни хотирлайман.

Айни пайт атрофимдаги айниган муҳит, адолатсиз воқелик юрагимни оғритади.

Ўзимга нисбатан қилинаётган ҳақсизлик қалбимни яралайди.

Ҳаммаси мени чалкаштиради.

Бироқ мен бу Уйдан вазминликни, сабрни, матонатни, кутишни, севишни, садоқатни ўргандим. Унинг девори эса менга жасорат ҳақда сабоқ берди.

Фарзона ЗАЙИД
Хоразм

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube