Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Алвидо трамвай

Алвидо трамвай
28 Mart 2020 - 20:10 'да юкланди ва 801 марта ўқилди.

АЛВИДО ТРАМВАЙ

Талабалик йилларимнинг сершовқин ҳамрохи¸терлаган бўйнига сочиқ ташлаган хорғин ҳайдовчи бошқарган трамвай бугун Тошкент чинорлари каби йўқликка равона бўлмоқда.

Эх трамвай¸ трамвай. Сен соат олти бўлмасдан Шота Руставели кўчасидан шовқин солиб ўтганингда ўша кўчада истиқомат қилган бир мулозимнинг уйқусини бузган эдинг.

Бугун мамлакат раҳбарига айланган ўша мулозим сендан қасос олаëтганлигини биласанми ?

Фақат сен ҳафа бўлма трамвай.

Бу диктатордан жабр кўрган биргина сен эмассан.

Бу мулозим бир вақтлар чинор тагидан ўтиб кетаëтиб нафаси қисилган эди.

Иқтидорга келгач у мангу яшиллик тимсоли бўлган чинорларни кестириб ўчини олди.

Бу одам табиатан қўрқоқ эди¸ у кремль мулозимларига ҳушомад қилишга маҳкум бўлиб турган пайтда шоирлар қаддини тик тутиб қўрқмасдан сўз айтишар эди.

У бу манзарани “нега мен улар каби ботир эмасман” деган кин ва нафрат билан кузатди.

У иқтидорга келиши биланоқ шоиру ëзувчилар армиясини тор-мор қилишга киришди. Уларни хор-зор қилди. Тахқирлади¸ ўлдирди мамлакатдан қувди.

Сенга таскин бериш учун айтаяпман бу гапларни трамвай.

Албатта трамвайжон ўз умрининг кузини яшаëтган бу диктатор кўзига фақат ўзингнинг саҳардаги шовқининг билангина ëмон кўринмадинг.

2001 йил охирида Тошкент талаби билан Прагада ҳибсга олинган мухолифат лидери Муҳаммад Солихнинг қамоқдан озод бўлиб Чехиянинг ҳурриятчи президенти Ҳавел билан ëнма ëн қаҳва ичиб ўтириши диктатор кўксини қасосга тўлдирган эди.

Ўша пайтда Чехияда ишлаб чиқарилган трамвайларни Тошкент учун сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Диктатор бу шартномани йиртиб ташлаб “Душманини сийлаган” Чехиядан ва унинг эрксевар лидери Ҳавелдан ўч олди.

Ўша трамвайлар Тошкентга бормаганидан ҳурсанд ҳам бўлгандир¸ зотан агар улар Тошкентга борганида бугун кераксиз темир уюмига айланар эди.

Эх Тошкент трамвайлари. Арқон билан тортиб шохини симга теккизганда ҳаяжонланганидан ўт бўлиб чақнайдиган трамвайлар.

Сен дунëдаги энг демократик кўлик эдинг. Ҳаддимиз сиғиб орқангдаги нарвонга осилардик.

Эсингдами куз пайтида ҳамма пахтага кетиб шаҳар ҳувиллаб қолгани.

Ўшанда Жиззахга кетаëтган автобуслар ортидан “Мен ҳам далага бориб пахта терсам” деган каби мўлтираб қолардинг.

Темир изларга мангу боғлиқ эдинг сен¸ бугун эса
темир ирода сени кераксиз темир уюмига айлантирмоқда.

Ҳафа бўлма трамвай. Сени қайта эритиб нимадир ясашади албатта.

Балки сени йўқ қилган диктатор қабрига темир панжара бўларсан¸ балки сени йўқ қилиш учун қарор чиқарган мулозимлар ўтирган қамоқда темир тўшак бўларсан.

У ëғини билмайман.

Айтадиганим шу¸ мен сендан розиман трамвай !

Ҳаққингни ҳалол қил.

Баъзан билетсиз сайр қилган бўлсам бағишла мени.

Алвидо трамвай!!!

28 март 2016 йил Прага
Тошкентдаги 11 трамвайнинг беш йиллик йўлчиси Шухрат Бобожон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube