Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Катта ўйин”

“Катта ўйин”
02 Nisan 2020 - 13:18 'да юкланди ва 959 марта ўқилди.

“КАТТА ЎЙИН”

Буюк ўйин (рус. Большая игра, инг. Тҳе Греат Гаме) – 1813-1907-йилларда Британия Империяси ва Россия Империяси ўртасида Марказий Осиёни эгаллаб олиш учун геосиёсий рақобат.

Буюк ўйин давридаги «Мени дўстларимдан қутқаринг» номли карикатура (Афғон амири Шер-Али Россия (айиқ) ва Британия (шер) орасида).

1911-йил карикатураси: Британия (шер) ва Россия (айиқ), Форслар (мушук) орасида.

«Буюк ўйин» термини илик бор Британия махсус хизматлари офицери Артур Конноли (Артур Конноли 1842-йилнинг 17-июн куни Бухорода қатл этилган) томонидан айтилган. Ушбу терминнинг кенг кўламда ишлатилишида Инглиз ёзувчиси Редярда Киплингнинг ҳиссаси катта, у «Ким» номли романида ушбу терминни кенг тарзда қўллаган.

Экспансия сабаблари

Ўрта Осиёга кўз тиккан кучлар Марказий Осиёни эгаллаб олиб унинг халқларини қарам қилиш, қазилма ва ер бойликларини ўзлаштириш, Марказий Осиё пахтасига эга бўлиш ва ўз позициясини мустаҳкамлашга қаратган эди.

Британия Империяси биринчи навбатда Ҳиндистонни қўлдан чиқармаслик учун Марказий Осиёни эгаллаши зарур эди, чунки Россия Империяси Ҳиндистонга қанчалик ҳудуди бўйича яқинлашса Ҳиндлар юрти ҳам руслар қўлига қарам бўлиши эҳтимоли юқори бўлар эди.

Воқеалар хронологияси

1838-йилнинг декабр ойида Британия армиясининг 30 минг аскари Афғонистон ҳудудига бостириб кириб Қобул тахтига Британия Тожи номзоди шоҳ Шўжани қўйишди. Ўшанда Британия оккупацияси уч йил давом этди.

1841-йилнинг ноябр ойида шоҳ Шўжа тахтдан ағдарилди. Британиялик агент Александр Бёрнс оломон томонидан шафқатсизларча ўлдирилди, қолган инглизлар мамлакатдан қувиб чиқарилди.

1854-1880-йилларда Россия Империяси Ўрта Осиёни эгаллаб олганидан кейин, қарама-қаршилик янада кучайди. Британия Бош Вазири Бенжамин Дизраэли Қиролича Викторияга хат юбориб Рус армиясини Каспий денгизигача қувиб юбориб ўз позициясини мустаҳкамламоқчи эканини айтди.

1978-йилнинг ёзида Рус Императори Александр II Туркистондаги 20 минг аскарни Афғонистоннинг Балх, Бамиан ва Қобулга юриш учун сафарбар этди. Иттифоқ тузиш учун генерал Николай Столетов Афғонистон Амири Шир-Али ҳузурига келди. Ўшанда улар Кашмир ва Читралга юриш бошланиши керак эди, аммо ушбу юиш амалга ошмади.

Афғон Амири Шер Алининг Русларга бўлган содиқлиги Британия Бош Вазири Дизраэлини 2-Инглиз-Афғон урушини бошлашга ундади. 1879-йилнинг январида 39 минг аскардан иборат Британия армияси Қандаҳорга киришди. Афғон Амири Британияликлар билан келишув тузишига тўғри келди. Шундан сўнг 100 минг аскардан иборат Афғон байналминалчилари инглизларни Қобулда қамал қилишди. 1880-йилда Бенжамин Дизраэли омадсизликдан сўнг парламент сайловларида мағлубиятга учради. Дизраэли ўрнига келган Вилям Гладстон Британия армиясини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқди ва Амир билан иттифоқ тузди.

1885-йилда рус-инглиз душманлиги энг кучли паллага келди ва ўша йил «Афғон Инқирози» деб ном олди. Генерал Александр Комаров рус армиясини Марв томонга бошлаб борди ва Панжде томонга яқинлашиб борди. Ўз навбатида Британия томони Афғон Амиридан русларни жанубдан қувиб чиқаришни талаб қилди. 1885-йилнинг 18-март куни бўлиб ўтган «Кўшк жанги»дан сўнг икки томон ўртасида музокаралар бошланди, кейинроқ Россия империяси ва Афғонистон ўртасида давлат чегараси қисман аниқлаб олинди.

1890-1894-йилларда Россия ва Британия Империялари ўртасида Помир устидан назорат қилиш учун кураш бошланди. 1891-йилда Британия армияси Покистон шимолида жойлашган Гилгит яқинига кириб борди ва Покистон шимолини бўйсундирди. Рус армияси томонидан ўтказилган экспедициядан сўнг рус-инглиз келишуви бўлиб ўтди. Келишувга биноан Помирнинг бир қисми Афғонистон ҳудудига ўтди, яна бир қисми Россия империясидаги Бухоро амирлигига ўтди.

Қолган йилларда Британия армияси асосан Марказия Осиёнинг шарқий қисмларига юришларни амалга оширди. 1907-йилда рус-инглиз конвенцияси тузилди.

Шоҳистахон Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube