Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаббат

Муҳаббат
02 Nisan 2020 - 18:48 'да юкланди ва 1126 марта ўқилди.
Акром МАЛИК
МУҲАББАТ
Мўминларнинг ўз Роббиларига муҳаббати кучли бўлиши хабарини берган Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога чексиз ҳамдларимиз! Аллоҳ Ўзига ҳабиб ўлароқ танлаган набиййимиз Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳга, у кишининг оиласига, асҳобларига Аллоҳнинг саломи бўлсин!
الَّذِیۡنَ اٰمَنُوۡۤا اَشَدُّ حُبًّا لِّلّٰہِ
Аллоҳ таоло Қуръонда: “Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир!” – деган [Бақара, 165].
عن أنس بن مالك رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال ثلاث من كن فيه وجد حلاوة الإيمان أن يكون الله ورسوله أحب إليه مما سواهما وأن يحب المرء لا يحبه إلا لله وأن يكره أن يعود في الكفر كما يكره أن يقذف في النار
(رواه الإمام البخارى)
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иймоннинг ҳаловатини уч хислатга эга бўлганлар топади:
1) Аллоҳ ва Унинг Расулини бошқа барча нарсадан кўра маҳбуб билувчи;
2) бир кишини яхши кўрса, Аллоҳ учунгина яхши кўрувчи;
3) куфрга қайтишни жаҳаннам оловида ёнишни ёмон кўрганидек ёмон кўрувчи”, – деб марҳамат қилганлар [Бухорий ривояти].
Исломга таслим бўлганлар муслимдирлар, Аллоҳга ва У буюрган ҳамма нарсага иймон келтирганлар мўминдирлар. Муслим инсон иймон ҳаловатини туя олмаслиги мумкин.
У фарзу вожибларни, суннату мустаҳабларни адо этишда бардавом, лекин бу амаллардан ҳаловат, бахтиёрлик топмайди. Чунки у иймон ҳаловатидан бебаҳра.
Иймон ҳаловати муҳаббат билан биргадир. Муслимнинг амалларида намоён бўлувчи муҳаббат, иштиёқ, эҳтимом, ихлоснинг манбаи – Иймондир.
Иймондаги яқийн, ихлос, сидқ ва муҳаббат амалларнинг моҳиятини очиб беради, мўминни ибодат воситасида Аллоҳга боғлайди. Гуноҳкорлик туйғуси Аллоҳдан ҳаё қилиш оқибатида туғилади. Ҳаё эса Иймондандир. Ҳаловат бахш этган Иймоннинг манбасида муҳаббат бўлганидек Аллоҳдан ҳаё қилдирган Иймон, шубҳасиз, ҳаловат булоғидир.
Иймон неъматини бизга фақат Аллоҳ ато этади. Иймон ва иймонланиш муждасини келтирган, инсониятга ягона ва мангу саодат йўлини кўрсатган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.
Аллоҳга итоат намунасини кўрсатган Набиййимизни севмаслик мумкинми? Жаҳолат зулматидан Иймон нурига етаклаган бу Инсон, шубҳасиз, муҳаббатларимиз сарчашмаси ва севгиларимиз манзилидирлар.
Фарзу суннатга Иймон амри ўлароқ юксак эҳтимом ила ёндашган мўминни айнан шунинг учун яхши кўриш мумкин, холос. Куфр Иймонни куйдирар экан, у айни жаҳаннам кафолатидир, жаҳаннам оловида ёнмоқ не қадар ёқимсиз! Куфрга қайтмоқ ҳам мўмин учун шу қадар нафратлидир.
Мўмин қалбини гуноҳлардан ҳимоя этсин. Зотан, қалбни макон тутган муҳаббатни гуноҳлар йўқ қилади.
Гуноҳ эса хаёлда уйғонади, сўнг ниятга дўнади, васвасага айланиб, бир қабиҳ иш қиёфасида тирилади ва яқийн, сидқ, ихлос, муҳаббатни бирма-бир ҳалок этгач, инқиёд ва истисломга таҳдид қила бошлайди.
Эй иймон йўлидаги Ҳабибим!
Модомики, Сен Аллоҳга муҳаббатдан бир зарра ҳис этдингми, уни йўқотма. Қалбингни текшир, нафсингни терга. Токи хаёлингга гуноҳкор ўйлар-да, келмасин!
Аллоҳнинг фарзи, Расулимизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, суннатлари адосида хокисор, мухлис бўлиб, Аллоҳнинг чегарасидан бир қадамни ташқари қўйма!
Иймоннинг офати бўлмиш риё, ужб, сумаъ, кибрдан Роббим Сени омон этсин!
Аллоҳ йўлида нафсу шайтонга бошлаганинг жангда музаффар ва собит бўл. Қўлларингни дуога очганингда мазлум биродарларингни дуо қилишни хаёлдан фаромуш этмагайсан, ин шаа Аллоҳ.
Вас саламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube