Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қамоқхоналар тўлиб кетган, маҳкумлар вақтинча чиқариладими?

Қамоқхоналар тўлиб кетган, маҳкумлар вақтинча чиқариладими?
02 Nisan 2020 - 20:32 'да юкланди ва 928 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, дунё бўйлаб ҳукуматлар қамоқхоналарда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ёки тўхтатишга қаратилган кескин чораларни кўрмоқда.

Эрон 85 минг маҳкумни вақтинча озод қилган, 10 минг нафарни авф этган.

АҚШ Бош прокурори Уилям Бар коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўлган маҳбусларни вақтинча уйларига чиқаришни таклиф этди.

Энг кўп маҳбусларга эга Лос Анжелес шаҳрида ҳозирнинг ўзида 1700 нафар маҳбуслар озодликка чиқарган.

Нью Йорк, Калифорния ва Охайо штатларида ҳам маҳбусларни озодликка чиқариш бошлади.

Президент Трамп федерал қамоқхоналардан “зўравонликка мутлақ қўл урмаган” кекса ёшдаги маҳкумларни озод қилишини айтди.

Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси Афғонистон коронавирус тарқалишини жиловлаш мақсадида 10 мингга қадар маҳбусларни озод қилишини билдирган.

Ўзбекистоннинг ўзида расмийлар жазо муассасаларида қатъий карантин тартиби эълон қилингани, тумов ва шамоллаш симптомлари бўлган терговчи ва адвокатлар қўйилмаётгани, шунингдек, маҳкумларнинг яқинлари билан учрашувлар тўхтатилганини айтишган.

Мамлакат қамоқхоналарида расман коронавирус тарқалиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Би-би-сининг коронавирусга қарши чоралар доирасида айрим маҳкумлар вақтинча озод этилиши мумкинми, деган саволига ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов “ҳозирда ундай маълумот йўқ” деб жавоб берди.

Заиф қатлам

Жаҳон Соғлиқ Ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 11 миллион атрофида маҳбуслар қамоқда ушлаб турилган бўлиб, ҳар йили тақрибан 30 миллион одам бошқа турдаги жазо чораларини ўтайди.

Кўпгина давлатларда қамоқхоналарнинг тўлиб кетгани ва санитария шароитлари жиддий муаммо.

Ушбу омиллар ва шунингдек, кекса ёшдаги маҳкумларнинг вирусга чалиниш хавфи қамоқхоналар пандемия ўчоғига айланиши мумкин, деган хавотирларни уйғотмоқда.

Британияда маҳкумларнинг тақрибан 16 фоизи, АҚШда 20, Италияда эса 25 фоизини 50 ёшдан ошганлар ташкил этади.

Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти экспертларига кўра, ҳозирда қамоқхоналарда эпидемия тарқалишининг олдини олишнинг ягона йўли жазо муассасаларидаги маҳкумлар сонини камайтириш орқали ижтимоий масофаланишни йўлга қўйиш.

Жаҳон Соғлиқ Ташкилотининг 2019 йил ноябрида эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, Европадаги қамоқхоналарнинг ярмидан камида дезинфекция воситалари мавжуд.

“Тўлиб-тошиб кетган”

Ўзбекистон қамоқхоналари дунёдаги энг ёпиқ жазо муассасаларидан ҳисобланади.

Сўнгги йилларда ҳукумат БМТ маърузачисининг қамоқхона ва ҳибсхоналарга ташриф буюришига изн берган, Халқаро Қизил хоч ташкилотининг ташрифлари кўпайган.

Аммо шундай бўлса ҳам, жамоатчиликда қамоқхоналардаги ҳақиқий аҳволга доир расмий маълумотларни олиш имкони кам.

АҚШ Давлат Департементининг ўтган йилги дунёда инсон ҳуқуқларига доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларнинг тўлиб-тошиб кетгани ва дори-дармон етишмаслиги айтилган.

“Маҳкумларнинг яқинлари кўпинча уйдан егулик ва дори-дармон олиб боришади. Сиёсий маҳкумлар вентиляцияси йўқ камераларда қишда 0 градусдан паст, ёзда эса 48 градус иссиқда ушлаб турилгани ҳақида хабарлар олинган. Қамоқхона маъмуриятлари расман Жаҳон Соғлиқ Ташкилотининг сил касали ва ОИТСга қарши дастурлари билан ҳамкорлик қилади, аммо инфекцион касалликлар қанчалик кенг тарқалгани ҳақида маълумот йўқ”.

АҚШ Давлат Департаментига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида одам кўплиги, санитария шароитлари ёмонлиги ва тиббиёт ходимларига имкон етарли эмаслиги боис маҳкумлар орасида инфекцион касалликлар аҳоли орасидаги рақамлардан кўп, деб ишонишга асос бор.

Тошкентдан собиқ маҳкум ва инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновнинг айтишича, Ўзбекистон қамоқхоналарида шароитлар оғир ва ҳукумат, ҳеч бўлмаганда, Каримов даврида ноҳақ қамалган инсонларни озодликка чиқариши керак.

У қамоқхоналарда санитария-гигиена қоидалари талаблари тўлиқ бажарилмаслиги ва тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси жуда паст эканини айтади.

“Шу боис мазкур пенитенциар муассасалардаги контингент учун коронавирус сингари касалликларни юқтириб олиш хавфи жуда юқори”, – дейди Ўзбекистон қамоқхоналарида 10 йил ўтирган Аъзам Турғунов.

Унинг айтишича, стандарт ўлчами 11х18м бўлган “барак”да кўп ҳолатларда нормада кўрсатилганидан ортиқ маҳкумлар сақланади.

“Ҳаммом, ювиниш жойлари, ҳожатхона, ошхоналар талаб даражасидан паст. СПИД, сил билан оғриган махкумлар аралаш сақланади. Бир кружкада чой ичади, бир мискада овқатланади, бир ҳаммомда чўмилади”, дейди собиқ маҳкум.

Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати пандемия манзарасида маҳкумлар сонини қисқартириш масаласини кўриб чиқиши керак.

“Бу кечиктириб бўлмайдиган масалалар сирасига киради ва тезкор ечимни тақозо қилади. Бунда биринчи навбатда, буюртма жиноят ишлари ва сохталаштирилган жиноят ишларини, шунингдек, ЖКнинг 159, 216, 244-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ”, -дейди Аъзам Турғунов.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube