Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рауф Парфи қачон туғилган?

Рауф Парфи қачон туғилган?
24 Nisan 2020 - 12:44 'да юкланди ва 589 марта ўқилди.

РАУФ ПАРФИ ҚАЧОН ТУҒИЛГАН?

Бундай илмий муаммо бир неча аср аввал яшаб ўтган шахсларга нисбатан қўйиларди, аслида. Лекин, афсуски, яқин замонда ўтган ва бугун ҳали тенгдошлари ҳамда яқинлари яшаб турган бир шоирнинг туғилган санаси билан боғлиқ муаммо адабиётшунослигимизда кўрилмагандир, балки. Шунинг учун ҳам уни муаммо сифатида кўтариш кимларгадир эриш туюлар. Аммо илм аниқликни хуш кўради. Ана шу илмнинг талабидан келиб чиқиб, биз ҳам ушбу масалага ойдинлик киритишни лозим кўрдик.

Рауф Парфи илк маротаба “Тасвир” (1973) китобига киритган ўзининг “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳолим” шеърида “Таваллудим: 40…” деган эди. Орадан ўн саккиз йил ўтиб – 1991 йили “Ёшлик” журналининг 9-сонида қайта нашр этилган ушбу шеърнинг ўша биринчи сатрини: “Таваллудим: қирқ уч, мезоннинг йигирма еттиси…” шаклида ўзгартириб тақдим этади. Айнан шу журналнинг 1993 йил 1-сонида босилган “Жажжи дарслик” рукни остидаги “Таржими ҳолим”да эса яна шу сана – 1943 такрорланади. Хўш, бу “янгилик” қаердан пайдо бўлди? Бунинг асоси борми? Ҳа, бу масалада шоирнинг ўзи ёзувчи Набижон Боқий билан қилган суҳбатида шундай изоҳ беради: “Яқин ўтмишда, яъни – биз тенгилар туғилган замонлар “ит эгасини, мушук боласини танимаган” замонлар эди. Бировнинг туғилиши, бировнинг ўлиши билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган, ҳаттоки, биз тарафларда метрика олиш ҳам ҳали расм бўлмаган экан. Катта бўлганимиздан кейин кўнглимизга келган йилни айтиб юраверганмиз. Кейинчалик Ҳамроқул Турсунқулнинг котиби Ҳамид Азимбоевда бир дафтар бор экан, бу дафтар хўжалик дафтари бўлиб, барча жамоанинг ҳар бир аъзоси, уларнинг фарзандлари тўғрисида маълумот бор экан. Ўша дафтарда Турсунали Парпибой ўғли Мадаминов 1943 йил 27 сентябрда туғилган, деб ёзилган. Ҳамид отанинг айтишича, шу сана тўғри эмиш”. Кўринадики, Рауф Парфи айнан мана шу маълумотга асосан ўзининг туғилган санасини ўзгартиради. Лекин “шу сана тўғри эмиш” сўзларига қараганда, шоир бу санага ҳам иштибоҳ билан қарагани маълум бўлади. Ушбу манбанинг мавжудлигига шоир билан бир қишлоқда туғилиб, вояга етган дўсти Абдурауф Водилий (шоир Абдураҳмон Водилийнинг ўғли) ҳам ишонмайди. Суҳбатларимиздан бирида у: “Ҳамид Азимбоев 60-йилларда дунёдан ўтиб кетган. Ҳозир ҳатто 90-йиллар бошидаги колхозга оид ҳужжатларни тополмаяпмиз-ку. У дафтарнинг борлигига мен ишонмайман”, дейди. Савол туғилади: Хўш, Рауф Парфи нега таваллуд санасини 1940 дан 1943 га ўзгартирди? Бунинг бирор сабаби борми эди? Билмадик, ҳар ҳолда бу сирни Рауф Парфи ўзи билан олиб кетганга ўхшайди…

Шоирнинг туғилиш санаси билан боғлиқ яна бир версия мавжуд. Бунда ҳужжатлар тилга киради. Р. Парфи ҳаётининг сўнгги йилларида у билан истиқомат қилган Сулҳида Жалилова қўлида шоир гувоҳномаси ва паспортидан ксеронусха сақланиб қолган. Туғилганлик ҳақидаги ушбу гувоҳнома, афсуски, дубликат бўлиб, унда “Повторное” ёзувли муҳр турибди. Гувоҳнома Янгийўл тумани ЗАКСидан 1955 йилнинг 15 сентябрида берилган. Унга кўра Парпиев Турсунали 1939 йилнинг 15 майида туғилган.

Паспорт ҳам биз кутган паспортмас, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хорижга чиқиш учун берилган ҳужжат. 1992 йилда берилган ушбу паспортда шоирнинг таваллуд санаси “29. 09. 1939” шаклида кўрсатилган. Рауф Парфи узоқ йиллар шахсини тасдиқловчи паспортсиз яшаган, демак бу сана ҳам ҳақиқий паспортидан кўчирилмаган бўлса керакки, туғилган ой ва кундаги ҳар хиллик ҳам шундай фикрга келишимизга сабаб бўлади.

Лекин, афсуски, биздаги маълумотлар шоиримизнинг туваллуд санаси 1940 эканлигига гувоҳлик беради. Ушбу масалада бир қатор далилларимиз борки, уларнинг аксарияти шоирнинг ўз сўзларии билан боғлиқ. Мана, улар:

Биринчи далил: Рауф Парфининг бугунда ҳаёт қариндош ва дўстларининг маълумотлари. Ҳозирда шоирнинг Шўралисойдаги ҳовлисига эгалик қилиб, уй чироғини ёқиб турган амакиси Турдимат ота 2013 йил 9 майда биз (шоир Вафо Файзуллоҳ ва мен) билан бўлган суҳбатда: “Рауфжон мендан уч ёш кичик эди, мен 37-йилман”, деган бўлса, шоирнинг болалик ўртоғи Абдурауф Водилий эса: “Мен 1943 йилда туғилганман, Рауф акам менда уч ёш катта эди”, дея маълумот берган эдилар. Рауф Парфининг 1943 йилда туғилган курсдоши адабиётшунос Ортиқбой Абдуллаев ҳам хотира мақоласида шоирни “Рауф ака” дея тилга олади.

Бундай оғзаки маълумотларни анчагина келтириш мумкин.

Иккинчи далил: Рауф Парфи “Мени таъқиб қилар шоир деган ном…” сонетининг ўнинчи сатрида “Ай сен, ай, олтмишини тепган ёш шоир” деб ёзади. Шеър тагида “25. 09. 2000” санаси қўйилган. (Демак шоир бу шеърни туғилган кунидан икки кун олдин ёзган). Остида “2001” санаси қўйилган “Ҳазил” шеърини эса: “Биз-чи, биз не қилдик, биқсиб, олайиб? / Олтмишга ҳам кириб чиқдик лаллайиб”, дейди. Кўриниб турибдики, шоир ўзини 2000 йилда олтмишга кириб, 2001 йилда бу ёшдан чиққан ҳисобламоқда. Демак, Рауф Парфи 1991 йил ўзининг туғилган санасини 1943 га ўзгартирган бўлса-да, 2000 йилда олтмишга кирганини ва бу билан ўзининг 1940 йил туғилганини эътироф этади.

Учинчи далил: Рауф Парфи 1965 йилда ёзган иккита шеърида ўша йили неча ёшда эканлигини айтиб ўтади. Биринчиси, “Абдуллажон марсияси”. Шоир унда:

Йигирма беш ёшда кетдинг сен,
Жуда эрта кетдинг, дўстгинам.
Ҳай, ажал! Мақсадга етдинг сен,
Йигирма беш ёшдаман мен ҳам,
деса, яна бир шеърини:
Чексиз-чексиз
дақиқалардан иборатдир
менинг чорак асрлик умрим,

деб бошлайди. “Чорак” – юзнинг тўртдан бири – йигирма беш. Демак, маълум бўлаяптики, Рауф Парфи 1965 йилда ўзини йигирма беш ёшда деб ҳисоблайди.

Тўртинчи далил: Шоирдан 50–60-йиллар ижодини ўзида жамлаган йигирмата умумий дафтар сақланиб қолган. Улардаги шеърларнинг аксарияти бугунга қадар чоп этилмаган. Хронологияга кўра 14-рақамли дафтарда куйидаги шеър келади:

Ўн саккиз ёш – парча ҳаёт.
Варақланар ўн саккиз ёш
Бир китоб сингари бошдан.
Афсусларга ким берар дош,
Ўн саккиз минг хаёл бошда,
Кўзларимда ўн саккиз ёш.
Ўн саккиз ёш – парча ҳаёт…

Шеър бор-йўғи мана шу етти мисрадан иборат. Шу етти мисрада “ўн саккиз” беш марта, “ўн саккиз ёш” жумласи эса тўрт марта такрорланган. Кўриниб турибдики, бу рақам шоирнинг ёши билан боғлиқ. Шеър тагида эса “1958” санаси қўйилган.

Бешинчи далил: Ҳалиги йигирматадан биринчиси ҳисобланган дафтарнинг 6-бетида устидан чизиб ташланган шундай муҳим бир шеърга дуч келамиз: Келажагим ўйлайман, / Етти синф битирдим-ку. / Хаёлларга ботаман… / Дирижёрлик яхши-ку… Уч банддан иборат ушбу шеърнинг ёзилиш санаси кўрсатилмаган. Ундан кейинги “Қўлга олиб рубобни…” тўртлиги остида “15. 04. 55” санаси қўйилган. Демак. “Келажагим ўйлайман…” деб бошланган шеър ҳам 1955 йилда ёзилган. Бундан маълум бўладики, қалби келажак орзуларига тўла Турсунали шу йили “етти синф битир”ган. Бу унинг 1948 йили – саккиз ёшида мактаб борганига гувоҳлик беради. Агар у 1943 йил туғилганда эди, саккиз эмас, беш ёшида мактаб борган бўлар эди. Бу эса мантиққа тўғри келмайди.

Хуллас, юқоридаги далилларнинг барчаси шоир Рауф Парфининг туғилган санаси 1943 эмас, 1940 йил эканлигини тасдиқлаб турибди. Шундай экан, Ўзбекистон Халқ шоири (1999), Халқаро “Lotos” мукофоти соврундори (1993) шоир Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллиги барчамизга муборак бўлсин.

Наим КАРИМОВ,
академик.
Олим ОЛТИНБЕК,
филология фанлари номзоди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube