Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирол ўлди – яшасин қирол! Ёҳуд бир қитъанинг икки диктатори қисмати.

Қирол ўлди – яшасин қирол! Ёҳуд бир қитъанинг икки диктатори қисмати.
05 Ocak 2012 - 5:28 'да юкланди ва 735 марта ўқилди.

Виждонли сиёсатчи Вацлав Ҳавел айтганидек: “Ҳақиқат бизнинг ҳукумат мусодара қила олмайдиган қуролимиздир”.          (Озодлик, 20 декабр 2011)

Декабр охирида икки раҳбар оламдан ўтди, бири ўзлигини сотмаган, нафсига қул бўлмаган ва ўлими яқинлашишини сезиб инсонларга бошқа ёрдам кўрсата олмаслигидан афсусда бўлган Чехиялик хақиқий инсон Вацлав Ҳавел бўлса, иккинчиси унинг акси, Шимолий Кореялик нафс қули Ким Чен Ирдир. Биздаги давлат раҳбари Каримов ва Ҳавел бир-бирининг акси бўлгани учун уларни солиштириш имконсиздир. Бироқ бизнинг қитъадаги Ким Чен Ир билан Каримов Исломни солиштириш айни муддао деб топдим.
Шимолий Корея давлат матбуотига кўра, Ким Чен Ир 17-декабр куни 69 ёшида юрак хуружидан вафот этди.У Шимолий Кореяни отаси Ким Ир Сен вафоти ортидан 1994 йилдан буён идора этиб келаётган эди. Куни кеча унга дафн маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўрнига унинг кичик ўғли Ким Чен Ун мамлакатнинг янги олий раҳбари деб расман эълон қилинди. Пхенян марказий майдонига бир миллиондан кўпроқ одам жам бўлди ва Ким Чен Ир хотирасига уч дақиқалик сукут сақланди ва ортидан мамлакат бўйлаб барча поезд ва кемалар сиреналари чалинди. (ВВС, 29 декабр 2011)

Ким Чен Ирни Ўзбекистонга нима алоқаси бор? Ахир бу ўзбек йигитлари ишлашга ва ўзбек қизлари турмушга чиқиб кетаётган Жанубий Корея эмас-ку. Жавоб ҳам худди шунда. Шимолий Корея Ўзбекистон каби диктатура тизимига эга бўлган давлат ва ўлган “доҳий” Ким Чен Ир билан биздаги диктатор Каримов Ислом ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашга ҳаракат қилдим.

Демак, ўхшашликлардан бошласак. Биринчиси, туғилишдаги сирли воқеалар. Каримовнинг ҳақиқий отаси ким эканлигини генетик тест орқали аниқлаш имкони бўлмаганидек (балки бордир?!), ҳозирда марҳум Чен Ирнинг нечанчи йилда туғилгани ва қаерда туғилгани ҳам сир бўлиб қолмоқда.

Қизиқ, Туркманбоши ҳам болалар уйидан чиққан. Яъни, диктаторлар соғлом ёшлик давридан маҳрум бўлиши уларни ваҳшийлашишига сабабми? Бу вазифани ўрганишни тиббиёт, психология соҳа олимларига қолдирамиз.

Иккинчиси, яшаш тарзи. Иккита давлатдаги аҳоли кескин равишда қашшоқлашиб боришига қарамасдан ўз оиласи энг қимматбаҳо матоҳлардан фойдаланиши, энг қиммат овқатлардан тановул қилиши ва энг яхши
транспорт воситаларидан фойдаланишини имкон қадар беркитиш. Давлат регионларига “юксак ютуқларга эришиш натижалари”ни намоён этиш учун сафарлар уюштириш ва аҳолини “буюк келажак”ка ишонтириш уринишларидан чарчамаслик. Айтганча, Чен Ир шундай сафарлар бирида ўлди, балки анъана давом эттирилиб қолар.

Учинчи ўхшашлик бу бошқарув услуби. Доимий қўрқувда ушлаб туриш, буйруқбозлик, вахшийлик, босим ўтказиш, “Худо”ликка даъво қилиб аҳолини бунга ишонишга мажбурлаш, ўз аҳолисини қириш, оч қолдириш,
қийнаш услубларини ўйлаб чиқиш, ҳарбий сарфларни кўпайтириш ва мудофаани кучайтириш. Қўшни давлатлар билан доимий уруш чиқариб туриш, миналар қўйиш ва муаммоларни келтириб чиқариш. Таълим соҳасини реформа қилиш ўрнига тоталитар манқуртлар ишлаб чиқарувчи машинага айлантириш,
иқтисодни касод қилиш кабилар.

Тўртинчи ўхшашлик бу албатта айёрлик. Бундай диктаторларни ақлли инсонлар деб бўлмайди, чунки араблар айтганидек, ақлли инсон одамларга фойда келтирувчидир. Аммо бу диктаторлар билмайдиларки, бу айёрлик уларни тубанликка етаклайди ва бир неча авлодлар лаънатига мубтало этади. Хоҳ ўнга, хоҳ сўлга қайриладилар, аммо аниқ йўналишни белгиламаганлар ва бунга қодир ҳам эмаслар.

Энди фарқларни аниқлашга ўтсак. Биринчи фарқ – албатта меросхўрликдадир. Ким Чен Ирга Шимолий Корея отаси Ким Ир Сендан 1994 йилда “мерос” бўлиб қолган. Келиб чиқиши номаълум Каримов эса, қовун
ўғрисидан бошлаган “меҳнат фаолияти”ни ҳозирда бутун давлатга қўллаяпти. Натижаси ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўз аксини топган. Ўзбек миллатига мансублиги шубҳа остида бўлган Каримов қоронғулик ва
ёлғизликдан қўрқиши сир бўлмаса керак.

Иккинчи фарқ, фарзандлари. Петр ўғли билан яқин эмас. Ўғил меросхўри йўқ. Икки қизи Гулнора Каримова ва Лола Каримова-Тиллаевалар фақат отасини юзини ерга қаратиш билан оворадирлар. Қизларнинг кенжаси ўзи истамаган ҳолда отаси – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Францияда суд қарори билан диктатор дея тан олинишига сабабчи бўлди.

Тўнғич қиз Гулноранинг эса, Ўзбекистон жаҳон мода оламида ўзига яраша ўринга эгалигини кўрсатиш уринишлари, унинг Нью Йоркдаги модалар шоусидан ҳайдалиши ва яна Ўзбекистондаги болалар меҳнати муаммосининг халқаро майдон кун тартибига чиқиши билан тугади. (Озодлик, 27 декабр
2011)

Учинчи фарқ, ёши. Чен Ир 69 ёшда кетди, Каримов ҳали ҳам тирик. Бандаларига Яратган ўзи умр белгилайди ва ризқини беради. Бироқ Каримовнинг ҳокимиятга эгалик қилиш хирси уни ўлимидан аввал қонуний равишда ҳукуматдан кетишига йўл қўймаслиги мумкин ва фиръавн куни бошига тушиши мумкин.
Шахсан мен кўп маротаба Яратгандан биздаги диктатор учун инсоф сўраганман, аммо 2010 йил июн кирғинидан сўнг фақат ва фақат лаънатлайман. Қилинган вахшийликларни ҳеч қачон унута олмайман ва
ўзбекларни қиришда асосий сабабчи деб диктатор Каримовни деб биламан.

Баъзилар: “Каримов ўлса ундан ёмонроғи келади” деб айтадилар. Уларга жавобим: Нафақат ўз давлатимизда, балки бошқа юртда ҳам ўзбекларни ўлдиртирган диктатордан ортиқроқ душман бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекларнинг энг ашаддий душмани Каримов ва унга қарши кураш ҳар биримиз учун мажбурият бўлиши шарт.

Нодирабегим
30.12.2011

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар