Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунёвий тараққиётга эришиш учун диний билимлардан воз кечиш керакми?

Дунёвий тараққиётга эришиш учун диний билимлардан воз кечиш керакми?
25 Nisan 2020 - 13:11 'да юкланди ва 904 марта ўқилди.

ДУНЁВИЙ ТАРАҚҚИЁТГА ЭРИШИШ УЧУН ДИНИЙ БИЛИМЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ КЕРАКМИ? ЁҲУД ҚАРАШЛАРИМИЗДАГИ БАЪЗИ ОҒИШЛАР ХУСУСИДА ЯНА БИР БОРА

Баъзи одамлар динни тараққиёт душмани деб билишади. Бир пайтлар баъзи йирик давлатлар “диндан воз кечиб айнан технологик инқилобларни амалга ошириш мумкин” деб ҳисоблашган ва бу ғояни амалга оширишга ҳаракат қилган.

Бугунги баъзи зиёлилар онгида ҳам “дин тараққиёт душмани, агар биз ундан халос бўлсак ривожланиб кетамиз” деган тушунчалар борлигини мана шу гуруҳда фаолият юритишда ва бошқа постларда кузатдик.

Илмий-техникавий инқилоблар рўй берган баъзи жамиятларда маънавий қадриятлар бузилгани, оилалар таназзулга учрагани, бир жинсли никоҳларнинг пайдо бўлиши, қонунлари ҳам битта шахснинг озодлиги, ҳуқуқлари учун хизмат қилиши, ЭГОнинг кучайиши, ҳатто ота-онадан воз кечиш ҳолатлари ана шу тараққиётга эгизак бўлди.

Ўша биз оғзимиздан бол томиб мақтаган жамиятларда аксарият одамлар кексайганда Қариялар уйида яшаётгани ҳам сир эмас. Муқаддас диний никоҳлар қилиш бугунги кунда баъзи жамиятлар учун қолоқ ва кулгили бўлиб туюлади. Озод инсон истаган инсони билан яшаши мумкин, истаган паллада бошқа ошёнга кетиши мумкин. Оила қуриш, муқаддас никоҳлар, фарзанд тарбияси бугун урфдан қолмоқда. Инсонлар ҳатто қўшниси, ота-она, қариндош уруғларидан узилди ва бошига оғир кунлар тушганда бу кунларни якка ўзи дардини ичига ютиб, оғир ҳолатларда бошидан кечирмоқда. Энг даҳшатлиси катта-катта жамиятларни зино ўраб олди ва улар бу ҳолатни аҳлоқ меъёрига айлантиришди. Аслида зинодан туғилган фарзанд бутун ён-атрофига зиёни тегмагунча бу дунёдан ўтмаслиги ҳақида ҳадиси шарифларда келтирилган.

Уларнинг қадриятлари бугун жаҳонга ёйилди, биз ҳатто миллий кийимларни киймай қўйдик, мусиқалар ҳам ажнабий. Уларнинг амаллари бизнинг ўғил-қиз. хоитн-эркакларимизга намуна бўлиб қолиш хавфи туғилди. Уларнинг кийими ҳам ор-номусни ўлдирди. Ўша жамиятларда ҳеч ким хабар олмаслиги туфайли баъзиларнинг майитлари бир неча кунлаб уйларида қолиб кетмоқда. Бу ерда ютуқ қаерда? Мағлубиятнинг нархи қанча? Биз диндан кечсак улар каби даражага ета оламиз деганлар танганинг иккинчи томонини кўра олаяптиларми?

Эътибор берилса энг катта кашфиётлар Мусулмон дунёсида амалга оширилган ва унга дин ҳеч қачон қаршилик қилмаган. Милодий 9-12 асрлардаги бермаганмиди ва улар бугунги тараққиётни ҳам таъминлаб турганини биламизми? Илмий кашфиётлар, соф ислом фалсафаи дунё тараққиёти ғилдирагига катта куч бағишлаганини билсак керак. Амир Темур даври ҳам бунга яққол мисолдир. Аксинча ислом инсонларни бешикдан токи қабргача билим олишга чорлайди. Ҳамма кашфиётлар ислом цивилизациясининг ўзагида туради. Биз бугун шунча илмий-техникавий инқилоблар қилганимиз билан ўша боболаримизчалик кашфиётларни қила олдикми?

“Диний амалларга берилиб, дунёвий илмдан узоқлашиш” каби жумлалар баъзиларнинг қарашларида устувор. Улар ўйлагандек, “хонликлар давридаги таназзулга фақат диний билимларни ўрганиш сабаб бўлган” эмас. Улар аслида дунёвийликни-адолатсиз урушларни, мол-дунё ва мансаб талашишларни биринчи ўринга қўймаганмидилар? Аслида улар ислом маданиятдан узоқлашмаганмидилар? Ўша даврда ҳам фақат элнинг кўзи учун, жамиятда обрў орттириш, мол-дунё тўплаш учун енгил-елпи олимлар ва пешволар етишиб чиқмаганмиди? Нимага улар халқни билим олишга чорламади? Дунё саҳнида бўри-қўйлар кўпаяётгани наҳотки уларни сергаклантирмаган? Нимага улар ўз ЭГОсини биринчи ўринга қўйдилар-у, ватан ҳимоясини муқаддас деб билмадилар? Ўша даврда ва ҳозирги даврда ҳам баъзи инсонларнинг фақат ёдлаш билан билимли бўлиб қолиши, мансабларга интилиши, бойликни очкўзлик билан тўплаш, амалнинг ортда қолиши, асл ислом маданиятини англамаслиги, исломнинг 18 000 олам ракурсида кўра олмасликлари жаҳолат ботқоғига ботирмаганмиди?

Бугунги диний оқимлар нимадан келиб чиқади? Ўша юзакиликдан, сув устидаги пуфак каби кўпиришидан келиб чиқади. Асл исломни англаш учун Қуръони Карим, ҳадислар билан бирга юртимизда етишиб чиққан алломаларнинг асарларини ўқимоқ, англамоқ, таҳлил қилмоқ, хулоса чиқармоқ керак, тушунмоқ керак. Улар ислом оламининг байроғини Маккаю Мадинадан бизнинг муқаддас юртимизга кўчиришган ва ислом маданияти пойтахти мақомини ушлаб қолишган. Биз исломни юзаки ўрганишни бугунги турли оқимлар мисолида ҳам кўряпмиз. Усти ялтироқ билим асл ислом маданиятининг душманидир. Уни англамаслик эса олимнинг, оддий фуқаронинг фожеасидир. Диний илмга берилган одамлар ўз-ўзидан дунёвий илмларга берилади. Бунга мисол мусулмон Ренессанси даврларидир. Диний ва дунёвий илм бир-бири билан мустаҳкамланади, аслида. Иккиси ўзаро боғланган кўринмас занжирдир. Уни ақл кўзи билан англаш мумкин. Ҳар қандай моддий, дунёвий олам Аллоҳнинг илми ила пайдо бўлади. Зеро ҳамма илм Аллоҳникидир.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube