Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ватан қайғуси

Ватан қайғуси
28 Nisan 2020 - 13:17 'да юкланди ва 657 марта ўқилди.

ВАТАН ҚАЙҒУСИ
ТУРКИСТОН ИККИ ЎТ ОРАСИДА: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ НЕГА БОСИБ ОЛИНДИ ВА ҚАНДАЙ ПАРЧАЛАНДИ?

Усмонли давлатининг охирги икки асрдаги аҳволи, унинг Марказий осиёдаги хонликлар ва амирликлар билан иқтисодий ва сиёсий муносабатлари, Русия ва Хитой билан алоқалари ҳақида афсуски жуда кам маълумотга эгамиз. Ҳозирда эълон қилаётганим тарихий мактублар бу борадаги кемтикларни оз бўлсада тўлдиради деган умиддаман. Мактубларни таржима қилар эканман бугунги баъзи бир ҳолатлар аслида юз-икки юз йил аввалги аҳволдан унчалик ҳам фарқ қилмаслигига яна бир бора амин бўлдим. Ҳар бири бутун бошли бир тарих бўлган ушбу мактублар ўтмиш ҳақидаги қоронғу тасаввурларимизга ойдинлик киритишига ишонаман.

1.
(BOA, Y.EE.91 / 41)
Қошғар ва атрофидаги минтақаларнинг Хитой қўшинлари томонидан босиб олиниши натижасида Қошғар амири Бекқули Хоннинг Тошкентга чекинганлиги, аммо ушбу ўлканинг аввалги амири давридан бери Усмонли давлати ҳудуди мавқеъида бўлганлиги сабабли Хитой Императорининиг огоҳлантирилиши ва бу ҳудуддан чиқиб кетишини таъминлаш зарурлиги хусусида Подшоҳ ҳазратларига берилган арзнома.

25 Декабр, 1879 йил.

Жаноби Ҳақ Усмонли ўлкасини Ўз паноҳида асрасин,

Усмонли давлати оғир кунларни бошидан кечираётган айни дамларда яна бир ғамгинликка сабаб бўлишни истамасам ҳам, бундан аввалроқ Қошғар ҳукумати тушиб қолган танг аҳвол ҳақида арз қилишга жазм этдим. Ушбу маълумотлар содир бўлган воқеалардан соғ қутилиб чиққан ва шу кунларда Истанбулга келган Қошғар Пиёда қўшинлари қўмондони Муҳаммадхоннинг гувоҳлигига асослангандир.

Қошғар амири Ёқуб Хон вафотидан кейин унинг ўғли ва валиаҳди бўлмиш Бекқули Хон амирликка ўтган эди. Бекқули Хонга қарши Хутан вилояти ҳокими Ниёз Ҳаким исён кўтарган ва ўша пайтда Канатурпон вилояти ҳокими Ҳаким Тўрахон ҳам низога аралашган. Бу вазиятда Бекқули Хон Канатурпон ва Хутан томонларга қўшин юборишга мажбур бўлган. Ушбу фурсатдан фойдаланиб хитойликлар 80 минг лашкар билан Урумчига етиб келган ва қўшиннинг 6 минг аскари Қошғарга ҳужум қилиб мамлакатни ишғол қилган. Шундан кейин Хутан ҳокими Ниёз Ҳаким хитойликлар томонидан қўлга олиниб қатл этилган. Қошғар ва атроф музофотларни хитойликлардан қайтариб олишга ожиз қолган Бекқули Хон эса ўз одамлари билан биргаликда Тошкент томонга йўл олган. Маълумотларга қараганда Хитой қўшинлари мамлакат Императорининг марҳум отасининг қабрини бузиб, жасадини ўтга ташлаган, бир қанча Хитой шаҳарларини талон-торож қилган ва Туркистон томонларга қочиб, яширинча Қошғарга келган Даҳодарин ва Шоҳдарин исмли бадбахтларнинг изига тушишган экан. Хитой қўшинлари уларни таъқиб этиш асносида Урумчига келгандан кейин у бадбахтлар Қошғарда эканлиги ҳақида хабар олиниши билан 6 минг аскар у ерга юборилган ва у вақтда қўшинлари ҳарбий сафарда бўлган минтақани ҳеч бир қаршиликсиз ишғол этишган. Бу воқеалардан аввал Қошғарда биронта ҳам хитойлик йўқ эди. Ўлка тамоман мусулмон аҳолидан иборат эди ва халқ ўзини Усмонли Подшоҳининг тобеъиятида деб биларди. Хитойликлар бу ерни ишғол этганликларига қарши норозиликлар бўлишини билганлари учун бу ўлкада вақтинча турганликларини таъкидлашмоқда. Аммо ўлка халқи Подшоҳ ҳазратларининг ўзларига эътибор қаратишларини кутмоқда. Қошғарнинг 24 вилоятида тахминан 5 миллион мусулмон аҳоли яшаб келмоқда. Ҳар бир вилоят ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган тақдирда ҳам душман қўшинлари барчасини ишғол этишлиги равшан бўлиб турибди. Қошғар шаҳри 80 минг хонадондан иборат ва катта миқдорда кумуш ва олтин захираларига эгадир. Бу нуқтаи назардан ҳеч бир ташқи ёрдамга муҳтож эмасдир. Хутан вилоятида эса турли зироат ва кончилик фаолиятлари ривожланган. Жумладан бу ерда 33 та олтин кони топилган. Ёркент ҳам катта шаҳар бўлиб, бу ерда сермаҳсул олтин ва мис конлари мавжуд. Қошғарнинг бошқа вилоятларида ҳам кўплаб фойдали қазилма бойликлари бордир. Хитойликлар кичик бир қўшин билан Қошғарни қўлга киритган бўлсалар-да, андиша ичидалар. Зеро Ислом қувватларининг ҳаракатга ўтиши ва минтақадан осонлик билан чиқариб юборилишлари мумкинлиги сабабли қўрқиб турибдилар. Қолаверса, ўтмишда мусулмон давлатлари билан бўлган барча жангларда енгилиб келганликларини ўзлари айтиб келишмоқда. Қошғарнинг олдинги амири Усмонли давлатига тобеъ эди ва хутбаларда Усмонли халифасининг номи ўқиларди. Шу боисдан бу мамлакат Усмонли давлатининг ҳудуди саналади. Шунинг учун Қошғар ўлкасининг Хитой қўшинлари томонидан ишғол этилишига нуқта қўйиш мақсадида Усмонли давлати томонидан Хитой Императорига сўзи ўтадиган бир вакил юборилиши ва дўстона бир тарзда огоҳлантириш берилиши мақсадга мувофиқдир. Бу гўзал ўлканинг жангу жадалсиз бир шаклда Хитойга қолдирилишига кўнгил рози бўлмайди. Зарур чораларнинг кўрилиши учун изнингизга мурожаат этдик. Амр ва фармон Подшоҳ ҳазратларидандир.

25 Декабр, 1879 йил.
[имзо] Ёқуб

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube