Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мустафо Чўқай

Мустафо Чўқай
29 Nisan 2020 - 14:08 'да юкланди ва 454 марта ўқилди.

МУХТОРИЯТ ҲУКУМАТИНИНГ БИРИНЧИ ТАРКИБИГА САЙЛАНГАН МУСТАФО ЧЎҚАЙ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ

Мустафо Чўқай – таниқли давлат ва жамоат арбоби ҳамда Туркистон халқлари мустақиллиги учун изчил курашчи. 1890 йил 25 декабрда Сирдарё области Перовск уезди Жопек волостидаги Авлиётаранғил овулида (баъзи манбаларда Наршоки қишлоғида) туғилган78. Отаси Чўкайбей Тўрғай додхоҳ ўғли бўлис (волость) бош­ лиғи, қозоқларнинг қипчоқ уруғи аслзодаларидан бўлган, онасининг аждодлари Хива хонларига бориб тақалган. Миллати – қозоқ.

Мустафо Чўқай бошланғич маълумотни Оқмачитда олгач, Тошкентдаги эркаклар гимназиясида ўқиди (1902 – 1910). Санкт-Петербург университетининг юридик факультетини тугатган (1914). Айнан ушбу ўқув юртларини 1899 ва 1904 йилларда кейинчалик Россиядаги Муваққат ҳукуматнинг Бош вазири бўлган Александр Керенский (1881 – 1970) ҳам тугатган эди. Мустафо Чўқай 1916– 1917 йилларда Россия IV Давлат думасининг мусулмонлар фракциясида котиб ва таржимон бўлиб ишлайди. Туркистонда 1916 йили кўтарилган қўзғолон шафқатсиз бостирилгандан кейин Давлат думасининг А. Керенский бошчилик қилган махсус комиссияси таркибида ўша йили август ойида Туркистон ўлкасида, жумладан, Жиззахда бўлиб вайронага айланган шаҳар харобаларини кўрган.

1917 йил апрелда Мустафо Чўқай Петрограддан Тошкентга қайт­ ди ва Туркистондаги сиёсий жараёнлар марказида турди. У Тош-кентда 1917 йил баҳоридан бошлаб “Бирлик туғи” ва “Свободный Туркестан” газеталарини чоп эта бошлади. 1917 йил 16 – 23 апрелда Тошкентда ўтган Бутунтуркистон мусулмонларининг I қурултойида Мустафо Чўқай раислигида Туркистон ўлка мусулмонлари Марказий Шўроси [Краймуссовет], яъни Миллий Марказ ташкил қилинди. Оренбургда 21 – 28 июлда ўтган Бутунқирғиз [Бутунқозоқ] I съездида фаол қатнашди. Муваққат ҳукуматнинг Туркистон Комитети аъзоси (1917 йил августдан). Тошкентда большевиклар томонидан зўравонлик билан ҳокимият босиб олингач, Мустафо Чўқай бошчилигидаги Миллий Марказ ноябрь ойи бошларида Қўқонга кўчиб борди.

1917 йил 27 ноябрда Қўқон шаҳрида ташкил қилинган Туркис­ тон Мухторияти ҳукуматининг ташқи ишлар вазири (1917 йил ноябрь

– 1918 йил февраль), кейинчалик Бош вазир (1917 йил декабрдан). Айни пайтда Оренбургда 1917 йил 5 – 13 декабрда бўлиб ўтган Бутунқозоқ II съездида қатнашди ҳамда Алаш Ўрда ҳукуматида ҳам ташқи ишлар вазири лавозимига сайланди.

Мухторият ҳукумати большевикларнинг ҳарбий кучлари томонидан тугатилгач, 1918 йил февраль охирида Қўқондан чиқиб кетди ҳамда яширин равишда март ойида Тошкентга келди ва бу ерда 2 ой яшади. У 1918 йил 16 апрелда эски таниши актриса Мария Яковлевна Горина (1888 – 1969) билан Тошкентдаги масжидда ни-коҳдан ўтиб, турмуш қуради. Ёш оила 1918 йил 1 майда Тошкент-дан поездда Москвага жўнайди. Бироқ поезд Волгадаги жанго-вар ҳаракатлар сабабли Актюбинсккача боради, холос. 1918 йил 8 июнда Самарада большевикларга қарши Таъсис мажлиси аъзолари комитети (Комуч) ҳукумати тузилди. Июль ойида Алаш Ўрда раҳбарлари Алихон Букейханов ва Мустафо Чўқай Самарага келиб, Комуч ҳукумати билан большевикларга қарши ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузди. Бу пайтда Мустафо Чўқай Самара, Уфа, Омскда фаолият кўрсатди. 1918 йил 18 ноябрда ўз сафдошлари билан қамоққа олинган Мустафо Чўқай туркистонлик эсер Вадим Чайкин ва татар Илёс Алкин билан Челябинскда қамоқдан қочади. 1918 йил 1 декабрда Оренбургдаги Карвонсаройда (Бошқирдистон ҳукумати қароргоҳида) у билан Бошқирдистон ҳукумати раиси Аҳмад Заки Валидий ўртасида учрашув бўлди. Мустафо Чўқай қисқа муддат Комуч ҳукуматида фаолият кўрсатди.

Мустафо Чўқай 1919 йил февралда Европа давлатларига махсус меморандум билан мурожаат қилиб, Туркистондаги истиқлолчиларнинг большевикларга қарши курашини қўллаб-қувватлашга, совет режимини ағдариб ташлашга чақирди79.

Мустафо Чўқай қозоқ даштлари ва Каспий денгизи орқали 1919 йил баҳорида аввал Боку сўнгра Тифлис [Тбилиси] шаҳрига боради.

Тифлисда 2 йил яшайди. Бу ерда у мусулмонлар учун “Yeni Dün-ya” ва “Şafak” газеталарини ташкил қилиб, “На рубеже” журналига муҳаррирлик қилди. Қизил армия Тифлисни босиб олгач, 1921 йил февраль ойида Мустафо Чўқай муҳожирликка жўнаб кетишга мажбур бўлди ҳамда Истанбулга етиб келди. Мустафо Чўқай хотини би-лан 1921 йил ёзида Парижга келди. Мустафо Чўқай муҳожирликда 20 йил яшаб, турли халқаро анжуманларда иштирок этди ҳамда матбуот­ да инглиз, француз, поляк, рус, турк тилларида ўткир публицистик мақолалар билан мунтазам қатнашиб турди. Парижда унинг рус тилида “Марказий Осиёдаги Советлар” (1928) ҳамда “Туркистон совет ҳокимияти остида” (1935) ҳамда турк тилида Париж – Берлинда “1917 йил хотиралари парчалари”80 (1937) китоблари нашр этилди.

Мустафо Чўқай 1929 йилдан бошлаб Туркистон Миллий Бирлиги Марказий Қўмитасининг раиси бўлди. 1929 – 1939 йилларда чиққан “Yaş Türkistan” журналига муҳаррирлик қилди. Журнал Парижда тай-ёрланиб, Берлинда чоп этилган (унинг 117 та номери чоп этилган).

Германия СССРга ҳужум қилган 1941 йил 22 июнь куни нацистлар Париж атрофидаги Ножан шаҳарчасида яшаётган Мустафо Чўқайни қамоққа олишди ҳамда у 13 июлгача Компьен харбий лагерида тутқунликда сақланди81. Сўнгра Мустафо Чўқай Берлин-да бўлди (15 июлдан 26 августгача). У 1941 йил сентябрь – декабрь ойларида совет ҳарбий асирлари сақланаётган Сувалки, Вустрау ва Ченстохова концлагерларида бўлиб, асир олинган туркистонликларни омон сақлаш йўлларини излади. Мустафо Чўқай ва тошкентлик ўзбек Вали Қаюмхон (1904 – 1993) асир олинган туркистонликлар-дан Туркистон легиони тузишни режалаштирдилар. Бироқ Мустафо Чўқай концлагерларда юқумли касалликка чалинди ҳамда Берлинда-ги “Виктория” касалхонасида тепкили терлама (тиф)дан 1941 йил 27 декабрда вафот этди. У Берлиндаги турк мусулмонлар Темпельхоф қабристонида 1942 йил 2 январда дафн этилди82.

СССР тарқалгач, Қозоғистон ва Ўзбекистонда Мустафо Чўқайнинг асарлари чоп этилди. Таниқли тарихчи олим профессор Кушим Есмағамбетов (1938 – 2016) бошчилигида 2012 – 2014 йил-ларда Алматида Мустафо Чўқайнинг 12 жилдлик асарлар тўплами нашрдан чиқди83. Қозоғистонда Мустафо Чўқай ҳақида бадиий асарлар яратилди, кинофильмлар суратга олинди, унинг хотирасига атаб кўплаб ҳайкаллари ўрнатилди. Қозоғистонда мунтазам равишда Мус­тафо Чўқайга бағишланган халқаро конференциялар ўтказиб турилади.

Қаҳрамон Ражабов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube