Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркистон икки ўт орасида…

Туркистон икки ўт орасида…
29 Nisan 2020 - 14:11 'да юкланди ва 558 марта ўқилди.

ВАТАН ҚАЙҒУСИ
ТУРКИСТОН ИККИ ЎТ ОРАСИДА: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ НЕГА БОСИБ ОЛИНДИ ВА ҚАНДАЙ ПАРЧАЛАНДИ?

2.

(BOA, A.DVN.NMH, 38 / 35)
Қўқон Хони Подшоҳ Абдулмажид Хонга юборган мактубнинг таржимаси.
Июл, 1848 йил.
Қўқон Хони юборган мактубнинг таржимасидир.

Аввалроқ иним марҳум Муҳаммад Алихон Фарғона ва Дашти Қипчоқ чегарасидаги ерларни идора қилган пайтларида бир гуруҳ хоинлар билан иттифоқ тузиб, низо ва жанжал чиқарган эди. Унинг вафотидан кейин Бухоро амири вужудга келган вазиятдан фойдаланиб Фарғона ҳудудини босиб олиб, кўп зулмлар қилди. Биз ҳам қипчоқлардан ёрдам олган ҳолда қисқа вақт ичида Фарғонани қайтиб олишга муваффақ бўлдик. Шундан кейин Тошкент, Исбижоб, Ўртов, Дашти Қипчоқ ва ҳатто Туркистонга қадар бўлган барча ҳудудларда ўз ҳокимиятимизни ўрнатдик. Бу муваффақиятларни эҳсон этгани учун Раббимизга шукурлар айтамиз. Бундан ташқари ушбу минтақаларга муттасил ҳужум қилиб турган Хитойликларга қарши курашишда давом этиб турибмиз. Ўз навбатида Подшоҳимиз ҳақларига ҳам доимо дуодамиз. Шу кунларда шимолдаги тоғларимизда олтин, кумуш, ёқут, феруза, мис, қалайи ва бошқа конлар кашф этилгандир. Аммо бу ерларда соҳани биладиган маълумотли кончилик мутахассислари йўқ. Сиздан иқтидорли мутахассислар ва тажрибали кончилар юборишингизни илтимос қиламиз. Отам Маҳмудхон ва иним Муҳаммад Алихонга кўрсатган эътиборингизни бу қулингиздан ҳам аямаслигингизни умид қилиб қоламиз. Сиз томонга юборган элчимиз Ҳожи Рўзибек элчилик вазифасининг адосидан кейин ҳаж ибодатини бажо келтириши кўзланган. Унга бу борада керакли ёрдам кўрсатилишидан умидвормиз. Ҳаддимизни ошиб бўлса ҳам, Сиз жаноби олийларига бир дона Қуръони Карим нусхасини ҳадия қилиб юбордик.

3.
(BOA, HR.SYS, 4 / 14 – 2)
Ўзбеклар ўлкасига ҳужум қилиб, Қўқонни ишғол этишга ҳаракат қилаётган русларга қарши курашда ёрдам кўрсатилиши талаби ила Қўқон элчиси Маҳмуд Хўжа Содиқ томонидан Ташқи ишлар вазирлигига берилган арзнома.
24 Май, 1862 йил.
[Қўқон элчисидан
Ташқи ишлар вазирлигига],

Вазирлигингизнинг кўмаклари билан Подшоҳ ҳазратлари томонидан қабул этилганим учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Бир қанча муддатдан буён Русия давлати ўзбеклар ўлкасига ҳужум қилиб, Қўқон ва унинг атрофидаги ҳудудларни босиб олишга уринмоқда. Бу минтақа халқи қадимдан Усмонли давлатининг ҳаққига хайрли дуоларда бўлиб келгани маълум. Аскарларимиз ва имконларимиз ҳар қанча етарли даражада бўлса ҳам ҳарбий уқувсизлик ва интизомсизлик туфайли бирон натижага эриша олмаяпмиз. Усмонли давлатига мазҳаб эътибори билан боғлиқ бўлган ва бундан фахрланган Қўқон халқи айни дамда Усмонли давлатининг ҳимоясига муҳтож ҳолатдадир. Усмонли давлатининг дипломатик ҳуқуқ ва халқаро алоқалар билан боғлиқ мавқеъи борасида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасак ҳам Русияга қарши курашда ёрдам беришингизни талаб этиш билан вазифалантирилганман. Аммо бунинг қандай амалга оширилиши ҳақида албатта сиз яхшироқ биласиз. Нима бўлганда ҳам Усмонли давлати бизни бундай ночор аҳволда ташлаб қўймаслигига ишонамиз. Зеро Мовароуннаҳр халқлари Усмонлига том бир севги ва боғлилик ҳисси билан қарайдилар. Бу борада нима зарур бўлса ва мувофиқ кўрилса, шу билан бизни қўллаб-қувватлашингизни кутиб қоламиз. Шунингдек, мамлакатим узоқ бўлгани боис қайтишимга изн берилишини илтимос қиламан. Амр ва фармонларингизга мунтазирман.

24 Май, 1862 йил.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube