Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рамазон кундалиги

Рамазон кундалиги
03 Mayıs 2020 - 13:23 'да юкланди ва 604 марта ўқилди.

Акром МАЛИК

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ

ИНСОН ВА ИЙМОН
(Биринчи кун)

Ҳар йили Рамазон остонасида қалбда умид уйғонади. Бу покланиш умидидир. Қурум босган қалбни ярқиратмоқ истагида моҳи Рамазоннинг йўлида кўзлар нигорон.

Одам руҳан бу ойда коинотга нур инганини туяди, идрокнинг англанмас бурчларида бу нур милтиллайди. Бедорликка хоҳиш, очликка кучаяди.

Роббиси қошида таслимият келтирган ҳар бир қул англаб-англамай Эгасига яқинроқ бўлишни, Унга қурбат ҳосил этишни истайди. Иймоннинг қалбда мавж уриши ёхуд машъал каби яна ҳам ёрқинроқ порлашига бир мисол бу.

Бундай қалбда ҳамиша ибодатга ташналик, балки, Роббисига талпиниш, Унга бўйин эгиш, камида Унинг ҳимояси, афви, севгисига умидворлик намоён. Аммо на сажда, на Рамазон шукуҳини ҳис этмайдиган, бу нарсаларда ғашлик туядиган, энсаси қотадиган нокасларнинг қалби шайтон чангалида қолаверади.

Уларга чора кўриш, даво топмоқ на пайғамбар, на саҳобийнинг ихтиёрида. Зотан, ҳидоят – Аллоҳдан.

Шубҳасиз, Одамзодга дахлдорлик иймон билан, шайтонга маслакдошлик – куфр билан.

Иймон – Аллоҳнинг бандаларига узатган қўли, Аршдан Ерга туширган арқони, зулматни ёритган нури.

Иймоннинг – тўғрилиги, шубҳа ва гумондан, ширк ва оғишдан йироқ бўлиши Аллоҳга таслимиятнинг асос шарти. Роббисининг жалолияти, азамати, марҳамати ва муҳаббатини ҳис этмоқ тўғри иймон ила эришиладиган даражалардир.

Роббимиз!

Иймонимизни тўғри қил, бизни шубҳа ва ширкдан омон сақла! Ҳузурингга иймон ила боришмизни насиб эт!

2020 йил, 24 апрел

* * * 

ИЙМОН ВА ИСЛОМ
(Иккинчи кун)

Бир инсон иккинчисига дўстлик изҳор қилди. Ҳар куни уни кўрса, муҳаббатини баён этар, дўстининг ҳусни, табиати ва амалларини мақтарди:

“Сени Аллоҳ жуда ҳам ҳусндор яратибди! Чеҳранг чиройидан кўнгиллар яйрайди. Хулқинг гўзал. Ҳуснингга на қадар мос хулқ! Суҳбатингдан жонлар эрийди. Сени бир кўрмасам, соғинч изтиробида қоламан. Кўп инсонларни кўрдим, аммо сен каби нодири йўқдир. Бир умр излаганим дўст сен экансан. Сенга жоним фидо бўлсин! Йўлингда қурбонинг бўлай! Дуоларим сендан бошланиб сенда тугайди!”

Дўсти уни қайтарарди: “Ундай дема. Жуда катта гапларни сўзлаяпсан. Бу сўзларинг сабабли қалбимга кириб келяпсан. Орамизни ўртача тутайлик. Шуниси маъқул!”

Аммо биринчиси изҳори дилдан тўхтамасди, ҳар куни келар, бирга таомланар, хизматини қилар, ҳеч айрилгиси келмасди.

Бир куни Аллоҳ синов юборди. Дўсти таъқибга учради. Золимлар уни тутиб, азобладилар. Унга изҳори дил қилиб юрган инсон эса ғойиб бўлди. Бу эса уни кутди. “Сен дўстман дер эдинг, мастона сўзлар айтгандинг, қачон ёнимга келасан? Ёрдаминг керак эмас, дийдорингни кўрсатсанг, бас!” – дер эди. Аммо униси келмади. Бу эса ниҳоят золим қўлидан қутулгач, уни топди.

Дўстман деб ишонтирган кимса ташвишсиз ҳаёт кечирар эди. Бу чидай олмади ва уни топган жойидаёқ жазолади – ўлдирди.

Ривоят тугади.

Қиссанинг маъноси шуки, мусулмонларнинг Аллоҳга иймони худди Роббиси қошидаги изҳори дили ёхуд ичган қасами кабидир.

Диндорман, мўминман, муслимман, исломдаман дер экан, кўпчиликнинг иши чиройли ифода ва сохта кўпиришдан нарига ўтмайди. Иймонининг камолатию исломининг барокатидан сўйлаётган мардумларнинг аксари ўзи дўстлик, ошиқлик даъво этиб, сўнг уни амалда исботлаш фурсати етганда ғойиб бўлган киши билан бир хилдир.

Атрофда қулоғинг “тақво аҳли”нинг дағдағасидан батанг: қандайдир эҳсонлар билдиргиси, ҳақлигини пеш қилиш, илмининг кўплигини овоза этиш, камтарлик ниқобида кибрни тақдим этиш, ғийбат ва ёлғондан иборат адоқсиз вайсашлар, қорин ташвишини савобга эвириб кўрсатишлар, ҳашамат ичида фақирликдан насиҳат сўқиш, ясама фақирлик билан бойлик тиланиш, динга хизмат баҳонасида нафсга сажда этиш… Ҳолбуки, бу ишларнинг ҳар бир фоили дин толиблари, тақво даъвогарларидир.

Роббиси қошида таслим инсон унинг азамати олдида ер остига кириб кетмасмикин?

Мўминнинг салобати сукутида, насиҳати амалида бўлмайдими? Ўзгаларни маломат этишдан аввал, бошқаларга насиҳат қилмоқдан бурун ўз нафсига маломату насиҳат қилмоқ жоиз эмасми? Модомики, шундай қилаётган эсак, ғофилларча яшашимиз, бир-биримизга ўлакса итга ташлангандек ташланишимиз нечун?

Дўстини оғир аҳволда қолдирган бевафо ўлдирилганидек исломсиз қолдирганимиз иймон биз учун қандай жазолар келтираркан?

Аллоҳим, бизни афв эт, иймон ила бизни инсон эт, иймонимизни исломимиз ила гўзал айла!

2020 йил, 25 апрел

* * * 

ШОЯД, ТАҚВОДОР БЎЛСАНГИЗ
(Учинчи кун)

Сўзлаш ўта оғир мавзулардан бири тақво мавзусидир. Тақвонинг таърифи бор, аммо таҳсили йўқ. Айтишларича, қадимда халқ золимлар, ноинсофлар қўлида ҳимоясиз қолиб азоб чекаркан, хаёлида ўз нажоткорини яратаркан. У нажоткор ҳар томонлама тўкис бўлиб, жуда адолатли, мазлумпарвар, бениҳоя ақлли бўлиб, қонхўру ваҳшийларнинг додини беришини кутишган. Шу тариқа ҳар хил эртаклар, достонлар тўқилган, ижро этилган. Одамлар тўй ва маъракаларда бу нарсаларни эшитишган, ижрочи бахшига тасанно дейишган, лекин ҳамма ҳам афсонадаги нажоткор паҳлавонни тарбиялайман деб ният қилмаган.

Чунки эртак бошқа эди, ҳаёт бошқа. Достонлардаги қаҳрамон жаҳолат бижғиган, ёлғон урчиган, гуноҳлар авж олган турмуш ичида пайдо бўлган тақдирда ҳам бирор нарсани ўзгартириши даргумон эди.

Аллоҳ таоло хар бир сурада бир неча марта “Шояд, тақво қилсангиз!”, “Шояд, Аллоҳдан қўрқсангиз!”, “Аллоҳдан қўрқинглар!” дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳаётлари билан Аллоҳдан қўрқиб яшамоқ ибратини кўрсатдилар.

Барча мусулмонлар тақво мўминнинг нажоткори эканлигини билди. Тақво ила ҳаёт кечириш мукофотининг саноқсиз исботини тарих тақдим этди.

Биз эса тақвони йўқотдик, тақвонинг моҳиятини бой бердик ёки унутдик. Тақво, агар инсон қиёфасида бўлганда, албатта, у халқнинг эртак ва достонларидаги хаёлий қаҳрамон тимсолига айланарди. Номи бор, довруғи бор, у ҳақда хабар берувчилар бисёр, аммо ўзи йўқ. У ҳақда сўзлашни севишади, уни мукаммал таништириб олқиш олишади, ҳолбуки, ҳеч ким уни кўрмайди ёки у билан юзма-юз келишни истамайди.

Тақвонинг сувратини урфга киритишади: соқол қўйишади, ҳижоб учун курашадилар, такбиру тасбиҳни жаҳрий айтадилар, мисвок ишлатишади, мушк суришади, қандайдир мавъизаларни тинглашади, олимларни яхши-ёмонга, мўмин-фосиққа ажратишади,

ҳатто, душанба, пайшанбада, муҳаррам, шавволу шаъбонда рўзадор бўлишади, шимларини тўпиқдан кийишади, эҳсонларининг миннатини даъват дейишади, жамоат ичида дуо ёки сажда “пиқ-пиқ” йиғлашади, пинҳон ибодатларини “бехосдан” айтиб юборишади, ҳали қилмаган, қилиши аниқ бўлмаган қандайдир “хайр ишлари” учун дуо талаб бўлишади, ўз “мен”ларини кўз-кўз қилиб, хокисоргина туришади – барча фарз ва суннатни риёсиз бажаришяптия, “тўсатдан” халқ билиб қоляпти, мақтаяпти, у эса “жуда хижолат тортяпти”. Айни шу ҳол бугун бизнинг “тақвомиз” қиёфасидир.

Мазҳаб устида беодобларча жанжаллашиб, ўзаро мунофиқлик айбловларини қўйиб, кимнидир бемазҳаб, бошқани тариқатчи, мутаассиб деб ҳақоратлаб, бу нарсаларни ҳам англаб-англамай тақвонинг таркибий қисмига айлантириб олдик, афсус. Кўкрак кериб оғзидан кўпик сачратарканмиз, бошимизда қамчи ўйнаб қолса, аҳволимиз қандай бўлишини ҳеч ўйлаб кўрдикми? Намоз ўқиганинг учун, бир мўмин билан иймон ва исломдан сўзлашганинг учун аёвсиз қийноққа солинсанг, ўзингни қандай тутасан? Сен айтганингдек, уммат хорликда бўлса, шу хорлик сабабчиси ўзинг эмаслигинг аниқми?

Аллоҳнинг адолати мукаммал ва нуқсондан холидир. Ҳар ким ўзига муносиб жойда ва ҳолатдадир.

Тақводан сўзлаб, уни ҳаётингга татбиқ этмаяпсанми, қандай иззатни кутяпсан?..

Тақво – Аллоҳнинг бандам демай қўйишидан қўрқишдир. Тақво – Аллоҳнинг юз ўгиришидан қўрқишдир. Тақво – Аллоҳнинг раҳматидан бенасиб қолишдан қўрқишдир.

Аллоҳ ёқтирмаган ишлардан йироқ бўлиш, Аллоҳга маҳбуб ишларга ғайрат кўрсатиш, Аллоҳ ва ўзинг ўртангдаги муносабатни беркитиш тақвонинг айни моҳиятидир.

Аллоҳим, бизни афв эт ва Ўзинг бизни тақводорлардан қил!..

2020 йил, 26 апрел

* * * 

БИЛГАНЛАР БИЛАН БИЛМАГАНЛАР ТЕНГ БЎЛУРМИ?
(Тўртинчи кун)

Бир фақирнинг ўғли ўз юртида обрў ва иззат эгаси бўлишни истарди. Унинг назарида одамлар ичида барча ҳурматлайдиган зот дуру гавҳар ва жавоҳирлар устаси бўлиб туюлди. Отасидан рухсат олиб устанинг ҳузурига борди: “Мени шогирдликка олинг!” – деди. Уста қимматбаҳо тошлар ичида ёқут ва лаъллар, дуру жавоҳирлардан таралаётган ёғдуларга чўмилиб, оппоқ соқолли чеҳраси қуёшдай порларди.

У йигитнинг кўзларига қараб: “Эрта тонгда кел!” – деди.

Айтилган вақтда келган қаҳрамонимиз ўзига тенгдош яна уч ўспирин устанинг қошида турганини кўрди. Улар шогирдлик талабида эдилар.

“Бадахшон тоғига боринглар. У ерда менинг хос шогирдим сизларни кутиб олади. У сизларни конга йўллайди. Кўрсатган жойига борасизлар, айтганини қиласизлар ва менга, – уста шундай деб қўлидаги барг каби яшил, қон каби қизил, осмон каби зангори тошни кўрсатди, – ёнғоқ катталигидаги шу уч хил тошдан ўн донадан келтирасизлар. Кейин сизларни шогирдликка олиш ёки олмаслигимни айтаман. Унутманг: тўртовингиз бирга бориб, бирга қайтинг”.

Йигитлар йўлга отланди. Уларнинг бири савдогар бойнинг, яна бири аскарнинг, яна бири амалдорнинг ўғли бўлиб, улов ва егуликлари шунга яраша эди. Бизнинг қаҳрамон фақирнинг фарзанди бўлгани учун уларнинг ортида пиёда борарди.

Бадахшон тоғида уларни кутиб олган инсон тоғ ёнбағрида ер тубига кирадиган тўртта ғорни кўрсатди: “Дарҳол қўлингизга чўкичларни олинглар, ҳар бирингизга соат бераман, йигирма тўрт соатдан кейин чиқинглар, кавлаб топганингизни текшираман. Дарҳол ишга киришинглар!”

Фақирнинг ўғли ғорга кирди. Ғор чуқур, қоронғу, тоши кўп эди. У қўлидаги фонусни ёнига қўйди. Ҳар бир тошни текшираркан, излаганини топиш қанчалик машаққатлигини тушунди. Сабр, қунт ва зеҳн кераклигини ҳис этди. Ортга йўл йўқ эди, Аллоҳдан ёрдам сўраб иш бошлади.

Бир кеча ва бир кундузни зулматда, фонуснинг хира ёруғида ҳар бир тошга термилиш билан ўтказди. Аммо на қизил, на яшил, на зангори тош топмади.

Белгиланган фурсатда ташқари чиққанида савдогар ва амалдорнинг ўғли хос шогирднинг қошида туришар, аскарнинг ўғли эса энди чиққан эди.

“Гапнинг қисқаси, бу менинг ишим эмас, уйимга қайтаман. Ота касбимни тутаман”, – савдогарзода.

“Сиз менга уста айтган тошларни топиб беринг, истаган нархингизга сотиб оламан”, – амалдорнинг фарзанди.

“Биз ҳали тошларни топмадик”, – деди фақирнинг ва аскарнинг ўғли.

Хос шогирд уларни иккинчи дафъа уч кунга ғорга йўллади. Бу сафар аскарзода ғорга кирмаслигини, тоқати етмаслигини айтди. Фақирнинг фарзанди эса учинчи марта ғорга кирди ва етти кундан сўнг жавоҳир тошлар ила қайтиб чиқди. Тўрт талабгор ичида у келажакда катта уста бўлиб етишди.

Илмнинг йўли шундай. Бу йўлни ҳавас этгувчилар кўп.

Бир тоифа бу йўлда тижоратни мақсад қилади. Илм тожирининг оқибати маълум.

Иккинчи тоифа илм олмаса ҳам, илмли деган ном учун курашади. Ҳар қандай давра ва жамоатда олим ўлароқ зикр этилишини истайди. Аммо унинг асл баҳоси бутун эл ичра аниқдир.

Учинчи тоифа илмдан қисман улуш олади, умрбод толиб мақомида қолади. У ўртамиёна баҳоланади, на даъво қилади, на даъводан воз кечади.

Тўртинчи тоифа росмана олимлар бўлиб, илм йўлида тош келса кемиради, сув келса симиради, то ўлимига қадар илм олиш, илм тарқатиш, илмга амал қилишдан тўхтамайди. Унинг қалбида илм ва илмга муҳаббат оловдек ёниб туради.

Илм олишнинг бир қанча шартлари бор. Хусусан, аввало, ниятнинг пок ва тўғри бўлмоғи шарт. Илм олишдан мурод Аллоҳнинг ризолигини топиш бўлсин. Аллоҳдан дуо қилиб, тўғри йўл ва хайр сўрамоқ даркор. Бу ният бузилса, Аллоҳнинг ёрдами ва баракаси кесилади.

Иккинчидан, илмга эҳтиром ва ихлос кўрсатмоқ шарт. Илм йўлида ҳар ишни юксак эътибор ва муҳаббат ила адо этмоқ, илм муқобаласида оромдан, кўнгилхушликлардан воз кечилади.

Учинчидан, ишончли устознинг, албатта, сабоғини олиш шарт. Устознинг ёрдами, назорати ва қўлловисиз олинган илм мукаммалликдан йироқ, жаҳолатга яқиндир.

Тўртинчидан, илм оларкан, унинг манфаатли эканлиги ҳисобга олинмоғи шарт. Фойда келтирмайдиган илм умрнинг, зеҳннинг офатидир.

Бешинчидан, илм давомийликни, такрорни тақозо этади. Бусиз илм ҳосил бўлмайди.

Олтинчидан, илм олиш жараёнида кераксиз баҳсдан, ҳукм чиқаришдан, олимларни беҳурмат қилишдан, вақтни зое кетказишдан йироқ бўлмоқ шарт. Шу шартларга амал этилса, қисқа фурсатда, Аллоҳнинг изни ила баракали илмни қўлга киритмоқ мумкин. Акс ҳолда, нафақат тўрт йил, ўн йиллик таҳсил ҳам илм толибига сариқ чақалик наф бермайди. Тартибсиз, тизимсиз ўқиш, баҳсларда ўзини кўрсатиш, мақтов ва олқиш учун илм олиш хорликка етаклайди.

Илм олувчи ғорга кириб кетган узлатнишин ёхуд сув остидаги балиқдек бўлсин. Токи бу кондан дунё ва охиратини ёритувчи жавоҳирларни топсин, токи беҳуда сўзлардан омон қолиб, тил офатларидан нажот топсин.

Шу нарса ҳақиқатки, илм баланд ва ҳашамдор бинолар, шов-шув ва жимжимадор фармонлар ичига яширилмаганидек, фақирлик ёки машаққатлар ила тўсиб қўйилмаган, балки чин самимият, чуқур ихлос, гўзал ахлоқ, метин қатъият, тоза зеҳн ва Аллоҳнинг марҳамати, адолатига жо бўлган. Акс ҳолда, томи сувоқли уйларда туғилган, лой кечиб улғайган болалар улкан олим бўла олмасди.

Илм эгаларини улуғлаган халқ юксалгани каби илм эгаларини иззат этмаган юрт қулликка, даҳшатли зулматга ва битмас-туганмас муаммоларга, қашшоқликка мубтало бўлади.

Аллоҳим, бизга манфаатли илм бер! Чала илм олиб, жоҳилларнинг ҳам жоҳили бўлиб қолишдан Ўзинг сақла!

2020 йил, 27 апрел

* * * 

ЭНГ ШАРАФЛИ ИШ
(Бешинчи кун)

Қорин ва шу каби аъзоларнинг, умуман, танасининг истакларидан ғолиб инсонлар умрлари давомида бирор шарафли иш қилишни хоҳлайдилар. Зотан, одамзодни шарафли ишлар, буюк амалиётлаш шарафлантиради, буюклаштиради.

Кимдир бу юксакликни бойликдан, салтанатдан, ҳукмронликдан ёхуд санъату адабиётдан излагани сингари бир тоифа кишилар чинакам шарафни Илоҳий амрлар адосида эканлигини аниқ ва равшан биладилар. Шубҳасиз, ҳар бир инсон учун иймон ва исломда бўлмоқ қанчалар улуғ даража бўлса, ҳар бир мўмин, мусулмон учун динга – иймону исломга хизмат қилмоқ шунчалар олий мақом мавқе ҳисобланади.

Шунчалар олий мақомки, унга ҳамма ҳам эриша олмайди, наинки эриша олмайди, муносиб бўлмоқ ҳам машаққатдир. Динга, диёнатга хизмат қилиш – дунё ҳаётида, Ер юзида инсон боласини мангу шарафлантира оладиган ягона йўл, ягона маслак. Аллоҳнинг динига хизмат этиш одамни тириклик ва ўлим сарҳадларидан музаффариятга етаклайди. Шарафларнинг ҳаммаси, улуғлик ва иззатнинг булоғи, муҳаббат ва ҳаловатнинг туганмас хазинаси, донишмандлик ва илмнинг, ҳикмат ва ҳақиқатнинг, бани башар маънавиятидаги барча ютуқ ва топилмаларнинг яккаю ягона манбаи Аллоҳнинг динидир.

Динга хизматга қилишнинг даражалари, турлари ва кўринишлари бир неча қисм ва босқичлардан иборат.

Динга хизмат қилувчиларнинг энг яхшилари – Иймон ва ислом илмларини ўрганиб, бошқаларни шунга даъват этувчи инсонлардир. Бу динга хизмат қилишнинг энг олий даражасидир. Дин илмини ўрганиш, унга амал қилиш, қалбидаги дунё орзуларини маҳв қилиб, дин маърифатини руҳониятига буткул сингдирган, бутун вужуди ва турмушини, ҳар бир кун, соат ва дақиқаларини динга айлантирган олимлар – фақиҳлар, муфассирлар, муҳаддислар, Қуръон ҳофизлари, имомлар ва улар каби шахслар одамларнинг энг шарафлиларидир. Уларнинг мақоми қанчалар юқори бўлса, елкаларидаги юк, қиладиган ишлари, бажарадиган вазифалари шунчалар оғирдир. Улар Аллоҳнинг раҳматига, жаннатига ва азизликка қанчалар яқин бўлсалар, Аллоҳнинг лаънатига, жаҳаннам азобига ва хорликка ҳам шунчалар яқиндирлар.

Улар Аллоҳнинг дини йўлида ҳаёт ва жонларини тикиб хизмат этарканлар, шайтон ва шайтоннинг лашкарлари, малайлари бутун қуввати ила уларга қарши курашадилар. Шунинг учун улар жаннат ва жаҳаннам, раҳмат ва лаънат орасидадирлар. Тоқати етмаган кимсалар улар кўтарганни кўтара олмайди, улар кўрганни кўришга қодир бўлмайди.

Шунинг учун ҳам, бундай забардаст инсонларга учрашмоқ, улар ила бир замон ва маконда нафас олмоқ беҳад душвордир.

Динга хизмат қилишнинг ҳар ким уддалайдиган бир шакли бор. У энг тўғри, энг хавфсиз бир шаклдир.

Бу йўлни танлаган инсон мен динга хизмат қиляпман деб кўксига урмайди. Фий сабилиллаҳ жиҳод қиламан деб фитна чангалида ўзини қурбон этмайди. Замондан нолиб, инсондан айб ахтармайди. Аммо у энг шарафли ишни амалга ошира олади. Бу – Аллоҳнинг динини шахсий ҳаётига буткул жорий қилмоқ, соддароқ айтсак, Аллоҳнинг қадари қошида ҳаддини билиб, дин аҳкомларига итоат этмоқдир.

Бундай мўминнинг қўли ва тили бировни озорламайди; ота-онаси ундан норизо бўлмайди; аёли нафратланмайди; фарзандлари ундан безимайди; қўшнилар ёмонлик кўрмайди; ака-укалари, қавму қариндоши унинг ғамхўрлигидан ҳеч қачон четда қолмайди; ибодатлари қазо бўлмайди;

гуноҳга қадам қўймайди; ҳаққини бировга олдирмайди; шаънини ерга урдирмайди; мўмин биродари оч қолса, тўқ бўлмайди, касал бўлса, соғ юролмайди; ғийбату иғводан, ёлғону туҳматдан ҳазар қилади; рўза тутади – ўзгалар сезмайди; ўнг қўли эҳсон килади, чап қўли бехабар қолади; ҳақиқатни букмай гапиради; пасткашнинг қошида бошини эгмайди; орсизни гапиртириб қўймайди; таҳажжуди Аллоҳ ва унинг ўртасида бир сир бўлади; Қуръон тиловати – Аллоҳ билан суҳбатига айланади; жони ва молидан ташвиш чекмайди; дунё ғамида югурмайди – бу ишларнинг ҳаммасини дини Ислом учун, Аллоҳнинг ризоси учун бажаради.

Бир мўминнинг, бир мусулмоннинг бугун динга қилажак буюк хизмати шудир. Ўз ҳунару касбининг моҳири бўлмоқ динга хизматнинг бир туридир.

Оиласидан бир дин уламосини тарбия қилиб берган инсон эса асрга татигулик, замонларга етгулик ишни қилибди, шубҳасиз.

Аллоҳим, бизни Иймон ва Ислом хизматкори эт! Шарафли бу йўлнинг шарафсиз йўлчиларимиз – гуноҳларимизни кечир, ҳидоятингда собит айла!

2020 йил, 28 апрел

* * * 

ЖИСМИМИЗ СУЛТОНИ
(Олтинчи кун)

Қуёшнинг баланд ва юксакда порлаши кўкламу ёздан хабар берганидек унинг қуйи эниши куз ва қишдан даракдир. Подшоҳнинг ўз саройидан чиқмай адолат кўрсатиши салтанатнинг энг чекасию пана-пастқам кулбаларида ҳам адолат қарор топишини шубҳасиз таъминлаганидек жисмдаги бир парча гўштнинг саломатлиги бутун вужуд сиҳҳатини кафолатлайди. Бу бир парча гўштни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинг, у қалбдир!” – деган эдилар.

Кўплаб ориф зотлар қалбни инсон жисмининг султони эканлигини таъкидлаганлар. Қалб ҳам руҳ каби Аллоҳнинг сирларидан бир сир бўлиб, у ҳақда чуқур кетиш мумкин эмас.

Аммо қалбимиз ҳолатини идрок этиш, қалбимизни таниш ҳар биримиз учун энг долзарб вазифа. Қалб арабий сўз, маъноси “айланиб, ўзгариб турувчи”дир. Ўзбек тилида қалбни кўнгил деб атаймиз. Кўнгилнинг макони кўксимизнинг чап томонидаги юракда жойлашган. Кўнгил мураккаб хилқат, англаб бўлмас жумбоқдир. Мумтоз адабиётимизда, хусусан, Алишер Навоий раҳимаҳуллоҳнинг асарларида кўнгилни идишга – кўзага, жом, қадаҳга қиёсланади. Унинг ичи турфа туйғулар ила тўлиб тошган.

Кўнгил ўз ҳолатини инсонга сездирмай ўзгартиради. Зерикиш, қувониш, қайғуриш, севиш, нафратланиш, қўрқиш, кибрланиш, фахрланиш, ажабланиш, ҳайратланиш, жўшиш, музлаш, ҳапқириш каби ўнлаб, юзлаб ҳолатлар борки, буларнинг ҳаммаси инсоннинг хатти-ҳаракатларини бошқаради.

Аччиқ гап эшитсак, ҳақоратлансак, таҳқирлансак, қочганимиз ҳақиқатга юзлашсак, яқинимиздан айрилсак, кимнидир кўришни истасак, кимнидир кўришни истамасак – кимдир бизни чангалида сиқаётгандек туюлади. Бу кўнгилнинг бир ҳолати, холос.

Гоҳо бошқаларнинг ютуғидан ғашланамиз, ғазабимиз келади, ҳасадимиз қўзғайди, роҳатларимиз манбаини излаймиз. Кўнгилнинг бу қадар беқарорлиги инсонни толиқтиради. Хилма-хил ҳиссиётларни босиш ёхуд жўшишни истаётган, аммо уйғона олмаётган туйғуларни тўлқинлантириш учун ҳар хил ишлар қиламиз. Бу ишларимиз жисмимиз учун хавф туғдирса-да, ундан қайтмаймиз.

Аслида, бу жиловланмаган кўнгилнинг қайнашидир.

Инсон ўз кўнглида мавжуд ўзгаришларнинг, айланишларнинг саноқ ва чегараларини билиши жуда фойдалидир. Бу нафс ва кўнгил орасидаги фарқни ажратиш илмидир.

Кўнгил фақат ўз Роббисини Уни исм ва сифатлари билан мукаммал таниганда таскин топади. Бу иймондир.

Қуръонда Аллоҳ таоло “Йаа улул албааб!” деб хитоб этади. Биз буни “Эй ақл эгалари!” – деб ифодаладик. “Албааб”нинг бирлиги бўлмиш “луб” кўнгилнинг ичидаги бир нарсадир. У мияни макон қилган, асосий иши фикрдан иборат ақл эмас. Роббисига бўлган эҳтиёжни, Роббисига боғланишни, Роббиси қошида таслим бўлишни, Роббисини севиб, Унинг севгиси ила шарафланишни, таскин топишни истайдиган нарса айнан “Луб”дир.

Уни кашф этиш, уни Роббисига боғланиши учун мўмин инсон нафсини синдириши, онгини бу йўлда сафарбар этиши лозим.

Шу охирги чизиқ. Шу ерда тўхтаймиз. Бундан ортиғи чалкашликка етаклайди.

Аллоҳ амр этган иш – ибодат-ла машғул бўларканмиз, кўнглимизни буткул Унга қаратамиз. Бу масалада илм олиш шарти юзага келади.

Агар кўнгил ичидаги кибр, ҳасад, мақтаниш, ғазаб, қаҳр, фахр туйғулари қўзғалар экан, Аллоҳнинг зикри ва сўзи ила уларни енгишни ўрганмоқ керак. Бу улкан бир малака ҳисобланади.

Аллоҳим, қалбимизни динингда собит, тоатингда тасарруф эт! Кўнглимизни ҳар қандай гуноҳкор хаёлу васвасадан, ширк офатидан омон сақла!

2020 йил, 29 апрел

* * * 

УНИНГ ҲУРРИЯТИ ХОРЛИККА ЕТАКЛАЙДИ
(Еттинчи кун)

Эрк, озодлик, ҳуррият, истиқлол инсон боласи учун не қадар бахту саодат дарвозаси бўлса, хорлик учун ҳам шу қадар бир эшикдир. Гоҳида илоҳ даражасида улуғланадиган ҳурликдан кўра доимо қораланадиган қуллик хайрнинг бир кўринишидир. Зотан, ҳуррият номуносиблар учун бахтиқаролик зулмати бўлса, муносиблар учун қуллик қувончу севинчнинг нурафшон манзилидир. Аллоҳ таоло ўз ҳикмати ва адолати ила эркни ҳам, тутқунликни ҳам ўзининг асл эгаларига буюради. Эркнинг бир илдизи – шижоат, тутқунлик занжирининг бир ҳалқаси – танбалликдир.

Биз бугун ҳуррияти хорликка етаклайдиган бир яратиқни муҳокама қиламиз. Бу – нафсдир.

Кўнгил ва нафс орасида нафис чегара, нозик бир фарқ бор. Нафс истаклари ғолиб бўла бошланганда, кўнгил барча хислатларидан айрилиб, ўлади.

Истакларнинг моҳияти нафсни таништиради. Нафснинг истаги моҳиятида худолик даъвоси бор. Кўнгилнинг истаги замирида Ҳаққа таслимият намоён.

Нафс табиатан ҳақиқатларга ва Аллоҳнинг амрига исён қилади.

Кўнгил Аллоҳнинг зикрига талпинади, нафс бу зикрни тўсишга интилади.

Шунинг учун ўтмишда салафи солиҳлар, ориф зотлар ўз нафсларининг куфридан шикоят этишган.

Нафсни итга қиёслаб, уни жиловлаш, бўйсундириш, унинг истакларини синдириш борасида турли муолажалар ишлаб чиқилган. Хусусан, оғир меҳнат, рўза ва шу каби чоралар билан нафсни тарбиялаш усуллари мавжуд.

Нафснинг истаклари шартли равишда жисмоний ва маънавий турларга бўлинади.

Мазали ва кўп таом ейишга тийиқсиз интилиш, серҳашам ва қулай ҳаёт ҳирси, жинсий шаҳватнинг жиловсизлиги, чексиз ва безавол бойликка эгалик қилиш васвасаси нафс истакларининг жисмоний туридир.
Ўзини улуғлаш, бошқаларни итоат эттириш, мақтов ва олқишга интилиш, доимо эътирозсиз қабул қилишларига, хатолардан холи бўлишга, инсонларнинг меҳр ва муҳаббатига ўчлик, ҳурмат ва иззат талаби, ҳад-ҳудудсиз ҳокимият ҳоҳиши нафснинг маънавий истаклари турига оиддир.

Бу нарсаларнинг ҳаммаси нафснинг ёмонлиги деган содда таъриф остида жам бўлади. Нафс масаласида мўмин инсон бир неча босқич кўникмаларга эришиши мумкин:

Биринчидан, нафснинг ёмонлигини билиш ёки нафсни таниш, нафс билан танишиш босқичидир. Бунда инсон нафснинг ёмонлигига мутлақо иқрор бўлади ва бу ёмонликдан халос истаги уйғонади.

Иккинчидан, нафс билан кураш бошланади. Бу муттасил жараён бўлиб, умр бўйи давом этади. Гоҳ тақво кучи, гоҳ нафс ҳийласи устун келиши бу жараёнга хосдир.

Учинчидан, нафсдан бутунлай ғолиб бўлишга эришилади. Ғолибликни қиёмат куни Аллоҳ таоло белгилайди: “Эй хотиржам нафс! Рози бўлган ва рози бўлинган ҳолда Роббингга қайтгин! Бас, бандаларимга қўшилгин ва жаннатимга киргин!” (Фажр, 27-30)

Банда Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч қачон нафсдан ғолиб бўла олмайди. Доимий равишда Аллоҳдан ёрдам сўраш, фарз ва суннатларни ихлос ила адо этиш нафс билан курашнинг бош шартидир.

Аллоҳим, бизни ҳидоятга йўлла! Нафсимизнинг ёмонлигидан бизни эмин сақла!

2020 йил, 30 апрел

* * * 

ГУНОҲЛАРНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ ҚАРОРГОҲЛАРИ
(Саккизинчи кун)

Инсон табиатидаги ғофиллик Аллоҳнинг тарбияси билангина бартараф бўлади. Илоҳий муолажадан бўлак бирор нарса Одам боласининг нафс касалликларига шифо эмас. Аллоҳнинг тарбиясига мушарраф бўлиш инсонни беҳад юксак мақомларга олиб чиқади, илоҳий муолажа ила даволанган хасталик ҳикмат ва тақвога айланади. Аммо банданинг тоқати бу Тарбия ва Муолажа қаршисида беҳад заифдир. Чунки бу Тарбиянинг юки оғир, бу Муолажанинг кечиши беҳад оғриқлидир.

Аллоҳ таоло гуноҳкорларни суймайди (Бақара, 276), аммо тавба қилувчи ва покланувчиларни севади (Бақара, 222).

Гуноҳ қилиш ҳар бир инсонга хос, покланиш ва тавба эса Аллоҳ раҳм қилган бандаларгагина насиб этади. Гуноҳ моҳиятан покланишга, тавбага бир қадамдир, яъни Аллоҳнинг севгисига яқинлашмоқдир. Бу гуноҳ қилишга эшик очиш эмас, балки покланиш ва тавбага даъватдир. Зотан, гуноҳнинг катта ва кичигида давом этиш Аллоҳдан қўрқмайдиган ва қалбида нифоқ борларнинг одати.

Мўмин гуноҳ қиларкан, у бунинг ортидан, албатта, бир жазога учрайди.

Иймонли қалб жазонинг оғирлигини эмас, балки унда, Аллоҳнинг огоҳлантиришини кўради. Иймон эгаси жазо туғдирган оғриқдан эмас, Аллоҳнинг қаҳридан даҳшатга тушади ва дарҳол тавба этади.

Кофир, мунофиқ учун жазо кечиктирилади. У гуноҳлардан тўхтамайди, жазо эса унинг кўзларидан беркинади. Бу ҳол гумроҳни ботаётган ботқоғига чуқурроқ ботиради.

Мўмин иймон ва исломда қанчалик собит турса, уч тур душман – шайтон, шайтон малайлари ва нафснинг ёмонлиги шу қадар кучаяди. Башарти, мўмин бирор сафар бу душман қаршисида заифлик қилиб, бирор гуноҳга йўл қўйса Аллоҳнинг марҳамати, тарбияси ва муолажаси ўлароқ бирор жазога тезда дучор бўлади.

Натижада, гуноҳлар мўмин учун уни кутиб турган жазо қароргоҳига айланади. Иймонли қалб гуноҳкорлик бадалини ўз келажагида аниқ ва равшан идрок эта бошлайди. Шу уни тавбага бошлайди, оғир гуноҳлардан тўсади.

Гуноҳ нафс учун зийнатли, ширин ва ёқимлидир, кофир ва мунофиқ буни кўрмайди, мўмин эса уни жуда яхши танийди.

Гуноҳларга олинадиган жазо умр билан, азоблар билан ўталади, жисмнинг қийналиши, қонли ёшлар, чорасизлик чангали, аччиқ фарёдлар, пасткашларнинг ҳақорати шу жазонинг жуда кичик кўринишидир. Аммо у бир инсон учун ўта баҳайбат ва қўрқинчли эканлиги шубҳасиздир.

Шу Аллоҳнинг тарбияси, илоҳий муолажасидир. Инсон Аллоҳнинг қудрати ва қадари олдида қанча тез таслим бўлса, оғриқ камаяди ва олинажак сабоқ, ҳикмат қиймати ошади.

Биз гуноҳнинг бу дунёдаги жазоси ҳақида мухтасар тўхталдик. Жаҳаннам азоби эса таърифга сиғмас даражада изтироблидир.

Аллоҳим, бизни гуноҳдан, гуноҳкорликдан асра! Ўзинг бизга раҳм қил!

2020 йил, 1 май

* * * 

ТЎЗОНДА СУТ КЎТАРГАН ОДАМ
(Тўққизинчи кун)

Бир кишининг гўзалликда тенгсиз, ақлу фаросатда, тақвою истиқоматда юксак рафиқаси қаттиқ оғриди. Завжасини беҳад севгани учун уни хавотир чулғади. Бир неча кунлик муолажадан наф бўлмади. Табиб биргина дори борлигини айтди.

Киши: “Нима у? Ер остидан бўлса ҳам топиб келтираман. Аёлим шифо топса, бас!” – деди. Кекса табиб: “Тоғда яшайдиган она оҳунинг янги соғилган сутини келтир. Сут иссиққина ва чангу ғубордан холи бўлиши шарт. Рафиқангнинг хасталигига шу сут шифо бўлиши мумкин, холос”, – деди.

Қаҳрамонимиз бир оғиз сўз демай дарҳол тоққа йўл олди. У шу топда аёлининг тузалиши учун оҳулар уюрини ҳайдаб келишга тайёр эди.

Тоғда узоқ кезди. Бирор она оҳу сутимни соғиб ол, марҳамат, деб кутиб турмаганлиги учун кўп ҳаракатлари зое кетди. Уч кун оҳу, кийиклар ортидан югурди. У исталган жайронни камони билан отишда иккиланмаган бўларди, аммо бир жоннинг заволи ўзининг севикли аёлининг ўлимига сабаб бўладигандек туюлди. Қўрқди. Бирор ҳайвонга қасд этмади. Тўртинчи кун тонгда йиғлаб Аллоҳга муножат қилди: “Эй бутун оламни яратган ва бутун оламнинг яккаю ягона эгаси бўлган Зот! Уч кунки, тоғу тош орасида сарсонман. На уйқу, на ором, на сув, на таомни ўйламадим. Мақсадим Сенга маълум. Оёқларимдан мадор қочди, қўлларимда мажол қолмади.
Кундузи қўёшнинг тиғи куйдирди, тунда тун совуғи қақшатди. Лекин бирор оҳунинг яқинига бора олмадим. Аллоҳим! Агар ўз вақтида мақсадим ҳосил бўлмаса, шунча машаққатимдан бир самар топмасам, қуруқ қўл ила уйимга қайтсам, бу бир банданг тоқати учун қандай ҳам оғир юкдир! Устига устак, дорисини тополмаганим сабабли севикли рафиқам жон берса, бу айрилиқ ила бир ғамим икки бўлиб, азобда қолмайманми? Сенга сиғинган ва чорасиз қолган қулингни ёрдамингсиз қўйма! Менга нусрат қўлини чўз!..”

Дуони тугатгач, шундоққина қўл етгудек жойда елинлари сутга тўла бир она оҳу хотиржам турганини кўрди. Киши Аллоҳга тилида ҳамд, дилида шукур ва кўзларида ёш ила она оҳудан кичик кўзасига сут соғиб олди.

Кўзани эҳтиётлаб оғзини ёпди, пахтали матога ўради ва уйига қараб югурди. Ярим йўлга етган осмонда бир қуюн пайдо бўлди. У пастлаб келди ва қаҳрамонимиз юраётган йўлни буткул қоплади, йўлдаги тупроқларни кўтариб самога сочди, чор-атроф тўзон бўлди, чангу ғубор кўзни очирмас, киши эса кўзасини қучоқлаб келган жойида қотиб қолди. Бир қадам босса, кўза ичига тупроқ тўладигандек эди. Табибнинг сутга зарра гард туширма деган сўзи қулоғи остида жарангларди.

Тўзон эса кучайгандан кучаяр, ҳаводаги ғубор эса қуюқдан қуюқ эди…

Ҳикоянинг охири йўқ. Охири нима бўлганлигини билиш имконсиз. Чунки ҳар биримиз тоғу тошда, чўлу даштда, йўлу сўқмоқдаги бир йўловчимиз.

Хайр амалларимиз эса бир оҳунинг кўзага солинган сути кабидир.

Не ажабки, оҳунинг сутини соғиб олиш не қадар мушкул бўлса, бир хайр ишга мушарраф бўлмоқ, бир хайр ишни адо этмоқ, аслида, шу қадар мушкулдир. Бир гуноҳ амаллар китобига ёзилгани каби бир хайр ҳам тезда битилади. Гуноҳларни холис тавба қандай ўчирса, хайр амалларни ҳам мақтаниш, ғурур, миннат ва ички фахр йўқ қилиб юборади. Хайр амал Аллоҳнинг ризолиги, Аллоҳнинг севгиси учун адо этилмагунча хайр амал мақомига чиқмайди. Хайр амал сифатида қайд этилмайди. У хайр амал деб ҳисобга олингач, бу амалнинг хайри ила Аллоҳнинг ҳузурига боргунча узоқ бир йўл бор.

Хайр амалларни ҳалок этувчи бир неча офатлар бор. Хусусан, улар ушбулардир:

Биринчи – ниятнинг тўғри бўлмаслиги хуш амалнинг қийматини батамом ўлдиради. “Қилажак ишимдан Аллоҳим рози бўлсин”, – деган ниятдан бўлак ҳар қандай қасд бизга савоб келтирмайди.

Иккинчи – одамлардан мақтов эшитиш учун хайрли ишни оммага эълон қилиш билан биз Аллоҳ наздида ризолик ҳам, севги ҳам топа олмаймиз. Чунки мақсадимиз Аллоҳнинг эмас, одамларнинг, жамиятнинг эътиборини қозониш экани маълум бўлди.

Учинчи – “Мен шундай ишни адо этдим, одамлар мендан миннатдор бўлсинлар!” – деган ошкора миннат ёхуд шу маънога ишора берувчи ҳар қандай калима хайр амалимизни тош чиннини парчалагандек парчалаб ташлайди.

Тўртинчи – гарчи, очиқ шаклда миннат қилмасак-да, яхши бир ишимиз учун ичимизда кимдандир мақтов, олқиш кутиш, ўз амалимиз ила қалбимизда ғурур туйиш, бошқалар мақтаганда бундан хурсанд бўлиш ҳам Аллоҳ олдида даражамизни туширади, бизни адаштиради.

Хайр амалнинг Аллоҳ томонидан қабул этилиши унинг кўлами ёки қийматига боғлиқ эмас, бу ишимизнинг не қадар самимий ва холис эканлиги билан алоқадордир.

Хайр амалга қодир бўлиш, уни бажариш – Аллоҳ таолонинг иноятидир. Агар Роббимиз иноят этмаса, зарра қадар ҳам бир яхши ишга қодир ҳам бўлмасдик, уни бажаролмасдик ҳам.

Аллоҳ мушарраф этган хайр амални Унга бўлган итоатимиз ва севгимиз рамзи ўлароқ тақдим этиш ўрнига ундан ўзимизни улуғлаш мақсадида фойдаланишимиз моҳиятан нақадар уятли, нақадар шармандали бир беҳаёликдир.

Тўзон ичидаги одамдан фарқимиз йўқ. У гард тушмасин деб кўзадаги оҳу сутини қандай беркитса, биз ҳам хайр амалларимизни одамлар кўзидан беркитишимиз лозим. Аллоҳ шу ишнинг барокати ва хайри ила атрофдагиларнинг ҳам қалбини хайрга, шукурга мойил қилиб қўйса, не ажаб. Бошқаларни даъват этиш учун на эҳсонимизни, на хайр ишимизни оламга жар солишга ҳожат йўқдир. Аллоҳ Ўзига таслим қулининг шарофати ила бошқаларни-да файзлантиришга қодир Зотдир.

Бир мўминда қанчалик хайр ишлар кўпаймасин, у асло бу ишларига суянмасин. Зотан, уни ҳам, унинг хайр амалларини ҳам хавфсиз сақлайдиган Аллоҳдир. Мўмин фақат Аллоҳнинг раҳмати, марҳамати, мағфиратига суянди, умид қилади.

Кофир ва мунофиқлар эса шу ишларнинг терсини бажаради, оламда ном қозониб, инсонлар олқиши учунгина интилади.

Аллоҳим, на хайр ниятимиз, на хайр амалимиз бор! Сенинг эҳсонингга муҳтожмиз. Бизни хайр ишларга буюр ва бизга ризойингни, муҳаббатингни насиб эт!

2020 йил, 2 май.

* * * 

“ДИНДА САВОЛИМ БОР”
(Ўнинчи кун)

Мусо алайҳиссаломнинг қавми беҳуда саволларни кўп берган. Бир қотилни аниқлаш учун Аллоҳ сигир сўйишни амр этганда аҳмоқона саволлари билан ноқис феълларини ошкор қилишган. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини Мусо алайҳиссаломнинг қавми каби серсавол бўлмасликка буюрган. Албатта, Аллоҳнинг амрида буюк ҳикмат бор.

Бу амр ҳар хил одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беҳуда, фойдасиз саволлар билан кўп мурожаат этишгани сабабли нозил бўлган. Зотан, савол ўз эгасининг тавсифномасидир.

Бугун дин масаласида савол сўровчи ва жавоб берувчилар кўпайиб кетгани сир эмас. Савол бераётганлар Мусо алайҳиссалом қавмига ўхшаб қолишдан, жавоб бераётганлар фатво журъатлироқ инсон жаҳаннамга журъатлироқ эканлигидан қўрқмаяптилар, афсус.

Модомики, динда саволи бор экан, сўровчи бир неча жиҳатларни ёдда тутмоғи лозим:

Биринчи – саволнинг жавоби унинг учун нақадар муҳим? Бу жавоб унинг иймонини мустаҳкам қиладими?

Исломга тўлиқ амал қилмоғи учун ёрдам берадими? Агар бу масалада ҳа дея олса, саволни бериш керак.

Иккинчи – савол фитна уйғотиш ёки жавоб берувчининг илмини синаш, уни шарманда қилиш, ихтилоф чиқариш учун берилмайди.

Ўзини билимдон кўрсатиш ёхуд бошқаларни мот қилиш мақсадида диндан савол берган инсон, шубҳасиз, Аллоҳнинг динини масхара қилибди, Аллоҳнинг динини ўйин билибди. Аллоҳнинг динини масхара қилган ва уни ўйин билган одамга то тавба этмагунча Аллоҳнинг лаънати ёғилсин!

Диний саволларга жавоб бериш – дин олимининг ишидир. Динда олим мақомига етмаган, бошқа олимлар эътироф этмаган, дин устозидан, дин илмгоҳидан даъват учун рухсат ёки ҳужжат олмаган инсон дин олими ҳисобланмайди ва унинг исломий масалаларда на ақийдавий, на фиқҳий саволларга жавоб беришга ҳақ ва ҳуқуқи йўқдир.

Дин – яшамоқ дастури, тириклик йўлидир. У ҳақда гапираркан, воиз дин асосида ўзи қанчалик яшаётганига назар солсин. Инсон турли ёшларда диннинг турли қирраларини кашф этади: ўн ёшида дин унинг учун тақлид, холос; йигирма ёшида жўшқинлик манбаи; ўттиз ёшида куч-қудрат; қирқ ёшида бетимсол кашф; эллик ёшида Мутлақ Ҳақиқат эканлигини буткул англайди. Бу диний тақлиддан, диний эргашувчидан чинакам кашф сари, моҳият, таслимият сари бораётган орифнинг камолат босқичларидир.

Диннинг моҳиятини англамаслик натижасида тақлидий мусулмонларда кўп хатолар содир бўлади.

Тақлид – ўргатилганидек ўрганиш ва амал қилишдир. Бу ҳолда дин мусулмон учун у кўриб турган ҳудуд ва у олган маълумотлардан иборат бўлади.

Жўшқинлик – дин инсоннинг руҳига киради, гуноҳ ва савоб орасидаги фарқларни аниқ кўраётган инсон гуноҳга қарши собит туришга интилади, ҳаммага динни етказишни истайди, ҳаяжони ўзига сиғмайди.

Куч-қудрат – диннинг замиридаги енгиб бўлмас куч-қудрат мусулмонни лол этади. У шу куч-қудратга дахлдорлигини ҳис этиб, ўзида енгиб бўлмас қувват ҳис қилади.

Мутлақ Ҳақиқатни буткул англаш дегани диннинг ҳақиқатини буткул тушунишдир. Унинг ҳамма жиҳатлари кашф этилади. Дин – бу одамларни тинчлантирувчи, бошқарувчи восита эмас, балки у Оламлар Роббисига етишмоқ йўли, инсоннинг чексизликнинг бир қисми, поклик, юксаклик ва ҳудудсиз маърифат эканлигига ақли, руҳи ва қалби ила иқрор бўлишидир.

Аллоҳим, бизни динингда олим эт! Кашфий иймон соҳиби айла!

2020 йил, 3 май

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube