Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рамазонда дўстимнинг оҳу-зори

Рамазонда дўстимнинг оҳу-зори
09 Mayıs 2020 - 15:05 'да юкланди ва 527 марта ўқилди.

РАМАЗОНДА ДЎСТИМНИНГ ОҲУ-ЗОРИ

Юсуфжон Юнусов 1955 йили Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, “8-март” қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта. Муқаддам, 1995 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан судланиб, Тошкент вилояти, “Товоқсой” зонасида 3 йил ўтириб чиққан. Оилали. 8 нафар фарзанди бор. Охирги яшаган жойи эса, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани 26 квартал. 2013 йилда иккинчи бор, “жиҳодчи” айби билан судланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244 моддалари билан айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган…

У 2014 йилнинг январь ойидан бошлаб, Навоий вилояти 64/47 муассассида жазони ўтаб келмоқда.

Юсуфжон Юнусов билан мен бир зонада бўлганман. Унга нисбатан, қўйилган айбларнинг барчаси сохта эканлигини суд ҳукмини ўқиб гувоҳи бўлганман. Чунки, у аввал “ҳизбут-таҳрир” билан алоқадорликда айибланган бўлса, иккинчи қамалишида эса, “жиҳод”чи! Ўзбекистонда “оқим” ҳам жуда кўп экан-да?!”…

Юсуфжон ака менга қуйидагиларни гапириб берди:

“Мен тошкент шаҳридаги “ўрикзор” бозорида қурулиш материаллари савдо-сотиғи билан шуғулланардим. Бир кун мен истеъқомат қилаётган хонадонга Чилонзор тумани ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари келиб уйимда тинтув ўтқазишди. Уйимдан ҳеч нарса топилмади. Кейин эса, мени Чилонзор тумани ИИБга олиб кетишди.

У ерда менинг қўл телефонимни текширишди. Текширишга арзийдиган, бирон бир маълумотга эга бўладиган нарсанинг ўзи ҳам йўқ эди.

Улар “сизнинг телефонингиздан, Обид Қорига тегишли бўлган, “даъват”ни топдик…” деб “протокол” тузишди. Мен Обид Қорига тегишли бўлган, суҳбатни кўрсатинглар ва ўша флешкани қаердан олиб, телефонимга қандай туширгансизлар?”, деб савол билан мурожаат қилдим.

Терговчи мени ҳақорат қилиб, “Ифлос! Олдин ҳам, қамалиб чиққансан! Бу сафар ҳам, сени ўтирғизамиз!”, деб роса мени дўппосладилар.

Мени Тошкент шаҳар ҳибсхонасида 72 соат ушлаб турганидан кейин, “айб”ни бўйнимга қўёлмадилар.

Сўнг эса, уя-64/1 “Тоштурма” тергов ҳибсхонасининг биринчи овули, “спецподвал”га олиб бордилар. У ерда мени лохмачлар кутиб олишди. Лохмач “Темурбек” дегани бор экан. У мени обдон дўппослаб, қийнаб, азоб берди. Калламга салафан кийгизиб, қўл-оёқларимни боғлаб, совуқ сувга тиқишди. Қўл-оёқларимга игна санчди. Танамга қаттиқ жисм билан уришди. Хуллас, кўнглига нима келган бўлса, барчасини ўша жойда қилди…

Лохмачлар мени яна терговга қайтаришди. “айбнома”ни бўйнимга қўёлмаганларидан кейин эса, укамни олиб келиб кўз олдимда ечинтириб, урдилар. “Унинг оиласини олиб келиб, менинг олдимда зўрлашларини” айтиб менга таҳдид қилишди. Кейин эса, мени (шу ерда Юсуф ака, йиғлаб юборди) орқамга дубинка тиқишди. Нима қилай охири “барча айбларни бўйнимга олдим” , деб тушунтириш хати ёзиб бердим…

Терговчи менга қараб бир гапни айтди. “Ака менга “юқори”дан топшириқ бўлган. Ўша топшириқни бажармасам эди, мен сизнинг жойингизга бориб ўтириб келишимга тўғри келарди. Бундан ташқари, ҳар 6 ойда ҳисобот бераман. Ўша ҳисоботга кўра, сизни қамоққа тиқиш буюрилган”, деди. Мен ўша вақт унга қараб, “Аллоҳнинг бир балосига учрагин илоё!”, деб чиқиб кетдим. Эшитишимча, ўша терговчи автоҳалокатга учраб, бу дунё билан видолашган экан…”

Навоий вилояти уя-64/47 муассасига Юсуф ака келиб тушган кунидан бошлаб, муассаса ходимлари уни кўп қийноққа солишди. Унга, “сен аввал ҳам “ҳизбут-таҳрир” билан айбланиб қамалган экансан. Энди эса, “жиҳод”чи бўлиб муассасага қайтиб келдингми?”, деб уни роса қийнашган. Шундан кейин, Юсуф ака адолат излаб Ўзбекистон Республикаси президенти ва Олий Суд, Прокуратура органларига кўп мурожаат қилдилар. Натижа бўлмади. Юсуф ака, ёзган мурожаатларидан кейин уни “шизо”га тиқиб у ерда ҳам, кўп қийноққа солишди…

Ўшандан кейин, у билан мен 2016 йили Навоий вилояти жазони ўташ бош бошқармасининг, 64/47-муассаси 6-туркум (отряд)нинг №123 бригадасида учрашиб қолдим, яъни у билан бирга “хизмат”да бўлдик. Ўшанда унга мен ёрдам бериш мақсадида суд ҳукмида келтирилган барча важларни ўрганиб чиқдим. Шунда у кишига ёрдамим шу бўлдиди-ки, Олий Суд, Бош прокуратура органларига 2013 йилда, чиқарилган суд ҳукмига нисбатан, “протест” киритиш тўғрисда мурожаат қилдик. Худога шукр! Ўзгариш бўлди. Унга нисбатан, 9 йил муддатидан 3 йилини олиб ташлашди…

Бироқ…

Мен у билан “ҳамтовоқ” бўлиб қолганлигим учун, менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 моддаси 1-қисми билан, “огоҳлантириш” беришди ва мени 6-отряддан, 8-туркумнинг 83 гуруҳига “равона” қилишди. Ўша вақтда, диний “статья” билан “уголовник” бирга ўтириб овқатланиши ҳаттоки, у билан суҳбатлаши ва кўришиш мумкин эмас эди. Бу нарса муассасанинг қаттиқ “режим”ига кирар эди… Мен ўша “режим”ни бузганлигим учун, ўша чорани қўллашган эди…

Шундай қилиб, Сурхондарёлик Юсуфжон Юнусовни тақдири нима кечгани билмайман…

Лекин, 64/47-зонасидан келган собиқ маҳкумларнинг сўзига қараганда эса, у киши “ўта оғиридан, енгилига ўтқазилсин!”, деб колоняга чиқариб юборилган экан.

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube