Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг, президент Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ

Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг, президент Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ
10 Mayıs 2020 - 17:00 'да юкланди ва 984 марта ўқилди.

МУРОЖААТ

Агар сизга “сиз” деб мурожаат қилаётган бўлсам, бу эгаллаб турганингиз мақом ҳурматидир.
Чунки бу мақом халққа оид, уни сизга халқ берган.

Хўш, сиз нима бердингиз халққа?

Ваъдалардан бошқа, баландапарвоз сўзлардан бошқа сиз нима бердингиз халққа?
Албатта, жавоб бераолмайсиз бу саволга.

Чунки халққа берганларингиз қуйидаги балолардир:

1.Иқтидорга келиб, сўз берган бутун ислоҳотлардан воз кечдингиз
2.Очкўз, юҳо ҳокимларни халқ бошига ўтқаздингиз.
3.Одамларнинг уйларини тортиб олиб, уларни палаткаларга маҳкум этдингиз.
4. Танқид этган журналистларни “авария” туси бериб, ўлдирдингиз
5.”Сардоба” сув омборини халқнинг бошига агдардингиз. Бу фожиада Ўзбекистон ва Қозоғистонда жами 100 000 минг одам хонавайрон бўлди.
6.Ўзбекистонни четдан олинган қарз ботқоғига ботирдингиз
7.Ташқи сиёсатда Ўзбекистонни Русиянинг вассал давлатига айлантирдингиз.
8. Ўзбек халқини “эшаксевар” деб ҳақорат килган Жириновскийни чақириб, оёгига қўй сўйдингиз.
9. 1865 йил Тошкент ишғолида ўлган рус босқинчиларига бутхонани тикладингиз.
10. Халқнинг аксарияти қарши бўлган Ўзбекистонда атом электростанцияси қуришга бошладингиз.
11.Энди тинкаси қуриган юртни “Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқи” деган зиндонга ташлаш пайидасиз.
12. И.Каримов пайтида жонсарак бўлган Давлат тили – Ўзбекча сизнинг даврингизда тамоман ўлди. Тошкентда Ўзбекча гапирадиганлар калака қилинадиган ҳолга келди. Давлат тилининг қотили ҳам сизларсиз.

“Сардоба” фожиасининг бош сабабчиси Шахсан сизсиз.
“Кредитни ўзим топаман” деб Ислом Каримовни ишонтирган ва бу омборни қуришга бошлаган сиз эдингиз.
Қурилиш сметасида кўрсатилган 404 (тўрт юз тўрт) миллион долларни Хитойдан олиб, пулни ҳам, омбор қурилишини ҳам яқин кишиларингизга топширганингизни ҳамма билади.

Ўзбек ва қардош қозоқ халқларининг бошига бало бўлган Сардоба фожеаси омбор
қурилишида жуда катта ўғирликлар содир бўлганини фош қилди.

Энди халқнинг айбдорларни жазога тортиш талабига жавобан, сиз ўғирликда ҳамтовоғингиз, фожеа сабабчиси Абдуғани Сангиновни Сардобада ҳалокат тафтиш комиссиясига киритдингиз.
Яъни бу кимса ўз жиноятини “ўрганиб” сизга рапорт ёзади. Рапорт ўғри тарафидан ёзилиб, ўғрига берилади,шундайми?

Ҳа, порахўрларингиздан воз кечиш қийин бўлаяпти.Чунки улар сизнинг қон томирларингиздир.

Тутуруқсиз баёнотлару шармсиз популизм билан, халқ манфаатларига хиёнатингиз билан сиз нафақат мухолифат, балки бутун ўзбек халқининг ишончини йўқотдингиз.

Ўзбекистонда сиздан нафратланмаётган бир тоифа қолди: атрофингиздаги амалдорлар.
Улар нафратланмаяпти, улар устингиздан кулишаяпти.

Ўтган тўрт йил давомида халқни оғир аҳволга солиб, мамлакатни жар ёқасига келтириб қўйдингиз.Бунга иқрор бўлинг.

Агар сизда бироз субут, бироз ғурур қолган бўлса, дарҳол президентликдан истеъфо қилинг!

ЎЗБЕК ХАЛҚИГА ЎЗИ ИСТАГАН БИР ОДАМНИ САЙЛАШГА ИМКОН БЕРИНГ!

Етилиб келаётган бўхронлар, тартибсизликлар, парчаланишларнинг олдини олиш учун ўзингиз ва оилангизни тавқи лаънатдан қутқариш учун қилинг буни!

Қўрқманг!
Мен янги сайловларда иштирок қилмайман.
Бу талабни мен шахсим учун эмас, халқимнинг келажаги учун тилга келтираяпман.

ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИ ХАВФ ОСТИГА ҚЎЙМАНГ!

КЕТИНГ!

Ўзбекистон тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошдан бу талабга қўшилишларини сўрайман.

Муҳаммад СОЛИҲ,
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери

2020 йил 10 май, Истанбул, Туркия

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ikrom Yakubov ;

    Dr Ikrom Yakubov
    Mrs Dora Vasiy
    Ms Sophia Maknuna Ikrom
    St Andrews, Scotland, UK

    Biz ushbu murojaatni qo’llab-quvvatlaymiz. We fully approve this call.

    11/05/2020 11:20
  • Шамс ;

    бу кетса ё ўлипқоса, ўрнига худди шунақа битта калтакесак башара келади, параметрлари аввалгиларидан ҳечам фарқ қимийдиган, қайтага муттахамликда уларданда тажлибалироқ бўлади

    10/05/2020 20:47
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube