Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сардоба бўйича бир нечта саволларим бор!

Сардоба бўйича бир нечта саволларим бор!
12 Mayıs 2020 - 14:54 'да юкланди ва 864 марта ўқилди.

САРДОБА БЎЙИЧА БИР НЕЧТА САВОЛЛАРИМ БОР!

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида уйини сув босганлар учун 505 та уй қуриларкан. Адолатданми, адолатдан. Бизда эса 50 та кўп қаватли уйлар қурилармиш. Агар уйингизга жиддий шикаст етган бўлса, сизга текинга берилади. Бўлмаса, йўқ. Жиддий шикаст нима? Буни қандай баҳолайсиз? Шахсан мен учун бу нисбий тушунча. Ҳўп, ўрта даражада шикастланганлар нима қилади? Уларга ремонт учун кредит бериб баттар ботқоққа тиқмоқчимисизлар? Ёки улар қўлини оғзига тиқиб қолаверадими?

Ўша ердаги халқ асосан чорва эвазига пул топиши, рўзғор тебратиши ҳаммага маълум. Сувомбори натижасида мол, қўйлари ўлди, экинлари пайҳон бўлди. Даромади ўлди. Уларни “дом”га олиб келиб қўйишдан мақсад нима? Улар кейинчалик қандай кун кечиради? Уларнинг эски уйлари, ерлари тақдири нима бўлади? Тадбиркорлар ҳам боракан. Кўпчилик ишсиз қолди. Уларнинг зарарини ким қоплаб беради? Бир неча ўн минглаб одамлар орасида студентлар ҳам бор. Улар контрактга ўқийди. Уларнинг контракт пули масаласи нима бўлади? Ахир улар бор-будини йўқотди-ку. Тўламаса, ўқишдан ҳайдалмайдими? Ёки уларга ҳам кредит ёки моддий ёрдам ажратиладими?

Умуман ҳудуддаги кредит олганларнинг кредити масаласи нима бўлади? Музлатиладими? Миллиардер Алишер Усмонов берган 10 миллион доллар масаласи нима бўлади? У пул халққа тарқатилмайдими? Тарқатилишда орага инсон субъекти аралашиши коррупцияни юзага келтирмайдими? Сувомборининг бузилган қисми қайта реконструкция қилинаркан. Кейинчалик бошқа ери ҳам бузилиб кетмаслигига ким кафолат беради? Янги нарса 3 йилга қолмай бузилди-ку. Ўзи айбдорлар жазосини оладими? Четдан халқаро экспертлар ҳам жалб қилиниши айтилди. Улар қани? Пул ажратилишидан то битгунча ва топширилгунча бўлган муддатдаги жараёнлар битталаб текширилиб халққа кўрсатиладими?

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube