Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Халоскор аёл

Халоскор аёл
13 Mayıs 2020 - 7:03 'да юкланди ва 679 марта ўқилди.

ХАЛОСКОР АЁЛ
(сиёсий бадиҳа қисса)

1

Танишув.

Икки ҳафтаки Илёс ишга чиқмасди.Цензурага қарши ёзган сўнгги мақоласи учун раҳбарлар ур калтак қилиб,мажбурлаб ариза ёздириб ишдан бўшатган.

Бугунги газеталар билан таниша бошлади.Ҳар галгидек бир мақолани беш олти қатор ўқимай ўзича “Қуруқ мақтовдан нари ўтолмай,шу кўй ўлиб кетарканмиз.” деб юз буриштириб газетани итқитди.

Компьютерни ёқиб интернетга уланади…Турли норозилик руҳидаги видео хабарларни кўриб бунга ҳам энса қотириб “Булар эса ётволиб ёмонлашни касб қилган.Дий диё қилишни адолатпарварлик деб ўзларини қувонтириб юраверишади” шу топда эшик қўнғироғи чалинади…

Эшикни очганда қаршисида 35 ёшлар атрофида хушрўй,лекин дийдаси эркакларга ҳос шаҳдга ўҳшаш қатъий нигоҳли аёл турарди.

Аёл : Салом…Сиз Илёс Ёқубов бўласиза?

Илёс : Ҳа мен…Келинг хизмат?

Аёл : Сизни журналист сифатида яхши танийман…Ишдан мажбурлаб бўшатганларидан ҳам хабарим бор…Олдингизга ҳам таклиф ҳам илтимос билан келдим.

Илёс : Марҳамат киринг…

Аёл ичкарига киради…Уй ичига зимдан назар солади…Илёсга қараб қўйиб ўзича “квартирада аёл киши яшамас экан” деб қўяди.

Аёл : Исмим Комуна…

Илёс : (жилмайиб) Исмингиз маъносини биласизми?

Аёл : Рости унча қизиқмаганман.Онам “Исминг “Париж коммуннаси” шарафига қўйилган” дер эдилар.Жавобим сизни қониқтирадими?

Илёс : Қисман…Биринчидан Мулкни умумлаштириш асосида, бирликда яшаш учун бирлашган кишилар жамоасини Коммунна дейди.Иккинчидан…Тўғри,1871 йил қўзғолон кўтарган француз меҳнаткашларининг 70 кун ҳукм сурган,биринчи бўлиб пролетарият диктатурасини ўрнатмоқчи бўлган революцион ҳукумати,ўзларини “Париж коммуннаси” деб аташган…Исмингиз мен ҳазм қилолмайдиган на исломий,на миллийликка зид бўлсада менга ёқади…Исмингизда адолат ва журъат пинҳон ниш ураётгандек туюлади…

Аёл : Дардимни нимадан бошлай деётгандим…Ўзингиз беиҳтиёр йўл очиб бердингиз…(қисқа сукут) Биз янги мухолиф партия тузиш ниятидамиз…Қаламингиз бор…Тузилаётган партиямизни жамоатчиликка тарғиб этиш маъсулиятини зиммангизга олинг деб, илтимос ҳам таклиф билан олдингизга келдим…Фақат шошиб ёки “мени сиёсат билан ишим йўқ” деб олдиндан рад этмай,ҳар тарафлама ўйлаб кўринг…

Илёс : Ажойибку…

Комуна : Нимаси ажойиб?

Илёс : Олдингизга қўймоқчи бўлган бу масад сари фақат ва фақат эркаклар интилиши мумкин…Аёл бошингиз билан эркакликка даъво қилмоқчимисиз?

Комуна : Ғалати савол бўлдику…Бунга шубҳангиз борми? Биз эркакликка даъво қилаётганимиз йўқ…Аллақачон эркакка айланиб бўлганмиз. Ҳар томонлама эркакдан ҳам баттар бўб кетганмиз… Билсангиз жисмоний жиҳатдан ҳам эркаклашиб кетганмиз.Сўзим исботи билан бўлсин…Кафтни беринг куч синашамиз…

Илёс : (аёлнинг қўлига ишора қилиб) Бу қўллар куч синашга эмас,майин сийпалаш учун яратилган…(тикилганча) ростданам билангизгиз бақувват экан…Шейпингга қатнайсизми?

Комуна : Ҳа қатнайман…Эмират,Туркия,Хитойга сумка кўтариб шейпингга қатнайман…(Илёс бошини қуйи солганини кўриб) Лекин бу киноя сизга эмас…Ҳар ҳолда Илёс Ёқубовни эл дардида куядиган саноқли эркаклардан бири деб биламиз.

Илёс : Тижоратчи тадбиркор аёл эканингиз кўриниб турибди.Ўйлайманки мен каби икки ҳафтадан бери бекорчи эмассиз? Мени эмас сизни вақтингиз тиғиз бўлса керак.Ортиқча вақтингизни олмай муддаога ўта қолайлик…

Кўкрак нишон ёки “Ҳаққул Қайсаров” ким?

Комуна : Муддаога ўтишдан аввал муҳолифатга муносабатингизни билмоқчи эдим…

Илёс : Шу сўз оҳирги пайт кўп тилга олинадиган бўлди.Муҳолифат дегани нима ўзи?

Комуна : Журналист бўла туриб муҳолифат нималигини билмасангиз, унда билмадим (қисқа сукут)…Узр мен бу ерга янглиш келибман…(ўрнидан туради)Мен кета қолай…

Илёс : (Комунани эшик томон кузатиб бораркан) Ғалати аёл экансиз…Нега келганингизни ҳам,индамай нега қайтаётганингиз ҳам тушунмадим…

Комуна : Муҳолифат нима билмаганни нафақат эркак,хатто уни онгли мавжудот деб аташга лойиқ эмас.

Илёс : Оддийгина “Хотинчалиш,ҳайвон экансан” деб қўяқолинг…

Комуна : (квартирадан чиқаркан) Ҳақиқатни тан олиш ҳам мардлик .(Илёс акса уради) Ҳаққирост…

Илёс : Гапингиз тўғри келмаябдику…Бир пайтнинг ўзида қанақасига ҳам хотинчалиш ҳам мард бўлиш мумкин?

Комуна : ИАК “Ҳар нарсани ўз номи билан айтиш керак”деган-ку.

Илёс : ИАК деганингиз,адашмасам ўрта асрда яшаб ўтган,Хитой файласуфи шекилли?

Комуна : (хайр ҳам демай кетаркан) Ҳа адашдингиз…ИАК япон файласуфи.(нимадир ёдига тушгандек тўҳтаб

Илёсни олдига келади).Айтмоқчи…Харбий ватанпарварлик куни яқинлаб қолди.Биз аёллар сиз каби эркаклар учун махсус буртма бериб,эсталик кўкрак нишон тайёрлаганмиз…Бир дақиқа вақтингизни оламан бу ёққа қаранг…(Автомашинаси орқа ўриндиқда каттагина ҳалта тўла кўкрак нишондан бир дона олади) Ижозатингиз билан…(значокни Илёснинг кўйлагига тақиб қўяди) Энди менга руҳсат)

Илёс : (кўкрагига бўйин эгиб нишондаги ёзувни ҳижжалаб ўқийди) М-е-е-е-н…Э-э-э-р-к-а-к…эмас-м-а-а-н…(Комунага илжайиб) Қойил қандай билдингиз?

Комуна : (“Эркак бўлмай ўл маънода қараганча кетишга ҳозирланиб машинага ўтиради) Сизга қойил..Ҳатто этингиз жимирламади.

Илёс : (халта тўла нишонга ишора қилиб) Шунча значокни қачон тарқатишга улгурасиз?

Комуна : Бу нима экан…Заказ жуда кўп,етказиб улгурмаябмиз…

Илёс : Ҳали кўп тарқатасизми?

Комуна : Болалар билан аёлларни ҳисобга олмасак камида яна ўн миллион дона тарқатсак керак.Майли яхши қолинг.(машинани ўт олдиради)

Илёс : Ҳаққул Қайсаров ҳақида эшитганмисиз?

Комуна : Қайси Ҳаққул Қайсаровни айтябсиз?Ҳаа…Интернетда шу таҳаллус билан чиқадиган кишими…Ҳооо…Ҳали қўрқмасдан уни ёзганларини “ўқийман” денг,зўрсизку…Худойим-ей…Ростдан қўрқмай ўқийсизми? Ҳаққул Қайсаровни ўқийсизми? Ишқилиб ҳар ўқиганда лабингизга учуқ тошиб,шимингиз ҳўл бўб қолмайдими ўртоқ журналист…

Илёс : Ҳўл бўлмайди…Чунки аввал памперс тақиб оламан…

Комуна : Расмий матбуатда чиқишларингизни ўқиб,ҳар қалай атрофингиздагиларга қараганда журъатли журналист деб билардим. Асли сиз ҳам эркак номуси нима билмаган ,қуён юраклардан экансиз.Ҳаққул Қайсаровни ўқишни сизга ким қўйибди.Унинг тукига ҳам арзимайсиз…

Илёс : Арзисам-чи?…

Комуна : Ростданми? Саломат бўлинг.(машина силжийди)

Илёс : (машина ортидан овоз баландлатиб) Арзийман… Чунки ўша тук меники…

Комуна : (илкис тормоз босади) Тушунмадим…

Илёс : Ҳаққул Қайсаров қаршингизда турибди…

Сукут.

Комуна қизариб,қотиб қолади…Машинадан тушади.Яна ердан кўз узмай туриб қолади Илёснинг юзига бетлай олмай,шу ҳолида нима қиларини билмай қолади.Сўнг яқин келиб ерга қараганча Илёснинг кўксидан значокни ечиб олади.

Илёс : Аттанг…Умримда биттагина унвонга сазовор бўлгандим. Шуни-ям Эгам кўп кўрди.

Санжарали Имом

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube