Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шоир Муҳаммад Солиҳга хат

Шоир Муҳаммад Солиҳга хат
13 Mayıs 2020 - 17:15 'да юкланди ва 730 марта ўқилди.

Ҳурматли, Солиҳ ака!

Мен бу хатни ёзишдан олдин кўп ўйладим: ёзишим керакми уни ёки йўқ?

Ахийри, минг истиҳола ила, ёзишга қарор қилдим.

Илинч битта – шояд, барчамизга манфаатли бир китоб яратилса.

Уни айнан Сиз ёзсангиз.

Чунки бунга Сизда, ўзингиз айтмоқчи, “ҚУРБ” бор.

“Кўзи тийран дард”ни ўқиб бунга инонган эдим. Яқинда “Фейсбук”да қўйган адабий-эстетик мақолаларингизни кўриб, яна умид уйғонди…

Мен бир неча йил Миллий университет (Сиз ўқиган пайтдаги ТошДУ)да “Жаҳон адабиёти” ва “Адабиёт назарияси” фанларидан дарс бердим.

Талабалар, табиий, янги адабиётга, айниқса, дунёнинг янги шеърияти ва унинг эстетикасига қизиқишади.

Артюр Рембодан бошланган бу шеъриятга ўзим ҳам қизиққан ҳолда талабаларга деярли ҳеч нарса бера олмаганман. Чунки ўзим шаклланган эмас эдим.

Бу борада адабиётшуносларнинг тадқиқотларини эмас, ўша шоирларнинг ўз ижодлари ҳақида ёзган эстетик трактатларини ўқиш ва ўзлаштиришни хоҳлардим.

Лекин уларни ҳаммасини ҳам топа олганим, топганларимни эса ўқиб, тўла англай олганим йўқ. Чунки улар рус тилида эди Мен эса бу тилни завқ ва муҳаббат билан ўзлаштира олмадим. Ўзи тил ўрганишга рағбат ва қобилиятим ҳам унчамас.

Лекин янги адабий-эстетик қарашларга эга бўлган ва ўз эстатик қарашлари асосида янги адабиёт яратган шахсларга бошқача меҳр билан қарардим…

Хуллас, айтмоқчи бўлганим, бир эстетик трактат ёзсангиз: унда ҳам янги дунё шеърияти эстетикаси, ҳам шоир Муҳаммад Солиҳ адабий-назарий қарашлари тажассум топса.

Бунда, албатта, Сизнинг назарингизда, шеър нима, шоир ким, унинг вазифаси нимадан иборат, бадиий асар яратиш жараёни қандай кечади каби бадиий ижод сирлари билан боғлиқ ўнлаб саволларга жавоб берилса.

Бу икки жиҳатдан муҳим: Биринчидан, бу асар замонвий ўзбек ижодкорининг дунё эстетикасига қўшган ҳиссаси, иккинчидан, у М. Солиҳ ижодий оламига олиб кирувчи “калит” бўларди.

Солиҳ ака, агар бу таклифим малоллик туғдирса, узр сўрайман. Лекин бу вазифани амалга оширадиган иккинчи бир шоиримиз йўқ.

Ҳурмат ва эҳтиром ила

Олим ОЛТИНБЕК
13.05.2020

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube