Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўкрак нишон ёки “Ҳаққул Қайсаров” ким?

Кўкрак нишон ёки “Ҳаққул Қайсаров” ким?
14 Mayıs 2020 - 13:49 'да юкланди ва 478 марта ўқилди.

ХАЛОСКОР АЁЛ (сиёсий бадиҳа)

2

Кўкрак нишон ёки “Ҳаққул Қайсаров” ким?

Комуна : Муддаога ўтишдан аввал муҳолифатга муносабатингизни билмоқчи эдим…

Илёс : Шу сўз оҳирги пайт кўп тилга олинадиган бўлди.Муҳолифат дегани нима ўзи?

Комуна : Журналист бўла туриб муҳолифат нималигини билмасангиз, унда билмадим (қисқа сукут)…Узр мен бу ерга янглиш келибман…(ўрнидан туради)Мен кета қолай…

Илёс : (Комунани эшик томон кузатиб бораркан) Ғалати аёл экансиз…Нега келганингизни ҳам,индамай нега қайтаётганингиз ҳам тушунмадим…

Комуна : Муҳолифат нима билмаганни нафақат эркак,хатто уни онгли мавжудот деб аташга лойиқ эмас.

Илёс : Оддийгина “Хотинчалиш,ҳайвон экансан” деб қўяқолинг…

Комуна : (квартирадан чиқаркан) Ҳақиқатни тан олиш ҳам мардлик .(Илёс акса уради) Ҳаққирост…

Илёс : Гапингиз тўғри келмаябдику…Бир пайтнинг ўзида қанақасига ҳам хотинчалиш ҳам мард бўлиш мумкин?

Комуна : ИАК “Ҳар нарсани ўз номи билан айтиш керак”деган-ку.

Илёс : ИАК деганингиз,адашмасам ўрта асрда яшаб ўтган,Хитой файласуфи шекилли?

Комуна : (хайр ҳам демай кетаркан) Ҳа адашдингиз…ИАК япон файласуфи.(нимадир ёдига тушгандек тўҳтаб Илёсни олдига келади).Айтмоқчи…Харбий ватанпарварлик куни яқинлаб қолди.Биз аёллар сиз каби эркаклар учун махсус буртма бериб,эсталик кўкрак нишон тайёрлаганмиз…Бир дақиқа вақтингизни оламан бу ёққа қаранг…(Автомашинаси орқа ўриндиқда каттагина ҳалта тўла кўкрак нишондан бир дона олади) Ижозатингиз билан…(значокни Илёснинг кўйлагига тақиб қўяди) Энди менга руҳсат)

Илёс : (кўкрагига бўйин эгиб нишондаги ёзувни ҳижжалаб ўқийди) М-е-е-е-н…Э-э-э-р-к-а-к…эмас-м-а-а-н…(Комунага илжайиб) Қойил қандай билдингиз?

Комуна : (“Эркак бўлмай ўл маънода қараганча кетишга ҳозирланиб машинага ўтиради) Сизга қойил..Ҳатто этингиз жимирламади.

Илёс : (халта тўла нишонга ишора қилиб) Шунча значокни қачон тарқатишга улгурасиз?

Комуна : Бу нима экан…Заказ жуда кўп,етказиб улгурмаябмиз…

Илёс : Ҳали кўп тарқатасизми?

Комуна : Болалар билан аёлларни ҳисобга олмасак камида яна ўн миллион дона тарқатсак керак.Майли яхши қолинг.(машинани ўт олдиради)

Илёс : Ҳаққул Қайсаров ҳақида эшитганмисиз?

Комуна : Қайси Ҳаққул Қайсаровни айтябсиз?Ҳаа…Интернетда шу таҳаллус билан чиқадиган кишими…Ҳооо…Ҳали қўрқмасдан уни ёзганларини “ўқийман” денг,зўрсизку…Худойим-ей…Ростдан қўрқмай ўқийсизми? Ҳаққул Қайсаровни ўқийсизми? Ишқилиб ҳар ўқиганда лабингизга учуқ тошиб,шимингиз ҳўл бўб қолмайдими ўртоқ журналист…

Илёс : Ҳўл бўлмайди…Чунки аввал памперс тақиб оламан…

Комуна : Расмий матбуатда чиқишларингизни ўқиб,ҳар қалай атрофингиздагиларга қараганда журъатли журналист деб билардим. Асли сиз ҳам эркак номуси нима билмаган ,қуён юраклардан экансиз.Ҳаққул Қайсаровни ўқишни сизга ким қўйибди.Унинг тукига ҳам арзимайсиз…

Илёс : Арзисам-чи?…

Комуна : Ростданми? Саломат бўлинг.(машина силжийди)

Илёс : (машина ортидан овоз баландлатиб) Арзийман… Чунки ўша тук меники…

Комуна : (илкис тормоз босади) Тушунмадим…

Илёс : Ҳаққул Қайсаров қаршингизда турибди…

Сукут.

Комуна қизариб,қотиб қолади…Машинадан тушади.Яна ердан кўз узмай туриб қолади Илёснинг юзига бетлай олмай,шу ҳолида нима қиларини билмай қолади.Сўнг яқин келиб ерга қараганча Илёснинг кўксидан значокни ечиб олади.

Илёс : Аттанг…Умримда биттагина унвонга сазовор бўлгандим. Шуни-ям Эгам кўп кўрди.

Санжарали Имом
facebook.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube