Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

КЕНГЛИК СОҒИНЧИ

КЕНГЛИК СОҒИНЧИ
15 Mayıs 2020 - 7:29 'да юкланди ва 458 марта ўқилди.

1
Шаҳрисабздан Қаршига кўчиб борганимнинг иккинчи йили ватанига кетажак рус бобойнинг уйини сотиб олдик. Кееенг ҳовлида яшаб юрган йигитчага “дом”га кўникиш қийин кечди. Лекин барибир ўрганиб кетдим. Ҳеч ким зўрламаса ҳам мослашдим. Яъни қанотларимни андак йиғиб яшай бошладим.

Уйнинг эски эгаси уй билан бирга сичқон ҳам қолдириб кетган эди. Атайлаб эмас албатта.

Тунги уйқусизлигим қўл келиб, уни кузатаман денг.
Жавон тагидан чиқиб, ахлат челагига кириб, ўн-ўн беш дақиқа тимирскиланади.
Қорни тўйгач қайтади.

Унга тузоқ қўйдим. Уч литрли банка ичига нон, бир бўлак колбаса ташладиму…

Хийла иш берди.
“Маҳбус”ни уч кун тутқунда сақладим. Жони қаттиқ экан. Ўлмади.

Тўртинчи кун раҳмдиллигим қўзиб:
сени ўлдиролмайман, кучлар тенг эмас, ожизни эзиш бизнинг авлодга ярашмайди, яхшиси қўйиб юбораман, кетгину қайтма, дея озод қилдим.
Тўғрироғи ўз уйидан қувиб солдим.

Балки ишонмассиз, аммо у ростдан қайтиб қорасини кўрсатмади, уйнинг собиқ хўжайинига ўхшаб.

2
Сичқон қайтмадию мен у ҳақда кўп ўйлайдиган одат чиқардим. Ва тўсатдан унга ўхшаб бораётганимни пайқаб қолдим.

“Банкадаги сичқоннинг ғирт ўзисан”, дер эди хаёлим.

Бир кун туш кўрдим.

Бояги сичқон баҳайбааат бўлиб кетган, мени банкага қамаб, ўзи телевизор кўриб ўтирган эмиш.

Менга ачинарли назар соларкан шундай деди:

–Шўрлик сичқонлар…

3
Тошкент. Ўтган йил чамамда. Телевидениядан қўнғироқ бўлди. Шеърий дастур тайёрлаймиз, деди Бахтиёр Раҳмонов. Яхши ёзарман ёшларни эргаштириб келинг.

Майли, фақат қандай шеър ўқишни ўзимизга қўйиб берасиз, дедим.

Йўқ, кўтаринки, қувноқ, оптимистик руҳдаги шеърлардан ўқийсизлар, деди.
Унинг фикрича ўта ғамгин ва писсимистик кайфиятда ёзармишман.

Эй, биродарлар, шеър Аваз Охуннинг консертини кўриииб ёзилмайди ахир!

Хуллас, кўнмадим. Экран шайдолари барибир боришди лекин.

Ҳозир ҳам шоирлик билан ўйинчиликнинг фарқига бормайдиганлар тирик юрганини кўриб жаҳлим чиқди.

Телевизор мен анави сурбет сичқонни қопқонга тушурган банкага ўхшашини ҳам ўшанда билдим.

Кўрсатувлар – хўрак.
Мазали, кўнгилочар, қувноқ, лекин фикрлашга йўл бермайди.

Томошабиннинг савияси ўсишини истамайди…

Савия ўсса, фикрлай бошлайди одам, фикрласа, хато-камчиликларни кўради, кўрса, савол туғилади, савол туғилса, жавоб талаб қилади бу бемаънигарчилик нега керак дея.

Айнан шуни истамайдилар.

Савиясиз оммани бошқариш, эртакка ишонтириш осон.

Савол:
Нега кепакка арзимас филм, шоуларга миллиардлаб ажратадилару маърифатга қўл учида садақа қиладилар?

Жавоб:
“…–Ҳукуматнинг қудрати халқнинг саводсизлиги устида туради, ҳам у буни яхши билади ва шунинг учун ҳам доимо маърифатга қарши курашади. Биз буни тушинадиган палла келди ахир.”
Л.Н.Толстой

Нималар деб алжираябсиз, Толстой бобо? Ахир ҳукумат нима қилмасин халқ – бизни ўйлаб қилади!
Ўртага нифоқ солманг, тушундингизми? Сиз яшаган замон чириб битди. Ҳозир эса ҳаммаёқ фаровон!

4
Бунақа мавзуларда зиёлилар (банка ташқарисидагилар) минг гапиргани билан, халқдан акс-садо чиқмагач ўзгариш юз бермайди.

Уч-тўртта одамнинг овозини ўчириш, банкага тиқиш чўт эмас, ҳатто у Толстой бўлса ҳам!

5
Ташқарига қўйворган сичқончамга кенглик ёққан шекилли қайтмади.
Тушимга ҳам кирмай қўйди.

Балки у мен билан ўрин алмашганини пайқаб қолгандир?..

Агар сиз, ё мен бу савиясизлик банкасига тушсак қўйворишмайди.

“Аллақачон банкадасан!” дейди хаёлим.

Кўникиб қолсак янаям даҳшат.

Жин урсин, менга ёқа бошлаябди бу банка!

6
Эркинликда мазза қилётгандирсан а, сичқонча!

П.С:
Бир сичқон мени шууунча ўйлатган экан…

Жонтемир Жондор
facebook.com саҳифасидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube