Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Андижон қирғинига муносабат

Андижон қирғинига муносабат
15 Mayıs 2020 - 21:50 'да юкланди ва 710 марта ўқилди.

2005-йил 13- май куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтган қатли-ом Ўзбекистон тарихида Каримовнинг қонли диктатураси даврида содир бўлган ва ҳозиргача холис ўрганилмаган машъум воқеалардан биридир. Камина ушбу воқеа содир бўлганида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 47-колонияда қамоқ муддатимни ўтаётган эдим. Телевидение орқали бу хунрезликни диний террористлар амалга оширгани қайта-қайта такрорланди. Расмий доиралар томонидан тарқатилган маълумотга қараганда, гўёки, террористлар аҳолини алдаб, тинч намойишга чақирган, кейин эса уларни гаровга олиб, Ўзбекистон раҳбариятига турли талаблар қўя бошлаган, сўнгра эса ўзлари билан Қирғизистон томонга қочган намойиш қатнашчиларини ўққа тутишган.

Чет эл ахборот манбалари мингдан ортиқ одам ўлгани тўғрисида хабарлар тарқатишди. Воқеа Гувоҳлари ҳам шуни тасдиқлаб, гапиришмоқда ҳозирги кунда ҳам.

Камина ҳам 1999 йил феврал ойидаги Тошкент портлашларида алоқадорликда гумон билан қамоққа олиниб, қилмаган ишимга иқрор қилдириш мақсадида 15 сутка ваҳшийларча қийноққа солингандим. Аслида эса, Каримов кўрсатмаси билан бу жирканч ишни МХХ амалга оширган бўлиб чиқди. Судда бизга қўйилган айбларни тўла инкор қилганлигимизга қарамай, бизни узоқ муддатларга, мени 15 йилга озолликдан маҳрум қилишди. Ўзимнинг бошимга тушган бу туҳмат тоши энди Андижон тимсолида яна такрорланаётган эди.

Қуролланган одамларга эргашиб тинч аҳоли ҳам Қирғизистонга қочиб ўтибди. Расмий маълумотнинг мантиқсизлигини қаранг! Гўёки, жангарилар тинч аҳолини гаровга олиб, ҳокимиятга турли талаблар қўйибди. Ҳокимият вакиллари гаровданиларни қутқариш мақсадида, жангариларнинг талабини бажариб, қўшни Қирғизистонга чиқиш учун коридор очиб берибди. Мантиқий савол туғилади: нега энди гаровдагилар ўзларининг халоскорлари томонга ўтмай, уларни гаровга ушлаб, ўлим чангалини бошларига солиб турган жангарилар орқасидан кетиб қолишди? Кўплари кейинчалик ҳам Ўзбекистонга қайтишдан бош тортишди?

Касалликни яширсанг иситмаси ошкор қилади, деб шуни айтади-да.
1999-йил 16- февраль ойидаги Тошкент портлашларига шошилинч муносабат билдириб, сохта жабрдийда-қаҳрамон бўлиш илинжида воқеа жойидан интервью бераётган Каримовнинг ёнгинасида 6-портлаш рўй беради. Яна бир мантиқий савол туғилади: нега воқеа жойи тўла зарарсизлантирилмай туриб, қўриқлаш хизмати президентга воқеа жойига боришига йўл қўйди. Ахир Бухородаги мажлислар залида чироқ ўчиб, президентнинг ҳаёти хавф остига қолганлиги учун қанча одам ишдан олинди ва жазоланди? Тошкентдаги ҳолатда мамлакат президентининг ҳаёти хавф остига қўйилганлиги юзасидан ким жавобгарликка тортилди! Ҳеч ким. Ҳатто бу ҳолат президент маъмутияти томонидан муҳокама ҳам қилинмади.

Бу нимадан далолат беради? Бу шундан далолат беради-ки, портлашлар юқорининг тўла ва бевосита назоратида бўлганлигидан, ҳатто, нечата бомба, қаерда, қачон портлашигача олдиндан пухта режалаштирилганлигидан яққол далолат беради
Худди шунингдек, Андижон воқеаси ҳам Каримов ва унинг жиноий тўдаси томонидан маълум ғаразли мақсадлар билан пухта режа асосида амалга оширилганлиги ойдек равшан. Ёлғонни нима билан ўрасанг-ўра, барибир бир жойидан тешиб чиқиб, ёлғонлигини билдирб тураверади.

Ўша вақтда Каримов ҳам, ҳозирги кунгача Алматов ҳам намойиш қатнашчиларининг орқасидан жангарилар отишди, деб халқни ишонтирмоқчи бўлишади. Лекин ўликларни кўрганлар аксарияти олд томондан ўқ текканлигини таъкидлашади. Олдинда эса Республика армияси аскарлари бўлишган. Демак, тинч намойиш қатнашчилари ана шу аскарлар томонидан ўққа тугилган. Уларга отиш учун буйруғни штаб бошлиғи бермай, ким бериши мумкин?!

2005- йил охирларида бизнинг колониямизга ҳам Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланиб қамалганларни олиб кела бошлашди. Бизнинг туркумимизга ҳам 6 нафари тушди. Шулардан бири Андижон шаҳридан Таваккал Хўжаев исмли маҳкум бўлиб, у ўзининг тўғри сўз ва шижоатлилиги билан ажралиб турарди. Таваккал ўзларининг алданганликларини ва тинч намойиш қатнашчилари аскарлар томонидан отилганини очиқ гапирар эди.
Таваккал билан бир гал ШИЗО да бир сутка бирга ўтириб қолганман. Шунда у Андижон воқеаси ҳақида батафсил сўзлаб берган эди.

-Бизни алдашди. Халқни отмаймиз, деб ваъда беришганди. “Бу бор-йўғи бир постановка. Роль ўйнаб берасанла, биз бир қатор видеога оламиз, бўлди”-дейишди. Биз қўлимизга қурол-аслаҳа олиб ва ўқ дори тайёрлаётган ҳолатларда видеога тушиб бердик”. Кейин одамларни ўзлари қириб, бир кун олдин бизни тушириб олинган видеони судда ўзимизга қарши айблов материали сифатида фрйдаланишди, деб сўзлаб берган эди.

Таваккалга мен:- Барибир қўлга қурол олмаслик керак эди, ука. Энг маъқул кураш услуби- бу сиёсий кураш. Сиёсий курашда қўлга қурол олдингми?,отсанг- отмасанг, сен инг курашинг бутунлай йўққа чиқади.

-Нима қилайлик, ака, бизга шу постановкани қиберсак Акром акамни(Акром Йўлдошевни) чиқариб беришни ваъда қилишди. Алдашди,-деди, чуқур хўрсиниб, Таваккал.

Колония оперлари Таваккалга қанчалик босим қилишмасин,”айбдорман”, деб кечирим хати ёзмади.
-” Халқни отган аскарлар ва уларга отишга буйруқ берганлар ёзиб, халқдан кечирим сурашсин”,-дерди.

Кейинчалик колонияда бошлиқ ўзгариб, саҳнларни бажарадиган ишига қараб, қайта тузишди. Бизнинг бригадамиз ғишт туширувчи бўлганлиги туфайли 6-саҳнга кўчирилдик. Таваккал эса 3-саҳнда қолди. Шундан кейин Таваккални жуда кам кўриб қолардим, кўрганда ҳам узоқдан бош қимирлатиб, саломлашиб қўяр эдик.
2013 йил 21-ноябрь куни колония тартибот бўлими бошлиғи Вадитов ва яна икки ходим Таваккални авфнома ёзиб беришдан бош тортганлиги учун қийноққа солиб. уриб ўлдиришганини 3-саҳндаги танишлардан эшитдик.

2014-йил март ойида менга 3 йилу 6 ой қўшиб беришди. Янги муддатни билан Товоқсойдаги 64/3-сонли колонияга келтирилдим. У ерда кўникма муддатимни ўтаётганимда Алишер исмли лахмач хўжалик мудири экан. Шу одам мени 47-колониядан келганлигимни билиб қолиб,-“сизларни зоналарингиздан Таваккал исмли биродарни уриб ўлдирган ходимлар билан бирга ўтирдим турмада. Уларни ишини ўзим очиб бердим. Улар тепани буйруғи билан қийнашганларини, лекин тасодифан уриб, ўлдириб қўйишганини айтиб беришган”-деб мақтаниб гапирган эди.

Мана, Андижон воқеасига ҳам 15 йил тўлибди. Бу хунрезликнинг минглаб инсонлар бевосита гувоҳи бўлишган. Тарих бу гувоҳоарнинг холис сўзларидан келиб чиқиб, ўз баҳосини, ҳукмини беради албатта, аммо, нисбатан либерал сиёсат олиб бораётган Ш. Мирзиёев етакчилик қилаётган иқтидордаги ҳокимият 1999- йил февраль ойида рўй берган Тошкент портлашлари, 2005-йил 13-май Андижондаги хунрезликларни холис ўрганиб чиқиш учун халқаро ташкилотлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида комиссия тузишга бош-қош бўлса ва шу мустақил комиссиянинг хулосасига биноан бу қонли воқеаларга қонуний баҳо берса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бир кунлик адолат минг кунлик тоат-ибодат билан тенг, деган ибора айнан Тошкент ва Андижон воқеаларига атаб айтилгандек жарангдор туюлади. Бу воқеаларга нисбатан қонуний адолатнинг қарор топиши Ўзбекистон халқини ислоҳотлар атрофида жипслаштирадиган бебаҳо ижтимоий-сиёсий омил эканлигини тўла фаҳмлайди ва бундай савобли ишни амалга оширишда иродаси етади, деб умид қиламан.

Мустақил журналист Юсуф Рўзимурод
14.05.2020 й.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube