Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЭФТАЛИЙЛАР СУЛОЛАСИ

ЭФТАЛИЙЛАР СУЛОЛАСИ
18 Mayıs 2020 - 13:53 'да юкланди ва 552 марта ўқилди.

Эфталийлар (оқ хунлар) — ўрта асрларда яшаган қадимги туркий кўчманчи халқ (IV—VI аср). Эфталийлар хозирги Ўрта Осиё, Афғонистон ва шимоли Ҳиндистонда улкан туркий анъанларга асосланган империя тузишган. Ҳиндистондаги Гупта империясига қарши бир неча бор юришлар қилишган.

Эфталийлар сўзи асли юнонча бўлиб Визнатияликлар уларни шундай деб аташган. Уларнинг ҳақиқий номи Оқ Хунлар бўлган ва улар қадимги туркий халқлардан бири бўлишган.

Эфталийлар давлати парчаланиб кетган ҳудудининг бир қисмида ташкил топган. Аҳолисининг асосий қисми деҳқончилик билан машғул бўлган, қолгани эса кўчманчи чорвачилик ҳаёт тарзини давом эттирган. Эфталийлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ёзма манбаларда 457 йилдан буён, яъни уларнинг подшоси Вахшунвар Чағаниён, Тохаристон ва Бадахшонни ўзига бўйсиндирганидан сўнг қайд этила бошлаган. Турли манбаларда Эрон сосонийлар давлати билан эфталийлар ўртасидаги бўлиб ўтган жангу жадалларнинг ёрқин, бироқ бир-бирига зид манзараси тасвирланган. Сосонийлар подшоси Перўз эфталийлар давлатининг тобора кенгайишидан хавфсираб, уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаб юборади, бироқ асирга тушиб қолади. Сосонийлар подшоси ёрдам сўраб Византияга мурожаат қилади ва кўчманчилар ҳуружи бу давлат учун ҳам таҳдид эканини уқтиради. Византия ҳукмдори товон тўлаб, Перўзни тутқинликдан холос этади. Перўз эфталийларга Толликон чегара шаҳрини топширишни ваъда қилади, бироқ ўз ваъдасини устидан чиқмай, иккинчи марта ҳарбий юриш уюштиради. Перўз бу сафар ҳам мағлубиятга учрайди ва эфталийларга ўзининг гўдак ўғлини тутқун этиб қолдиради ҳамда икки йил давомида катта товон тўлаб туради. 484 йили Перўз ўзининг учинчи ҳарбий юришини амалга оширади. Бу гал у ўз қўшини билан бирга эфталийлар тайёрлаган махсус бўри ўрасига тушиб қолиб ҳалок бўлади. Эфталийлар Перўз қўшинини батамом тор-мор қилгач, Эрон халқи зиммасига катта миқдорда ўлпон тўлаш мажбуриятини юклатадилар ҳамда Марв шаҳрини ишғол этадилар. Сўнгра улар Кобул водийси ва Панжобни эгаллашади, Қорошор, Кучу, Қашқар ва Хотанни истило қилишади. Шу тариқа улар Марказий Осиё, шарқий Эрон, Ҳиндистоннинг шимолий қисми ва Шарқий Туркистонни ўз ичига олган ягона қудратли давлат барпо этадилар. Ўз болалигини эфталийлар қўл остида тутқунликда ўтказган Перўз ўғли Каваде замонида Эрон эфталийларга ўлпон тўлашда давом этган. Византиялик тарихчи Прокопиянинг қайд этишича, эфталийлар “ягона подшо томонидан бошқарилган ва ўзаро ҳамда қўшни давлатлар билан бўлган муносабатларда византияликлар ва форслардан қолишмаган ҳолда адолат мезонига амал қилишган”. “Ипак йўли” эгалари бўлган эфталийлар халқаро савдода фаол иштирок этишган. Улар Эрон, Византия, Ҳиндистон ва Хитой билан савдо-сотиқ қилишган. Эфталийларнинг Перўз аскарларига қарши урушига оид эпик ривоятлар “Шоҳнома” асарида келтирилган.

Асарнинг эфталийлар подшоҳи Гатферд ҳақидаги ҳикоятида эфталийларнинг туркий халқларга қарши кураши акс этган. Академик В.Бартолднинг тахмин қилишича, Гатферд тимсолида Византия манбаларида келтирилган тарихий шахс – Катулфни кўриш мумкин. Катулф подшо томонидан ўз хотинига етказилган ҳақорат учун интиқом бахонасида Эронга қочган. Эфталийлар кўплаб халқларни сиёсий жиҳатдан бирлаштиришган ва бу ҳол мазкур давлат таркибида кўпгина диний йўналишлар ва мазҳаблар мавжуд бўлганини изоҳлайди.Расмий давлат дини- Тангричилик бўлган. Зардуштийлик ва Буддавийлик ҳам кенг тарқалган.

V асрнинг ўрталарида диёримизга шиддат билан кириб келган бу янги кўчманчи аҳоли ёзма манбаларда эфтал, хафтал, хайтал деган номлар билан тилга олинади. Эфталийлар, уларнинг этник таркиби, давлат ташкил этишлари хусусида тарихий манбаларда турли хил қарашлар мавжуд. Рим ва Византия тарихчилари Мартселин (ИВ аср), Прокопий Кесарийский, Феофан Византийский (VI аср), арман тарихчилари Лазар Парбский (V аср), Фавст Бузанд (IV аср), хитой солномаларидан Бей-ши (VI аср) берган маълумотлар шулар жумласидандир. Масалан эфталийлар Хитой манбаларида «и-да », « с-да », арманларда идал, хептал, арабларда ҳайтал, Сурия ва лотин манбаларида эптал, абдал деб номланади. Бундай турлича атамалар ҳар бир тил ва ёзувнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан. Рус ва Византия тарихчиларининг аксарияти эфталийлари туркий қабила-массагетларнинг сўнгги бўғиндан келиб чиққан деб фикр билдирадилар. Муқаддас « Австо »да эса улар татлар номи билан тилга олинади. Ф. Византийский эса эфталлар номини V асрнинг иккинчи ярмида подшохлик қилган Вахшунвор Эфталон номи билан боғлайди. Бироқ нима бўлганда ҳам шу нарса фактки, Эфталийлар Туркистон минтақасида яшаб келган туркий қавмлардандир.. Қисқа вақт ичида Чағониён, Тохаристон ва Бадахшон бўйсундирилади. Бир зарба билан Суғдда хиёнийлар ҳукмронлиги барҳам топади. В асрнинг 50-йилларида Эфталлар давлати ниҳоятда кучаяди. Ҳатто улар ўзаро алоқа ўрнатиш мақсадида 456 йилда Хитойга элчи юборадилар. Эфталларнинг тобора кучайиб бораётган тажовузидан хавфсираган сосонийлар уларга қарши юриш қилади. Икки ўртадаги) жанг-у жадаллар Перўз ҳукмронлик қилган даврда (459-484 айниқса авжига чиқади. Сосонийлар шоҳи эфталларга қарши уч марта юриш қилади. Дастлабки жанглардаёқ у мағлубиятга учраб, асир тушади. Византия императори Зенон томонидан юборилган ўлпон эвазига у асирликдан озод этилади. Бир оз вақт ўтгач, иккинчи марта эфталларга қарши қўшин тортади. Перўзнинг иккинчи юришида иттифоқдош Византиянинг элчиси иштирок қилади. Иккинчи юриш ҳам муваффақиятсиз тугайди. Иккинчи марта асирликка олинган Перўз 30 хачир ўлпон тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ унинг деярли бўшаб қолган хазинасидан фақат 20 хачирга юк бўладиган маблағ топилади, холос. Шоҳнинг Кубод исмли ёш ўғли эфталлар юртига гаровга юборилиб, Перўз тутқунликдан озод этилади. Икки йил давомида эфталларга катта ўлпон тўлаб турилади. Ўлпонни шоҳ аҳоли бошига оғир солиқ солиш йўли билан тўплайди.

Белгиланган ўлпонни тўлаб бўлгач, Перўз эфталлар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилади. Улар билан қуда-андачилик ипини боғлаш мақсадида, рақибига синглисини хотинликка таклиф этади. Эфталларнинг илтимосига биноан 300 нафар ҳарбий мутахассислар юборилади. Аммо эфталлар ҳокими Кунха Эрон мутахассисларининг бир қисмини ўлдиришга, қолганларини эса уриб майиб қилишга буюради. Чунки шоҳ синглиси ўрнига чўрилардан бирини юбориб, эфталлар ҳукмдорининг иззат-нафсига теккан ва бундай ҳийла-найранги билан уни ниҳоятда ранжитган эди. Шу боисдан Перўз 484-йилда эфталларга қарши учинчи марта юришга отланади. Бу галги уруш сосонийлар шоҳининг ҳалокати билан тугайди. Марв ишғол қилиниб, Эрон устига жуда оғир ўлпон юкланади. Гарчи Перўз ворислари Кубод (488- 531), Анушервон (531-579) ҳукмронлик қилган даврларда эфталлар билан муносабатлар анча юмшаб тинчлик тусини олган, ҳатто айрим вақтларда Византияга қарши эфталларнинг иттифоқдоши сифатида ҳаракат қилинган бўлса-да, аммо сосонийлар йил сайин кумуш ҳисобида муайян божни муттасил тўлаб туради.

Шундай қилиб, V асрнинг иккинчи ярми ва ВИ асрнинг бошларида Ўрта Осиё, Шарқий Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва шарқда Туркистон ерларини бирлаштирган илк ўрта асрларнинг янги қудратли Эфталлар давлати ташкил топади. Гарчи бу давлат сиёсий жиҳатдан Кушон подшолигига нисбатан унчалик мустаҳкам бўлмаса-да, аммо майдони жиҳатидан ундан катта эди. Бу буюк давлат Шарқ мамлакатлари, айниқса Ўрта Осиё халқлари тарихида муҳим рол ўйнади.

Эфталийлар ҳукмдори Вахшунвор Эфталон 457- йилда Чағаниён (ҳозирги Сурхон ерлари) Тохаристон ва Бадахшонни ўзига бўйсундиради. Сўнгра Эфталийлар Суғдда ҳам мустаҳкамланиб олади. Улар кўп ўтмай ўз ҳудудий ерларини кенгайтиришда давом этиб, Кобул ва Панжоб водийсини, Кучу, Қашқар ва Хутонни (Шарқий Туркистон) забт этадилар. Хуллас, улар аввалда Кушолар сулоласи эгаллаган ҳудудларни бирин-кетин қўлга киритиб, ўз сиёсий ҳокимиятини янада мустаҳкамлайдилар.

Эфталийлар бор неча бор бир неча бор ўзларининг ғарбий-жанубдаги қўшниси ва энг кучли рақиб – Эрон сосонийлари билан ҳам урушлар олиб борадилар. Хусусан Эрон шохи Перўз билан бўлган урушларда уларнинг қўли баланд келиб, Эрон ҳукмдори икки бор асрликка тушади. Катта тўлов ва мажбуриятлар ўрнига аранг кутилган Перўз ўғли Ковадни узоқ муддат Эфталийларга гаровга беришга мажбур бўлади. Перўздан сўнг ҳокимиятга келган ивад 94880551) даврида ҳам Эрон Эфталийларга хирож тўлашга мажбур бўлган. ВИ аср бошларига келиб Эфталийлар сулоласи шу қадар кучайиб кетдики, улар 502-йилда Вазантияга ҳам юриш қилиб, унга катта талофат етказадилар. 506- йилда икки ўртада тузилган сулх шартномаси бўйича Эфталийлар Вазантиядан катта миқдорда ўлжа олиб қайтганлар. Коваднинг ўғли Хусрав I Ануширвон ҳам 554- йилга қадар Эфталийларга ҳар йили хирож тўлаб турган. Кейинроқ Турк хоқонлигининг Эфталийларга берган кучли зарбаси натижасидагина Эрон Эфталийлар таъсиридан қутилишга муваффақ бўлган.

Эфталийлар даврида давлат якка ҳукмдор томонидан бошқарилган, бироқ тахт отадан болаг а қолмай, сулоланинг энг лойиқ деб топилган кишисига берилган. Мамлакатни марказий ҳокимлар ноиблар орқали идора этган. Давлатни бошқариш қонун-қоидалари бўлган. Мамлакарт лашкарини асосан отлиқ аскарлар ташкил этган.

Эфталийлар даврида аста-секин ерга эгалик қилиш тартибида янгича муносабатлар шаклланад бошлади. Бу даврга келиб синфий табақаланишнинг кескин кучайиши орқасида айрим мулкдорларнинг мавқеи кўтарилиб, улар жамоанинг оддий аъзоларини ўз қўл остига киритиб, мулкларини улар ҳисобига кенгайтириб бирганлар. Ўзининг чек еридан ажралиб, бу хил мулкдор деҳқонлар таъсирига тушиб, уларнинг ерларида ишлашга мажбур бўлган кишилар кадиварлар, яъни ижарадорлар деб аталган. Шунингдек эркин жамоа асосида деҳқончилик қилувчи аҳоли – кашоварзлар ҳам мавжуд эди. Кадиварлар бой деҳқонлар фойдасига маълум тол`ив ва мажбуриятлар асосида ишлаб берганлар. Шу билан биргаликда бу давлатга ҳали патриархад-қулчилик муносабатларининг қолдиқлари ҳам мавжуд эди. Чунончи, бой деҳқонлар мулкларида жуда кўплаб кўллар бўлганлиги, улардан турли юмушларда кенг фойдаланилганлиги тарихий манбаларда тилга олинади.

Бу даврда Эрон ва Турон ҳудудларида зиддиятлар кучая борди. Йирик мулкдорлар, зодагонлар зулми ва асоратининг ортиши, аҳоли қуйи табақалари ҳуқуқининг поймол этилиши, уларнинг аёвсиз эксплуотатсия қилиниши пироварида ижтимоий адолат ва ҳаққоният йўлидаги халқ ҳаракатлари, ғалаёнларининг юзага келишига сабаб бўлди. ВИ аср биринчи чорагида юз берган Маздак қўзғолони бунинг яққол ифодасидир. Маздакчилар « З » ҳарфи билан бошланадиган 4 нарсанинг аҳоли ўртасида тенг баҳам кўрилишини ёқлаб чиққандилар : Замин (ер), Зар (олтин бойлик), Зўрлик (куч-ҳокимият) ва Зан (хотин). Маздакчилар илгаи сурган бу хил ғоялардан шуни англаш мумкинки, улар ижтимоий адолат тушунчасини биринчи ўринга қўйиб, бунда ер-мулк, бойликларни аҳоли ўртасида баровар тақсимлаш талабини илгари сурганлар. Улар давлат ҳокимияти томонидан фуқароларнинг даҳлсизлиги ва қонуний ҳуқуқларни ҳимоя қилинишини, аёллар тенглигини ёқлаганлар. Бироқ, ўша даврда синфий табақалаништобора кучайиб, мулкий тегсизлик авж олаётган бир пайтда маздакчилик гўяларини тантана қилиш ёхуд ҳаётга тадбиқ этилиши мумкин эмас эди. Шу боис ҳам Маздак қўзғолони тез орада ҳукмрон тузум кучлари томонидан бостирилди. Маздак ва унинг кўплаб тарафдорлари қўлга олининб қатл этилди. Шунга қарамай Эрон ва Турон аҳолисининг кенг қатламлари орасида маздак ғоялари узоқ ват сақланиб, уларнинг ҳақ, адолат йўлидаги курашларига хизмат қилди.

Эфталийлар даврида аҳолининг бир қисми кўчманчи чорвадорлар бўлиб, улар чорвачилик, йилқчилик билан шуғулланган. Сув хавзаси, дарё бўйларига яқин ҳудудларда деҳқончилик ривож топиб борди. Жумладан, Хоразм, Суғд, Чағаниён ва Тошкент воҳасида деҳқончилик маданияти салмоқли ўрин тутган. Дарғом канали, Эски Ангор, Занг каналлари сингари сув иншоотлари деҳқончилик тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Бу даврда янги типдаги кўркам ва гавжум шаҳар-қалъалар вужудга келади. Хоразмдаги Беркутқалъа, Бозорқалъа, Тошкентдаги Оқтепа шулар жумласидандир. Бир неча оилалардан ташкил топган мазкур манзилгоҳлар қалин пахса деворлар билан ўралган.

Эфталийлар даври маданияти хусусида гап борганда шуни қайд этиш лозимки, бу пайтларда ўлкада жуда кўп моддий ва маънавий йодгорликлар бунёд этилади. Бу даврнинг моддий маданиятига оид йодгорлик сифатида Хоразмдаги Тупроқалъа тўғрисида маълумот келтириб ўтиш жоиздир. Унинг тузилиши тўғри бурчакли бўлиб (500 х 360м), гумбазсимон йўлакли ва буржли мудофаа билан ўралган.

Шунингдек, Эфталийлар даври қўшиқлари ва эпослари Фирдавсийнинг машҳур « Шоҳнома »сида ҳам ўз ифодасини топган. Эфталийларда кишилар турли динларга эътиқод қилганлар. Энг кенг тарқалаган дин-зардуштийлик билан бир қаторда будда дини ҳам анча расм бўлган. Хуллас Эфталийла даврида ўлкамиз одамлари ўзига хос бой маданий ва маънавий турмуш тарзини яратиб, ундан баҳраманд бўлишга ҳаракат этганлар. Айни чоғда улар ўзларидан кейинги авлодлари учун ҳам муносиб из қолдирганларки, бунга уларнинг даврига оид турли ҳудудлардан топилган кўплаб ноёб топилмалар, асори атиқалар гувоҳдир.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube