Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Умр мотами

Умр мотами
18 Mayıs 2020 - 14:05 'да юкланди ва 643 марта ўқилди.

Акром МАЛИК

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ

УМР МОТАМИ
(Йигирма бешинчи кун)

Мотам – ўлган одам учун ошкора қайғу чекиш, ғам-андуҳ эълон қилишдир. Маййитнинг яқинлари ҳаммадан кўпроқ мотамга ҳақли бўлиб, оғир жудолик тўлдириб олгани учун хурсандчилик, ўйин-кулги уларнинг кўнглига сиғмайди. Бошқалар бундан огоҳ бўлсин учун одатига мувофиқ баъзи халқлар кўк, бошқалари қора ёки оппоқ либос киядилар. Бирор оилада қора ёки умуман мотам либоси кийилса, ҳар қандай инсон ўзини тияди, ҳол сўрайди, сабр тилайди. Бу ҳолда кулиш, ўйнаш, баланд товушда гаплашиш жуда катта беодоблик, бефаросатлик саналиб, бу ишни қилган киши элнинг нафратига йўлиқади.

Мотамнинг моҳиятида ўлган одамнинг бу дунёда қайта тирилмаслиги, у билан қайта кўришмоқ мумкин эмаслиги, дийдор қиёматга қолганлигидан ташқари марҳумнинг Аллоҳ ҳузурида ҳисоб бергани кетганлиги, ортга унинг йўли йўқлиги, бу эса бениҳоя қўрқинчли эканлиги ҳақидаги ҳақиқат борки, аслида, ана шу ҳақиқат маҳзунликнинг бош сабаби бўлиши лозим.

Бир инсонни йўқотиш шу қадар мотам уйғотса, одамзод ўз умрини, Аллоҳ ўлчаб берган вақтни совураётгани тўғрисида ҳам қайғуриши керак эмасми?!

Инсон ўлгач, унинг танаси жонсиз бўлгани учун, ҳаракатдан тўхтайди: емайди, ичмайди, меҳнат қилмайди ва ҳоказо. Тирик инсоннинг еб-ичиши барча жонли мавжудотга хос: қурт-қумурсқадан тортиб, филгача – ҳамма нарса ейди, ичади.

Шубҳасиз, одамзоднинг тириклиги унинг еб-ичиши ва тана эҳтиёжларини қондириш учунгина хизмат қилса, демак, унинг ҳайвонат вакилларидан мутлақо фарқи йўқ. Кўчада бемақсад гап сотаётганлар, шунчаки вақт ўтказиш учун нимадир қилишга уринаётганлар, умрининг қийматини англамаганлар аллақачон ўликлар сафидадирлар, улар рангсиз мотам ичида бўлиб, буни ўзлари пайқамайдилар.

Пул топиш, ейиш, ичиш, кийиш, насл қолдириш, нафсни қондириш инсоний тириклик эмас, ҳайвоний мавжудият, холос. Бу тоифа одамларнинг ўлик ва тириклиги баробардир. Асл тириклик иймон билан юзага чиқади. Ҳар лаҳзани Аллоҳ зикри ила ўтказиш, ҳар дақиқани манфаатли бирор иш ила тўлдириш, ўз қайғусидан ортиб, барча яхши одамлар, иймонлилар тўғрисида қайғуриш,

ўз нафсини ислоҳ этиб, Роббисига буткул таслимият келтиришга интилиш, гўзал амалларда бардавом туриш асл тирикликдир.

Бефойда ўтган умр, нима учун сарф этилганини билмаган вақт, албатта, ўз соҳибидан ҳаққини талаб этади. Умрнинг қийматини билмаганлар, умрни ўз қийматига муносиб нарсага сарф этмаганлар мангу мотамдадирлар, агар бундан тезроқ огоҳ бўлмасак, биз ҳам, дунё ва охиратда афсусу надомат, хорлик ва фарёд қўлида қолишимиз муқаррар. Умрнинг қадрини англаб, унга лойиқ даражада муносабат кўрсатиш эса, албатта, ўз мукофотини топади. Бунга шубҳа йўқ, ин шаа Аллоҳ.

Аллоҳим, умримизга барака бер! Гўзал ва холис амалларимизни умримизнинг зийнати ва барокатига айлантир!..

2020 йил, 18 май.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube