Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу воқеаларнинг асл айбдорлари ичимизда

Бу воқеаларнинг асл айбдорлари ичимизда
18 Mayıs 2020 - 14:20 'да юкланди ва 861 марта ўқилди.

Яқинда Мария Захарованинг ўзбек тили тақдирига оид «фатво»сидан кейин, бир қатор блоггерларнинг таҳлилий мақолаларини ўқиб, хурсанд бўлдим.

Лекин ҳозир кўпчилик Захаровага заҳрини сочиш билан оввора: «Сизга ким ҳуқуқ берди?», «Қаердан олдингиз бу гапни?»…

Қўйсангиз-чи. Қачонгача ҳавога қараб ўқ узамиз?!

Захарованинг сўзлари ёлғондир, лекин унинг тагида жуда оғир ҳақиқатлар ётибди.

Эътибор беряпсизми, ўзимиз ички режаларимизни, аввало, Россия маъмуриятидан эшитяпмиз ва таассуфки, шулар амалга ошяпти.

Ўтган йили Матвиенко хоним Ўзбекистонга келиб, ЕОИИга қўшилишимизни айтди, биз ҳайрон қолдик. Уни ички ишларимизга аралашишда айбладик. Лекин нима бўлди?

Уларда бундай ҳад қандай пайдо бўляпти?

Давлат одами ӯзидан-ӯзи гапирмайди. Қандай асоси бор экан-аа? Бизни бошқараётганларнинг ӯзлари кимдир томонидан бошқариляптими ёки?

Ўшанда ҳам халқнинг кўпчилиги норози эди. Лекин бизнинг «қаҳрамонлар» овоз бериб ёқлашди. Балки Захарова ҳам шуни назарда тутгандир.

Ўзи ҳар доим озчилик кўпчилик устидан ҳукм юргизиб келган.

Тарихдан мисол келтирайлик. Советлар босиб олганда ҳам депутатлар кенгашига сон жиҳатидан кўпчилик бўлган ўзбеклардан оз, ўзи озчилик бўлган руслардан эса кўп одам сайланган.

Яъни балки қўлида ваколати борларнинг кўпчилиги рус тилини хоҳлар. Давлат идораларида ҳалигача рус тили устувор эканлигини кўриб турибмизку.

Шундай экан, энди бўладиган ишни кўрайлик. Худди Захарова бизни эшитадигандек, унга қарата гапириб, ўзимизни ўзимиз овутишдан наф йўқ.

Аслида, «давлат идораларида давлат тилида иш юритилмаса…» деган ҳолатнинг ўзи мантиқсизлик. Давлат идораларида бегона тил устувор бўлиши аҳмоқлик.

Бу воқеаларнинг асл айбдорлари ичимизда.

Ўзбек бўла туриб, она тилини сотганлардан сўраш керак буларнинг ҳисобини.

Бизни эшитадиганларга дангал айтайлик гапларимизни.

Шоҳжахон Шодмонов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube