Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Интизом ва такаммул

Интизом ва такаммул
19 Mayıs 2020 - 12:18 'да юкланди ва 460 марта ўқилди.

Акром МАЛИК

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ

ИНТИЗОМ ВА ТАКАММУЛ
(Йигирма олтинчи кун)

Гўзаллик уйғунлик ила юзага чиқади. Уйғунлик эса, тартибдир. Ҳам шаклан, ҳам моҳиятан ўзаро мос келмоқ ила тартиб пайдо бўлади. Инсон қалбини бетартиблик эмас, назмийлик, мавзунлик шодлантиради. Зотан, оламлар Роббиси Аллоҳ таоло коинотни олий тартиб, мукаммал интизом, таърифсиз уйғунлик ила яратдики, буларни кашф этиш ила одамзод илмга эришди, ақл ҳайратга тушди, иймон нури порлади, ҳикмат эшиклари очилди.

Шайтон ила абадий душманлашган ҳолда Ерга тушган Одам фарзандлари Илоҳий интизомга муҳтож эди.

Аллоҳ ўз саҳифа ва китоблари ила қонунларини Ер юзига юборди. Кишилар учун ҳаёт тартибини белгилади.

Умримизнинг мазмунли ўтиши қатъий тартиб ила яшамоғимизга боғлиқ. Уйқу, ибодат, илм, таом, муомала, сафар ва бошқа эҳтиёжларимиз учун аниқ соатларимизни аниқлаб олмасак ва шу тақсимотга амал этмасак, бизда такаммул ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Тартибли умр кечириш ташқаридан осон кўрингани билан, аслида, инсондан риёзат, машаққатни талаб этади. Чунки мўминнинг икки ички ғаними – нафси ва шайтон борки, ҳамиша Одам боласининг ҳаётини издан чиқаришга интилади.

Бетартиблик, ифлослик, шошиш, бесабрлик, осийлик иблиснинг одатидир. Дангасалик, барча истакларнинг сўзсиз бажарилиши эса нафснинг хоҳишидир.

Тартибга эришиш, аввало, Одамнинг ички қуввати, руҳий хотиржамлигидан бошланади.

Мўмин ички қувватга хаёллар ва ниятларни поклаш ила муваффақ бўлади. Ёмон хаёл ва нопок ният Аллоҳнинг зикри ила бартараф этилади, Аллоҳни муттасил зикр қилиш хаёлни бузилишдан, ниятни тойишдан сақлайди. Гуноҳкор хаёл ва бузуқ ният офатнинг ибтидоси, тийиқсизлик ва ғафлат булоғидир.

Аллоҳнинг зикри ила қалбини, Аллоҳга ибодат ила кунларини, илму маърифат ила дунёсини зийнатлаган мўмин мукаммал тартибга эришмоғи шубҳасиз, ин шаа Аллоҳ.

Шайтоний туйғулардан, танбалликдан ва баҳоналардан ғолиб келиб, кунлармизни тартибга келтириш камолат остонасидир.

Аллоҳим, бизни дангасиликдан асра! Қалбимизда ғайрат ва шижоатни зиёда эт! Ҳаётимизни тартибли, гўзал айла!

2020 йил, 19 май.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube