Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Баёнимиз мақсади ва дуо илтимоси

Баёнимиз мақсади ва дуо илтимоси
22 Mayıs 2020 - 10:27 'да юкланди ва 799 марта ўқилди.

Акром МАЛИК

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ

БАЁНИМИЗ МАҚСАДИ ВА ДУО ИЛТИМОСИ
(Йигирма тўққизинчи кун)

Ҳар ишда бир қасд бўлиши табиий ва бу шартдир. Мақсадсиз амал илдизсиз дарахт, ўзансиз дарё каби бўлиб, ундан бирор манфаат ҳосил бўлмайди.

Камина Рамазон ойининг фазли бошқа ойларга нисбатан зиёда эканлиги учун бу ойда ёзилган сатрлар, олинган илм, умуман, ҳар хайр амал ниятга мувофиқ Аллоҳнинг наздида мақбулроқ ва ажри кўпроқ деб аминман. Чунки Рамазон ойидаги хайрли амалларнинг савоби кўпайтириб берилиши ваъда этилган.

Шунинг учун “Рамазон кундалиги” номи остида мазмунан бир-бирини тўлдирувчи мақолалар ёзиш истаги беш йиллар илгари туғилган эди.

Бу борада уриниб, шеър ёки уч-тўртта нарсалар ёзганман. Аммо қандайдир сабаблар ила бу ишлар ҳар сафар якунига етмай қоларди.

Аллоҳ таоло мени қамоқ билан синади ва бу синов кўзимга ҳақ билан ботилни ажратиб кўрсатиб берди. Роббимнинг ёрдами ила айтадиган гапимни, юрадиган йўлимни ва қиладиган ишимни қатъиян аниқлаб олдим: айтадиган гапим – яхшиликка чорлаш, ёмонликдан қайтариш; юрадиган йўлим – дин илми; қиладиган ишим – дин илмини ўрганиш, амал қилиш ва етказишдир, ин шаа Аллоҳ. Дин илми бир уммон, икки дунё саодатининг калитидир. Бу масалада жуда заиф илми толибман. Шундай бўлса-да, ушбу битиклардан, аввало, илм такрорини мурод этдим. Иккинчидан, ёзиш – инсоннинг ўзи билан суҳбатлашмоғидир.

Ёзиш орқали фикрланади, мия ва қалбдаги нарсалар тартибга солинади. Учинчидан, ёзилган матнлар бир эслатма ўлароқ муҳрланади, ҳар сафар унга қараб, ният ва амаллар ҳақида ўз эслатмангни оласан. Тўртинчидан, ёзганимиз матнлар кимгадир манфаат берса, бирор инсоннинг, мўмин, мусулмоннинг тафаккурига, хайр амалига туртки бўлса, ана шу улуғ натижадир.

Ушбу саналган сабаблар ила Рамазон кундалигини Роббимнинг ёрдамида ёзиб тугатдим.

Бу мақолаларнинг ҳажман қисқалиги замондош ўқувчиларнинг тоқатидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.

Мавзуларда баҳоли қудрат бугунимизнинг долзарб муаммолари қаламга олинди.

Ифодамиздаги бироз мураккаблик, аввало, муаллиф мушоҳадаси, қолаверса, фикрни сиқиқ ва таъсирчан ифодалашга уриниш мевасидир.

Матнларни ўқиш, тушуниш ва сингдириш ихлосли инсонларнинг насибасидир, ин шаа Аллоҳ.

Ишнинг муваффақияти Аллоҳ таолонинг марҳаматидан, нуқсонлари каминанинг илмсизлиги, тақвосизлигидан ва бошқа кўплаб гуноҳларидандир.

Роббим гуноҳларимизни сатр этсин ва кечирсин!

Башарти, мутолаадан сўнг дуога муносиб билсангиз, менинг қизиққонлигим, жаҳолатим, шошқалоқлигим ортидан кўп азият тортиб келаётган, диним, дунёйим ва охиратим учун қайғурадиган устозим, Иймон ва исломни танитган, ҳамон қамоқларга мен учун озиқ-овқат ва ҳакозо ташиб юрган қиблагоҳим Абдулҳамид ҳожи Абдулхолиқ ўғлининг ҳақларига дуо қилинг.

Ўзбошимчи ўғлининг озорларига, ойлаб дийдор кўриша олмай аламли фироқига сабр этаётган, дуогўй муштипар Волидамизнинг ҳақларига дуо қилинг. Роббим уларнинг ажрларини зиёда қилиб берсин, офият ато этсин!..

Сўнг шу камтарона битикларни қўлимиздан олиб, Сиз, азиз муштарийларга етказиб берган, исмларининг зикр этилишини истамаган яқинимни хайр дуода эслагайсиз.

Бу бир хайр ишнинг аввали бўлсин, ин шаа Аллоҳ. Роббим бизга илм берсин, ҳусни амал берсин, илмдан ҳаммамизни, миллатимизни ва халқимизни манфаатлантирсин!

Амийн!

2020 йил, 22 май.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube