Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муножот нома

Муножот нома
23 Mayıs 2020 - 16:38 'да юкланди ва 558 марта ўқилди.

Акром МАЛИК

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ

МУНОЖОТ НОМА
(Ўттизинчи кун)

Эй оламларнинг Роббиси! Ҳамд Сеники, мулк Сеники, энг гўзал исму сифатлар Сеникидир.

Илоҳим, ҳукм Сеники, ҳикмат Сеники, қудрат Сеники, раҳмат Сеникидир.

Илоҳим, қаршингда афтодаҳол қулингман, боши эгик, елкасида гуноҳлар тоғи…

Илоҳим, борим ҳам, йўғим ҳам Сеникидир. Йўқ эдим, бор этдинг, гўдак эдим, улғайтдинг, заиф эдим куч бердинг. Адашсам, тўғри йўлга чорладинг, исён қилсам, раҳм кўргазиб тавба имконини ато этдинг. Хато қилсам, уни тузатиш йўлини кўрсатдинг. Орзу-ҳавасларга кўмилганимда, бу қабрдан олиб чиқиб, жаҳонга назар солдирдинг.

Илоҳим, ҳаддимдан ошсам, ҳаддимни билдирдинг. Ўзимдан кетсам, ўзимга келдирдинг. Йиғласам, кўзёшимни Сен бердинг. Синов юбориб, бардошимни Сен бердинг.

Илоҳим, Ўзингни танитдинг, иймон бердинг, исломнинг ичида қилдинг.

Илоҳим, ўзимни ожиз сезсам, куч бердинг. Ўзимни кучли десам, заифлигимни билдирдинг.

Илоҳим, ичимга бир олов солдинг, бу олов ёниб, ўзимни куйдирай деганда ҳикмат суви ила уни ўчирдинг.

Илоҳим, ҳаётимни Ўзинг бердинг, уни Сенга борадиган йўлга эвирдинг. Бу йўл қачон тугайди, билмасман, аммо якунида қошингда розилигингга эришган қулинг бўлишни истайман.

Илоҳим, менда на хайр ишга рағбат, на қувват бор! Қалбимга маъруф амаллар учун ғайрат сол, бу амалларни бажармоқ учун қувват бер!

Илоҳим, бугун қўлларим кишанли дейишга уяламан.

Илоҳим, бугун менга эрк бер дегани ҳаё қиламан.

Илоҳим, Сенга итоат, Сени зикр қилиш ишим бўлсаю, Сендан бу нарсаларни қандоқ сўрайин?!

Илоҳим, Сени Илоҳим десаму, берган қисматингга ризо бўлмасам, бу бандалик деб аталурми?!

Илоҳим, ғазабингдан қўрқаман, раҳматингни бер!

Илоҳим, синовларингдан қўрқаман, ҳикматингни бер!

Илоҳим, гуноҳкорликдан қўрқаман, тавбаю истиғфор бер!

Илоҳим, ўлим аччиғидан, қабр азобидан, Ҳашрда шарманда бўлишдан, жаҳаннамда ёнишдан қўрқаман, ўлимимни енгил қил, қабримни жаннатдек қил, Маҳшарда соянгдан соялантир, жаҳаннамдан саломат сақла!

Илоҳим, Сенга ширк келтиришдан омон эт!

Шайтоннинг шарридан, нафснинг васвасасидан асра!

Илоҳим, на ўзимни, на сўзимни биламан. На ўзимдан, на сўзимдан огоҳман! Ҳидоятингдан оғдирма, адаштирма, бир он ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма!

Ота-онамга, хешу ақрабомга, жамики уммати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нажот бер, икки дунё яхшилигини бер!

2020 йил, 23 май.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube