Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

УЧИНЧИ ЙЎЛ ЙЎҚ!

УЧИНЧИ ЙЎЛ ЙЎҚ!
26 Mayıs 2020 - 15:55 'да юкланди ва 919 марта ўқилди.

Машҳур миллардер Илон Маск Саакашвили билан учрашди. У Хитойдаги ўз ишлаб чиқаришини Украинага кўчиришдан манфаатдор. Бу Европа давлатлари учун ҳам қулай. Узоқдан эмас шундоқ ёнидаги давлатда ишлаб чиқарилган, нисбатан арзон маҳсулотларни ўз бозорида кўриш улар учун, албатта ёқимли. Лекин бундай корхоналарнинг Украинага келиши учун фақат хом-ашё эмас, ҳуқуқий ҳимоя ҳам керак. Саакашвили комитети эса ана шу ҳуқуқий асосни яратмоқда. Украина божхона, солиқ, куч ишлатар тизимлари қайта қурилиб коррупциядан тозаланмоқда. Энг муҳими, давлатчилик асоси бўлган суд тизимини бутунлай соғломлаштиришга киришилмоқда. Чунки, қонунлар ишламас экан инвестор мамлакатга қадам босмайди.

Бизда эса инвестор ва тадбиркор қон қақшаётганини айтмай қўяқолайлик… Туркия, Россия ва бошқа давлатларда чартер рейсларда учишда элчихонадаги қонунсизлик, таниш-билишликдан чарчаган одамлар, ҳатто шундоқ қўшниси Қирғизистон элчихонаси ўз одамларини қабул қилаётган, дардларини эшитаётган бир шароитда ўз қавмидан бекиниб, эшикларини бекитиб, телефонларини ўчириб олган элчихона ходимлари ҳақида нима деса бўлади. Москвадаги элчихона ходимларини кўчада қувиб юрган одамларга нима дейсиз? Нима Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бу шармандали манзарага шу қадар бефарқми, кўзи кўр, қулоғи карми?!

Маълум бўладики, бу вазирликни аллақачон халқ дардидан бегона, ҳаром бойлик орттирган, институтни ҳам пул билан битирган, ватан туйғусидан, иймон, ор-номусдан мосуво бўлган одамларнинг фарзандлари эгаллаб олган. Улар элчихона олдида ҳафталаб турган ногиронларни, ҳомиладор аёлларни, юракларни кўрмайди, ноласини эшитмайди.

Кеча Россия, Қозоғистон чегарасида қолаётган юзлаб одамлар паспортларидаги Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон давлати ҳимоясидадир деган ёзувни кўрсатиб ҳимоя сўраб ҳайқиришди. Нима қилсин, уларнинг ватанларига қайтиши ТИВнинг измига, жавобига қараб қолганку ахир!

Кеча ижтимой тармоқда чиққан бир мигрант, биз ўзбеклар нафақат чет элларда, ҳатто ўз ватанимизда ҳам ҳормиз деди аччиқ алам билан. ТИВ эса ҳатто Ўзбекистоннинг ички ишларига сассиқ тумшуғини тиққан, тилимизни камситган Захаровага қарши тура олмади, минғирлаш билан чекланди.

Коррупцияга ботган мамлакатдаги ижроия ҳокимиятини қўяверинг, Олий Мажлис, Сенатни аҳволи бундан беш баттар. Белорусия, Арманистон, Қирғизистон ЕОИИ даги Россиянинг нефт ва газ масаласидаги зўравонлигидан нолиятган, халқаро ташкилот ва судга мурожаат қилаётган бир пайтда, 86 та депутат ЕОИИга кузатувчи мақомида киришни ёқлаб овоз берганига нима дейсиз? Нима, сиз парламентдаги халқ вакилимисиз ёки ҳукуматнинг халқ манфаатларига зид таклифларини маъқуллайдиган одаммисиз? Билиб қўйинг, халқ сизга ўз тақдирига, келажак авлод тақдирига бу қадар андишасиз ва ҳиёнаткорона муносабатда бўлиш ваколатини бермаган. Сенат эса ҳимоясизликдан фарёд чекаётган мигрантлар, уйи, дўкони бузилаётган, ери ноқонуний тортиб олинаётганлар шикоятини эшитмайди. Рақобатсиз, сифатсиз маҳсулотлар билан бозорларни тўлдираётган монополист компанияларнинг истеъмолчини алдаётганини, кимларнингдир чўнтаги бўлган кластерлар деҳқонни, халқни қон қақшатаётганини кўриб кўрмасликка, билиб билмасликка олиб ўтирибди. Сардоба фожеаси эса Сенатдагиларнинг халқ, Ватан тақдирига қанақа муносабатда эканини яққол кўрсатди, қўйди. Киборлар телевиденияси эса ёлғон яшиқлар билан тўлиб тошган. Фаровон ҳаётни тинмай ваъда қилмоқда. Амалда эса тўғри сўзни айтган Анора Содиқовалар тазйиққа учрамоқда. Халқ бугун Сардоба сингари фожеалар, коронавирус сингари офат қаршисида деярли ҳимоясиз, ёлғиз қолмоқда.

Демак олдимиздаги икки йўлдан бирини танлашга тўғри келади. Ё, миллатни гўрга тиқаётган мутелик, маддоҳлик, тубанлик ботқоғида юраверамиз, ё келажак авлод бизни ҳиёнаткор деб атамаслиги учун Украинадаги сингари чинаккам озодлик учун кураш йўлини танлаймиз. Учинчи йўл эса йўқ!

Умид СОРИЕВ,
журналист.

facebook ижтимоий тармоғидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube