Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фоҳишанинг сочини эмас, бошини олса ҳам фойдаси йўқ

Фоҳишанинг сочини эмас, бошини олса ҳам фойдаси йўқ
31 Mayıs 2020 - 18:53 'да юкланди ва 1524 марта ўқилди.

ФОҲИШАНИНГ СОЧИНИ ЭМАС, БОШИНИ ОЛСА ҲАМ ФОЙДАСИ ЙЎҚ

1940 йилда Франция ҳукумати халқига хоинона тарзда Германияга урушсиз таслим бўлади ва давлат назорати немис фашистлари қўлига ўтади. Француз армияси ожиз қолгач, ватанпарварлар чет элларга қочиб кетади.

1944 йилда АҚШ, Канада ва Англия ёрдамида Франция озод бўлади ва 1945 йилда ғолиблар қаторидан жой эгаллайди.

1940-1944 йилларда француз аҳолиси фашистларнинг ҳукмронлиги ва хўрлашлари остида кун кўришига тўғри келади. Халқ босқинчиларни қанча ёмон кўрса ҳам савол берганда жавоб беришга, иш буюрганда бажаришга, маъмурият ёки завод-фабрикаларга сафарбар қилса, меҳнат қилишга мажбур бўлади.

Немислар давлатнинг янги ҳукмрони бўлгач, инсонлар уларни яхши ёки ёмон кўришларидан қатъий назар табиий равишда уларга ишлай бошлайдилар. Маъмуриятларда немисларга француз аёллари котибаликка ва бошқа мансабларга ишга олинадилар. Аёллар баъзан мажбурликдан, баъзан ўзлари хоҳлаб немислар билан яқинлик қиладилар. Кимлардир мазза қилиб яшайди, кимлардир бола ҳам туғади.

1944 йилда Франция озод қилингач, “мағрур французлар” “немисларга сотилган, улар билан ётган” аёллардан ор қилиб, уларни омма олдида сазойи қила бошлайдилар. Шаҳарларнинг бош майдонларида барчанинг ўртасида уларнинг сочларини кал қилиб олиб, юзларига туфуриб, хўрлайдилар.

Тез орада бутун Франция бўйлаб “Сочлари олинганлар” деб номланган, барча нафратланадиган аёллар сони ортиб кетади…

Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда ўзбек, тожик, қирғиз фоҳишаларининг сочларини кал қилиб олганларнинг видеолари тарқалиб туради. Видеолар асосан Россияда олинган бўлиб, орасида Ўзбекистоннинг ўзида олинганлари ҳам бор. Қирғиз ва тожик миллатчилари олган айрим видеоларда баъзан фоҳиша бўлмаган қизлар ҳам шундай тахқирга учраганларини кўриш мумкин. Улар ўз миллатидан бўлмаган йигит билан севишган, яшаган ёки ётганлар.

Энг ажойиби, фоҳишаларни урган, хўрлаган ва сочларини олган “эркаклар” ўзларининг юзларини кўрсатмайдилар. Улар ёки камера ортида туриб гапирадилар ёки юзларига ниқоб кийиб оладилар…

Мен фоҳишаларни ва фоҳишаликни қўллаб қувватламайман. Аксинча. Аммо аёлларни нималардадир айблаб хўрлашган ҳолатларидаги адолатсизликка тоқат қила олмайман.

Адолатсизлик қаерда ва нимадан иборат?

1944 йилда сочлари олиниб хўрланган француз аёллари 1940 йилда ўз ҳукуматлари, армияси ва ЭРКАКЛАРИ хоинона ютқазишларини ва келгуси 4 йил ичида немислар билан ётишга мажбур бўлишларини орзу қилган деб ўйлайсизми? Менимча йўқ. Улар тинч юртда ўз юртларига хизмат қилиб, бир тайинли йигит билан турмуш қуриб, оила боқишни орзу қилганлар. Уларни немисларнинг қучоғига ташлаган, ётишга мажбур бўлганларида мум тишлаб юрганлар кимлар?

Россияда ёки ўз давлатларида фоҳишалик қилиб юрган ўзбек, қирғиз, тожик қизлар шу йўлга кириб кетишдан олдин фоҳишаликни, таниган-танимаган эркакларнинг остида хор бўлишни орзу қилганмилар? Менимча йўқ.

Фоҳишалик дунёдаги энг қадимий касб дейдилар ва барча замон ва маконларда бор бўлади. Лекин бу касбнинг ёппасига тус олиши, жамиятда фоҳишалар нореал тарзда кўпайиб кетиши фоҳишаларнинг эмас, жамиятнинг айби бўлади.

Кўнгилхушлик, кайф-сафо жинсидан қатъий назар барчага ёқади. Хўрлик ва жамиятнинг паст “касби” билан шуғулланишни барча ўзи танламайди. Фоҳишаликнинг энг биринчи қурбонлари фоҳишаларнинг ўзлари бўладилар. Улар фоҳишаликнинг қурбонларига айланиб кетгунча урушни жангсиз бой бериб бўлгач, ЭРКАКЛИК ҒУРУРИни кўрсатаман деб у аёлларнинг сочларини олиш эркакликка кирмайди.

Жангни ўзимиз (давлат, жамият, эркаклар ва аёллар) бой бериб қўйиб, аёлларимизни мижозларнинг қўйнига кириб кетишига йўл қўйиб бергач, уларнинг сочларини эмас, бошларини олсак ҳам фойдаси йўқ. Бу уларга нисбатан адолатсизлик бўлади.

Бир авлоднинг эркак ва аёллари ичидан кўп инсонлар бой берилди. Саводсизлар, мардикорлар ва фоҳишалар пайдо бўлди. Уларни хўрлаш ва жазолаш эмас, аксинча улардан узр сўраш керак. Ва келажак авлодлар ўз навбатларида бу кўйга тушмасликлари учун ҳаракат қилиш керак. Барча аёл ва эркакларни юртнинг ўзида ҳалол ва ҳурматли иш билан таъминлашимиз керак.

Дониёр Рўзметов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube