Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ГЕНЕРАЛ ЖЎРАБЕК ҲАҚИДА РОМАН

ГЕНЕРАЛ ЖЎРАБЕК ҲАҚИДА РОМАН
12 Haziran 2020 - 16:45 'да юкланди ва 1414 марта ўқилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, “Аёл сувратига чизгилар”, “Мавҳумот”, “Адам водийси”, “Олдинда тун бор”, “Савти сарвиноз” каби кўплаб китоблар муаллифи Неъмат Арслон Китобнинг собиқ беги, маърифатпарвар инсон Жўрабек Қаландар қори ўғли ҳақидаги “Икки қутб оралиғи” номли романини ёзиб тугатди. Модерн услубида ёзилган мазкур асарда генерал Жўрабекнинг мураккаб ва зиддиятли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

–Адибга Жўрабек ҳақида роман ёзишни икки йил олдин тавсия қилгандим, –дейди шаҳрисабзлик журналист Мўмин Азизов. –Қўлимдаги Жўрабекка алоқадор барча маълумотларни тақдим этдим. Романни ёзиш жараёнида ҳам фикрлашиб турдик. Қисқа фурсатда 150 бетдан кўпроқ асар ёзиб тугатилди. Қўлёзмани ўқиб чиқдим. Асар Неъмат Арслон ижодига хос тарзда маҳорат билан ёзилган. Жўрабек тарихда ўзидан из қолдирган кучли шахс, маърифатпарвар инсон сифатида талқин қилинган.

Дарвоқе, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Мўмин Азизовни кўпчилик яхши танийди. Кеш тарихи билимдони, айниқса, темурийлар даври ҳақида қатор мақолалар ёзган. Унинг исми шарифи билан тез-тез вилоят ва республика матбуотида тарихий мавзудаги далилларга асосланган илмий мақолалар чоп этиб турилади. Ҳозиргача Мўмин аканинг “Кешнинг машҳур сиймолари”, “Буюклик йўли”, “Қашқа осмонида қўш юлдуз”, “Оламшумул сиймо” китоблари нашрдан чиққан бўлса, яқинда “Оқсаройнома” китобини ёзиб тугатди.

Мўмин Азизовнинг ижодий фаолиятида генерал Жўрабек мавзуси алоҳида ўрин тутади. Унинг Жўрабек ҳақидаги туркум мақолалари “Қашқадарё”, “Бекажон”, “Дарё”, “Мўъжизавий дунё” газеталарида чоп этилган. Тиниб-тинчимас журналист Генерал Жўрабек ҳаётига оид маълумотлар тўплаш учун унинг Қорасувдаги уйида ҳам бўлган, яқинларини топиб, мулоқот қилган.

–Генерал Жўрабекнинг Қорасувдаги уйига борганимга ўн йиллар бўлиб қолди, –дейди Мўмин ака гап орасида. –Ҳовли маҳалла идораси биносига айлантирилган экан. Жўрабекнинг руҳига Қуръон тиловат қилдим.

Шу кунларда Мўмин ака Китоб ва Шаҳрисабз бекликларининг чор Россияси томонидан забт этилишига оид мақола ёзиш учун янги маълумотлар тўплаяпти. Ўз-ўзидан мақола мавзуси Қаландар қори ўғли Жўрабек ва Шаҳрисабз беги Бобобеклар ҳаётига бориб тақалади.
Фурсатдан фойдаланиб Мўмин Азизовнинг Генерал Жўрабек ҳақидаги мақолаларидан бирини дўстларимиз эътиборига ҳавола этяпмиз.


ХУДОЁРХОН ХИЁНАТИ
ёхуд генерал Жўрабекнинг сўнгги кунлари

Жўрабек Қаландарбек ўғли биринчи ўзбек генерал-майори. Бу рутбани унга чор армиясидаги ҳарбий хизмати учун беришган эди. У мустамлакачи давлатнинг бир неча орденлари билан ҳам мукофотланди. Россия империяси тасарруфидаги Туркистон ўлкасининг ҳамюртлари орасида ҳурмат ва эҳтиром қозонган машҳур сиймоларидан бири бўлган.

Жўрабекнинг отаси Қаландарбек ўз элининг бой-бадавлат, обрўли инсонларидан эди. Қиз фарзандлар кўриб, ўғли йўқлигидан жуда ўксинарди. 1840 йилда унинг орзуси амалга ошиб, ўғил фарзандли бўлганидан боши осмонга етди. Насл-насабини давом эттирувчи зурриёдига Жўрабек деб исм қўйди. Ўзига муносиб фарзанд бўлиши учун унинг тарбиясига катта эътибор қаратди. Масжид ҳузуридаги мактабга ўқишга берди. Жўрабек дастлабки ҳарбий сабоқларни отасидан ўрганди. Қаландарбек унга отда юриш, камондан ўқ отиш, қилич ўйнатиш, ёвдан ҳимояланишни ўргатди. Жўрабек кейинчалик яқин қариндоши Ҳакимбекнинг ўғли, ўзидан етти ёш катта Бобобек билан машқ қила бошлади.

Жўрабек навкарлик ёшига етгач, Шаҳрисабз беклиги сарбозлари сафига қўшилди. Бир неча йил Бухоро амирлиги қўшинларида хизмат қилди. Бухородаги хизматини тугаллаб, юртига тўқсабо ҳарбий унвони билан қайтди ва Китоб беклигида ҳарбий хизматни давом эттирди. Чунки ҳар бир бекликнинг ўз қўшинлари бўлиб, улар ҳудудларини ташқи ҳужумлардан ўзлари ҳимоя қилишган, зарур пайтларда амирлик қўшинлари таркибида ҳам жангга киришган.
1860 йилда амир Насруллоҳ вафот этиб, Бухоро тахтига унинг ўғли Музаффархон ўтирди. Беклар эса амир томонидан ўзига содиқ амалдорлардан тайинланарди. Музаффархон Шаҳрисабзда Аширбийни, Китобда Зокирбийни бек лавозимига қўйди. Бу икки беклик аҳолиси, айниқса, катта-кичик амалдорлар четдан келган бекларни ёқтиришмас, уларга итоатсизлик кўрсатиб, бекликларини мустақил идора қилишни истар эдилар. Шу туфайли амир Насруллоҳ даврида уларга қарши бир неча марта ҳарбий юришлар уюштирилди.
Янги беклар амир Музаффархоннинг топшириғи билан солиқларни кўпайтирди, тубжой савдогар, ҳунарманд, косиблар, кичик амалдорларга нисбатан қаттиққўллик сиёсатини олиб борди, оддий фуқароларнинг ҳаёт кечириши оғирлашди. Оқибатда бекликлар аҳли оёққа туриб, қўзғолон кўтаришга мажбур бўлди. Бухородан юборилган беклар ҳибсга олиниб, икки беклик Бухоро амирлиги бошқарувидан халос бўлди. 28 ёшли Жўрабек Китоб беги, Бобобекнинг отаси Ҳакимбек Шаҳрисабз беги этиб сайланди.
Бундан ғазаби қўзиган амир Музаффархон амирлик шарқидаги бекликларга катта қўшин юборди. Ҳар томондан қалъа билан ўраб олиниб, мустаҳкам мудофаа тизимига эга бўлган бўйсунмас бекликларни забт этишга чоғланди. Аммо икки ойлик қамал натижа бермагач, қайсар беклар билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Шаҳрисабз ва Китобда мустақил ҳаёт давом этарди…

Россия империяси босқинчилари узоқ йиллардан буён Туркистон ерларини эгаллаб олиш иштиёқида эди. Ниҳоят, улар XIX аср 60 йиллари бошида ўлкага катта қўшин тортиб, Қўқон хонлигининг шимолдаги муҳим стратегик шаҳри бўлмиш Тошкентни эгаллади. Энди асосий эътиборни жанубга – Бухоро амирлигини қўлга киритишга қаратди, 1867 йилда уруш бошланди. Дастлаб, Самарқанд русларга таслим бўлди. Амир Музаффархон бу жангда мағлубиятга учраса-да, асосий кучларни Зирабулоқда тўплаб, рус босқинчиларидан қасос олишни режалаштирди. Бўлажак жангга тайёргарлик кўрилаётган пайтда, Самарқанд аҳли чоризмга қарши шаҳарни озод қилиш учун қўзғолон кўтарди. Уларга чор атрофдан минглаб халоскорлар қўшилди. Шаҳрисабздан Жўрабек ва Бобобек қўмондонлигидаги катта қўшин ҳам ёрдамга келди.

1868 йил 1 июнда Зирабулоқда амир лашкарлари устидан ғалаба қозонган рус армияси Самарқандга ташланиб, қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлди. 1868 йил 23 июнда Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасида сулҳ тузилиб, амир Музаффар тобелигини тан олди ва чоризмнинг вассалига айланди.

Амирнинг таслимчилик сиёсати унинг тўнғич ўғли, тахт вориси Абдумалик тўра, Жўрабек ва Бобобекнинг норозилигига сабаб бўлди. Абдумалик тўра ана шу икки бек ёрдамида ўз атрофида катта куч тўплашга муваффақ бўлди. Уларнинг мақсади амир Музаффар ва рус истилочиларига қарши курашни давом эттириш эди. Бу борада улар жиддий муваффақиятларга ҳам эришди. Қарши, Ғузор, Яккабоғ, Чироқчи ҳудудлари ватанпарвар кучлар қўлига ўтди. Жом қишлоғи ёнидаги жангда амир лашкарлари устидан ғалаба қозонилди. Абдумалик Тўра амир деб эълон қилинди.

Энди қўзғолончилар Бухорога таҳдид сола бошлади. Бундан ташвишга тушган амир Музаффархон Туркистон генерал-губернатори фон Кауфманга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Зарафшон ҳарбий округи бошлиғи генерал Абрамов юборган катта ҳарбий куч тенгсиз жангда қўзғолончиларга катта талафот етказди. Абдумалик Тўра қўлга тушмаслик учун Бухоро ҳудудларидан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.

Амир Музаффархоннинг Шаҳрисабз ва Китоб бекликларидан аламзадалиги шу билан барҳам топмади. Бухоро амири босқинчилардан шу икки бекликни унга тиз чўктиришда ҳарбий йўл билан кўмак беришни сўради. Бу рус ҳарбий маъмурлари учун ҳам айни муддао эди. 1870 йил 11 августда босқинчилар Китобга ҳужум бошлади. Улар тўплар, тоғ замбараклари билан қуролланган эдилар. Асосий зарба қалъа деворларига ва шаҳар дарвозасига берилди. Мудофаачилар ҳам тўп ва замбараклардан шиддатли ўт очиш билан жавоб қайтаришди. Душманлар 14 август тонгда мард ва жасур мудофаачилар қаршилигини синдириб, шаҳар ичкарисига киришга муваффақ бўлди. Шаҳрисабз эса ортиқча қийинчиликсиз олинди. Жўрабек ва Бобобек ўзлари билан бирга 200 кишини олиб, Фарғона водийси томон йўл олди. Аммо Маҳрам қалъасига киришда Қўқон хони Худоёрхон буйруғи билан иккаласи ҳам ҳибсга олинди ва хиёнаткорона тарзда Туркистон генерал-губернаторлиги ихтиёрига юборилди. Уларнинг кўп сонли ҳамроҳлари эса асирликда қолди.
Генерал-губернатор фон Кауфман ҳар икки собиқ бекни жасур, ҳарб ишларида моҳир, тактикада қобилиятли саркардалар деб биларди. Шуни ҳисобга олган ҳолда уларни қатл қилдиришдан кўра, Россия манфаатлари йўлида фойдаланиш зарур, деб ҳисоблади…

Жўрабек ўзи учун бутунлай бегона бўлган янгича ҳаёт тарзини генерал-губернатор девонхонасида ишлашдан бошлади. Ўзи истамаган ҳолда мустамлакачилар хизматига ўтгач, уларга адоват ва нафратини ичида сақлаб, кўнгилдагидек хизмат қилишга ҳаракат қилди. Рус тилини ўргана бошлади. Маҳкамага арз ва бошқа юмушлар билан келган маҳаллий амалдорлар, оддий фуқароларга таржимонлик қилди. Аста-секин уни ҳарбий ишларга ҳам жалб эта бошлашди.

Жўрабек бўш вақтини бекор ўтказмас, китоб мутолааси билан машғул бўларди. Алишер Навоий, Лутфий, Бедил, Жалолиддин Румий ғазалу маснавийлари жону дили эди. Рус ёзувчилари орасида Лев Толстой асарлари унга жуда ёқарди. Ижод аҳли, тараққийпарвар зиёлилар, санъаткорларни ўзига яқин тутар, улар даврасида бўлиш, суҳбат қуришга интиларди.

Шарқ тарихи ва адабиётини яхши билган Жўрабек Санкт-Петербургда ўтказилган шарқшуносларнинг учинчи халқаро конгрессига иштирок этади. У дунёнинг турли жойларидан келган олимлар анжуманида қатнашибгина қолмай, маъруза ҳам қилди.
1901 йилда Жўрабек Қаландарбек ўғлига чор армиясининг генерал-майори ҳарбий унвони берилди. Тошкент шаҳар думасига депутат этиб сайланди.

Машҳур швед сайёҳи Свен Гедин 1893 йил Тошкентга келганида Туркистон генерал-губернатори Вревскийнинг уйида уюштирилган зиёфатда Жўрабек билан учрашиб қолади. Билим доираси кенг, қизиқишлари беҳисоб бўлган Жўрабек билан суҳбат уни мафтун этади. Сўнгра сайёҳ Жўрабекнинг Қорасувдаги уйида бир неча кун меҳмон бўлади, унинг эртаклардагидек сеҳрли таржимаи ҳолини тинглайди. Свен Гедин “Осиё юраги” китобида бир неча саҳифани Жўрабекка бағишлайди, унга “Марказий Осиё тарихида катта роль ўйнаган сиймо” деб таъриф-баҳо беради.

1905 йилнинг январида Россияда чор ҳукуматига қаратилган норозиликлар, қонли воқеалар Туркистонда ҳам акс-садо берди. Жўрабек ўз маслакдошлари билан озодлик учун курашга оид бир қатор режалар тузди. Ўша йилнинг ноябрь ойида маҳаллий зиёлилар билан бир неча марта мажлис ўтказилиб, Туркистонда ҳукм сураётган оғир аҳволдан қутулиш чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди, Россия императорига мурожаатнома ёзилиб, ўлка халқларига сиёсий ва иқтисодий эркинликлар бериш талабларини қўйиш ҳақида сўз юритилди.

Чоризм мустамлакачилик сиёсатининг туб моҳиятини тушуниб, маҳаллий халқ меҳнати билан яратилаётган бойликларнинг марказга олиб кетилаётганидан, аҳоли ночор аҳволга тушиб қолганидан норози бўлган Жўрабекда чор ҳукуматига садоқат тобора сусайиб бормоқда эди.

Академик Василий Бартольд Жўрабек билан қилган суҳбатларида унинг чоризмга қарши кайфиятини пайқаган эди. Генерал Тошкент шаҳар думаси мажлисларида ҳам маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиб, дума минбаридан ўз мақсадларини тарғиб этишда фойдалана бошлади. Жўрабекдаги бу ўзгаришлар генерал-губернаторлик юқори доиралари эътиборидан четда қолмади, у қора рўйхатга киритилди. Генерални орадан кўтариш чоралари кўрилди. У 1906 йил 25 январь тунида ўз уйида ёлланма қотиллар томонидан ўлдирилди. Генерал Жўрабекнинг сирли ўлими ҳақида бир неча газеталарда таъзияномалар берилди. Хусусан, Жўрабек доимий мухлиси ва тарғиботчиларидан бири бўлган Исмоилбек Гаспиринский муҳаррирлигидаги “Таржимон” газетаси “Генерал Жўрабек вафоти” сарлавҳали таъзиянома эълон қилди…

Мўмин АЗИЗОВ,
тарихчи-журналист.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube