Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ХОРАЗМНИНГ БОСИБ ОЛИНИШИ ВА ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБРОНИНГ ЎЛИМИ

ХОРАЗМНИНГ БОСИБ ОЛИНИШИ ВА ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБРОНИНГ ЎЛИМИ
17 Haziran 2020 - 18:59 'да юкланди ва 475 марта ўқилди.

Ровийлар айтурлар, Чингизхоннинг ўғлонлари Хоразмға келди. Хоразм халқи қўрғонға қамалди. Қалмоқлар қўрғонни қуршаб туштилар. Кеча ётиб, эртанг кўрсалар, қўрғон ўрнида йўқ. Отнинг кишнагани, молнинг боқирғони, итнинг ҳурган овози келур. Билмасларки, қайдин келур. Қалмоқзодалар алломаи Тусийға қараб айдилар: “Бу нечук сирдур. Мунинг иложи нечук бўлур?”. Алломаи Тусий қуръа ташлаб топдики, Шайх Нажмиддин Кубро каромат пардасини ёпибдурлар. Алломаи Тусий айди: “Киши буюринг, атроф жонибдин Хоразм аҳлидин бир киши топсунлар?”. Киши буюруб, бир балиқчини топиб, тутиб келтурдилар. Алломаи Тусий айди: “Мунга киши қўшингки, мунга қўрғон кўрунур. Хат ёзингки, Шайх Нажмиддин Кубро қўрғондин чиқсунлар. Оларға ҳеч кишининг дахли йўқ, деган хат ёзиб йиборсунлар”. Ул тутуб келган кишидин сўрдиларки: “Сан қаю ернинг фарзандисан?”. Ул айди: “Ман Карки фарзанди бўлурман”. Қалмоқ айди: “Карки хони йўқ. Сан Карки фарзандиға ўхшамассан?”. Онда ул бечора айди: “Ман қўрқғонимдин мундоғ дедим, йўқ эрса, Хоразм фарзандиман. Отам Шайх Нажмиддиннинг муридидур”.

Ондин сўнг хат ёзиб, мунга бир қалмоқ бачани ҳамроҳ этиб йибордилар. Бориб дарвозани қоқти. Дарвозабон сўрди: “Кимсан?”. Онда айди: “Фалонкаснинг ўғлиман. Балиқ тутар эрдим”. Дарвозабон Шайх Нажмиддиннинг қошлариға келиб бу сўзни айдилар. Шайх “киргузуб мунда келтургил”, дедилар. Дарвозабон киргузуб олиб келди. Олар хатни чиқариб Шайх Нажмиддинға бердилар. Шайх Нажмиддин ўқуб кўруб, айдилар: “Ман Хоразм аҳлининг яхши кунинда орасинда бўлуб, ямон кунинда чиқиб кетмасман!”. Сўнг қалмоқ бачани кузатиб, дарвозани тортиб, оёқларини узатиб, дарвозада ётдилар. Қалмоқбача Шайх Нажмиддиннинг сўзларини бориб хонзодасиға айди. Хонзода алломаи Тусийға айдики: “Қуръа ташланг. Не тадбир топилур?”. Алломаи Тусий қуръа ташлаб айди: “Отларнинг эгарларини қошин орқасиға қаратиб, эгарлаб миниб юруш қилинг!”.

Аммо ғаммозлар Хоразм шаҳзодасиға еткурдиларки, Шайх Нажмиддин дарвозада ётиб ҳар кимни киргузуб, чиқарур. Шаҳзода айди: “Айтинг, шайх бўлса хонақоҳда ўлтурсун, дарвозаға на иши бордур?”. Бу сўзни Шайх Нажмиддинға айдилар. Шайх Нажмиддин айди: “Дарвозада ишим бордур”. Ул ҳолда Хоразм шаҳзодаси ҳам қуръаандозларға айдики: “Қуръа ташланг, не кўрунур?”. Қуръаандозлар қуръа ташлаб айдилар: “Қалмоқларнинг отларининг эгарларининг қоши Чин тарафиға қараб турубдур. Балки қайтибдурлар!”. Ондин сўнг шаҳзода от эгарлатиб, отиға миниб дарвозаға бордики, Шайх Нажмиддин оёқларин узатиб, дарвозада ётибдурлар. Шаҳзода ғазабнок бўлуб айдики: “Эй шайх, оёқингни йиғнағил!”. Шайх Нажмиддин айдилар: “Ман оёқимни йиғнарман, сан ортингни (халқни, мамлакатни) йиғнай билмассан!”. Шаҳзода айди: “Йиғнарман”. Шайх Нажмиддин: “Хайр оёқимни йиғнадим, сан ҳам ортингни йиғнай кўр”, деб оёқларин йиғнадилар. Шаҳзода дарвозани очти, кўрдики, қалмоқлар келатурур. Ҳазрат Шайх Нажмиддин қарадиларки, қалмоқбача лашкарини ҳазрат Хизр алайҳиссалом бошлаб олиб келатурурлар.

Ҳазрат Шайх Нажмиддин ҳазрат Хизр алайҳиссаломни кўруб айдиларки: “Бул нечук сирдурки, қалмоқларни бошлаб келурсиз?”. Ҳазрат Хизр айдиларки: “Тақдири Аллоҳ шундоғ бўлубтур!”. Шул ҳолда Шайх Нажмиддиннинг қулоқлариға овози келди: “Хўб тафаҳҳус (текшириш) қилдиларки, фаришталардин нидо келур: “Ё аюҳал куфран қатлул фижр” ”. Ул овозни эшитиб, Худоға шукр қилиб, ҳазрат Хизрға айдилар: “Сиз кейин туринг, ман қалъадин тошқари чиқайин!”. Ҳазрат Хизр алайҳиссалом айдилар: “Ман Сиздин ҳижоб этиб туруб эрдим”, деб бир гўшада турдилар.

Ровийлар айтурлар, ҳазрат Шайх Нажмиддин оёқларини йиғнаб эрдиларки, қалмоқларнинг кўзига қалъа яна кўрунди. Ҳазрат Шайх Нажмиддин қалъадин чиқиб борур эрдилар. Ҳулогунинг ўғли бир қилич урди, бошлари ерға тушти. Бир қўллариға бошларини олиб, бир қўллариға Ҳулогунинг ўғлининг кокулин олиб, кампирнинг боғининг саҳнига бориб, қонлари тўкулуб шаҳид бўлдилар. Тарих будур:

Бўлур ҳар ким жаҳон аҳлида пайдо,
Ўлим чангалида бўлғуси шайдо.
Анингдек шайхи амвот ўлғонда,
Битиб тарихида шоҳи шуҳадо.

(Тўртликдаги “шоҳи шуҳадо” атамаси тарих санаси бўлиб, 615 ҳижрий (милодий 1221) йил келиб чиқади. Бу тарихда Шайх Нажмиддин Кубронинг шаҳид бўлган йили берилган – М.С.)


(“Шайх Нажмиддин Кубро қиссаси ёхуд Хоразм тарихи” китобидан. Тошкент: “Истиқлол” нашриёти, 2017. 55-57 бетлар)

Мадраҳим Сафарбой

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube