Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

УНУТТИРИЛГАН МУСТАҚИЛЛИК

УНУТТИРИЛГАН МУСТАҚИЛЛИК
20 Haziran 2020 - 9:00 'да юкланди ва 1045 марта ўқилди.
19-июнь 1990-йил Муҳаммад Солиҳнинг уйида. Туркистон байроғи билан

20 июнда Ўзбекистон истиқлолини эълон қилганига 30 йил тўлди.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Аслида, бу Миллий Байрам сифатида қутланиши керак бўлган қутлуғ санадир. Аммо Ўзбекистон ҳукуматларининг шуурсизлиги ва хиёнати туфайли бугунгача бу қутлуғ сана халқдан яширин тутилмоқда.

Бундан ўттиз йил муқаддам 1990 йил 20 июн куни Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Ўзбекистон давлатининг “Мустақиллик Декларацияси”ни қабул қилди.

Бу тарихий воқеа Болтиқбўйи жумҳуриятлари ўз мустақилликларини эълон қилгандан кейин юз берди. Литва ўз мустақиллигини 1990 йил 11 мартда, Латвия 4 майда 1990 да эълон қилганди.(Эстония 1988 йилдан бошлаб, давлат мустақиллиги ҳақда қарорлар қабул қилишига қарамасдан, тўла мустақиллигини 1991 йил август ойида эълон қилди).

Бу тарихга назар ташларкан, шуни кўрамиз: Агар 1990 йили Олий Кенгаш сессияси июн ойида эмас, май ойида бўлганда эди, биз “Мустақиллик Декларацияси”ни Олий Кенгашга май ойида топшириб, уни қабул қилдиришга эришган бўлардик.

Чунки халқимизнинг ҳам, Олий Кенгаш аъзоларининг ҳам кайфияти баланд ва бундай радикал қарорларни қабул қилишга руҳан тайёр эдилар.

Биз Болтиқбўйи ўлкалари етишган муддатга етишаолмадик, чунки бизда мустақиллик декларациясини тақдим этиш учун сиёсий партия йўқ эди: Ислом Каримов раиси бўлган Ўзбекистон Компартияси мустақилликка қарши эди. “Бирлик” ҳаракати раҳбари эса “аввал демократия, кейин мустақиллик” шиорини олдинга суриб, атрофидагиларни мустақиллик ғоясидан узоқлаштирганди.

Камина 1990 йил феврал ойи охирида Олий Кенгашга миллатвакили сайлангандим. Кенгашнинг илк сессияси март ойида бўлди, сессияда иштирок этолмадим, Америкада сафарда эдим.

Сиёсий вазият зудлик билан бир сиёсий партия тузиб, унинг номидан Мустақиллик Декларациясини Олий Кенгашга тақдим этишни тақозо этарди. Март ойи охирларида Америкадан қайтдим ва ҳаялламай дўстларни тўплаб, партия қуриш ишларини бошлаб юбордик.
Бир ой ичида пойтахтда ва вилоятларда бўлажак ташкилотнинг тамалини қўйдик ва 1990 йил 30 апрел куни Тошкент шахрида “ЭРК” партиясининг Таъсис Қурултойини ўтказдик. Бу ташкилот Компартияга мухолиф илк миллий партия эди.

Қурултой каминага партия раислиги вазифасини юклади.

Қурултойга кўп одам келди. Ҳатто Москва матбуоти вакиллари ҳам келишганди. Аммо янги ташкилотнинг программасини эшитиб, аввал Руслар, кейин Каримов ҳукуматининг одамлари ҳам Қурултойни тарк эди. Чунки партия программасидаги бош ғоя Ўзбекистон давлатининг мустақиллиги эди.

Эртасига Қурултой ҳақда Телевидение ҳам газеталар ҳам бирорта хабар бермади.

Аммо биз тушкунликка тушмадик, янги ташкилотнинг бўлимларини тузиш учун бутун ўлка бўйлаб ҳаракатга кечдик.

1990 йил июн ойига келиб, ташкилотимиз тўлақонли сиёсий ҳаракатга айланди.

Олий Кенгашнинг навбатдаги Сессияси 19 июнда бошланди.
Партиямиз “Мустақиллик Декларацияси”лойиҳасини аллақачон тайёрлаганди.

Тан олиш керак, лойиҳа бироз жўнлик ташир эди. АҚШнинг Мустақиллик декларациясидан илҳомланганимиз эсимда. Аммо ҳужжат етарсиз эканлигини билардик, фақат мукаммалаштириш учун вақт йўқ эди.

Мен 19 июн кечқурун меҳмонхонага жойлашган миллатвакиллари ёнига бориб “Мустақиллик Декларацияси” матнини тарқатдим. Бизнинг партия аьзолари Насруллоҳ Сайид, Имомали Файзи ва Ойгул Муҳаммадлар “Декларация”ни миллатвакилларига тарқатиш ва ташвиқ этишда жонбозлик кўрсатдилар.

Албатта, миллатвакилларининг аксарияти учун бу ҳужжат кутилмаган воқеа бўлди.

Лекин унинг моҳияти тушунтирилгандан кейин илғор фикрли миллатвакиллари бу ҳужжатнинг Олий Кенгашда овозга қўйилиб, қабул қилиниши учун ғайрат кўрсата бошладилар. Бу инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Бошқарувдаги Каримов бошлиқ эски коммунистлар ўзбек халқи вакиллари қабул қилган “Мустақиллик Декларацияси”ни аввал “бир парча қоғоз” деб масхара қилдилар. Аммо уларнинг қаршилигига қарамай, Декларация Олий Кенгаш тарафидан қабул қилинди.

Бундан даҳшатга тушган Компартиянинг Ўзбекистон бўлими котиби Каримов телевидениега бу ҳақда хабар бермасликни тайинлаб, Андижонга қочди. Аммо эртаси куни Декларацияни эълон қилишга мажбур бўлди. Чунки Москванинг “Время” программаси Ўзбекларнинг Мустақиллик Декларацияси қабул қилгани ҳақдаги хабари дунёга аллақачон тарқатганди.

Барибир Ислом Каримов СССР га сўнггигача содиқ қолди: у 1991 йил март Референдумида Ўзбекистон мустақиллигини инкор қилиб, “Союзный Договор”га Ўзбек халқи номидан имзо қўйди. Бу сиёсий жиноят эди. Каримов мансаб эвазига халқ қабул қилган мустақилликни русларга сотганди.

У Янаев путчидан кейин, Совет давлати феълан йиқилгандан сўнг, 1991 йил 29 августда Ўзбекистоннинг мустақиллигини иккинчи бор эълон этишга мажбур бўлди.

Бу шаклда ўз жиноятини яширишга ҳаракат қилди.

Аммо ҳақиқатни яшириш имконсиздир.

Бугун диктатура даврида туғилган ёшлар ҳам Ўзбек халқининг Истиқлол Байрами 20 июн эканини биладилар.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube