Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЖАНГЧИ

ЖАНГЧИ
26 Haziran 2020 - 19:38 'да юкланди ва 379 марта ўқилди.

Тарихий-бадиий қисса

Ўн тўртинчи боб

– Кетадиганлар, кетди, – дедилар Шамуил алайҳиссалом. – Сизлар нима дейсиз?
Лашкар ичидаги Роқиб олдинга чиқди.
– Эй Аллоҳнинг элчиси! Ўтмишда ҳам Аллоҳга иймон келтирганлар ва куфр аҳли ўртасида кўп жанглар бўлди, – деди Роқиб. – Аллоҳ Ўз изни ва марҳамати ила, Ўз хоҳиши ва иродаси ила катта қўшинлар устидан кичик қўшинларга нусрат ва ғалаба берган! Бизни йўлга бошланг! Биз бошимизни Роббимиз қошида ерга қўямиз: “Ё Роббимиз, устимиздан сабр ёмғирини ёғдир, қадамларимизни собит қил ва кофирлар устидан бизга нусрат ҳамда ғалаба бер!” – дея ёлворамиз. Аминмизки, Аллоҳ Ўзига иймон келтириб, таслим бўлган қулларини ёрдамсиз ташлаб қўймаяжак!
Шамуил алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва дедилар:
– Яна бир марта амин бўлинг, Сизларга Аллоҳнинг нусрати келади. Роббимиз бизни ташлаб қўймайди! Эй Аллоҳнинг лашкари! Аллоҳдан сабр, собитлик ва нусрат сўранг!
Лашкар тиз чўкди, айтилганидек, дуо қилди. Ҳамманинг руҳи тетиклашди. Чарчоқ кўтарилди. Қўрқувдан асар ҳам қолмади. Жангчилар буюк иш қаршисида эканликларини очиқ-ойдин билдилар.
Шамуил алайҳиссалом Довуд ибн Ийшони топиб:
– Эй Довуд, – дедилар. – Йўлдан топган тошларинг қаерда?
Довуд алайҳиссалом елкаларидан халтани дарҳол тушириб, ичини очиб, тошларни кўрсатдилар.
– Эй Довуд, бил, – дедилар Шамуил алайҳиссалом. – Шу тошлар билан Жолутни сен қатл этажаксан. Жолутга қарши ким яккама-якка урушга чиқади, деб сўралса, иккиланма ва урушга чиқ!
… Толут қўшини эртаси кун тонгда Жолут қўшини қаршисида саф тортди. Саф юз кишидан уч қатор эди. Биринчи юз кишига Толут, иккинчи юз кишига Довуд алайҳиссалом, учинчи юз кишига Роқиб раҳбар эди. Толутнинг ортидаги жангчилар жами уч юз ўн киши эди. Рўпарада эса икки юз минг кишилик лашкар турар, Жолут ўзининг баланд қилиб ўрнатган тахтида шароб ичиб ўтирарди.
“Икки юз минг одамим бир вақтда ўқ отса ҳам, булардан бир киши омон қолмайди, – деб ўйлади Жолут. – Қайси ақл билан Шамуил ва Толут менинг лашкарим қаршисида саф тизди? Бу қандай ҳақорат!”
Жолут бу иши учун Толутни қандай жазолаш ҳақидагина хаёл қилди. У бир нарсадан ғофил эди. У ўз лашкари кўриб турган нарсани кўрмади. Аллоҳ Толут қўшинини Жолутдан бошқа ҳаммага бениҳоя кўп ва улкан қилиб кўрсатди, Жолут эса уч юз кишини ўттиз киши, деб ҳам ҳисобламади.
Ўрнидан туриб, тахтдан тушди, отини келтиришди, минаркан, деди:
– Эй қўшиним! Билингки, бир ўзим анави аҳмоқларни енгаман!
Шу ондаёқ Сақиф Ғоба тиз чўкиб, ер ўпди:
– Подшоҳим, изн беринг, биз ҳужум қилайлик! Улар қиличингизни қиндан чиқаришингизга-да, арзимайди.
Жолут Ғобага қараб турди-да:
– Кут! – деди. Майдонга от чоптириб кириб, Толут қўшинига бақирди:
– Эй аҳмоқлар қўшини! Қайси биринг мен билан яккама-якка жанг қила оласан?
Шамуил алайҳиссалом дарҳол Толутга дедилар:
– У сенинг қўлингда ўлмайди. Лашкарга Жолут ўлдирган одамга қизингни бериб, ўзингга ворис деб эълон қилишингни айт!
Толут от ўйнатиб лашкарига юзланди:
– Эй жангчилар! Ким шу кофирни ўлдирса, яккаю ягона қизимни унга бериб, ўзимдан сўнг тахтни қолдираман. Чиқинг!
Қўшиндан Довуд алайҳиссалом чиқиб:
– Жолутни Аллоҳнинг изни ила мен ўлдираман! – дедилар.
– У ҳолда, бор! – деди Толут. Довуд алайҳиссалом халтасидан бир дона тошни сапқонга жойлаб, Жолутга қараб пиёда югурдилар. Жолут ўзига югуриб келаётган ёшгина жангчини кўриб, янада ғазабланди. Найзасининг учини унга мўлжаллаб, от солди. Икки томон нафасини ютиб қараб турарди. Деярли ҳамма Жолут найзаси ёш жангчини ўлдиришини тахмин қилди. Лекин кутилмаганда Довуд алайҳиссалом отган муштдай тош Жолутнинг ўнг елкасига тегиб, уни отдан учириб юборди. Жолут ўзини ерда ётганини кўриб, бўкирда ва отилиб ўрнидан турди.
Ўнг елкасидаги оғриққа қарамай ердаги найзасин олиб, Довуд алайҳиссаломга отиш учун ташланди. Бироқ яна бир муштдай тош унинг чап елкасига тегиб, суягини синдирди. Жолут ихраб, тиз чўкиб қолди ва найзасига суянди. Довуд алайҳиссалом энди нақ калладай келадиган тошни сапқонга жойлади. Бу тош Жолутнинг қоқ пешонасига бориб тегди ва шайтон жойлашиб олган бошни тарвуздай ёриб, мажақлаб юборди. Қонга беланган Жолут юзтубан ерга йиқилди.
– Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Толут лашкарининг такбир айтган овози жанг майдонини қўпориб юборди, гўё. Майдондаги ҳар бир зарра тупроқ, қум ва чанг ҳам “Аллоҳу акбар!” деб такбир айтаётгандек эди. Жолут лашкари қўрқувдан ортга қараб қочди. Ит эгасини, мушук бекасини танимай қолди. Ҳамма қий-чув кўтарарди. Бироқ Сақиф Ғоба ақлини йўқотмади. Бироз ҳаяжонланса-да, ўзини босиб, қўл остидаги шахсий минг кишилик бўлинмаси билан Толут томон юрди.
Толут Роқибга буюрди:
– Ҳужумга ўт ва Аллоҳ номи ила уни янчиб ташла!
Роқиб ўз лашкари билан Сақиф Ғоба устига ўқдек отилди. Ғобанинг лашқари ўзларига келаётган қўшинни кўриб, эсдан оғиб қолгудек бўлиб, ортга қоча бошлади. Жангда ёлғиз Сақиф Ғоба қолиб кетди. Ана шу онда Ғоба қўрқди. Бироқ қаршисида унга қилич ўқталиб келаётган ёш жангчини танигандек бўлди ва эслаб:
– Сен Муассарнинг авлодимисан? – деб бақирди. Роқиб бир зарб ила Ғобанинг қўлини узди. Иккинчи зарб золимнинг оёғини “чўрт” кесиб ташлади. Ғоба гапиришга ҳоли қолмай қонига беланиб йиқиларкан, тепасида шайтон пайдо бўлди:
– Ўрнингдан тур! Йиқилма, – деди.
Унинг овози Ғобага куч бергандек бўлди. Бир амаллаб бошини кўтарган эди, Роқибнинг қиличи уни чопди. Мустабиднинг калласи ерга думалаб, тупроққа қорилди.
Бошидан айрилган Ғоба уни даҳшатли одамлар оловга судрашаётганини ҳис этиб, додлади. Шунда у қочиб кетаётган шайтонни кўриб қолди.
– Ҳой, менга ёрдам бер! Мени қутқар! Мени шу йўлга сен бошладинг! – деди. Шайтон эса унга заҳарханда қараб:
– Сени ҳеч нарса мажбурламадим! Ҳаммасини ўзинг қилдинг, жаҳаннамда куйиб кул бўл! – деб кўздан ғойиб бўлди.

… Роқиб чўчқахонани топиб борди. Онасини шу ерда дейишган эди. Ҳақиқатан, Ашиа шу ерда экан. Роқиб чўчқахона ёнидаги бир уйда ётган онасининг олдига кирди. Ашиа касал эди.
– Она, она, келдим, – деди Роқиб.
– Болам? – Ашианинг юмуқ кўзлар “ярқ” этиб очилди. – Келдингми, болажоним? Келдингми?.. Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин! Иймон келтирган бандаларини азиз этган, уларга марҳамат кўрсатган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин!..
Ашиа ўтирган бу хона жаннатдан бир нур тушгандек ёруғ, жаннат райҳони ифори сепилгандек хушбўй эди.

Х о т и м а

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 246 – 252-оятларида шундай хабар берган:

“Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Сиз Бани Исроилдан бўлган, Мусодан кейинги
бир жамоатнинг ҳоли – хабарини билмадингизми? Улар ўзларининг пайғамбарларига: “Биз учун бир подшоҳ тайинлагин, биз у билан бирга Аллоҳнинг йўлида жанг қилайлик”, – дейишди.
“Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол, урушмассиз”, – деди пайғамбар.
Улар айтдилар:
“Диёримиздан ҳайдалиб, болаларимиздан ажралиб турибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?”

Энди уларга уруш фарз қилинганда оз кишидан бошқа ҳаммалари урушдан бош тортдилар. Аллоҳ ўз аҳду паймонидан қайтиб, ўзларига зулм қилгувчиларни Билгувчидир.

Пайғамбарлари уларга айтди:
“Албатта, Аллоҳ сизларга Толутни подшоҳ қилиб тайинлади”.
Улар:
“У қаёқдан бизга подшоҳлик қилсин, ахир, биз подшоҳликка ундан кўра ҳақлироқмиз. Қолавеса, унга катта мол-давлат берилмаган-ку!” – дедилар.

Пайғамбар айтди:
“Албатта, Аллоҳ уни сизларнинг устингиздан подшоҳ қилиб танлади. Ва унга илмда ва жисмда қувватни зиёда қилди.
Аллоҳ подшоҳликни Ўзи истаган кишига беради”.

Аллоҳ фазлу карами кенг, Билгувчидир.

Пайғамбарлари уларга айтди:
“Унинг подшоҳ бўлиб сайланганлигининг аломати сизларга бир сандиқ келишидирки, унда Роббингиз томонидан хотиржамлик, Мусо ва Ҳорун оилаларидан қолган мерос жо қилинган. Уни фаришталар кўтариб турадилар. Агар чиндан иймон эгалари бўлсангиз, бу воқеада сизлар учун оят – аломатлар бордир.

Толут аскарлари билан чиққач, айтди:
“Албатта, Аллоҳ, сизларни бир дарё билан синайди. Ким ундан ичса, менинг лашкаримдан эмас, ким ундан ичмаса, у мендандир. Фақат қўли билан бир ҳовуч олса, мумкиндир”.
У дарёдан оз кишилардан бошқа ҳамма сув ичди. Толут иймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтгач, аскарлар:
“Энди бу кун Жолут ва унинг лашкарларига кучимиз етмайди”, – дедилар.

Аллоҳга рўбарў бўлишларига ишонадиган зотлар:
“Қанчадан қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба
қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”, – дедилар.

Улар Жолут ва унга кўринганларида айтдилар:
“Роббимиз, устимиздан сабр-тоқат ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!”

Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Ва Толутнинг аскарларидан бўлган Довуд Жолутни ўлдирди. Аллоҳ Довудга подшоҳлик ва пайғамбарликни ато қилди ҳамда унга Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди.

Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаса, шубҳасиз, Ер юзи фасодга учрайди. Лекин Аллоҳ барча оламлар устидан фазлу карам Соҳибидир!”

(Ушбу оятларнинг маъно таржимаси шайх Алоуддин Мансурнинг Тошкентда 2019 йил нашр этилган “Қуръони азим мухтасар тафсири”дан олинди.)

ШУКРОНА СЎЗИ

Абдулла Қодирий бундан юз йил аввал янги замон учун янги қиссалар айтишга ўзида мажбурият сезишини “Ўткан кунлар”нинг сўзбошисида ёзган. Бу мажбурият ўз бурчини англаган ҳар бир адибга хосдир.
Янги замонга замон воқеалари билан эмас, ўтмиш воқеалари ила гапириш ҳам мумкин. Буюк ёзувчимиз ҳам, шу сабабли, ўз рўмони учун мавзуни “ўтмишнинг кирли ва қоронғу кунлари”дан танлаган бўлса, ажаб эмас.

Худодан ажралган адабиёт ўлимга маҳкумдир. Адабиётнинг ўлими – унинг ўқилмай қолишидир. Бизда ўзбек адиблари ХХ асрда нима учун жаҳон миқёсида танилмагани ҳақида ўйлайдиганлар бор. Жавоби оддий: даҳрий тузум уларни худодан ажратди. Улар ёзган асарларда худо йўқ эди ва бу асарларни истибдод ичидаги халқимизгина мажбуран ўқиди. Эркин халқлар эса мутлақо қизиқмади. Қизиқмайди ҳам, албатта.
Жаҳоннинг барча мумтоз асарлари илоҳият ва одам масаласини ёритган. Масалан, Данте, Шекспир, Гёте, Толстой, Достоевский, Маркес ва ҳоказо. Совет тузуми иймон-эътиқодни таъқиқлагани учун онги бичилган адабиёт бу ҳақда ҳис этиш тугул, ўйлашга қодир эмас эди.

Бугун моҳиятга қайтиш фурсати келди. Миллат ўзлигини танишга интиларкан, албатта, Худони танишга мажбур. Каминанинг “Жангчи” қиссаси шу йўлда бир тажрибадир.

Бу қисса Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда ёзилди. Унинг китобхонга етиб боргани муаллиф учун буюк неъматдир.

Аллоҳим, ушбу қиссани ҳаммамизга ҳар томондан манфаатли эт!

Сўзларимизни гўзал этганинг каби ният ва ўйларимизни, амал ва ишларимизни гўзал ва Ўзингга мақбул айла!

Акром Малик,
Тошкент, 2020.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube