Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЖЎЖАНИНГ БИОГРАФИЯСИ

ЖЎЖАНИНГ БИОГРАФИЯСИ
27 Haziran 2020 - 11:04 'да юкланди ва 384 марта ўқилди.

Ижтимоий тармоқ деганлари тоза қизиқ нарса бўлар экан. “Пост”ингизни тузик-қуруқ ўқимай туриб, англамай туриб, тушунмасдан, кўзи биринчи тушган сўз ёки жумла ҳақида фикр билдиришга шошилишади. Масалан, (“масалан” деяпман, “айнан” деётганим йўқ!) “кимнинг ҳақлигини вақт кўрсатади” деган маънода “жўжани кузда санаймиз” иборасини ишлатсангиз, кўзи энг аввал “жўжа” сўзига тушади ва асосий масала бу ёқда қолиб кетиб, “Жўжа? Қанақа жўжа? Инкубаторникими ё уйда очрилганми?” қабилидаги жўжанинг биографиясига ўтиб кетишадики, “тавба” деб ёқа ушламоқдан ўзга чора тополмайсиз. Мен аввал кўзи яхши кўрмаса керак, деб ўйладим. Кейин билсам, кўз орқали олган информацияни қайта ишлашга миясининг қуввати етмас экан.

Яқинда НДС солиғининг босма нашрлар учун қайта тикланиши газета, журнал, ва, энг асосийси, китобнинг нархи кескин ошиб кетишига олиб келади, деган мазмунда “пост” ёзган эдим. НДС (қўшимча қиймат солиғи) бутун дунёда бор. Вақтли матбуот ва китобнинг тан нархини тушириш учун биринчи президентимиз бу солиқни вақтинча тўхтатиб турган эди. Энди қайта тикланди.

Китобхонларга машиналар ваъда қилиб бўлсаям бир амаллаб китоб ўқитиб турувдик, энди самолёт ваъда қилсак ҳам ўқимаса керак, деган гаплар бор эди “постим”да. Чунки қиммат. 30 минг сўмлик китоб энди 50 минг сўм бўлиб турса, ким олади? Ўзи 30 минг ҳам қимматлик қилиб турибди-ку! Шунда бир қизимиз мени солиқларга қарши деб ўйлаб, давлат учун солиқнинг аҳамияти, деган мавзуда фалсафа сўқиб кетса бўладими! Ё қудратингдан!.. Ана сизга “жўжанинг биографияси…” !

Яқиндагина радио ва телевидениеда тошкент шевасига қарши “пост” ёзсам, тағин “жўжанинг биографиси” бўлди. Гўё мен тошкент шевасига қарши эмишман! Аёлим тошкентлик. Ҳасти Имомнинг Зар қайнар кўчасидан. Ота-бобоси Амир Темур замонидан бери (балки ундан ҳам илгарироқдир) шу маҳаллада, шу хонадонда яшаб келади. Бекорга ОНА тили дейишмайди – учта қизим ҳам, тўққизта неварам ҳам Тошкентда туғилган, шу ерда боғчага, мактабга, олий ўқув юртларига боришган. Тоза тошкент шевасида гапиришади. Баъзан кўчадан келганимда овқат тайёр бўлмай қолса, “Гала тошкентлик битта самарқандликни оч қўясизларми?” деб ҳазиллашаман.

Қизларим “Ҳозир тайёр бўлади, ада” деб типирчилаб қолишади. Ҳар қандай шева – ўзбек тилининг заҳирадаги ҳазинаси. Инсон ўз она тилини эъзозлаши учун ота-бобоси минг йиллар давомида сўзлашиб келган шевасини қадрлаши керак. Устозларимизнинг ўгити шундай.
Баъзи ўртоқлар “Телевизорга чиқиб тошкентча гапираётганларнинг ҳаммаси ҳам тошкентлик эмас, вилоятдан келганлар” деб иддао қилишади. “Ўтиринглар”ни “ўтирларинг” шаклида айтса, пазандачилик ҳақидаги кўрсатувда “қовуриб оламиз” деган иборани “қовуриб олавуза” дейиши қайси шевада? Нима фарқи бор, у андижонликми, қаршиликми? Гап эфирдаги тошкент шеваси ҳақида кетяпти. Қайтариб айтаман, ЭФИРДАГИ! Баъзи телеканалларда информацион дастурлардан ташқари кўрсатувларнинг 98 фоизи(!) тошкент шевасида кетяпти.

Кейинги масала, “пост” ёзиш одоби ҳақида. Масалан, Лолахоним Асомзода деган қизимизнинг ТВдаги шевачилик ҳақида ёзган “постим”га билдирган фикрини ўқиб, очиғи, жуда дилим оғриди. Тушунмаган экан, ўзимдан сўрамайдими, бу ерда нимани назарда тутгансиз, деб. Билиб-билмасдан, пулемётдай ҳақоратлаб кетибди. Бунинг устига аёл киши эканлар. Қиз ўстирган, тарбия қилган ота-онасига раҳмат олиб келиши керак эмасми? Ҳа, майли, ўрисчасига айтганда бу қизимизнинг сўзларини“понос слов” деб тушуниб қўя қоламиз.

ФБдаги ёзишмаларда савод масаласи ҳақида кўпдан бери гапирмоқчиман-у, хижолат бўламан, ўзинг-чи, саводли ёза оласанми, дейман ўзимга ўзим. Айрим “постлар”да, бошқа тиниш белгиларини қўя турайлик, оддий нуқта билан вергул йўқ. Қаерда нафас олишни билмайсан киши. Шахсиятига тегмай деб конкрет мисоллар келтиришдан тайилдим, ёзганини умуман тушуниб бўлмайди-да! “Пост” ёзмай қўяқолинг, дейишга ҳаққим йўқ, албатта. Лекин у одамнинг ўзи уялиши керак. Чунки сафимизда тил бўйича фан докторлари бор, қилни қирқ ёрадиган филологлар, машҳур шоир ва ёзувчилар бор. Ҳеч қурса мактабда ўқийиган фарзандингиз ёки неварангизга кўрсатиб олинг – нуқта-вергулига қараб беради.

Энг асосийси – ёзиш одоби. Одоб бўлса унча-мунча хатолар ҳам билинмай кетади.

Шароф Бошбеков

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube