Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ШОИРНИНГ ЎРНИ

ШОИРНИНГ ЎРНИ
27 Haziran 2020 - 11:08 'да юкланди ва 243 марта ўқилди.

(Ҳали нотаниш шоир, Ўткиржон Хидировга)

Танимаган ёш шоир билан,
Интернетда тортишиб қолдим.
Ўрни йўқ, дер шеър билан роман,
Адабиётнинг ёнини олдим:

— Ижодкорнинг туйғуларини,
Тим тагидан арзон сотишди.
Англамайин қайғуларини,
Яниб, чандиб тошлар отишди.

Мазлумларнинг ҳаққин талашиб,
Умри ўтди мунғайиб, мағрур.
Сан бормидинг қиё қарашиб,
Тили тегиб кетса, четроқ тур.

Унинг шеърин ўқиб бир қизча,
Машҳури олам, танловда ғолиб.
Муаллифни танирми, бизча,
Мукофотга мошина олиб,

Керилиб юрибди, тухумдан чиқмай,
Омад тилар муаллиф унга.
Шугинанинг кўнглини сиқмай,
Қолмадими бир қора кунга.

Отиниям аталмас, шоир
Ярим тунда ёзар ёруғ шеър.
Бу ўринлар унгамас доир,
Халқим Ўзи билса бўлди, дер.

Ураверма унинг бошиға,
Давралардан четлатаверма.
Қойил қолғил, чўнг бардошиға,
Бир байт ўқи, чет кетаверма.

Санинг дардинг куйлаяпти у,
Ўз дардини кўмиб жўрттага.
Кенг оламни ўйлаяпти у,
Тор юрагин қўйиб ўртага.

Ватан, дейди беватан ўзи,
Ижарада ўтяпти умри.
Қора нон еб ўсди-я қизи?
Тилла қаср қурибди қумри!

Булбул — гулшан бўлди излари,
Мана, шоир ўрни қаёқда.
Гоҳ Мажнун у — саҳро кезари,
Шоҳ Машрабни айтар қўноққа.

Танловларда қатнашмайди у,
Унинг шеърин танлашар мудом.
Ундан қарзга олиб бир туйғу,
Халқ шоири бўлади муқом.

Мана, укам шоирнинг ўрни,
Халқ қалбидан жой олса бўлди.
Юрагида ўчирма қўрни,
Зўр, деб қўйсанг кўнгули тўлди.

Юраверар ЭРК орзусида,
Курашади: Бирлаш Туркистон!..
Рафиқаси нон қайғусида,
Шоирингни асра, ТУРКИСТОН!!!

Баҳром Ғойиб
Тошкент.
26.06.2020-й.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube