Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёш авлод диалоги

Ёш авлод диалоги
27 Haziran 2020 - 16:06 'да юкланди ва 756 марта ўқилди.

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ

Насрулло Эргаш: АВЛОДИМ ҲАҚИДА ЎЙЛАРИМ

(Шоир Жонтемирга очиқ хат)

Қадрли укам Жонтемир, яқинда яхши бир ташаббус билан чиқиб, каминани ҳам бунга бош қўшмоққа чақирибсиз. Таклифингиздан хурсанд бўлсам-да, сиз бошлаган хайрли иш кўнгил тубидаги эски яраларимни янгилагани рост. Охири ўша дардларимни сиз билан бўлишишга қарор қилдим. Ахир, сизни ўзимга бир маслакдош дўст деб биламан. Қисқаси, сиз биздан адабиётимиз олдида турган муаммолар ва ечимлар ҳақида сўрабсиз. Мен бугунги адабиётимизни қуйидаги муаммолар гирдобида кўраман:

Камбағаллик

Камбағаллик адабиётимизда аввалдан ҳал бўлмай келаётган муаммо. Эсингизда бўлса, сизу бизнинг севимли ёзувчимиз Шукур Холмирзаев кўп йиллар бурун “Тафаккур” журналида “Адабиёт ўладими?” сарлавҳаси остида мана шу масалани кўтариб чиққан эди. Аммо бу масала атоқли ёзувчимиз ҳаётлик даврида ҳал этилмай, севимли адибимиз ўзининг Дўрмондаги кулбасида камтарона яшаб дунёдан ўтди. Хуллас, камбағаллик синдроми бизнинг авлодга ҳам мерос бўлиб қолди.

Ахир, шоир-ёзувчи ҳам ҳамма қатори одам. У ҳам қорни тўқ пайти яхшироқ фикрлайди, яхшироқ ижод қилади.

“Дуэль” лойиҳасини бир эсланг. Унинг сўнгги сонларидан бирида сиз ҳам қатнашган эдингиз. Ўша пайтлар яна бир ардоқли шоиримиз Абдували Қутбиддин оламдан ўтган, шу боис сиз “Дуэль”ни севимли шоиримизнинг шеъри билан очиб бермоқчи бўлдингиз. Сизга микрофон таклиф қилишди, аммо сиз микрофонни кескин рад этиб, шеърни микрофонсиз ўқий бошладингиз. Тўғриси, дўстим, сиз ўшанда микрофонни рад этиб чакки қилган эдингиз. Чунки сизнинг овозингиз олд қаторда ўтирганлардан бошқаларга эшитилмади. Мен буни нима учун айтяпман? Агар сизнинг маиший турмушингиз яхши бўлганда эди, ўшанда ишончим комилки, овоз тембрларингиз зални титратиб юборган бўларди.

Бугун камбағалликка қарши кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Аслида, камбағалликни тугатишни адабиёт одамлари, хусусан, шоир-ёзувчилар ҳаётидан бошлаш керак. Бизда ўқитувчилар маоши кўтарилди. Бундан хурсандмиз. Аммо ўқитувчиларга китоб ёзадиган шоир-ёзувчи ва журналистнинг ҳаёти ҳамон ўша-ўша. Ахир, халққа нур, яъни маънавият ва маърифат берадиган қалам аҳли эмасми?.. Қалам ҳақини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Ахир, адади 400-500 атрофида чоп этилаётган газета-журналлар бизга қандай қилиб қалам ҳақи тўласин? Китобни-ку, айтмай қўяверинг. Ахир, китобни ўзимизнинг пулимизга чиқаришимиз керак. Хўш, ойликка учма-уч қилиб зўрға кун кўраётган шоир-ёзувчи китоб чиқаришга пулни қаердан топсин? Илгариги замонларда, дейлик, Абдулла Қаҳҳор даврида адиб ҳажман қиссадек келадиган “Сароб” романи учун 8000 купон олиши керак бўлган. Ўшанда 8000 га янги “Волга” сотиб олиш мумкин экан. Аммо Қаҳҳор инсофли адиб бўлиб, ёшларга қанча беряпсизлар деб сўрайди, 6000 дейди нашриётдагилар. Шунда Қаҳҳор 2000 ни қуртдек қилиб санаб нашриётга қайтаради.

Бизнинг авлод жадидлардан кўп мисол келтиришни яхши кўради. Аммо жадид ёшларини биз билан муқояса қилиб бўладими? Улар шўрпешона бўлса-да, моддий томондан қийинчилик кўрмаган. Шунинг учун ҳам жамиятда мислсиз ислоҳотларни амалга оширишган. Жадидлар ҳали ХХ асрнинг бошларидаёқ дунё кезиб чиқади. Бунга уларнинг пули бемалол етган. Улар жаҳоннинг манаман деган олийгоҳларида таҳсил кўришган. Хўш, сиз билан мен дунёга келиб, Тошкентдан нарёғини кўра олдикми?

Шундай экан, дўстим, бугун биз авлод деб атаётган 10-20 чоғли ёшларнинг ватан, миллат, халқ, адабиёт деган сўзлари менга ўта баландпарвоз туюлади. Бу худди қорни оч боланинг йиғлаб хархаша қилишига ўхшаган бир гап.

Ҳа, кейин яна сизга гапнинг дангалини айтсам, фейсбукдаги қарсакка қорин тўймайди.

Холислик

Сиз менга, мана, яқинда ёзувчи-шоирларга имтиёзли уйлар берилди-ку деб эътироз билдиришингиз мумкин. Хўш, имтиёзли уйлар ўзининг ҳаққоний эгаларига тўлиқ холислик билан тарқатилдими? Мен йўқ деб жавоб бераман. Аслида, имтиёзли уйлар биринчи навбатда кимларга берилиши керак эди? Сизу мен каби бошпанаси йўқ ёш ижодкорларга берилиши керак эмасмиди? Унда нега сиз ва мен ҳамон Тошкентнинг зах босган, аммо нархи жуда қиммат ижара уйларида бола-чақа ва юкларимиз билан у ёқдан бу ёққа кўчиб, миршаблардан хавсираб сарсон-саргардонликда яшаб юрибмиз? Чунки адабиёт аҳли орасида ҳали холислик ваксинаси шаклланганича йўқ.

Мен ҳам сиз каби, жиллақурса, бир хонали уйдан умид қилиб бир эмас, икки марта ариза ёзиб, уй учун керак бўладиган ҳужжатларни тўплаб топширган эдим. Атиги бир мартагина мажлисга чақиришди-ю, бошқа йўқлашмади. Кейин билсам, уйларни бизга хабар бермай тарқатиб юборишибди. Ҳолбуки, аризаларим ва топширган ҳужжатларимда телефон рақамларим кўрсатилган эди.

Бундан ташқари, Ёзувчилар уюшмаси раҳбари – менинг юртдошим. Мен у киши туғилган қишлоққа қўшни қишлоқда туғилганман. У киши мени ҳар кўрганда, нега менинг олдимга келмайсан деб хижолат қилишни яхши кўрадилар-у, аммо ишхоналарига йўқлаб борсам, хоналарида қабул қилмай, коридор ёки зинада қабул қиладилар. Шундай бўлса ҳам мен ўша коридору зиналарда у кишига юзимнинг сувини тўкиб, камбағалнинг боласи эканим, отам дамқисма касал, онам ҳам пахта теравериб оёқлари шишиб кетиб ногирон бўлиб қолгани, ўзим эса қарийб 20 йилдан буён, яқиндан бошлаб оилам ва фарзандим билан Тошкентда бошпанасиз сарсон бўлиб, матонат билан ижод қилиб юрганим ҳақида бир неча маротаба айтгандим. Жиллақурса, у киши менинг аҳволимдан хабардор эди-ку. Хўш, дўстим, қани менга айтинг-чи, бу ерда холислик қани?!

Уйли бўлган ака-опаларимиз эса, уйларининг калитини мақтаб, суратларини қўйиб, биз ўгайлар устидан кулгани-кулган. Чунки, еган оғиз уялар дейди-ку доно халқимиз. Аммо уларда жим туриш имкони бор эди-ку. Йўқ, улар жим туришмайди. Улар китоби чиққан, уй олган, хуллас, манфаат кўрган лагерини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиб, бизни баттар хўрлашади.

Улар бизнинг Ёзувчилар уюшмасига аъзо эмаслигимизни рўкач қилишар. Уюшмага аъзолик нима деган гап ўзи? Аъзоликка қабул қилишда истеъдодга бош мезон сифатида қараладими? Асло, йўқ. Нечта китоб чиқарганига қаралади албатта. Биз эса бор-йўғи биттагина китоб чиқарганмиз. Нодир Жонузоқдан сўкиш эшитиб, рўйхатларга номимиз кирмай, имтиёзлардан маҳрум ва шарманда бўлиб, Зомин семинарига гўёки ўғринча бориб, шеър ўқимай қайтиб келганмиз. Бизнинг Ёзувчилар уюшмасидан кўрган бор-йўқ имтиёзимиз мана шу. Майли, бунга ҳам кўз юмайлик. Аъзолик – уй беришда асосий мезон бўлиши тўғрими? Мен бунга ҳам йўқ деб жавоб бераман. Чунки мен шундай истеъдодларни биламанки, улар уюшмага аъзо эмас, уларнинг ҳатто Тошкентга келишга пули ҳам йўқ. Аммо манаман деган уюшма аъзосидан яхшироқ ёзади. Уй берувчи комиссия учун эса бунинг аҳамияти йўқ. Қанчалик истеъдодли бўлмасин уюшмага аъзо бўлмаса, шоир-ёзувчи ҳисобланмайди ва уй берилмайди. Тамом-вассалом. Уларнинг назаридаги холислик мана шундан иборат.

Яқинда бир журналист акамиз, уйлар тўғри тарқатилдими деган мазмунда пост қўйган эдилар. Мен бизларни ўйлайдиган одамлар ҳам бор экан-ку, деб хурсанд бўлгандим. Адашган эканман. Акамизга маслаҳат сўраб бир неча марта хат ёздим. Жавоб келмади. Сабабини бугун билдим. Уюшма у кишини ва бир нечта журналистларни аъзолик билети билан сийлабди. Ахир, журналистларга устоз Маҳмуд Саъдийни кексайганда аъзо қилган Журналистлар уюшмаси ҳам бор эди-ку. Хуллас, журналист акамиз биздек укаларининг ғамини битта аъзолик билетига алмашибдилар.

Майли, у кишини қўйиб, яна ўзимизнинг шоир-ёзувчиларга қайтайлик.

Устоз Абдулла Орипов биздек пайтлари ҳали уйлари йўқ экан. Бир зиёратгоҳда Тангри таолога илтижо қилиб, бошпана сўраган эканлар. Бу ҳол ўша пайтдаги инсофли уюшма раҳбарияти қулоғига етиб, устозга уй беришган экан. Энди, дўстим, менинг ҳам сизга ўхшаб Маккаю Мадина боришга пулим йўқлигини биласиз, аммо барибир устоз Абдулла Ориповга ҳавас қилиб, Оллоҳга илтижо тарзида “Илтижо” номли бир шеър қоралаб, авлодимизнинг яккаю ягона минбари бўлган фбда эълон қилганимдан хабарингиз бор. Қизиғи шундаки, шу шеърни ўқиб, мени қўллаб-қувватлаганларнинг кўпчилиги бегоналар бўлди. Аммо уюшма у ёқда турсин ўзимизнинг ҳаммаслак дўстлардан жуда камчилиги мени қўллаб-қувватлади. Ҳатто, дўстларимиз орасида мени тиламчига чиқариб маъломат қилганлари ҳам топилди. Ҳолбуки, мен бандасидан эмас, Худодан сўраган эдим. Сўраганда ҳам ўзимнинг ҳалол ҳаққимни сўрагандим. Аммо шуни ҳам нотўғри талқин қилиб, мени ёмонотлиқ қилувчилар топилди. Демак, ҳали бизнинг авлодимиз ҳам холислик ва ҳалоллик, ростгўйлик ва адолат ваксиналарига жудаям муҳтож экан.

Гуруҳбозлик ва маддоҳлик

Энди мен сизга нега мени Ёзувчилар уюшмасига қабул қилишмаганини айтай. Чунки мен сизга ўхшаб ёшликдан ёлғиз бўри бўлдим. Оқни – оқ, қорани – қора дедим. Ҳар хил гуруҳларга қўшилмадим. Шунинг учун дўстларим мудом кам бўлди. Олийгоҳда ўқиётганимда устозларга бағишлов ёзиб, деворий газеталарда эълон қилмадим. Устозлар амал пиллапояларига кўтарилганда ёнига югуриб бормадим. Мудом ўзимни четга олиб юрдим. Биз камбағалнинг биттагина китоби чиқиб, устозларнинг йилига ҳеч бир тўсиқсиз қўша-қўша китоблари чиқиб ётганда “бай-бай-бай, муқованинг қордек оппоқлигини қаранг, оқ рангда ҳикмат кўп-да” деб китоб муқовасини мақтамадим… Ана шунинг учун мени ажратиб қўйишди. Ана шунинг учун мени четлатишди. Ана шунинг учун ойда-йилда бир юртдошим қабулига борганимда биз тенги ёрдамчиси чиқиб, тап тортмай, нима масалада келдинг деб сўрайдиган бўлди. Котибаси ичкарига қўймайдиган бўлди. Кутиб-кутиб, сарғайиб-сарғайиб қайтиб кетадиган бўлдим. Сабаби маддоҳлик қилмаганим учун улар мени одам ўрнида кўришмади. Улар менга иккинчи даражали одам сифатида қарашди ва ҳалигача шундай.

Хуллас, мени Ёзувчилар уюшмасига қабул қилишмади. Чунки менинг танкам йўқ эди.

Истеъдоднинг вақтида қадрланмаслиги синдроми

Бизда адабиёт соҳасида истеъдодлар вақтида қадрланмайди. Бизда истеъдодсизлардан истеъдод ясамоқчи бўлишади. Улар учун тўгараклар очишади, мақташ кампанияси уюштиришади, саёҳатларга юборишади, уюшмага аъзо қилишади, уйлар, мукофотлар беришади. Хуллас, сунъий шоир-ёзувчи ясалиб, Худо берган тирик истеъдод эса мудом четда қолади. Тўғриси, бизда ҳали-ҳамон истеъдод ва истеъдодсизнинг фарқига боришмайди. Оддий халқни қўя туринг, катта-катта устозларда ҳам дид ва савия ҳаминқадар. Қайтанга, устозлар орасида истеъдодни кўриб-кўрмаганга олиш ниҳоятда ривожланган.

Айирмачилик ва маҳаллийчилик

Сиз ҳам ҳамма қатори ўқийсиз, изланасиз, тунни тонгга улаб қоғоз қоралайсиз, шеърлар битасиз, ҳикоялар ёзасиз. Уларнинг мавзуси турлича бўлади: ватан, муҳаббат, уруш… Шу юрт, шу эл, шу ватанга меҳнатим сингсин дейсиз. Аммо уюшманинг интернет нашрлари ва унга тегишли газета-журнал, тўплам-алманахларда кўпинча бир хил навбатчи муаллифларнинг ёзганлари эълон қилинади. Нега бундай деб сўрасангиз, бизга юбормагансиз дейишади. Ҳолбуки, бундай гаплар эскирди. Чунки улар интернетда жудаям фаол. Ёзганларингизни битта қўймай ўқиб боришади. Буни фақат ўзингизга билдиришмайди, холос. Улар сизни ўқишади, аммо нашларида эълон қилишмайди. Мақсадлари эса тайин: сизни адабий жамоатчиликка яқинлаштирмаслик. Улар учун уруш ҳақида ва ватан ҳақида ёзадиган ўзларининг навбатчи муаллифлари бор.

Қўрқув ва иккиюзламачилик

Биз адабиёт аҳли бўлсак-да, фикр билдиришдан қўрқамиз. Чунки билдирган фикримиз учун жазоланишимиз мумкин. Ҳақиқий демократик жамиятда эса фикр эркинлиги қайтанга ҳимояланган. Одамлар билдирган фикри учун ҳеч қачон жазоланмайди. Биз эса бир фикр билдириб қўйиб, йиллаб қўрқиб юрамиз. Нотўғри ёзмадиммикан, эртага бу бошимга бало бўлмасмикан деб ваҳимага тушамиз. Энди китобимни чиқаришмаса нима қиламан, уюшмага аъзо қилишмаса ёки аъзоликдан ўчиришса-чи, уй беришмаса нима қиламан деб қўрқамиз. Шунинг учун иккиюзламачилик қиламиз, қорани – оқ деймиз, оқни эса – қора деймиз…

Хуллас, дўстим Жонтемир, фикри ожизимга келган адабиётимиз олдидаги муаммоларни кўрсатдим. Уларнинг моҳиятига эътибор берсангиз, ечим ва таклифлар борлигини ҳам кўрасиз. Аммо ҳали бундай муаммолар етарлича. Омон бўлсак, уларга ҳам бирга ечим излармиз. Жонингиз омон бўлсин, дўстим!

2020 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube