Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ
28 Haziran 2020 - 8:00 'да юкланди ва 600 марта ўқилди.

БЎШЛИҚ

Таққослашни жуда яхши кўраман. Айнан бир предметни бошқасига эмас, шу предметнинг кечаги ва бугунги ҳолатини. Сўз ва унга бўлган муносабатда ҳам шундай. Айнан Адабиётда. Мен, Биз бугун қандай аҳволдамиз? Ва роса ярим аср аввалги “узангидошлар” аҳволи қандай эди?

Бугун Адабиёт бор бўйича академик фанга айланиб улгурдими, деган гумонга бораман. Негами? Чунки бизда асл адабиёт фақат хос давралардагина жон сақлаётгандек – ижодкорнинг ўқувчиси ижодкор, кузатувчиси шу соҳа вакили. Оддий мисол, шеър ёзганим учун уйдагиларим мени ҳалигача бекорчиликда айблаб, жиддийроқ иш билан шуғулланишимни исташади. Тан олиш керак, адабиётга нисбатан бундай радикал муносабатда бўлган шахс бугун ҳар бир хонадонда топилади. Нега? Авом ва Адабиёт орасида қачон бунчалик бўшлиқ пайдо бўлди? Ҳаммадан ҳар хил шаклдаги жавоб эшитаман, лекин мазмун ўша: Адабиётнинг ликвидлиги йўқ, яъни моддий тус ола билмайди ва қорин тўйдирмайди. Қизиқ, ярим асрлар олдин бу хоссалар борми эди Адабиётда. Менимча йўқ! Энам (аямнинг аяси) ҳалигача техникум талабаси пайтларида бўлган адабиёт манзаралари, ижодкорлар билан бўлган адабий концертлар, китобларнинг талаш бўлишини айтиб юради. “Икки эшик ораси”нинг бир нусхасини қўшни дугоналар билан навбатлашиб мутолаа қилишгани ҳақида айтади. Бошқача бўлиб кетаман. Яна энамнинг эслашича, у киши Ҳалима Худойбердиева билан бир даврда, бир техникумда таҳсил олган ва талабалар ўз тенгқури бўлишига қарамай шоирнинг шеърларини ёддан билган. Ҳалима ая талабалик чоғидаёқ нафақат техникум, балки бутун вилоят маданий ҳаётининг авангардида турган. Шахсан мен учун бу (ўша даврда яшаб кўрмаганим учун) утопик романтизм, ёзарман ва ўқирман орасида бундай кўприк бўлганини тасаввур қилолмайман.

Бугун бизнинг давримиз келган. Ўша пайтлардаги Энадарё (Ҳалима Худойбердиева) кирган навқирон ёшнинг нари-берисидамиз.

Хўш, бугун ёзарманнинг қадри қанчалик? У қандай позицияга эга?

Тўғри, бугунги ижод вакилларининг аксарияти ўта индивидуаллашиб, хонакиликка ўрганиб қолди. Табиийки, таъсир ва қамров доираси ҳам торайиб борди. Лекин айнан шу индивидуаллик ва хонакилик Авом ва Адабиёт орасидаги бўшлиққа важкорсон бўлиши мумкинми?

Бугун одамлар Адабиётдан, ёзармандан узоқлашди, деган иддаоларни эшитамиз. Лекин энг қизиғи, катта авлод – энамлар ҳам (умрлари узоқ бўлсин) бугун китоб ўқимайди.

Бу аҳволга қандайдир сабаблар ихтиро қилмай, энамнинг ўзидан сўраган эдим. Қўлида телевизор пултини эрмак қилиб, оддий, жайдари жавоб қайтарди: “Бизнинг давримизда борадиган жойимиз ўқиш (p.s. мактаб ё техникум бўлса керак), овунадиганимиз китоб эди. Телевизор йўқ эди. Биз учун ташқи дунё фақат шу газета ё китоб бўлган, шекилли”.

Аслида ҳам шундай эмасми?! Ўшанда адабиёт ўзида жамики кўнгилхушликни (развлечение) жамлаган. Кейинчалик интернет, телевидение, мусиқа, кино, рақс каби бошқа йўналишлар оммавий равишда Адабиётдан ўз аудиториясини ажратиб ола бошлаган. Энди телевизор кўриш ёки интернетга кириш истаги бўлган одам бугун у эҳтиёжларини фақат китоб ўқиб қондиришгагина мажбур эмаслигини англайди.

Демак Адабиёт аудиториясининг сийраклиги аслида табиий ҳол бўлиши мумкин.

Лекин Сўздан чиққан ҳар не яна Сўзга қайтишига ишонгим келади. Балки қайтар ҳам.

Фақат аввал орадаги бўшлиқларни теран англаб уларни муносиб тўлдира олишимиз керак…

Хўш, ҳозир орада қандай конкрет бўшлиқ бор? Бу борада фақат ўзимга тегишли бўлган субъектив омилни мисол келтиришим мумкин: аям шеърий матнларимни ўқиб, улардан кўп ҳолларда ҳеч нарсани тушунмаганини, мавҳумлигини айтади. Ва бу каби “умумий тил” (общий язык)ни топа олмаслигимиз ўртамизда бўшлиқ пайдо бўлишига бир сабаб бўлади. Яъни ёзувларимдаги ўша “мавҳумлик” ва аям истаётган “шаффофлик” бир-бирига зид бўлгани туфайли, ўша умумий тилни топишга, ўқирман ва ёзарман муносабатларини мустаҳкамлашга қийналамиз.

Унда ечим нимада? Бу бўшлиқни қандай тўлдириш мумкин?

(бу ҳақдаги фикрларимни яна батафсил ёзаман, насиб)

Фаррух Хасанов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube