Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЁШЛАР ДИАЛОГИ

ЁШЛАР ДИАЛОГИ
28 Haziran 2020 - 7:58 'да юкланди ва 579 марта ўқилди.

Жонтемир Жондор: Зулфиқор.Муносабат.
(Кириш)


Савдо соҳасида ишлаган киши билади, мол ҳаридор ёнига борса қадрсизланади. Лекин шуни англаган ҳолда фикри уйғоқ ижодкор тенгқурлардан адабиёт орқали жамиятимизда рўй бераётган тўғри-нотўғри воқеаларга кескин, виждонан, ҳодисаларни теран таҳлил ғалвиридан ўтказиб муносабат билдиришларини (мажбурлаган, буюрган эмас) илтимос қилган эдим. Ва шу йўсин сизларнинг инсон, миллат, борлиқни қай даражада тушуниш, англаш ва атрофингизда ўйин тушаётган “ажина шамол” юрагингизни қанчалик куйдираётганини фаҳмлаб олмоқчи эдим. Аммо бундан икки йил бурунги каби ҳамма гур этиб ёндию, амалга келганда саси чиқмай ин-инига кириб кетди. Ўшанда ҳам энг яқин дўстларимдан катта умид қилган, уларга қаттиқ ишонган, натижада панд еб қолган эдим. Тўғри, ҳали белгиланган бир ҳафта якунига етмади. Барибир сезябманки, бу гал ҳам тўрт-беш узоқ танишлардан бўлак қадрдонлар оғиз очмайдилар. Ва буни табиий қабул қиламан. Шунчаки ўтган сафар орқага тисарилган дўстларга яна имкон берилса, мардликларини кўрсатиб қўярмилар, деган умидим бор эди. Алалхусус амин бўлдимки, томирида қул, қўрқоқ қони оқадурганлар то қиёмат ноҳақлик кўзига тик қаролмас, кўксида ҳазрати Алий жасорати нур ташлаганлар ундамасанг-да майдонга чиқар экан.

Бу ёғига фақат жасоратлиларга мурожаат этмоқчиман. Кўчада, даврада, ишхонасида, қадаҳ қошида эмас, ичида, руҳида, муқаррар қиёмат ва Тангри қошида ҳақиқат томонида тик тургувчи жасоратлиларга!

Энди қўйилган мақолалар тўғрисида


Дўстимиз Бегали Эшонқуловнинг шеърият ва халқ ўртасида пайдо бўлган узилиш, бўшлиқ ҳақидаги қарашларини ўқидим. Бегали, дўстим, рости, охиригача жўяли таҳлил кутдим мақолангиздан. Негаки сиз мен нимадир кутишимга арзирли одамлардан бирисиз. Қаранг, кимнингдир шеърини тўртта шишадошидан бошқа ўқимас, эшитмаётган экан, бу унинг даражаси ва баҳоси! Сизнингча “ким одамларга тушунарсиз руҳда ёзса, ўшанинг ошиғи олчи”. Ва айнан шулар адабиётни ўз халқидан узоқлаштирмоқда. Келинг, имкони борича сочма гапдан қочиб, манзили билан ёзайлик. Номма-ном сананг “ўшалар”ни. Савиянгиз, шеърий санъатингиз етганича таҳлил қилиб, фикрингизни исботлаб беринг. Масалан бугунгача бирорта шеърни таҳлил қилиб кўрсатганингизни мен билмайман. Яна бир нарсани эсингизга солиб қўяй. Сизу мен севиб ўқигич Рауф Парфи, 70 лар, Абдували Қутбиддин, Азиз Саид, ҳатто Эшқобил Шукур ҳам “одамларга тушунарсиз руҳда” ёзишади. Адбиётнингхалчиллашиши ҳақиюаги фикрингизга қарши ўлароқ айтаман, халқ адабиёт олдига чиқиши керак! Адабиётнинг васифаси бу. Аста-секинлик билан инсониятни қуйидан юқорига юксалтириб боражак нарвондир у.

“Мундоқ қараса, адабий давраларда модерн мақталмоқда. Шартта модернга ўтди қўйди…”

Сиздан илтимос, аввал модерн деган сўз замирида нима ётганини, бу атама қачон юзага келган, маъноси нима билиб олинг. Эсингизда бўлсинки, ҳозир метамодерн даврида яшаябсиз. Содда қилиб тушунтирсам, бизга янгилик бўлган ҳамма нарса модерн. Энди айтингчи, Навоийнинг қайси ғазали, қайси сатри сизга янгилик бўлиб кўринмайди?! Мени кечиринг, хотирангизга бу каби нотўғри қарашлар ёпишиб қолишига сиз эмас, сизга модернни ўзи англамай тушунтирганлар айбдор. Деярли саксон фоиз ёш ҳатто катта ижодкорлар ҳам сиздек ўйлайдилар бу ҳақда. Далада кетмон чопаётган деҳқон “яшил ранг” остидаги маънони англагунча ўлиб кетади дебсиз. Шу ерда адабий қарашларингиз ҳаддан ортиқ тор эканини исботлаб қўйибсиз. Рамзлар, ишоралар айнан халқ оғзидан олинади. Гап тагида гап яшириш айнан халқимизга хос. Биргина халқ яратган “ҚАРҒАЛАР” қўшиғини мисол қилиб кўрсатсам етарли менимча. Рамз, метафорасиз адабиёт – ўлик адабиётдир. Яъни воқеликнинг ўзи эмас, унга берилган ишора гўзал. Кўчанинг ўйдим-чуқурлиги воқелик. Энди уни шеърга солиш учун рамзилик керак. Алпомиш эпосидаги камон, Гўрўғлидаги от, гўр, Навоий достонларидаги кўзгу, тоғ, сарой… буларнинг бари рамз! Ишонмасангиз бемалол достоншунос, фалклёршунос олимлардан, дейлик Шомирза Турдимовдан сўрашингиз мумкин. Ўзимзда ҳам рамзлар қалашиб ётибди, деган гапингиз эса, юқоридаги гўл деҳқонга мутлақо терс.
Сизни мен англадим. Аслан истеъдоди бўлмай туриб, ҳар мақомда йўрғалаётганларни саваламоқчисиз. Шундай экан, юзхотирликни четга суриб, дангал-дангал кимлигини айтиб, исботлаб ёзишга мажбурсиз. Ўрдак ўқ эмас, тўнғиз ўқдан фойдаланингки, теккан жойини ўпириб кетсин!

“Халқ шоирини халқ ҳам таниши керак” деган гапингизга қўшиламан. Сарлавҳани шундай номлагансизу боғ-у тоққа ўрлаб кетгансиз. Халқ шоири деган унвонни кўтариб юрган, аммо на адабиёт тан олган, на халқ танидиганлардан мисоллар келтириб, очиқ-ойдин ёзсангиз бошқача чиқарди.

Нима бўлганда ҳам сизга раҳмат. Доим шундай фаол бўлинг. Яқин олиб аччиқ гапирган бўлсам, маъзур тутинг.


Фарруҳ Ҳасановнинг “БЎШЛИҚ” мақоласи ҳам Бегалиники билан деярли эгиз. Фарқ: Бегали “халққа яқинлашайлик” деса, Фаррух халқ билан мулоқатга киришмоқ учун “умумий тил”ни тополмаяпмиз, деган хулоса беради. Ҳам содда, ҳам таг маъноли, ҳам санъаткорона ёзиладиган умумий тил. Буни ўйлаб кўрса арзийди.


Жаҳонгир Ғойипов эса, китобдан узоқлашиб бораётган авлод фожиасини ўз ҳаётий мисолларида кўрсатиб ўтмоқчи бўлган. Дўстимиз айтганидек, техникада ҳиссиёт йўқ. Тараққиёт енгиллик яратиш билан бирга, инсон қалбини музлатиш билан ҳам шуғулланяпти. Ишонаманки, одамзод барибир ибтидога қайтади. Бошқа йўли ҳам йўқ унинг.


Насрулло Эргаш тор доирада бўлса-да, аламли дардларни кўтариб чиқибди. Бир қарашда мақола муаллифнинг шахсий етишмовчилиги устига қурилгандек кўринади. Масалан у КАМБАҒАЛЛИК СИНДИРОМИ тўғрисида ўзи ва атрофидаги ёш, истеъдодлардан мисол келтириб гапирадики, буни ўқиганлар, ҳеч шубҳасиз муаллифга ачинадилар. Куюнадилар. Ва Насрулло буни атай кимнингдир раҳмини келтириш учун ёзмаётгани шундоқ сезилиб турибди. Аслида ҳам аҳвол шу даражага етиб келган-ку! Савол туғилади: вазир, ҳоким, умуман амалдорлар отнинг калласидек ойлик олиб яшайдилару ижодкор қалам ҳақига бир кун тўйиб таомланолмайди? Унда адабиётни бутунлай чеклаб, таъқиқлаб қўйишсин, инқирозга учраган соҳа сифатида. Ўлма эшагим, арпа ейсан, дея алдаб, судраб юрмасдан.

Ижодкорларга аталган аъзолик чиптаси, имтиёзли уй масалаларида ҳам куюниб гапирган дўстимиз. Уюушма Насруллога тегирмон навбати билан, қабилида чиройли тушунтириши мумкин эди менимча. Ёки икковига ҳам арзимаса, арзимаслигини исботлаб берса олам гулистон.

Гуруҳбозлик ва маддоҳликни йўқотиб бўлмаслиги аниқ. Бу ҳол Гомер даврида ҳам бўлган. Ва тарих ҳалигача мақтовни суймайдиган ўриндиқ эгасини кўрмаган. Истеъдодли одам мағрур бўлади. Ҳа деганда ҳаққини сўраб боравермайди. Вазиятдан эса, ҳаккалар, қарғалар, шоқоллар устамонлик ила фойдаланадилар. Ечим шуки, биз ўз ҳаққимизни талаб қилишни ўрганишимиз керак! Ёлғиз бўри бўлиб юрсам биров эътироф этади деб ўйламанг. Қайтамга қувонадилар.

Истеъдодни қадрламаслик, унинг кўламини фаҳмламаслик истеъдод эгасидан кўра у яшайдиган мамлакат учун фожиа! Ва буни истеъдодсизлар икки дунё тушунмайдилар. Нафақат адабиёт, илим соҳасидаги барча талантлилар аянчли аҳволда бугун. Бунга барибир тангри жим қараб турмас, бир хор қилган нарсасини бир улуғлайди. Аммо шундай экан, дея жим кутиш бизга ярашмас! Сўнгги нафасгача муносиблар қадр-қиймати учун курашамиз.


Орифжон Комил акамиз СЎЗ борасида анча кўламдор мақола эълон қилдилар. Мавзуни тарихдан бошлаганлари, дину илоҳиёт замирида фикрларини ёритиб берганлари ёқди. Аммо эътирозим ҳам йўқ эмас. Биринчидан Туркий адабиётни Рабғузийдан бошлабсиз, Тош битиглар қаерда қолди? Туркий адабиёт тартхи ислом дини ё арабларга бориб тақалмайди ҳам. Тарихчилар илк ёзувлар Туркийларга тегишли, деб бонг уряпти ахир. Рабғузий Исломдан кейинги шахс. Кейин сўз ва унинг юксалишини фақат ислом динига боғлаш керак эмас, менимча. Яна менда жоҳилият даври адабиёти деган китоб бўларди. Ўша давр адабиёти жуда юксакка чиққан. Сўфизим ҳам исломга тақалмайди. Исо алайҳиссалом қалбан сўфий эмасмиди?
Тағин сиз ҳам Бегали дўстимиз сингари модерн атамасини сал нотўғри тушунгансиз шекилли, ҳар бўлмағур ижодни унга тақагансиз. Сизлар айтмоқчи бўлган расво ёзиқлар бутунлай бошқа нарса.

Менга мақоланинг энг ёққан томони муаммо, унинг сабаблари ва унга муаллифнинг ечими бор. Айтмоқчиманки, қуруқ олди-қочдидан иборат эмас. Илмли киши ёзгани шундоқ кўриниб турибди. Ориф ака, қўл учида эмас, масалага жиддий ёндашиб яхши нарса ёзганингиз учун раҳмат. Айтганингиздек аввало Сўз ва ижодкор номини поклаб олмоғимиз шарт. Йўқса, илму амалимиз бир пул.


Гулҳаё Анорова моддий етишмовчиликларга ўралашиб қолган, майда мавзулардан чиқолмаётган тенгқурларга: “эй, ҳали оила қурмаган, бўйнига ола хўржин тушмаган шоир, шоиралар, сизни ниманинг ёки кимнинг дарди қийнаяпти” дея ҳайқираркан, ясама дард билан шеър ёзиб бўлмаслигини ичикин уқтирмоқчи бўлади. Дард оилали бўлгандан кейин туғилмайди шоирда. Шоир дард билан туғилса (тан дарди, касаллик эмас, ички, руҳий дард), бошқа гап. Гулҳаё айтмоқчи туғма дардни ясамасидан ажрата олиш учун ўқувчида адабий дид бўлмаги керак. Менимча дид ўсиб боряпти.

Хулоса
Адабиётга муносабат, унинг қудрати чексиз эканига, маърифатсиз ҳозирги чанг босган ҳолимиз ўнгланмаслигини ҳис этиб, унга жиддий қараётганингиздан хурсандман.

Ният
Аслида ният яхши асарни ёмонидан саралаш эмас, омма ва ҳатто ижодкорларни ҳам фикрлашга ўргатишдир. Фикрлай олган одамда ўз-ўзидан дид ҳосил бўлади. Узоқ-яқинни кўриб хулоса чиқара олади у. Энг муҳими мавжуд муаммоларга ечим излашга киришади. Таклиф беради. Шахсий қарашлари орқали атрофидагиларга таъсир ўтаказади. Ҳаққини талаб қилади!

П.С:
Юқоридаги уч-тўрт киши билан муносабат якун топмайди деб умид қиламан.
Кузатув сўнггида яна бошида тилга олганим ЖАСОРАТЛИЛАРга четда мум тишлаб турмасликларини тағин такрорлаган ҳолда, энди адабиёт доирасидан кенгайиб, бутун миллат, жаҳон миқёсидаги ўрнимиз тўғрисида ҳам залворли фикр-мулоҳазалар билдиришга ўтишингизни сўраб қоламан.

Жонтемир Жондор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube