Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ
01 Temmuz 2020 - 19:15 'да юкланди ва 596 марта ўқилди.

Зулфиқор

Иккинчи мақола. Акамиз қўлдан келганча ҳаракат қилганлар. Камчиликларни кечириб ўқийсиз, деган умиддаман.

ШОИР ДАРАХТ

Ассалому алайкум, яхшилар!
Мен бу Дарахтни нав-ниҳол бўлган давридан биламан, аниқроғи пинҳон танийман. Ўша пайтда бу йигит Бухородаги эски турк лицейи бўлган ўқув масканида таҳсил оларди ва шу орада бухорлик таниқли шоир Исроил Субҳонийга шогирд тушганди. Мен Раҳмиддинни ўша пайтда ёзган шеърлари билан танир эдим. Балки ҳозир у ўша шеърларини тан олмас ёки эслашни ҳам истамас. Не бўлганда ҳам уни шоир қилган балки ўша 15 ,16 ёшли йигитча ёзиб юрган шеърлардир. Мен ўзим ижодга 23, 24 ёшимдан кириб келганман. Ижодни энди бошлаган кишига, қофия ва туроқ тўғри тузилган “шеър“ни кўрса шоирни даҳога чиқаради қўяди. Маъно билан иши йўқ аслида менга ҳам шундай туюлган чамаси . Нима бўлганда ҳам менга илиқ таассурот қолдирган. Бу тасурот шоир билан юзма-юз учрашишга ундади. Аллоҳ насиб қилган экан 2018 йил ёзда у билан учрашдик, суҳбатлашдик, дўстлашдик…
Биласизми Адабиётда қоида йўқ, чегара йўқ. Раҳмиддин мендан бир неча ёш кичик лекин мен уни устозларим қаторида биламан.
Ҳар тугул Ақл ёш танламайди…

Шоирнинг қўлида қалам, қалбида шеър меҳри бўлса, нима ёзиши ҳақида аниқ билади деб ўйлайман. Шоирга нима керак? Илҳом ва ғоя.
Масалан:

Кўнгил гул кабидир, айниқса
қизларнинг кўнгли гул кабидир.
Шу боис ошиқлар, айниқса,
Ҳароратли шеърлар ёд олар.

Мумкинку яшнамай қуримоқ,
Сув қуйиб турмасак гулдонга.
Энг оғири юракни тутмоқ,
Чўғ босмоқ оғирдир кулдонга.

Ха, севги одамни шоир қилади. Гул каби нозик кўнгилларга фақат шеър билан кириб бориш мункун. Кўнгилга кириб боришнинг ўзи ҳам у ерда мангу қоласан дегани эмас. У ҳам эътибор истайди. Энг оғири бир кулдон қадар шеърларга юракни тутмоқдир…

Асл шеър эса юракда туғулиб мияда шакланади. Юрак ва ақл бирлашгандагина чинакам шеър туғулади. Бу лағзалар ичида бўладиган ҳодиса. Шоир ўзи айтгандек “уни янги туғилган “қуралай“дек қоғозга ўраб олади.“

Раҳмиддин Абраев( Қарлуқ Хон) шоирнинг шаҳсиятига кўп тўқталмоқчи эмасман.

Унинг ижоди гўзал, бир қарашда ҳаётга бўлган муҳаббат йўқдек туюлади аммо коса остидаги ним косани олсангиз хаётга ва келажака бўлган муҳаббат, ишонч бор.


Одамлардан кўпроқ
дарахтларда бор:
Муҳаббат, садоқат, меҳр ва шафқат.
Мен сиз ўйлагандай одам эмасман,
Дарахтман, дарахтман, дарахтман, дарахт!

Оёқ остидаги тупроқ йўлкага,
Болаларин қўйган ношуд отаман.
“Тўртта фасли баҳор“ бўлган ўлкада
токай баргларимни қовжиратаман?!

Ҳа У Дарахт. Дарахт бўлганда ҳам оддий Дарахт эмас Шоир Дарахт. Шоирдан бошқа яна ким, ўз халқи, миллати учун баргларини қовжирата олади? Ҳатто “Тўртта фасли баҳор” бўлган ўлкада! Болалари, оиласидан ҳам кўпроқ ватанини, унинг тупроғини сева олади? Фақат Шоир Дарахт!!!

Унинг кўп шеърларида халқ дарди, умум манфаати ётади. У сўздан қўрқмайди.
У босимдан қўрқмайди. У ҲАҚИҚАТдан қўрқмайди. Ҳақиқат билан доим юзма юз
келаверади, ҳақиқат унинг энг яқин дўсти:

Қўрқма, ахир дўстингку сенинг,
Дўстимизку ахир, бизнинг ҳам!

Келиб қолсанг ҳақиқатга юзма-юз
ўзингда журъат топ, титрамасликка!

Кўзларига қарашдан қўрқма,
Унутма, ичингда гина бор, жиндек.

Дадил туриб сўра: “Қаерда эдинг?
Нега кўринмайсан ҳеч, дўстим!
Нега бизга кўрсатмадинг…
Қорангни?!“

Дадил айтолмасанг
йиғламсираб айт,
Тўкиб ташла ичингдагини.
Ҳўнграб-ҳўнграб йиғла
ва бағрингга бос!

Қўйвориб юборма энди ҳеч қачон!

Мукаммал одамнинг ўзи бўлмайди. Раҳмиддин ҳам хатолардан ҳоли эмас, чунки У ҳам одам сиз-у бизга ўхшаган. Унинг ҳам камчилиги бор албатта. У жуда қизиққон. Уйғониши кутилаётган вулқонга ўхшайди. Бу унинг камчилиги ва шу билан бирга фазилати. Бошқалардан ажратиб турадиган фазилати.
Унинг руҳиятига тушунмайман очиғи.
(Ўзимнинг руҳиятимга ҳам тушунмайману бошқаларга йўл бўлсин)

Адабиётимизга келсак. Унинг ўрни ўзига хос, етакчилик салоҳиятига эга шоир. Янги авлод адабиётида унинг ўрни бор десам ортиқ мақтов бўлмаса керак. У олға сураётган ғоялар ҳозирки хаётимизда жуда зарур. Келажагимизни белгиловчи нуқта деб биламан:

ТАРИХИЙ ЗАРУРАТ

Ҳар бир қум зарраси ҳатто ранглар ҳам,
Зарур пайт туғилган пайғамбарлар ҳам.

“Тарихий зарурат” бўлмас эди гар,
Дунёни олмасди румлик Искандар.

Нозил бўлса эди жиҳодсиз Қуръон,
Туркийлар бўлмасди мўмин-мусулмон.

Демакки, ҳикмат бор бунда чиндан ҳам,
Сабаб топса бўлар Темучиндан ҳам.

“Мулки Туронмиз” деб туймасдик ғурур,
Зарур пайт қон тўкмай ўтсайди Темур.

Тақлидга эргашар минглаб ҳавойи,
Битта “Хамса” ёзиб қўйса Навоий.

Бобурдек қароқни ёшлаш вақти бор,
Зарур пайт Ватанни ташлаш вақти бор.

Ўз еринг ғанимдан қолмаскан ортиб,
Зарурат туғилса оларсан тортиб!

Жадидлар, юз йилки юзингиз қаро –
Битта гўр бермаган ҳукумат аро!

Бўлакларга бўлиб ташланган макон,
Бугун заруратсан, Ота ТУРКИСТОН!

ар бўлмасди мўмин-мусулмон.

Демакки, ҳикмат бор бунда чиндан ҳам,
Сабаб топса бўлар Темучиндан ҳам.

“Мулки Туронмиз“ деб туймасдик ғурур,
Зарур пайт қон тўкмай ўтсайди Темур.

Тақлидга эргашар минглаб ҳавойи,
Битта “Хамса“ ёзиб қўйса Навоий.

Бобурдек қароқни ёшлаш вақти бор,
Зарур пайт Ватанни ташлаш вақти бор.

Ўз еринг ғанимдан қолмаскан ортиб,
Зарурат туғилса оларсан тортиб!

Жадидлар, юз йилки юзингиз қаро –
Битта гўр бермаган ҳукумат аро!

Бўлакларга бўлиб ташланган макон,
Бугун заруратсан, Ота ТУРКИСТОН!

Токи бу миллатлар ягона мушт бўлиб тугилмас экан, тарақиёт йўлини тутуш қийин. Токи бир- бирига ёв қараш қиларкан эртадан умид йўқ. Биз қўшни эмасмиз аслида бир уйда турувчи оға инилармиз. Ўзбегим, Қирғизим, Қозоғим, Уйғурим, Туркманим, Буюк Туроним бир илдиздан кўкарган бу халқларни ажратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аслида шу шеъри билан ҳақиқатни рўйи рост кўрсата олган шоир.
У бугун шоири эмас у келажак шоири.

У ҳаммани уйғонишга даъват этади. Баъзи каззоблар эса ҳали мудраётган одамларнинг ҳақини уруш билан оввора. Шоир буларга жим қараб туролмайди, ачинади, ҳайқиради, фарёд чекади. Лекин заранг босган қулоқлар уни эшитмайди:

ЎЗБЕК

Бу эл – содда, бу халқ – хокисор,
“Меҳнат қилса ўлиб қолмайди“.
Кенгфел, танти, софдил, беозор,
Қўй оғзидан чўп ҳам олмайди.

Кеч кузгача елкаси пишиб,
Бош кўтармай… тергани пахта!
(О, юрагим кетар увишиб,
Мафкурасин қилишган ахта!)

Бор газини Хитойга сотиб,
Қишда тезак ёқиб кун кўрган.
Ҳалол ризқчун қора тер ботиб,
Мақтанишни ўзбекдан ўрган!

Ачинсамда ич-этимни еб,
Тушунаман, қилсамда гина.
Ахир бу халқ – бола-чақа деб,
Ўтиб кетар, индамайгина…

Бу шеърнинг изоҳи ўзи билан.

Хулоса: Шоирнинг ўз сўзи билан хулоса берсам.

Насиҳат қиларкан раҳматли бувим:
“Кеккайма, зўрдан кўп зўр!“ – дерди.
“Қадаминг билиб бос, жон ўғлим,
Оёғинг остини кўр!“- дерди.

Минг панд-у насиҳат қилмас кор,
Гарчи англасам-да барини.
Оёғим остида нима бор?
Кўрмайман бурнимдан нарини.

Қисқаси улғайдим терс яшаб,
Аллоҳгадир омонат жоним.
Юролмайман дорбозга ўхшаб,
Бўйнимдадир менинг арқоним!

Раҳмиддин Сизнинг дарахт бўлиб “мева“лар беришингизга ишонаман ва бу “мева“лардан келажак авлод ҳам баҳраманд бўлишига ишонаман!

30.06.2020

Маҳмуд МУҲИДДИН, Темирчи.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube