Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Руҳ капалак парвози

Руҳ капалак парвози
01 Temmuz 2020 - 19:46 'да юкланди ва 555 марта ўқилди.

Даврнинг нафасини шеърият берадиган бўлса, бугунимиз олаётган нафас ҳам аллақачон шеърга айланиб бўлди. Бугун шеъриятга кириб келаётганлар орасида ижоднинг юкини елкалашга қодирлари бор. Уларни ёшлар ижодини кузатиб бораётганлар эътироф этиб улгурди.
Бугуннинг ёш шоирлари орасида Гулҳаё Aнорова ҳам бор. Гулҳаёнинг ижоди билан бир неча йиллар олдин танишганман. Самарқанд Ёзувчилар уюшмасида устоз Ориф Ҳожи бошчилигидаги шеърият тўгарагига қатнардик. Тўгарак аъзоларининг аксарияти ҳаваскорлар бўлиб, улар ичида ёзмишлари эътироф этиладиган тенгдошларимиз орасида Гулҳаё Aнорова ҳам бор еди. Бошқалардан кўра кўпроқ Гулҳаёнинг ҳайратомуз ташбеҳлари, ўткир фикрлари эътиборимни тортган.

Гулҳаё шеърлари қишлоқ қизининг самимий кўнглига, шижоатига, тўпорилигига кўзгу тутади. Бир жумла ёки бир образ билан қишлоқдаги болаликни хиралашаётган тасаввуримизда ёрқинлаштиради. Масалан, “Томдан сакраб тушган болалик”, “кўйлагидан қуроқ тикиб ўтирган, ёмғир сувига кир ювган она”, “болишидан сомон ҳиди анқиган ота”, “от бўлган пахса девор” – қандай табиий сатрлар! Оқдарёлик “оппоқ қиз”нинг ёзганларида ҳам дарё мавжланади: “Кўксинг деворларига урилиб турса тўлқин, қандайин бу дунёда осуда яшаш мумкин” ёки “Менинг ўзанимни ўзгартма ақл, дарё бўлармидим гапингга кирсам?!” Дарёдил шоиранинг ижодида аксарият қизлар шеърларида учрайдиган фариштаниқоблик, дийдиёга берилиш йўқ. Келган фикрини элакка солмай, ҳайиқишларсиз баён қилади:

Рутбасига тупурдим шоҳнинг
Биродарин айласа қалқон…
Мисраларида шоирона жасорат сезилади.
Шундай роҳатлансанг, шундай завқлансанг,
Жиққа қон кўксингга панжа ботириб…

Ижод аҳли учун роҳат – изтироб-у андуҳ. Кўкси қонга беланган шоирда ҳолига ачиниш йўқ, ҳатто шу қон кўксига панжа ботириб, шеърга солиб завқланади. Шоирона завқ, шоирона лаззат – шу!
Заминий лаззат емас, самовий лаззат…
Сен сурат чизасан : тинглайсан сим-сим,
Юракни чайқатар самовий лаззат.
Лирик қаҳрамонга сурат берган бу лаззат мисралар қатида шеърхон юрагини ҳам чайқатади.
Рисоладагидай кечаётган умр шеърга айланмайди. Руҳ ва жисм қаршилиги – бузилган мувозанат. Мана, шоира учун бахт нима:
Вужуд ўзанимдан айро тушган кун
Дунёда енг бахтли ўзимман бешак.
Шоирлар саодати шундаки, мисраларга жойланган руҳи асрлараро парвоз қилиб юради. Қуйидаги шеърда Гулҳаё ана шу парвоздаги руҳкапалакка мурожаат қилади:

Руҳ капалак,
Бунча сокинсан?
Осмон ёниб кетгудай ҳозир.
Илдизсиз,
Муаллақ булутни
Суяб қолармикан нимадир?
Қарагин,
Ичимда синиқлар
Гардишланган,
Ой каби тўлин.
Тўзғитиб юбордим руҳини
Қамишларнинг арчиб вужудин.
(Ўзимга ҳам етсайди кучим).
Руҳ капалак,
Бунча сокинсан ?

Руҳ капалак бир кун яшамайди, асрлараро, замонлар-у инсонлараро сокин учиб юради. У ақл бормаган жойларга боришга, ақл кўрмаган нарсаларни кўришга қодир. Парвоз жараёни – илоҳиётга яқин илҳом. У мудом юксакда. У нафосат ёмғирини тўкувчи булут, лекин ҳар мавсумдаги муқаррар булут эмас: кези келса осмонни тўлдириб сузиши, кези келса асрлар алмашса ҳам сузмаслиги мумкин. Тўкилган ёмғири ердаги гўзалликка ташна ниҳолларни суғоради.
Руҳ капалакнинг онаси дард. Дардланган кўнгилда синиқ пайдо бўлади. Синиқ тирқишларидан кўнгилга тепадан тушган нур киради, зулмат кўнгилни ёритади. Яна бир мисол вужуди арчилмаган қамиш. У ғафлатда. Куйлашга мойил най қилиш учун арчиб уйғотиш керак. Лирик қаҳрамон руҳ капалакни куйлатиш учун ўзига кучи етмаганлигидан ўкинчда.
ИИ. Тебранади нур пардалари,
Ичимда бир намиққан бўшлиқ.
Дарбадар руҳ минг йилдан буён
эрк ҳақида айтади қўшиқ
ва ҳаммаси заволга ёвуқ.

Синиқ қалбга тушган нур энг ички ҳиссиёт пардаларини тебратади, эрк эса парда ортида. Пардалар яширган эрк қўшиғини куйлаш “минг йилдан буён” “заволга ёвуқ”. Эрк заволи шеъриятнинг азалий муаммоси. Балки шу муаммо билан шеърият тирикдир. Ўтмиши давомида у не-не чиркин жамиятларга исён бўлди, итоат бўлди. Нафис қанотларига ҳақиқат залворини ортиб узоқ замонлардан учиб келаётган руҳ капалак бугун тирикмикан? Шеърнинг сўнгги қисми шу мурожаат билан якунланади:
ИИИ. Тирикмисан,
Руҳ капалагим?
Бу якун нисбий. Шеър ўқувчи мушоҳадасида давом этади. Саволга жавобни ҳам шеърхоннинг тафаккури беради. Бир чин шеърга хос хусусият бу.
Гулҳаё Aноровадан ҳали кўп шундай чин шеърлар кутса бўлади. Чунки унинг руҳ капалаги тирик. Шу капалакка бардавом парвозлар тилаймиз.

Нуржаҳон Қаюмбердиева Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси.

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube