Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қўғирчоқ хон ва фитначи амалдорлар

Қўғирчоқ хон ва фитначи амалдорлар
03 Temmuz 2020 - 15:55 'да юкланди ва 862 марта ўқилди.

ҚЎҒИРЧОҚ ХОН ВА ФИТНАЧИ АМАЛДОРЛАР

Лаффасий ва Баёний каби муррихларнинг ёзишига кўра, Исфандиёр ёшлигидан ювош табиатли, ғоят иқтидорли киши бўлиб, «Фаррух» тахаллуси билан шеърлар битган. Касб-ҳунарга қизиққанидан соатсоз ва қилич ясовчи уста сифатидаям машҳур бўлган. Тижоратчи сифатида Россия ва Шарқ давлатларини ҳам кезиб чиққан эди. Ҳатто рус тили, дунё жуғрофиясини мукаммал билгани боис, олдинги саҳифаларда таъкидлаганимиздек, Россия жуғрофия жамиятининг аъзоси ҳам эди.

Аввало, шуни эсдан чиқармаслик керакки, Исфандиёрхон Исломхўжанинг ислоҳот дастурини қўллаб турса-да, у Чор империясининг вассали эди. Қолаверса, хон саройида Исломхўжага мухолифатда бўлган фитнакор амалдорлар гуруҳи ҳам мавжуд бўлган. Шундай гуруҳлардан бири оға-ини подполковник Ҳусайинбек, ясовулбоши Шайхназарбой ва Омонгелди Матмуродовлар эди. Ҳар бир оға-ини хонликда ҳисобсиз ер, каттагина молу-мулкка эга эдилар.

Мабодо Исломхўжанинг ерларни ўлчаш, солиқларни тартибга солиш, давлат амалдорларига маош тўлашдек ислоҳотлари тўла амалга ошса, улар кўп нарсадан ажралиб қолардилар. Шу боис, оға-ини Матмуродовлар имкони борича Исломхўжанинг шахсияти ва ислоҳотини бадном этишга ҳаракат қилишган. Исфандиёрхон ювош ва кўнгилчан бўлганлиги боис чор империяси билан уруш даврида қаҳрамонлик кўрсатиб халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган Матмурод девонбегининг ўғилларини саройдан тўла четлаштиролмасди.

Тўғри, у дастлаб 1911 йилда Исломхўжани қувватлаб, Матмуродовларнинг мол-мулкини мусодара қилади ва уларни саройдан четлаштиради. Аммо оға-ини Матмуродовлар чор амалдорлари билан яхши алоқа ўрнатгани боис, 1913 йилда рус маъмурлари таъсирида яна саройга ишга тикланиб, мол-мулкини қайтариб олишади. Бироқ, шундан кейин ҳам оға-ини Матмуродовлар рус маъмурларига Исломхўжани иғво қилишда давом этишади.

Жумладан, Ҳусайинбек 1913 йил январида Амударё бўлими бошлиғи Ликошин ҳузурида бўлиб, унга берган ахборотида ўзининг 1911 йил хон ғазабига учраб, оғир кулфатларга дучор бўлиши ва 1913 йил январида ёвмудларнинг чоризмга қарши кўтарган исёни сабабчиси Исломхўжа эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, у мусодара қилинган, қиймати бир миллион рублдан ортиқ бўлган мол-мулкининг атиги 150 минг рублини қайтариб берилганиниям айтиб, унинг қолган қисмини Исломхўжа ўзлаштирган, дея даъво қилади. Қолаверса, оға-ини Матмуродовлар Исломхўжанинг ислоҳотларидан норози бўлиб, бу ҳақда хонга ариза ҳам ёзгандилар.

Чор ҳукумати, айниқса, Амударё бўлими хонга таъсир ўтказиб, Хиванинг ички ишларига мунтазам аралашиб келар, зеро, улар учун Исфандиёрхон қўғирчоқ ҳукмдор эди.

Матвафо, Абдураҳмон ва Шариф Баққоловлар Исломхўжага мухолифатда бўлган иккинчи гуруҳ вакиллари эди. Тоға-жиян Баққоловлар ҳам кўплаб ер, мол-мулк соҳиби бўлиб, улар ҳам ўтказилаётган ер, солиқ ислоҳоти боис анчагина мол-мулкидан ажралиб қолишдан қўрқар, шунинг учун бош вазирга нисбатан доимо адоватда бўлиб келишар эди.

1899 йилдан хон саройида таржимонлик қилган В.Н.Корнилов у ҳақда: «Матвафо ниҳоятда юлгич бўлиб, огир солиқлар билан хиваликларга зулмини ўтказди. Хиваликлар уни жуда ёмон кўришади. У туркманларга яширинча игво қилиб, уларни талончиликка гиж-гижларди. Матвафо жудаям уддабурон бўлиб, ҳар қандай йўллар билан бўлса ҳам хон саройида биринчи лавозимни эгаллаш учун ҳаракат қилди», деб ёзганди.

Бундан ташқари, Амударё бўлимининг бошлиғи Ликошин Туркистон генерал-губернаторига ёзган ахборотида,« Хонликда барча ишлар Баққолов ва унинг оға-иниларининг савдо тижорат манфаатлари юзасидан олиб борилмоқда.Жамики давлат тадбирлари ушбу савдогарларнинг шахсий бойлигини ошириш-га қарата ҳал этилмоқда» (ЎЗМАРДАВАРХИВ, ф.и 2, оп 2, д 476, 53 бет).

Н.С.Ликошин, шунингдек, Исломхўжа вафотидан сўнг, 1913 йил декабрида генерал-губернаторга ёзган ахборотида шундай деган: «Марҳум Исломхўжа савдогар эмасди. Шунинг учун у савдогарларга бошқачароқ қарарди.Савдо ишларидан холилиги туфайли, хонликдаги ислоҳотларни ҳатто ўзининг шахсий манфаатидан устун қўярди. Хонликнинг ҳозирги мулкдор амалдорлари бўлса, ўзларининг савдо тижорат даромадини ошириш билан машгул бўлмоқдалар» (юқоридаги архив, ф,и 2, оп 1, д 475, 54-бет).

Ҳаттоки, хонликдаги энг айёр ва бой савдогар Матвафонинг иниси Абдураҳмонбой Янги Урганч ҳокими қилиб тайинланиб, Матвафо сафарга кетганида бош вазирлик лавозимини ҳам эгаллаб турадиган даражага етади.

Исломхўжа 1911 йилда Янги Урганч, Ҳазорасп, Питнак, Моноқ ва Дарғонотадаги ерларни хон тасдиқлаган ислоҳот дастурига кўра қайтадан ўлчатиб чиққанди. Шунда ушбу бекликларда оға-ини Матмуродовлар ҳамда тоға-жиян Баққоловларнинг беҳисоб ерлари борлиги, улар давлат ҳисобига киритилмай, хонлик хазинасига солиқ тўламаётганлари аниқланганди. Шу боис оға-ини Матмуродовлар ҳамда тоға-жиян Баққоловлар саройдан четлатилиб, аниқланган хуфия мол -мулки хон фармонига кўра мусодара қилинади. Ўшанда ҳар иккала гуруҳ чоризмнинг Амударё бўлими бошлиғига шикоят қилиб, Исломхўжа фаолиятига чек қўйишда кўмак сўраган эдилар.

Исломхўжа эса ислоҳотлари ва унга тўғанок бўлаётган амалдорлар ҳақида 1911 йилнинг 3 декабрида, полковник Гулушановскийга шундай мактуб йўллаб, вазиятни тушунтириб ўтганди: «Биз амалга огиираётган ислоҳотлар хон атрофидаги амалдорлар манфаатига, албатта маъқул тушмади. Улар аввалги хон даврида ҳам катта ерларни эгаллаб, беҳисоб фойда олиб келганлар. Шу боисдан норози бўлган амалдорлар томонидан бир қанча махфий мажлислар ўтказилиб, унда халқни ислоҳотларга қарши қўзгатишга қарор қилинган.Мазкур амалдорлар халқ номидан норозилик мактублари уюштириб, уларни ўз муҳрлари билан тасдиқлаб, ислоҳотдан норози эканликларини билдирмоқдалар. Мактубларда ҳатто ҳақоратли бўҳтонлар ҳам шилатилмоқда» (ЎЗМАРДАВАРХИВ, ф 2, оп 1, д 289, 207-бет).

Айнан 1911 йилдаги воқеалардан сўнг ҳар иккала гуруҳ рус маъмурлари билан яқинлашиб, Исломхўжага нисбатан очиқчасига душманлик йўлига ўтдилар. Зеро, халқ ўртасида Исфандиёрхоннинг эмас, балки оға-ини Матмуродовлар ва тоға-жиян Баққоловларнинг обрўси тағин-да тушиб кетди. Негаки, улар солиқлар баҳона халқни беаёв талаш, беҳисоб ерга эгалик қилиб, хазинага сариқ чақаям тўламаслик эвазига бойирдилар.Исломхўжа эса 1911 йилда уларнинг кирдикорини чеклаб, янада обрў орттиради. У фитнакор амалдорлар молу мулкини Исфандиёрхон розилиги билан тортиб олганди. Шу боис ҳар иккала гуруҳ Исфандиёрхоннинг ишратга ўчлигидан фойдаланиб, Исломхўжа билан унинг орасини бузишга интилди. Негаки, хоннинг катта хотини Азизапошшабика Исломхўжанинг қизи эди. Фитнакор амалдорлар ишратга ўч хонга турли бекликлардан ёш ва чиройли қизларни келтириб берардилар. Ҳатто, Баққолов ва Ашур маҳрам ташаббуси билан Нуриллабой саройининг орқа томонида 70 минг тилла сарфлаб, маишатбозлик учуи мўлжалланган махсус кўшк ҳам қурилади.Табийки, бу ишлар қайнотаси бўлмиш Исломхўжага маъқул келмас, у куёви Исфандиёрга бу ахлоқсизликни йиғиштириш ҳақида бир неча бор насиҳат қилганди.

Чор маъмурлари эса ҳар иккала гуруҳбозларни қўллаб, Исломхўжа фаолиятини кузатув остига олгандилар. Негаки, у чор ҳукумати учун ғоявий душман бўлган жадидларни қўллаётган, Хоразмда мактаблар барпо қилаётган, ҳатто «ёш хиваликлар» ҳаракатини қўллаб қувватлаётган, чоризмга қарши тинимсиз исён кўтараётган туркман ёвмудлари билан яқин алоқада эди. Ҳатто, у 1913 йил бошида туркманларга қарши юриш қилиш ташаббусига қарши чиққанди. Ёвмудлар исёни умумхалқ қўзғолонига айланиб, чоризмнинг мустамлакачилигига чек қўйиши мумкинлигини чор ҳукумати яхши билар, шу боис Исломхўжа нафақат гуруҳбозларнинг, балки мустамлакачи чор ҳукуматинингда душманига айланганди.

Қотилликда чор ҳукуматининг қўли борми?

Исломхўжа 1896-1913 йилларда беш маротаба Россиянинг Петербург ва бошқа шаҳарларига борган. Император Николай II Романов билан ҳам кўп бор мулоқотда бўлган ва у билан рус тилида бемалол дунё сиёсати ҳақида суҳбатлашганди.

Шу суҳбатлардан кейин Исломхўжа оқпошшани ғоят қизиқтириб қўйганди.Айниқса, унинг хонликда амалга ошираётган ишларидан бохабар бўлган император,Петербургда кимлар Исломхўжа билан учрашишигача жандармериядан суриштиради. Қолаверса, Амударё бўлими ва жандармерия Исломхўжанинг чор ҳукумати душманлари бўлмиш жадидлар ва исёнкор ёвмудлар билан алоқаси яхшилигини хабардор қилганлиги табиий.

Негаки, 1913 йил 4 январда Туркистон генерал-губернатори ҳарбий министр Сухамлиновга махфий хат йўллаб: «Хонликда 1910 йилгача ҳукм сурган осойишталикни сақлаб туриш, халқ ғалаёнларининг олдини олиш учун Исломхўжа фаолиятини жиловлаш чора-тадбирларини кўриш лозимга ўхшайди», деганди (Россия Марказий Давлат Архиви, 400-фонд, 62-дело, 155-саҳифа).

Шу билан бирга, генерал Самсонов Петербургга йўллаган махфий хатида Исломхўжани чет элга жўнатиш, сургун қилиш ҳақида буйруқ бериш лозимлигиниям айтиб ўтганди. Аммо ташқи ишлар министрлиги бу таклифни маъқулламаган.

«Россия Марказий Давлат Архивининг 400-фонд, 178-дело, 50-54-саҳифаларидаги манбага кўра, Исломхўжа Петербургдаги «Мусулмонлар хайрия жамғармаси»га бориб, у ерда Эрон ва Туркия элчилари Тархон пошшо, Исҳоқхонлар билан учрашган. Кечқурун Маринин театрида уларни меҳмон қилиб, суҳбатлашган. Табиийки, мусулмон мамлакатлари элчилари билан Хива хони бош вазирининг тил топишгани чор ҳукуматига ёқмасди.

Етилиб келаётган жаҳон уруши арафасида чор ҳукуматига рақиб бўлган Туркия ҳукумати элчиси билан мустамлака хонлик бош вазирининг суҳбатлашиши, чор ҳукумати учун, айниқ-са, чидаб бўлмас ҳол эди.

Исломхўжа дунё сиёсатидан бохабар бўлиб, Туркия-Эрон, Эрон-Италия, Туркия-Германия, Россия-Туркия иқтисодий ва ҳарбий муносабатлари моҳиятини тўла англаб етган, мустамлакачиликнинг ҳам паймонаси тўлаётганини сезиб турарди. Бу эса чор ҳукумати учун қўрқннчли бир ҳол эди. Шу боис чор жандармерияси Петербургда бўлган Исломхўжанинг ҳар бир қадамини кузатиб, ким билан нима ҳақида суҳбатлашганигача шахсан император Николай Романовга ахборот бериб борган. Исломхўжа Хивага қайтгач ҳам кузатув остида бўлганди. Негаки, Петербургда босган қадамини кўздан қочирмаган Николай II унинг Хивада нималар қилаётганини ҳам билишни истарди.

Амударё бўлими бошлиғи генерал-губернаторликка йўллаган маълумотида ўз кузатувларини қуйидагича изоҳлаганди: «Саройттг энг нуфузли одами, хоннинг биринчи амилдори Исломхўжанинг уйини ўзига хос кичик сарой деса бўлади. Бу ерга саройнинг катта ва кичик аъёнлари ҳам «салом»га келиб турадилар. Улар йигилишиб энг муҳим масалаларни муҳокама қиладилар» ( ЎЗМАРДАВАРХИВ, ф 2, оп 1, д 289, 17 бет).

Шу билан бирга, бўлим томонидан 1912 йил 12 августда Тошкентга йўлланган ахборотда бош вазирнинг уйидаги ҳолат ҳақидаям маълумотлар берилганди: «Вазири Акбар Исломхўжа жадид мактабининг ва уйидаги фарзандларининг ўқитувчиси ёш татар муаллими Абдурашидовнинг фаолияти алоҳида эътиборга эга. Афсуски, Абдураишдов ўқитувчилик ишларидан таш-қари Хива хонлигини ички сиёсатида ҳам фаол қатнашмоқда. У Исломхўжанинг уйида яшаб, яширин кенгаш ўтказиб туради.

Бу кенгашга Абдураишдов маслаҳатчи ва раҳбарлик қйлади. Исломхўжа иштирокидаги кенгаш мажлисларида асосан Хива-Россия муносабатлари муҳокама қилинади. Абдурашидов йигилган хиваликлар онгига Хива хонлигини Россия қарамогидан озод қилиш ва хонликни тараққий эттириш гояларини сингдирмоқда».

Турган гапки, бундай чор мустамлакачилиги учун зарарли бўлган хуфия ахборотларни олгач, генерал губернаторлик Абдурашидовни воҳадан йўқотиш чораларини кўради. Натижада, «Амударё бўлими 1913 йил ёзида Абдурашидов ва бошқа жадидларни Хивадан ўз юртларига жўиатиб юборади» («Туркестанский курьер, 1913 йил 21 август).

Абдурашидовни уйида сақлаган бош вазир уни воҳада олиб қолишга интилмасин, чор маъмурлари бунга йўл қўймайдилар.

Сарой эса бу пайтда фитна уясига айланиб бўлган, Исломхўжага мухолиф саналган ҳар иккала гуруҳни Амударё бўлими қўллаб турганди. Қолаверса, фитнакор Ҳусайнбекка подполковник, укаси Омонгалдига эса биринчи даражали Муқаддас Анна ордени бекорга берилмаганди. Оғаини Матмуродовлар чор ҳукуматининг энг ишончли одамлари эдики, уларни шу боис тақдирлашганди. Ҳатто, ҳар иккала гуруҳнинг 1911 йилда тортиб олинган молу-мулкининг қайтариб берилишидаям чор ҳукуматининг қўли бор эди. Амударё бўлими бошлиғи полковник Колосовский уларга ёрдам бериб, қўллаб турганди.У 1914 йил 31 декабрда Туркистон генерал-губернаторига юборган ахборотида: «Бизнинг Хива хонлиги саройидаги фитналарга аралашувимиз ва хон саройида Матмуродовлар гуруҳини тиклашимиз бош вазир Исломхўжанинг қатлига омил бўлган сабаблардандир», дея ёзганди.

Ҳатто, Исфандиёрхон полковник Колосовскийнинг Матвафо Баққоловни бош вазирликка тайинлаш ҳақидаги таклифига эътироз билдирганида, у «Матвафо сенга керак бўлмаса, менга керак», деб маҳаллий ҳукмдорни – Хива хонини жеркиб ташлаганди. Кўриниб турибдики, хонни ҳам назарига илмайдиган полковник Колосовскийга Матвафо Баққоловдек фитнакор малайлар керак эди.

Хон саройида таржимонлик қилган В.Н.Корнилов эса, «Матвафо Исломхўжа қатлинингайбдоридир. Бу фақат менинг эмас, балки хонликдаги инсонлар фикридир», дея ёзганди. Шу боис-дан ҳам унинг Исломхўжага суиқасд қилинган пайтда Туркистон генерал-губернаторлигининг Петербург полиция департаменти вице-директорига юборган маълумотида, бош штабнинг Осиё бўлими бошлиғи генерал Цейлнинг бош вазир қатли бўйича ишни босди-босди қилгани, бу иш учун 200 минг рубл пора олгани, Цейл бу пулдан 20 минг сўмини ҳарбий министр Сухамлиновга бергани қайд қилинган.

Николай II Исломхўжа ўлимидан хабардор этилган бўлсада, у суиқасд тафсилотини суриштириб ўтирмади. Негаки, ким ҳам ўз этагини ўзи кўтарарди? Зеро, мустамлака ўлкаларда силлиққина сиёсат юритиш учун доимо у ерда фитна ва иғво чиқариб туриш, ўз юрти равнақини ўйлайдиган ислоҳотчиларни йўқ қилиш синалган усуллардан эди. Шунинг учун чор ҳукумати, жандармерия, Амударё бўлимига бошлиқ бўлган Гулушановский, Ликошин, Колосовскийлар Хива хонлигидаги фитнакор гуруҳларни рағбатлантириб, уларни Исломхўжага қарши гиж-гижлаб туришди. Хиванинг халқпарвар, маърифатпарвар бош вазири Исломхўжа ана шундай қаттол сиёсат, фитна қурбонига айланганди.

Бироқ, шундай бўлса-да, Исломхўжа жаҳон халқлари тараққиётидан бир неча аср ортда қолган, баъзи соҳаларда ўрта асрча мустабидлик ҳукм сураётган Хива хонлигида ўзгариш ясашга уринди ва дастлабки натижаларга эришдики, булар тарих саҳифаларидан ёрқин жой олди.

Жиноят жазосиз қолмас

Исломхўжадек ислоҳотчининг ўлимида айбдор бўлган, бу қотилликни чор мустамлакачиларининг қўллаб қувватлаши билан амалга оширган хонликнинг фитнакор амалдорлари кўп вақт ўтмай ўз жазоларини олишди. Яъни, 1915 йил охирида Шихназарбой ва Ашур маҳрамлар ўзларига ҳаддан ташқари эрк бериб юборганларидан сўнг, уларни олдинлари қўллаб турган чор мустамлакачилари билан чиқишолмай қолишди. Натижада улар Хоразмдан Олмаотага сургун қилиндилар. 1916 йилнинг февралида эса Хивани қамал қилиб қўлга киритган ёвмуд исёнкорлари ва халқ қўзғолончилари Исфандиёрдан Матвафо Баққолов ва сарой ходими Абдуллажонларни топширишни шарт қилиб қўядилар. Қўзғолончилардан енгилгани боис хон шартга кўниб ноилож амалдорларини уларга топширади. Қўзғолончилар эса иккала амалдорга қўшиб Шихназарбойнинг яна бир қариндошини ҳам тутиб келтириб, ўчаласини бўғизлаб ўлдиришади.

1918 йилнинг октябрида эса Исфандиёрхон ёвмудлар томонидан бўғизлаб ташланади. Хуллас, тақдир Исломхўжанинг ўлимида бевосита айбдор бўлганларни исёнкорлар қўли билан жазолади.

Умид Бекмуҳаммад

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube