Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Биз кимни шоир деб атаймиз бугун

Биз кимни шоир деб атаймиз бугун
03 Temmuz 2020 - 18:28 'да юкланди ва 773 марта ўқилди.

БИЗ КИМНИ ШОИР ДЕБ АТАЙМИЗ БУГУН

Мақола муаллифи: Рухсора Нур

Ҳар бир замоннинг озига яраша янгиликлари, муаммолари болади. Бу муаммоларнинг сиёсий жиҳати сиёсатда, иқтисодий тарафлари иқтисодиётда, ижтимоий муаммолар эса ижтимоий доираларда ҳал этилади. Аммо шундай сарҳад билмас, чегара танламас, ихтисослик қабул қилмайдиган бир бутун дунё борки, унда бутун муаммолар котарилади ва уларга ечим топиш кондаланг вазифа сифатида туради. Бу адабиёт дунёсидир. Давр қачон бизга буюк ижодкорларни етказиб беради?

–Қачонки ижодкорнинг юрагидаги от оз даври муаммоларига бефарқ болмаса, шу ҳаётнинг барчаси меники, деб қарасагина давр чигиригидан омон чиқа оладиган ижодкорлар етишади. Қайси даврда энг долзарб эҳтиёжлар пайдо бола бошласа, ижодкорларга ҳам имтиҳон бошланади. Қодирий даврига марифат, адолат керак эди, асл мавзулар котарилди ва ижодкорлари ҳануз яшамоқда. Ундан кейин чорак аср отсада халқ оз “эски тосини” ташламади. Яна шундай муаммолар Рауф Парфи каби ижодкорларнинг богзига сув болиб йиғилди ва яна адабиётнинг «асл»лари замонни ларзага солди.

Мустақиллик даври етиштириб берган ижодкорлар гоялари қайси тарафга озгарди, услубларнинг қай бири етакчилик қилмоқда, адабиётга халқнинг муносабати қандай? Шундай ривожланган, «эркин», “каму костсиз” ҳаётда ижодкорнинг юрагини қийнайдиган, ижодга мажбур қиладиган муҳаббатдан бошқа нима мавзу ҳам қолди?! Мавзуларнинг барчасини ижобий томонга озгартиришимиз керакми, фақат бахт(“Бунда қуртлар ипак тоқийди” , “Бунда толе ҳар нарсадан мол каби) куйланадими? Бу даврада кимлар оз орнига эга?

Саволлар копаяверади. Замон ўзгарди. Кўпчиликнинг бонг урушига қараганда, ҳозирги даврда аввалгидек китоб оқимай қойилган. Ёшлар китобдан узоқлашган. Халқ ҳозир копчилик ижодкорлар ёзаётган модерн намуналарга тушунмай қойган.

Кечирасиз, мавзу ҳам тугамаган, яралар ҳам битмаган, янгилари пайдо болмоқда. Ривожланиш қанчалар юксакка котарилса, Тубанлик ҳам тобора тубанлашишдан тохтагани ёқ. Халқ эса асл ижодни ажрата олади.“Чўнтакдан пул шаклида чиқиб нашриётга тушиб, ундан яна фақат муаллифининггина чонтагига келиб кираётган” топламлар оз орнни топиб олмоқда. Фақат битта фикр пайдо болган: ҳамма ёзарман бир хил. Бу адабиётга бегонароқ болган қатламнинг фикри холос. Халқ оқимайди, халқ тушунмайди, деган фикр қаердан чиққанига ҳайронман. Рауф Парфини тушуниш қийин, Эшқобил Шукрнинг рамзларини англаб болмайди, ҳозирги авлод: Жонтемир Жондор, Раҳмиддин Абраев (Қарлуқ Хон), Раҳмат Бобожон, Шаҳриёр Шавкат кабиларнинг копчилик шерлари «қора» рангларга боялган эмиш. Бизнинг халқимиз модернизм атамасидан қорқиб қолган. Бу қандайдир тушунарсиз услуб эмас. Аслида ҳар қандай миллий адабиётдаги янгича тамойиллар мажмуйи деб тушунса яхшироқ болади. Ҳозиргача модернизм ҳам постмодернизм ҳам услуб сифатида умрини яшаб болган. Милллий адабиётимизда барча услубларнинг қоришмалари яратилмоқда, десак ҳам адашмаймиз. Аммо бу яратиқларни халқ тушунмайди, оқимайди, мураккаб, соддалаштириш керак, дейиш нотогри. Сонгги пайтлардаги копайиб кетган “чайнаб берилган” топламлар адабиётнинг моҳиятини вазнсизлаштириб юбормоқда. Халқ ким ? –Халқнинг биттаси мен, биттаси юқоридаги шоирлар. Бошқаси томорқасига пиёз экиб олсада Навоийни филологлардан яхши тушунадиган оддий деҳқон, яна бири аудитор бола туриб Рауф Парфи шеъриятининг ихлосманди ва теран англовчиси. Демак, халқ саралаб олмоқда. Мана шундай сараланган асарларни талқин қилиш уларни янада халққа яқинлаштиради.

Бугунги кун замонавий адабий жараёнда қалам тебратаётган ёш ижодкорлардан бири Раҳмиддин Абраев (Қарлуқ Хон) шеърлари озининг откир мушоҳадаларига эгадир. Шоирнинг юрагида доим халқ қайгуси тугён уради. Жамиятдаги ҳеч бир иллат уни беэтибор қолдирмайди. Ҳақиқат ёлида Қодирий, Чўлпонларнинг изидан боргувчи ижодкор “ Туркистон согинчи” шеърида “Мен бу ёлда кечгайман жондан”, дейди. Мансаб ва бойликнинг орқасинда халқни унутиб қойган амалдорлар тасвири очиқ-ойдин баён этилади. Халқнинг эса бош котариб чиқмаслиги унинг энг оғриқли нуқтасидир:

Керак бўлса қанча сабаблар,
Барчасига топаман асос.
Чунки мени оғир азоблар,
Бир МИЛЛАТдан чиқмаган ҚАСОС!

Шоир ҳақиқий ижодкор доимо ҳақ томонда туришини хоҳлайди. Маддоҳларга ва мунофиқларга адабиётда орин ёқ. Замона эса икки хил ижодкорни етиштиради. Бири ҳақиқатни айта оладиган “ҳақиқат орқасинда бош кетса, «иҳ» демайдиган” ижодкор болади, иккинчиси замонабоп маддоҳ болиб етишади. Шундай иккиюзлилар ижодининг орин топмаслиги ҳақида шоир “Имкони ёқ” шеърида шундай ёзади(“Сотқинлик эмасми Сўзларни олиб қоғоздан бирма-бир пистадай чақсак?! На ҳожат болади уйқудан қолиб, Шеърда кесатмоққа устига устак”) ва шеър якунига уч нуқта қойиб бундай “имкони ёқ” ҳодисаларнинг жамиятда давомлидай копайиб кетаётганлигини уқтирмоқчидай бўлади:

Имкони йўқ,
Агар тонггача бўзлаб
илҳом тулпорини етаклаб юрса.
Айниқса, Ҳақиқат ташиган
Сўзлар –
қоғоздан тикилиб,
тиржайиб турса…

Қарлуқ Хон ижоди шаклий жиҳатдан қолипларга бойсунмагандай коринади. Аммо копчилиги бармоқ вазнидаги синдирилган сатрлардан иборат. Шоир копинча матннинг ёзилиш шакли орқали ҳам фикр юклайди. Такидланган созларнинг бош ҳарфлар билан келтирилиши ёки тиниш белгиларининг мақсадли қолланилишига гувоҳ боламиз. “Ҳақиқатга келсанг юзма-юз” шеърида лирик қаҳрамон ёқолиб кетган Ҳақиқатнинг қаерларда юрганини сороқлайди ва “Келиб қолсанг ҳақиқатга юзма-юз, озингда журъат топ титрамасликка” дея қорқувни енгишга чақиради. Қарлуқ Хон назми мавзуларининг асосий хусусияти ҳам шунда. Ижодкор Шавкат Раҳмон, Рауф Парфи каби ҳақиқатни тик айтишдан қайтмайдиган жангчилардан. Шоирнинг «Бурч» шеъри оқилганида китобхон олган нафасини бир шеър тугагунча чиқара олмайди. Адоқсиз бурчларни санар экан шеърнинг ечимига “УЙҒОНИШИ КУТИЛАЁТГАН ОДАМ…” фикрини алоҳида такидлаб тугатади. “Турнақатор навбатда турар илонизи каби имзолар” мисраларида ҳозирги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири қогозбозликка ишора қилинади ва “қойилиши керак болган” шу имзоларнинг одамлар ҳаётида бурчга айланиб болганлини кесатиб отади. Шоир қоллаган охшатиш ва жонлантириш каби бадиий тасвир воситалари индивидуал новаторлигини намоён этади: “амазоника илонидай бўйинбоғ”, “кўзлар эшигидан кирган зўр уйқу”, “ҳомиладор аёлдай соат”(вақтнинг ўтиши жони қийноқда қолган инсон учун огирдир. Бу азоб жамият дарди билан тугилган бўлса…).

«Илҳом» шеърида қисқалик билан ижод сирини, шеър тугилишини, шеър шоирга ҳаёт сувидай зарур эканлигини тасвирлаб беради. «Гулдон» – шоир конгли «сув» –илҳомсиз кул босган кулдонга айланиб қолади.

Шавкат Раҳмон оз шеърларида пейзаж орқали (масалан,“Тунги манзара”) анчагина рамзийликларни ифода этарди. Шу билан ичини тирнаган тирноқларни парчалаб ташларди. Қарлуқ Хон ижодида ҳам Эрк –Табиат –Кечинма – Мақсад бир бутунликни ташкил қлади. “Манзара шеъридаги рамзий образлар: қуш – эрк , тонг, чопонини ечган осмон – шоир истаган адолатли замон, чиқмаган қуёш – келажак, қора кеча –тутқун фикрлар каби тимсолларни англатади. Шоирнинг яна бир шундай қирраси борки, бундай жасоратни ҳамма ҳам бойнига олавермайди. Совет даври шоирларининг сосциалистик реализм оқимида ёзган “Осиёни гуллатмиш коммунизм” дея айтаётган фикрларини Рауф Парфи оз талқинида “Осиёни булгатмиш коммунизм” дея айта олганидек Қарлуқ Хон ҳам “Тақиқланган шерлар” туркумига кирувчи «Фокус» шерида шундай ҳатто рамзлар ортига ҳам бекитилмаган ҳақиқатни барала айтади, жасорат кўрсатади:

Лаққа илинтирмоқ мумкин
ёлғонга-
Гўё Аршга чиқиб тушиб
келгандай:
“Йигирма олти йил
Ўзбекистонга,
Аллоҳ барокати ёғди” дегандай.

Даврнинг кирдикорларини бир шоир қалби эмас барча англаб турибди. Эр кишиларнинг қанчалар тубанликларга боришлари шерда очиқ айтилади. Халққа доимо ҳақиқат керак. бундай ҳақиқатни жасорат билан айта биладиган Қарлуқ Хон сингари шоирлар эса халқни керакли ёл томон бошлай оладиган кучдир.

Замондош шоиру шоиралар ҳақида фикр юритганда интим лириканинг ҳам маълум даражада юқорига котарилаётганини бир қанча ижодкорлар мисолида коришимиз мумкин. Ўлмас мумтоз адабиётимиз жанрларидан болган гозални яратиш ва шер жанрида ҳам анаанавий тимсолларга янгилик боёгини бера олиш катта ва тарбияланган истедодни талаб қилади. Бухоролик ёш ижодкор Тошполат Аббос лирикасида бу умумлашманинг ёрқин наъмуналарини учратамиз.

Ҳам бармоқ ҳам арузнинг кескир чизигидан чиқмай туриб созларнинг бойнига назокат маржонини оса олган шоиримиз , шубҳасиз, Навоийга издошлик қила олади. Бу ижодкорни яқиндан билганим боис шеърларидаги ҳар бир кечинмани яхши ҳис қиламан. Аруз тизимида ёзилган ва озгача шакл ҳам санъат берилган қуйидаги газалини(гарчанд газал 19 ёшида ёзилган болсада) бутун ижодининг гултожи деб биламан. Ҳар қандай диди откир китобхон бундай назмни тинглаб роҳатланиб ойлайди, ўйлаб роҳатланади, коз олдида шунчалар гозал машуқа тасвири жонланадики, тахайюл бундай камолотни ҳали тушига киргизмаган болади:

Сен сиёҳ соч сунбули сарви сумандек соябон,
Сўзлабон солдинг севинч сеҳру сиру санъатсимин.
Соғиниб сўнгсиз соғинч соҳилида сени сулув,
Солдамен сузгунча синдим, сезгиней сабрим сомон.
Сурмани сурдунг сузук содингга солсин-чун суюк,
Сен сабабдин сарбасар сўзлар созимдек сар(и)сон.
Сув сизар соҳир саҳар цинган софолда соқиё,
Сархушу сармастмен савдойиларға сар(и)бон.
Содиқ санаб севги сеҳри судраса саҳро сари,
Сен сиёҳ соч сунбули сарви сумандек соябон.

Газалда ташбеҳлар гоятда гозал топилгани, газалнинг радд ул-матла санатига асослангани созларнинг фақат бир товушда қолланиб, китобот, ташхис, ташбеҳ, истиора , тавзеъ санъатининг юксак наъмунаси ҳосил болганини ҳисобга олсак, шоирнинг ёшлик шеъри ёшига нисбатан анча юкли чиққан. Аруз вазнига солишда бир неча оринда (м: мақтанинг садр рукни) қилинган хатоларга коз юмишга мажбур боламиз, ҳатто озимиз хоҳлаб қоламиз шуни. Шоир ижодидаги вазн билан боглиқ муаммолар ҳозирда учрамайди. Ижодкор коплаб буюк шоирларимиз: Бобур, Фузулий, Навоий , Лутфий, Атойи , Мунис кабиларнинг газалларига мухаммаслар битган. Шу билан бир қаторда Тошполат Аббоснинг шер жанридаги лирикасига ҳам мухтасар тохталиб отишни хоҳладим. Шоир ҳаётдаги оддий воқеа-ҳодисани далиллаш санъати орқали шеърга сингдириб юборади. Эътибор берганмисиз, шоирларнинг копчилиги козойнак тақади. Нима учун? Бунга жавобни ижодкор аҳлининг озидан оламиз. Маъшуқа шоирга қуйидаги саволни беради:

–Шоир, козингизда нечун козойнак,

Тун- кун ўқийсизми китоблар tinmay..?

Шеърнинг асосий қисмини келтириб, шоирнинг қисқагина жавобини эшитсак:

– Сиз оташнигоҳлар нигоҳингиздан,

Ожиз кўзларимни асрайман энди.

Ана жавоооб!

Тошполат Аббоснинг “Ёмгир газали жонлантириш бадиий тасвир воситаси устига қурилган, дилдорини ёмгирданда рашк қилгувчи ошиқ арзи додидир. Газалга Фузулийнинг “ кози ёшлуларинг ҳолинг на билсун мардуми ғофил,

Кавокиб сайрини шаб то саҳар бедор оландан сор” мисралари эпиграф қилиб келтирилган ва “ҳақиқий ишқни маъшуқасини ҳатто ёмгирдан ҳам рашк қилмайдиганлар қаердан билсин?” демоқчидай болади. Бу газалнинг ҳам энг гозал мисраларини келтириб ўтамиз:

Саҳар қирмиз яноғинг титратиб томса дилим вайрон,
Ахир корди юзингни зор козимдин ҳам аввал ёмғир.
Юзинг ҳар жойидан бир-бир ўпиб ҳолим хароб этди,
Вале ойнинг нури бир-ла сени қилди гозал ёмгир.
Қаро сочинг кориб токди неча кўзлар неча ёшин,
Нафис зулфинг ораб қойгин, ки томмасин дагал ёмғир.

Машуқанинг яногига ёмгир томчиларининг тушушидан, нафис зулфига томса, дагал ёмгир ёрнинг ҳам зулфини дагал корсатмасун учун “зулфинг ораб қўйгин” дея берилган маслаҳат ишқнинг нақадар алангали эканлигидан далолат беради.

Яна худди шу ёмгир то тонгача газалга айланганига мақтада ишора қилади. Бу бедорликни шоир эпиграф орқали ҳам берган эди:

Нетай, дилдор, сени коргач, созим мужмал бўларди, лек

Кутиб тонгга қадар бийрон ёгиб болди газал ёмгир.

“чинордек бойларим эгган, ниҳол он тоққизинг қотил”, “Тошполатдек олга лол мажнунмисолинг қайдадур” каби мисралар учун оташ болиб турган ҳар юрак ошиқни овутмоқ учун нисор болиб кетади.

Замон поэзиясида аёл ижодкорларимизнинг( Гулҳаё Анорова, Меҳриноз Аббосова, Мадина Норчаева, Нозима Ҳабибуллаева…) ҳам катта юрак билан чиқиши нозик ҳаёнинг, истеҳзоли имонинг, уйгоқ иймоннинг ҳароратини янада оширади. Тошқин шоираларимиздан бири Умидабону Ҳасанхожаеванинг ботиний ҳис-туйгуларни зоҳирий мисоллар орқали бериш маҳорати камдан кам шуарода учрайдиган маҳоратдир. Унинг «Мумкинми?» шеърига (ёндош матн сифатида «М.га» багишланганлиги келтириб отилган) назр ташласак, мисралардаги тахаюлнинг оташидан китобхон эриб оқади.

«Сиз» деган тахайюл тархидан,
Бир кўшкдир яратиқ…
О, жимсиз?!!
Равоқи бир ўзим,
Пештоқи ўзим…
Сиз эса…
Еттита туйнуги ичмаган,
Найларга сиғинмас куйимсиз!
Машшоқи бир ўзим,
Муштоқи ўзим…

Лирик қаҳрамон – аёл киши. У туйгуларини шундай нозиклик билан берадики, уни ишқда ҳаёсизликда айблолмайсиз. Ёрни ойлаб тахайюл яратган кошкнинг равоқи ҳам пештоқи ҳам машуқанинг ози. У ишқидан шундай куй яратадики, машшоқ ози болиб туриб согингувчи ҳам ози. Най мумтоз адабиётда конгил рамзидир. Ундан таралаётган ишқнинг садолари найнинг –конгилнинг озигада сиғмайди.

Ёнсам…
Ёнаверсам,
Ишқингиз тутсайди
Шарора ..
Куйга айлансайдим тобора,
Баридан қочиб,
Сочингизга қўнсам…

Юқоридаги тасвирда ёр ишқининг ҳароратидан ёнаётган машуқа сонгда кулга айланса ва ёрнинг сочларини манзил этса.. . Оловдан котарилган майда қурумларнинг ҳавода учиб юрганини тасаввур қиляпсизми? Асира ана шу кул заррасига айланиб болсада ёрнинг ҳузурига етса болгани. Бундай гозал тасвирни шоира китобхонга рассомданда гўзалроқ қилиб чизиб берган.

Шоира ишқ хотираларини қадрловчи лирик қаҳрамон образини ҳам “сендан нима қолди эсда қоларли” деб бошланувчи шеърида ташбеҳларга бурканган ҳолда яратади. У ёрни унутган ёки ёрнинг хотиридан котарилган «эс»ни “ёгоч дарвоза” дейди. Бу дарвозадан чиққунча олимни афазал коради. “саналмаган қовургаларминг эсга қафас болиши” Умидабонудан бошқа кимнинг ҳам тахайюлида мавжланарди дейсиз! “Ҳаёлига , сочига эгиз болган ромолига сигинган” , “нигоҳбон ойга нур берувчи қуёшдай юзли” , “ой жамолига сигинган” қишлоқ қизлари образи ийманган ҳақиқат эмасмикан аслида. Умидабону ижодида яратилган тенги ёқ ота образини оқишни эса ўзингизга қолдираман, қадрли китобхоним!

Адабиёт майдонида от суриб келаётган илгор ёш ижодкорлардан бири қашқадарёлик Шаҳриёр Шавкат ажойиб шоир болиш билан бир қаторда бадиий публицистика, таржимонлик фаолияти билан ҳам шугулланиб келмоқда. Яқинда Nodirabegim.uz сайтида Робиндранат Тҳакурнинг «Гитанжали» китобидан олинган “қуқрбонлик қошиқлари” рукнининг асл инглиз тилидан озбек тилига таржимасини эълон қилди. “Инсоннинг Оллоҳга муножотлари ва борлиққа файласуфона назар ташлашга ундовчи кечинмаларни озида жо этган, назмий мисраларга ҳамоҳанг ёзилган насрий асарни манзума шаклида ҳавола этишга уриндим”, дейди таржимага ёзилган “Аввало қисқача…” номли муқаддимада. Таржима ижодкор ижодида ҳам оз таъсирини корсатади. Шаҳриёрнинг таржима давомида ёзган «Тақводор» шеърида Оллоҳга ибодат учун табиатдаги ҳар бир жонзод, ҳар бир зарранинг жонланиши тасвир этилади. Қуёшнинг тонг пайтида чиқишини Оллоҳу акбар, деб гоё бомдод намозини адо этиш учун, кун давомида ҳам чошгоҳ намози, ботишида эса шом намозини оқиб кунни якунлаб уфққа бош қойишини сажда қилишга охшатади. Тогнинг чоққисида қорнинг оқариб туришини “ бошида салла”, теракларнинг осмонга бой чозиб осишини “дастларин чозиб дуо ўқиш” , балиқларнинг доимо сувда яшашини “муқим таҳорат ушлаш”( баҳорги бомдоддан то қишги хуфтон,

Балиқлар ушлайди муқим таҳорат.) ҳусни таълиллари билан гўзал ифодаларни яратади:

Ер шари қўймагай рақси самони,
Оқсоқол чўққининг бошида салла.
Дастларин фалакка чўзиб, дуони,
Пичирлар тераклар : “Ашҳаду алла…”

Аслида бу байтларни китобхонга талқин қилишнинг кераги ёқ, лекин аъло даражада ёзилган нарсани қанча такрорласа ҳам янги магзи очилса очиладики, одамни зериктирмайди. Шеърнинг ечимида яна бир муаммони ўртага ташлайди шоир:

Таассуфки, баркамол ибодат учун

Ҳеч бири жаннатни этмайди талаб. Бу муаммо манфаатни устун қоювчиларнинг барча нарсадан тама кутмоги шоир дардини қозгаб юборганлиги аниқ. Шоир шериятида тугун қисм ёки экспозиция копинча охирга қолдирилади. Хуллас озбек адабиётида янги даврнинг бошланишида Шаҳриёр Шавкат сарлочинлардан бири болиб ёл бошлайдиган истедод соҳибидир.

Кескир сўзли ижодкор устоз Рауф Парфининг:

“Кимни шоир дея тан олар жаҳон,
Биз кимни шоир деб атаймиз бугун?…”

саволига айнан санаб отган ижодкор ёшларимиз оз поэзиялари билан жавоб бера оладилар. Шеърият бостони гуллар билан тола болсада, бу гуллар ишқидан ҳар булбул ҳам маст болавермайди. Бу боғда кимга гул кимгадир тикан насиб этади.

Рухсора Нур

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube