Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тарихий воқеалар ва шахсларга тескари от қўйиш анъаналари ёҳуд биз ғоявий курашларда қандай ғолиб бўламиз?

Тарихий воқеалар ва шахсларга тескари от қўйиш анъаналари ёҳуд биз ғоявий курашларда қандай ғолиб бўламиз?
05 Temmuz 2020 - 10:57 'да юкланди ва 702 марта ўқилди.

Кейинги пайтда глобал тармоқларда Ўзбекистон тарихини холисона ўрганувчиларга қарши турли айб қўйиш ва туҳматлар қилиш авжига чиқмоқда. Ўзбекистон тарихи жонкуялари “ревизионистлар” каби қўрқинчли номлар билан аталмоқда. Улуғ ватан урушининг номи Иккинчи жаҳон уруши деб аталса ҳам эътирозлар билдирилмоқда.

Аслида ким Ўрта Осиёга бостириб келган? Уларни биз “халоскорлар” деб атайликми? Ким босмачи-босқинчи-ю, ватанини озод қилишга бел боғлаганларнинг номи нима? Босқинчини “халоскор”, “маъданият олиб келган”, миллий озодлик ҳаракати намоёндаларини “босмачи” деб атаб- уларнинг номини алмаштириб қўйиб халқни алдаган кимлар эди? Хориждан молиялаштирилиб ўта фирибгарлик билан аҳлоқсизлик, худосизликни тарғиб қилган қайси сиёсий тузум эди? Бизни мажруҳ қилмоқчи бўлганларнинг рўйхатлари биз ўйлагандан ҳам кўра кўпроқдир. Юз минглаб одамларни сургунга юборганларни, минглаб зиёлиларимизни отиб ташлаганларни қайси ном билан атайлик? Ким сиёсий ўйинлар билан халқнинг томирига болта урган? Ўзбек ва бошқа халқларни йўқ қилиб битта совет миллати яратмоқчи бўлганлар кимлар? Улар бир ҳовуч босқинчи-босмачи, аҳлоқсиз, ўта хавфли кимсалар эди. Совет мафкурачилари ўзларининг ёлғон ва утопик ғоялари билан уларнинг домига тушган бирор миллатни ва халқни аядиларми? Уларни деб қанча миллатлар зиг-заг шаклида бир ердан иккинчи жойга кўчирилди, депортация ва сургун қилинди? Уларнинг хавфи ҳамма миллат ва элатларга бирдек тегишли эмасмиди? Биз уларнинг отини нима деб атайлик?

Баъзи катта хўжайин танқидчи сиёсий тузумлар ўзлари катта-катта иттифоқларга бирлашишди, ҳатто пулларини ҳам бир хил қилишди, пул империясини дунё узра ёйишди, қурол ишлаб чиқиб қонлар эвазига ўзлари бойиб олиб, демократия ва софликдан бонг уришди. Уларнинг кўпи демократия байроғи остида дунё ҳокимлигини истаб қолмаганларми? Сиёсий ўйинлар, ким ўзар, ўзим бўлсам деган Эго аслида бутун ер шаридаги халқларнинг аксариятининг шўрини қуритмадими? Ўша дунё хўжайинлари ҳудудлардаги қон-қариндош халқларнинг бирга қўшилиб иттифоқ аҳил яшашларини даҳшатли ва зарарли ҳодиса деб биладилар. Ўзлари ва минтақа учун бирлашувни хавф деб биладилар ва воқеаларга сиёсий тус беришга уриниб “пантуркист” деб туҳмат қиладилар. Чунки туркий халқларнинг тарихдаги ўрнини, катта минтақаларни улар бошқарганларини билиб огоҳлик сезгирлик билан кузатиб турадилар. Бу ерга бирор пашша учиб кирса турли визитлар, чиқишлар бошланади. Ўзининг асрий томирларини ўрганмоқчи бўлган ва ўрганишни истаганларни “пантуркист” деб ғоявий оқимга чиқариб қўядилар. Бизда ҳам атайлаб бўлиб ташланган, азалдан қон-қариндошлиги бўлган туркий давлатларнинг конфедератив ташкилотлар тузишининг нимаси ёмон? Буни бошқалар катта хавф деб биладилар ва сиёсий ўйинларини турли хил туҳмат атамалар билан яширишга уринадилар. Тарихчи сифатида айта оламанки, дунё тарихи сиёсий ўйинлар, ким ўзарлар, урушлар, ғоявий курашлар тарихидир. Бу урушларни тинчитишга уларнинг ўзи монеълик қиладилар. Бунга сабаб миллионлаб кишилари ўша қурол заводларида ишлайди, катта маблағни шу қора бозордан топадилар. Ташқари эшиклари нақадар оҳанграбо бўлиши баробарида ичкари эшиклари ўта жирканчли кўринишдадир. Аллоҳ барибир уларни бир кун жазога гирифтор қилгусидир. Зеро, буюк подшоҳ, оламлар султони бўлган у улуғ Зот ҳаммасини жойига қўйиб уларни қаҳри билан жазолайди.

Аслида ғоялар хавфи ядро хавфидан кучли деб бежизга айтилмаган. СССР иғво, фитна, туҳмат, аҳлоқсизлик, хоинлик, миллий зулм устида бино бўлди. У минглаб йиллик анъаналарни, аҳлоқий ва миллий қадриятларни ерпарчин қилишга уринди. “Оққан дарё оқаверади” деганларидек, халқ яна ўз ўзанига тушиб бормоқда. Бу каби ғоялар жанги греклар, араблар, мўғуллар, Чор империяси ва совет даврида амалга оширилди. Бугун ўша зарарли ҳаракатларнинг илдизлари қайтадан ҳаракатга келмасидан улардан халос бўлишимиз керак. Зеро, инсон қалби ва онгига қарши кураш бугунги куннинг энг биринчи галдаги вазифасидир.

Бу масалада биринчи галдаги вазифа тинмай ўқиш, тил ўрганиш ва дунёда рақобатбардош мутахассис даражасига эришиш, аввало она ватан тарихини ўрганиш ва уларни ҳар қандай шароитларда таниб олиш, танқидий ёндашувни шакллантиришдан иборатдир.

Шоҳиста Ўлжаева
Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube