Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎКИНЧ ВА ӮТИНЧ

ЎКИНЧ ВА ӮТИНЧ
07 Temmuz 2020 - 18:14 'да юкланди ва 839 марта ўқилди.

(Отамакон билан суҳбат)

Қачонлардир Ислом дини таянчи, улуғ саркардалар, адолатли ҳукмдорлар, илму ирфонда бетакрор асарлар битиб довруғи етти иқлимга кетган олиму фузалолар юрти бўлмиш, тупроғи жасур ва мард болалари қонига беланган муқаддас макон, қадим ва шонли Туркистоннинг қоқ маркази бӯлмиш Отамаконим!

Мен сен билан суҳбатлашмоқчиман!

Чунки сен билан суҳбатлашиш мен учун мароқли. Сенинг бағрингда менинг етти аждодим – боболарим ва момоларим мангу макон топишган. Улар Жазо кунида сенинг тупроғингдан бош кӯтарадилар. Сенинг бағрингда туриб Яратганга ҳисоб беражаклар. Шунинг учун сен мен учун қадрлисан. Эй менинг жафокаш ота юртим!

Сӯйла менга, бугун сени кимлар бошқаряпти?

Сӯйлагин, сен халқнинг ишончи сўниб, умиди пучга чиқиб, муҳаббати қаҳрга, дуоси қарғишга айланишини истаяпсанми?
Сенинг бағрингни макон тутган мард ва танти, шу билан бирга доно халқимизнинг “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” деган мақоли бор.
Сӯйла, бугун сени бошқараётганлар ӯтмишдан сабоқ олишмайдими?
Уларда улуғ аждодларимизга хос бўлган Оллоҳга ишонч, имону инсоф, омонатдорлик, халқ учун жавобгарлик, келажак учун масъулият ҳисси борми?

Уларда “Бир бошга бир ўлим” деб элимизнинг азалий эзгу мақсади – озод ва обод макон қуриш учун жасорат ва шижоат етарлими?

Улар дунёда энг меҳнатсевар, бағрикенг ва кечиримли халқимизнинг ишончини оқлайдиларми?

Улар ӯзларини мусулмон ва эътиқодли бўлган, она тили ўзбек ТИЛИ бўлмиш шу миллатнинг фарзандиман деб ҳисоблашадими?

Унда нега бу халқни бунчалар хорлашмоқда?

Нега ёлғон ваъдалар бериб чалғитишмоқда?

Нега уларнинг сӯзига ишониб, тўғри сўзни гапирган ва адолатни талаб қилган ёш ўғлонларимизни ва жасур қизларимизни руҳини синдиришмоқда?

Нега?

Эй, менинг муқаддас ота тупроғим, мана бу шеър 2010 йилда ёзган эдим.

Афсуски, бугун ҳам ёзмоқчи бӯлсам фақат шундай ёзган бўлар эдим.

Зафарга эришди яна бир карра,
“Наҳсдан бино бўлган шайтанат аҳли”.
Халқчи қолаверди ўз фикри билан
Тилида заҳрию дилида қаҳри.
Қай бир гуноҳ учун каффоратдир бу
Адолат насими эсмасму энди?
Қанақа эркинлик, кафолатдир бу,
Ҳоқонлар бузғунчи, эл-улус банди.
Токай панд егайдир имонин сотмай,.
Элим деб яшаган дарёдил мардлар.
Қолдими бу юртда сафсата сотмай
Тили ва дили бир бўлган жўмардлар?
Бўҳтону иғводан қилмасдан ҳазар,
Фитналар тўқилур, ҳукм ўқилур.
Алҳазар, алҳазар, минг бор алҳазар,
Номардлар устуну мардлар йиқилур.
Эй Худо мен ожиз бандангни афв эт,
Сенга бўлсин барча ҳамду санолар.
Адолат насимин бизга насиб эт,
Ватанда янграсин шодон наволар!

29.05.2020

Ҳасанбой Ғойиб (Hasan Goyib)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube