Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маданият вазирлиги тизимидаги коррупцион схемалар!

Маданият вазирлиги тизимидаги коррупцион схемалар!
14 Temmuz 2020 - 18:50 'да юкланди ва 1077 марта ўқилди.

Пойтахт вилоятидаги маданиятни кушандалари! Қисқа танаффусдан сўнг Маданият вазирлигидаги айрим мансабдорлар, вазирлик тасарруфидаги ташкилотлардаги нафси ҳакалак отган масъулларнинг хизмат мавқеидан фойдаланиб коррупция ва порахўрлик каби иллатларни урчитаётган ҳолатлар ҳақидаги фош қилувчи мақолаларимизни давом эттирамиз. Шундай қилиб…

Тошкент вилояти Маданият бошқармаси. Давлат ҳокимият тизимларида ишлайдиган кўпчиликка маълумки, пойтахт вилоятда азалдан коррупция ва порахўрлик бўйича қўштирноқ ичида юқори кўрсатгичлари билан машҳур. Барча соҳаларда бўлгани каби пойтахт вилоятдаги Маданият бошқармасидаги шу кеча кундуздаги аҳвол мақтанадиган эмас. Келинг бир бошдан бошласак. Тошкент вилояти Маданият бошқармаси раҳбари сифатида Мирзаев Аҳрор фаолият юритиб келмоқда.

Авваллари Оққўрғон, ҚуйиЧирчиқ туманларида Маданият бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган Аҳрор Мирзаев ўзининг “машенник” ва ўйинчилиги билан машҳур. У қайси лавозимга кўтарилган бўлмасин, унинг замирида ўзининг меҳнати, қобилияти эмас, қайсидир каттаконга узатган пораси асосий рол ўйнаб келган. Мос равишда пора эвазига лавозимни эгаллаган Ахрор Мирзаев фаолиятини одамларни қақшатиш, давлат мулкини моҳирона “камбинация”лар билан ўзлаштириш каби йўналишларда давом эттиради. Аҳрор Мирзаевнинг Тошкент вилояти Маданият бошқармаси лавозимини бугунги кунда Тошкент вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Орг.отдель) Камалов Азамат Жамалович ҳамда Вилоят ҳокимлиги Ижро аппарати гуруҳи раҳбари Шарипов Юнусхон Турсуновичларга узатган пораси эвазига (тасдиқланмаган хабарга кўра 6000$) эгаллаган.

Аҳрор Мирзаев кадрлар алмашиниву “қуруқ” бўлмаслигини жуда яхши билган ҳолда, бошқарма бошлиғи лавозимини эгаллаган кундан эътиборан тизимдаги раҳбарларни бўшатиб, ўрнига, ўзига ўхшаган салоҳиятсиз, хатто дипломи бўлмаган кадрларни раҳбарлик лавозимларига тайинлай бошлади.

Ўзбекистон Давлат Филармонияси Тошкент вилоят бўлими раҳбари қилиб, синфдош дўсти, Жасур исмли йигитни тайинлади. Оққўрғон туман Маданият бўлими бошлиғи лавозимига ҳам олий маълумотли дипломига эга бўлмаган Фарҳод исмли йигитни раҳбар қилиб қўйди. Ўрта Чирчиқ туман Маданият бўлими бошлиғи қилиб Зоҳид исмли олий маълумотга эга эмас, хатто ўрта махсус маълумоти ҳам маданият ва санъатга алоқадор бўлмаган йигитни бўлим бошлиғи қилиб тайинлаган. Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига номутахассис Санжар Тўхтаевни тайинлади.

Юқорида санаб ўтилган раҳбарларни лавозимига қўйиш ва лавозимидан озод қилиш Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда бўлиши керакли меёрий хужжатларда кўрсатилган бўлсада, Аҳрор Мирзаевга бу қоидани бузиш иш эмас. Хатто вилоят бошқармаси ўринбосари Маданият вазири томонидан лавозимга қўйилиши ва озод этилиши белгиланган бўлса ҳам, ўзига хос кўланкаси майдон “раҳбар” меёрий хужжатлар билан ҳисоблашиб ўтирмайди. Энди давлат маблағларини талон-тарож қилиш масаласига тўхталсак.

Аҳрор Мирзаев ўз ваколат доираларидан четга чиқиб, туман-шаҳар Маданият бўлимлари ва маданият марказлари учун туман-шаҳар ҳокимликларидан, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни ўзлаштириш бўйича пинхона ишларни амалга оширмоқда. Оққўрғон, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ, Тошкент, Чиноз туманлари ҳамда Янгийўл шаҳар Маданият бўлим бошлиқларига тайзиқ ўтказиб, жиҳоз ва моддий-техника учун ажратилган маблағни тендер савдоларига қўйиб, тендерда ютиб олган етказувчилардан 10-15 % миқдорида “откать” олишни талаб қилмоқда. Айрим туман-шаҳар Маданият бўлим бошлиқлари бу талаб қонунга зидлигини, тендер савдоларида инсон омили аралашмаслигини тушунтиришга уринса, уларни ўз йўриғига юрмаса ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube