Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ГЎЛ

ГЎЛ
18 Temmuz 2020 - 11:52 'да юкланди ва 834 марта ўқилди.

Касаллик гуркираган бирортда давлатда биздагидек талвасани кўрмадим. Кўрмайман ҳам. Чунки уларни телевизордан чиқиб олиб: биз коронавирусни кутиб олишга тайёрмиз (аҳмоқми булар кутиб олади, вирус ҳурматли меҳмонми сизга) дея алдашмаган. Шунчаки иссиғи чиққан одамларни касалсан, деб олиб кетиб бир-иккита таблетка бериб, иссиғини тушириб, эвазига давлат ажратган фалон миллионни жиғилдонга уриб, тағин гуллар билан бачкана томоша уюштириб кузатиб қўйишмаган. Карантин ҳудудларимиз фойдаланишга шай, ҳеч хавотир олманглар, дейишмаган. Дори-дармонларимиз етиб ортади, заҳирамиз фалон юз йилларга етади, дейишмаган.

Бор йўғи ростини айтишган:Ҳурматли ҳамюртлар, тан оламиз қўлимиздан ҳеч иш келмаяпти, шунинг учун ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Дунёнинг энг ривожланган давлатлари шундай деди. Аммо бизникилар – ҳеч қўрқманг, бизда ҳамма шароит бор, биз тайёрмиз! Офарин!

Кулгилиси, қўлингиздан ҳеч бало келмаслигини билиб туриб нега халқни алдайсиз? Биров мажбурладими ё?
Зўрлаган тақдирда ҳам бу вазиятда алдаб бўладими?
Ҳали ҳам рўйи рост тан олишгани йўқ қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини.
Бу уятли гап эмас. Ҳар томонлама ривожланишнинг зирвасига чиққан мамлакатлар очиқ айтиб турибди-ку. Ё тиббиётимиз Америка, Германия, Япония, Ҳиндистонникидан баландми?

Ёлғон ахборот тарқатмасдан, бошидаёқ вазият қалтислигини очиқ айтишганида халқ бунчалик жазавага тушиб қолмас эди. Давлату унинг ҳар балога даво топажак тиббиётидан кўп нарса кутмай, ўзини ҳар қандай ҳолатга тайёрлаб борарди.

Вируснинг ўта енгил тури кириб келган бошида Ўзбекистонга. Ўшанда юқори ҳозиргидек аҳвол чатоқ бўлишини англамаган. Вазиятдан фойдаланиб ўликнинг кафанини ечиб сотадиганлар пул қилди. Англаганда ҳеч бўлмаса, тиббий жиҳозларни кўпайтириб, тиббиёт ходимларининг ойлигини ошириб, хуллас қўлидан келганча ёрдам қиларди. Баъзи давлат раҳбарлари шифокорларга мукофот пули ажратиш учун ўз ойлигидан вос кечишибди. Эшитишимча бизда баъзи жойларда ойлик ҳам берилмаган, натижада шифокор қочиб кетган.

Сенаторлар, вазирлар, депутатлар, яна ким ким амалдорлар, сиз ойликсиз ҳам яшай оласиз! Ҳеч қандай солиқ тўламайсиз энг муҳими! Ҳеч бўлмаганда бир-икки ойлик мўянангиздан кўз юмиб, бемалол беш ўнта, балки йигирмата тез ёрдам машинасини сотиб ололасиз. Балки ўша ойликларни тўплаб, чет элдан керакли жиҳозлар келтириш мумкиндир. Ҳайрия қилинган миллардларга нимадир олинганига кўзимиз етмайди. Ҳайрия қачонки тўғридан тўғри халқ қўлига етиб борса ўзини оқлайди.

Кейин вазиятнинг оғирлашаётганига халқни айбдор қилишни бас қилинг! Озгина ақли бор одам бунақа аҳмоқона хулоса бермайди! Сиз ҳамма шароитларингиз бўла туриб қанчалик қўрқаётган бўлсангиз, ҳеч қандай имконияти бўлмаган оддий одамлар сиздан беш баттар қўрқишяпди. Лекин улар саккиз, йигирма миллион ойлик оладиган сенатор, вазир, ҳоким, фалонча эмас. Етти пуштига етарли бойлик ҳам ғамлаб қўймаган. Пул топиши, оиласини боқиши керак. Уйда ётиб ейишни ким истамайди ахир? Яқинда бир амалдор чиқиб, икки ярим миллион ойликка бемалол битта оилани тебратса бўлади, дея ҳайқирганди. Марҳамат, ўша муҳтарам зот айтганидек, икки ярим миллиондан ортиқ фойдангизни халққа улашинг! Ҳар бирингиз! Қарабсизки, масала ҳал. Шахсан мен ҳам сиздан ойига икки ярим миллион (камида) олиб тургач, жииимгина ўтираман уйда.

Йўқ, ҳеч тушунмайман, сизни алдашингиз учун зўрлайдиларми атай?
Мана, Соғликни Сақлаш Вазирлигининг ёлғони ҳаммаёқни дабдала қилди. Энди бу ёлғон тўсатдан офатнинг кучийши ва шароит қилинмагани учун очилиб қолди. Йўқса биров билмасди. Бошқа соҳаларни тасаввур қилаверинг. Инсон ҳаёти билан боғлиқ соҳа қулоққа лағмон илиб юргач, бошқа исталган соҳа… Одамларимиз гўлда минг қилса ҳам. Ўлиб кетса ҳам чидайди.

Майли, нариги дунё, жаннат ва дўзах бўлмаганда ҳам, мен шу очкўз, иккиюзламачи, ялтоқ, ёлғончи, ўз қорни учун миллионлаб одамни бир туки қилт этмай алдайдиганлар билан қабрда бўлса ҳам юзлашишни истардим.

Қизиқ, улар нимага бунчалик эътиқод қиладилар?
Ўлиб,чириб, йўқ бўлиб кетадилар-ку эртами индин!

Жонтемир Жондор
Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube