Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ТИТАНИК

ТИТАНИК
20 Temmuz 2020 - 11:28 'да юкланди ва 733 марта ўқилди.

Сал олдин бир ҳамшира опа куйиб-пишиб гапирган видеони қўйгандим. Унда айтилишича оддий одамлар вирусга анализ топшира олишмаяпти. Фақат мелиса, ҳокимлик ходимлари хуллас “катталар”. Сурхондарё ҳокими йўллар ёпиқ, шифохоналар бутунлай тўлиб тошган вазиятда қандай қилиб бир кечада Тошкентга келиб даволанишни бошлаганига ақлимиз лол эди. Масалани жавобини ҳамшира опамиз очиб берди.

Ҳаммамиз севиб кўрган ТИТАНИК филмини бир эсланг. Фақат кема айзберкка урилгандан кейинги ҳолатни эсланг. Ҳамма талвасада. Жон талвасасида. Қайиқлар жуда кам. Буни устига нозир ҳайқиради:

–Аёллар ва болалар келсин!

Бизнинг мамлакат ҳам ўша кемадек. Вазият чатоқ. Захирани эээнг ожиз, энг муҳтожларга сарфлаш учун буйруқ берилган юқоридан. Фақат буйруқ берилган, текширилмаган. Лекин…

Қайиқ ёнига бойвучча амакилар келиб, нозир чўнтагига мўмай пул тиқиб қайиққа ўтиришади. Нозир ўзи ҳам чўкишини билади, лекин пулни олади. Ҳатто аёл кийимини кийиб олган эркаклар ҳам бўлади кадрда. Жон шириин.

Бизда ҳам жараён худди шундай кечаётганини ҳамшира опа рўйи-рост очиқладилар. Ахир ўша порани олаётганлар ўзлари ҳам хавф остида эканликларини билишади-ку!

Халқ бор йўғи ишчи куч. Қирилиб кетгани билан яна кўпайиб олаверади, деб ўйлашса керак.

МЕНИ ҲАЙРОН ҚОЛДИРАЁТГАНИ ШУ КАБИ РАСВО, ВИЖДОНГА ТЕГАР ИФЛОСЛИКЛАРНИ КЎРА ТУРИБ, КАТТА КАТТА ЁЗУВЧИ-ШОИРЛАРИМИЗ НЕГА ЖИМ? УЮШМА НЕГА ЖИМ? ВАТАНИМ, МИЛЛАТИМ, ХАЛҚИМ, ҲАР КУНИМ БАЙРАМ САН БИЛАН, ДЕБ БЎЙИНБОҒИНИ СЕЛКИЛЛАТИБ ЮРГАН ХАЛҚ ШОИРЛАРИ КУЧИНГИЗНИ КЎРСАТИНГ!

Вазиятга баҳо беринг! Ижодкор миссиясини тўла бажаринг. Чиқарган тўртта китобингиз билан ит ҳам эслаб қолмайди сизни, ишонинг!

Одамларни қийналаётганини кўра туриб, қандай уйингизда жиииим оилавий овқатланиб, ҳар сонияда қўлингизни дезенфекция қилиб телевизор томоша қилиииб ётишингиз мумкин? Ижодкорда ғужур, ҳамият бўлади. Шунақа пайтда ўртага чиқмаса, қўпол бўлсаям н… керак бошқа пайтда кўксига уриб ватаааан, ватаааан, деб кариллагани.

Халқ томонда туриб ҳукуматдан талаб қилинг ҳақиқатни!

Осмонга учган нархларни туширишни талаб қилинг!

Шундай оғир вазиятда халқ ризқини, давлат бюджетини еганларни ўртага чиқариб, одамлар орасида шавқатсизларча жазолашни, еганини қустиришни талаб қилинг!

Ишини эплолмай, мансабини сувистемол қилаётганларни бўшатишни талаб қилинг!

Давлат ишида ишламайдиган аҳолига ёрдам пули берилишини талаб қилинг!

Илтимос, жим ўтирманг. Минг даҳо, Навоийдан зўр бўлмайсизми, шунақа вазиятда писиб ётибсизми, кечирасизу бир тийнсиз. Одамлар эсидан чиқариб юборади деб ўйламанг. Шахсан ўзим номма-ном эслаб қоламан!

Амалдор, сиёсатчиларга ишонмай қўйди халқ. Сизга эргашсинлар, йўл бошланг. Қўшша-қўшша китоб ёзгич доно АДИБЛАР. Қўрқманг, агарки, ботирлигингиз учун ўлдиришса ҳам асарларингиз билан топмаган ҳурмат, шуҳрат ва абадиятга эришасиз.

ТИТАНИК капитанининг мардлигини эсланг. Воҳ!
Сиз қайиқларга биринчи бўлиб тушиб оладиган хезалаклардан эмассиз, шундай эмасми?

Ўтинаман, фақат жим турманг.

Жонтемир Жондор

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube