Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЯҚИН ТАРИХИМИЗДАГИ ШАРАФ ВА ШАРМАНДАЛИК

ЯҚИН ТАРИХИМИЗДАГИ ШАРАФ ВА ШАРМАНДАЛИК
28 Temmuz 2020 - 17:10 'да юкланди ва 1158 марта ўқилди.

(Туркистон хонликларининг разолати, бекларининг дирояти хақида)

1866 йил январ ойининг охирида Черняев Жиззахга юриш бошлайди. Аммо 8-9 минг кишилик шаҳар ҳимоялашиларининг кўрсатган қаршилиги туфайли у орқага чекинишга мажбур бўлади. 1866 йил март ойида Черняев Петербургга чақириб олинади, унинг ўрнига генерал Романовский юборилади. Тошкентга ёрдам учун юборилган Бухоро амирининг 100 минг кишилик кўшини билан генерал Романовский қўмондонлигидаги Чор Россияси қўшинлари ўртасида 8 майда Эржарда бўлган жангда рус қўшинлари ғалаба қозонади. 24 майда рус аскарлари Хўжандда ҳам ғалабага эришадилар. Август ойида Романовский Тошкент, Хўжанд ва Чирчиқорти ўлкасини Россияга қўшиб олиш тўғрисида кўрсатма беради. Бухоро амири билан музокараларда келиша олмагач, Романовский 2 октябрда Бухоро амирлигига қарашли Ўратепа қалъасини, 18 октябрда эса

Жиззахни босиб олади. Жиззах учун жанг ғоятда даҳшатли бўлган. Тарихчи олим Ҳамид Зиёевнинг ёзишича бу жанг давомида “…тўкилган одам қони бамисоли ариқ сувига ўхшаб оққан”. Романовский 1866 йил 19 октябрда Ҳарбий вазирга ёзган телеграммасида Бухоро амирининг Сирдарё водийсидаги сўнгги таянчи, беш кунлик қамалдан сўнг 18 октябр соат 12 да зарб билан эгалланди. Ҳимоячилардан оз қисми қутилиб қолади, холос. Кўплари ҳалок бўлади ёки асир олинади. “26 байроқ, 53 қурол ва жуда кўп бойликлар қўлга туширилади. Бизнинг йўқотишимиз, худонинг иродаси билан 100 кишидан камроқ бўлди, шу жумладан тўрт офитер яраланди”. Генерал Романовский Жиззах учун бўлган жангда камида 6 минг киши ўлдирилганлиги ва 2 минг кишининг асир олинганлигини ёзган эди. Қизиғи шундаки, Бухоро амири рус қўшинларига қарши биргаликда жанг қилишни Қўқон хони Худоёрхонга таклиф қилганда у турли важ-карсонларни баҳона қилиб бу ишга бош қўшмайди. Амирлик қўшинлари Ҳўжанд ва Жиззахда енгилгач, Худоёрхон рус босқинчи генерали Романовскийга табрик телеграммаси юборади. Бу телеграммада биз қуйидаги шармандали жумлаларни ўқиймиз: “Оқ подшо билан дўстликни сақлаб, турли баҳоналар билан Қўқондан чиқмадим ва ўз Чегараларимни сақлаш учун 35 минг қўшинни тўплаб Шайтонмузгарда турдим. Шундан сўнг Ҳўжандда турган амир ўз қўшини ва бошлиғини олиб шаҳарни мутлақо бўш қолдирганлигини эшитдим; бу ҳақдаги хабарни билиб ўз қўшиним ва артеллериям билан орқага қайтдим ва агар мен Оқ подшо билан дўстликни истамаганимда мен қўшиним билан Шайтонмузгардан қайтмасданоқ, Ҳўжандга кирар эдим ва бунинг оқибатида Бухоро амири билан кучли рақиб бўлур эдим. Аллоҳ ёрдамида Сиз Ҳўжандни забт этдингиз, буни эшитиб, илгариги дўстликни мустаҳкамлаш учун Сизни ғалаба билан табриклайман”.

1867 йил 14 июнда чор ҳукумати босиб олган жойларда фавқулодда Туркистон генерал-губернаторлиги тузилади. Инженер-генерал К.П.Кауфман бош қилиб тайинланган бу губернаторликнинг маркази Тошкент бўлиб унинг таркибига Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ҳам кирган эди. К.П.Кауфман подшо Александр II дан катта ваколатлар битилган “Олтин ёрлиқ“ олади. У мустақил равишда уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш ва бошқа ҳуқуқларга эга эди. Шу боис Туркистон халқи К.П.Кауфманни “Ярим подшо” деб атаган.

Туркистон генерал-губернатори К.П.Кауфман ўзи ҳукмронлик қилаётган ҳудудларда рус давлати мавқеини мустаҳкамлаш ва Туркистон ўлкасидаги қонли фожеаларни К.П. Кауфман ниқоблаш мақсадида бир гуруҳ маҳаллий сотқин табақа вакилларини Ўрта ҳукумат билан келишган ҳолда Петербургга юборишга қарор қилади. Бу вакиллар асосан рус давлатига содиқ, рус қўшинларига ҳар томонлама ёрдам берган кишилардан ташкил топган эди. Вакиллар рўйхатига Шайх-ул-Ислом Носир мулла Исоқ (Туркистон шаҳридан), Қози Мирза Талашпан (Чимкентдан), оқсоқол Амин Суни Шайхов (Иқон қишлоғидан), Дуглат қабиласининг бийи маёр Худойберган (Авлиёотадан), қора қирғиз қабиласининг бийи Байтиқ Канап (Авлиёотадан), Саидазимбой Муҳаммадбоэв (Тошкентдан), Эшонхон Имомхонов (Тошкентдан), қозикалон Юсуфҳўжа Абдуллаҳўжаев (Ҳўжанддан), оқсоқол Абдуқаффор Саримсоқов (Жиззахдан) ва бошқалар киритилган эдилар. 1867 йил март ойида Петербургга етиб келган Туркистон вакилларини энг олий даражада иззат-икром билан кутиб олинади. Улар тузилган режага асосан ҳукумат нозирликларида, салтанат саройида, Эрмитажда, халқ кутубхонасида, музейларда, фанлар Академиясида, зоология боғида; Петропавловск қалъасида, фабрика ва заводларда, савдо биржаси, магазинларда, театр ва циркда, касалхоналарда, салтанат боғида (Царское село) ва бошқа диққатга сазовор жойларда бўладилар. Бундай “меҳмондўстлик” нинг бош мақсади Россия давлатининг қудратини намойиш қилишдан иборат эди. Туркистон вакилларини ҳатто подшо Александр II нинг ўзи қабул қилади. Улар “олий ҳазратга” гўё Туркистон аҳолисининг рус давлати тобелигига олинганлигидан бахтиёрлигини, мангу содиқлигини изҳор этувчи мактубни топширганлар. Бу мактубга Тошкент, Туркистон, Ҳўжанд, Чимкент ва бошқа жойларнинг катталаридан 59 киши имзо чекишга мажбур бўлган эдилар.

Ана шу тариқа чор ма`мурлари Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги аҳоли гўё ўз ихтиёри ва истаги билан рус давлати фуқаролигига “ўтган”лигини жаҳонга намойиш қилишга уринган эди. Туркистонда эса қонли ва қирғинбарот урушни давом эттиради. Жумладан 1867 йил 7 июнда рус аскарлари Жиззах ва Самарқанд ўртасида жойлашган Янгиқўрғонда 25 минг кишилик Бухоро қўшини ва халқ кўнгилларини тор-мор келтиради.

1868 йил 1 майда Самарқанд остонасидаги Чўпонота тепалигида шиддатли ва беаёв жанг бўлади. 2 майда Самарқанд шаҳри таслим бўлишдан ўзга чорани топмайди. Бухоро амири Музаффархон бу хабарни эшитгач, шу даражада даҳшатга тушдики, жаҳл устида бу “шум хабар”ни келтирган хабарчини осиб ўлдиришга фармон беради. Амирнинг чорасиз ва иложсиз васвасаси аста-секин йиғига айланади. У “худо мени Самарқанддан марҳум қилгандан кўра жонимни олгани яхши эди”, деб оҳ-фиғон чекади. Чунки Соҳибқирон Амир Темурнинг пойтахтини ғайридинлар босиб олиши жуда катта йўқотиш эдики, бу воқеа бутун ислом дунёсида кучли акс садо берди. Амир Музаффарнинг халқи ўртасида обрўси тушиб Саид Музаффархон кетади. Халқ ғазабга келади. Айниқса амирнинг чор ҳукумати билан сулҳ тузишга мойиллиги вазиятни жуда кескинлаштиради. Халқ амирдан урушни давом эттиришни талаб қилиб қўзғолон кўтаради. Қўзғолон маркази Чўли Малик эди. Қўзғолончилар албатта, сўйил, найза ва шунинг сингари оддий нарсалар билан қуролланган эдилар. Амир Музаффар қўзғолонни бутун Зарафшон водийсига тарқалиб кетишидан қўрқиб уни тезда бостирди-да, дарҳол беклар билан кенгаш ўтказади. Унда сулҳ тузиш ёки урушни давом эттириш масаласи муҳокама қилинади. Кенгашда биринчи бўлиб сўз олган лашкарбоши Усмонбек бундай дейди: “Хонликнинг халқи урушни давом эттиришни талаб этаётган бир пайтда кофирларга контрибутсия (товон) тўлагандан кўра бир томчи қон қолгунча курашиш афзалроқдир”. Бу фикрни кенгаш қатнашчилари якдиллик билан қўллаб-қувватладилар. Музаффар барча кучларини жамлаб, Самарқандни қайтариб олишга киришади1. 15 минг отлиқ, 6 минг пийода ва 14 та тўпли Бухоро қўшини Зирабулоқ тепалигига келиб ўрнашади. Қўшинни руҳлантириш ва ғалабага чорлаш ниятида амир Музаффар уларга қуйидагича мурожаат қилади: “Содиқ мусулмон фуқаролари! Сизларнинг заҳматларингиз учун раҳмат, сизларни ишонтирамизки, ғалаба биз томонда бўлғай. Самарқанд ва Каттақўрғоннинг қўлдан кетиши биз учун унчалик катта йўқотиш эмас. Биз темурийлар авлодимиз, биз ўз еримизни қандай қилиб қайтариб олишни кўрсатиб қўямиз. Мусулмонлар!

Мен динимиз ва Ватанимиз учун мусулмон аҳлининг қаҳрамонона жанг қилишини кофирлар кўз ўнгида намоён этишингизга умид қиламан. Халқ биздан ғалаба кутаяпти, у жангдан сўнг сизларни қарши олганида дин ва Ватан ҳимояси учун курашган ва еримизни кофирлардан тозалаганлар, деб айтсин. Зирабулоқ жанг майдонида ҳалок бўлганлар шарафига шонли йодгорлик ўрнатилади. Мусулмонлар! Туркистон генерал-губернатори талаб қилаётган 125 минг тилла (500 минг сўм) совға сифатида сизларга берилади. Ишончим комилки, сизлар менинг умидларимни рўёбга чиқариб, самарқандликлар тўнидаги қора доғни ювасизлар. Мусулмонлар, Сизларга зафар ёр бўлсин!”. Ушбу мурожаат тўплар овози остида ўқиб эшиттирилади. 1868 йил 2 июнда генерал К.П.Кауфман қўмондонлигидаги қўшин ва ҳимоячилар ўртасида жанг бошланади.

Бухоролик мудофаачилар “Олинглар, олинглар, ахир!…” дейишганча душманга қарши ҳужум қиладилар. Аммо кўп талофат кўриб мағлубиятга учрайдилар. Бу хабар халқ ғазабини баттар кучайтиради. Амир қўрқиб Қизилқум тарафга қочиб кетади. Самарқандда чоризмга қарши халқ қўзғолони бошланади. Юрт ҳимоясига шаҳар атрофидаги қишлоқ ва овуллардан минглаб кишилар келиб қўшилади.

Найманлар, қорақалпоқлар, хитой-қипчоқлар, қирқ жузлар ва бошқа қабилалар Жўрабек ва Бобобек бошчилигида Шаҳрисабздан келаётган 20 минг кишилик қўшин қасоскорларга қўшилиб, Самарқанддаги қўзғолончилар сафини тўлдиради. Натижада Самарқанд чоризмга қарши умумхалқ курашининг ўшоғига айланади. Бир неча минг кишилик қўзғолончилар шаҳар қаласида ўрнашган чор қўшинини қуршаб олиб жангга киришади. Аммо Шаҳрисабз беклари чор қўшинларига ёрдамчи кучлар келаётганидан хабар топиб, Самарқандни ташлаб чиқади. К.П.Кауфман Зирабулоқ яқинида Бухоро амирлиги қўшинларини тор-мор келтириб, тезлик билан Самарқандга қайтади. 8 июнда у Самарқандни тўплардан ёппасига ўққа тутишга ва шаҳарни батамом ёқиб юборишга буйруқ беради. 9 июнда Самарқандда фожеали қирғин бошланади. Қирғин уч кун давом этади. Юзлаб одамлар ҳеч қандай сўроқсиз, терговсиз отиб ташланади.

Самарқанддаги қўзғолон якунларига кўра унинг бошлиқларидан 19 киши ўлимга ва 19 киши Сибирга умрбод сургунга ҳукм қилинади. Бунинг устига, қўзғолончиларнинг аксарияти эса жангу-жадалнинг ўзидаёқ қирилиб кетади. Чор қўшинларидан 275 киши ўлдирилди ва ярадор бўлади. Бошқа жойларда босқинчилар бунчалик кўп талофат кўрмаган эди. Шунинг учун генерал К.П.Кауфман “Самарқанд қаласидаги талофатни жуда катта йўқотиш”, деб баҳолайди. Бу вақтда амир Музаффарнинг обрў ва мавқеи тобора тушиб, тахтда зўрға илиниб турарди. Амир Карманага келиб, ўз амалдорлари иштирокидаги кенгашда чор ҳукумат билан сулҳ тузишдан бўлак чора қолмаганини ма`лум қилиб: “Эндиликда барча қўшин ва қурол-аслаҳаларни, тўпларни оқ подшоҳга топшириб, менга Маккага ҳажга боришга рухсат берилишини ундан сўрайман. Сезиб турибманки, менинг ўлимим яқин, тақдирим ва ҳаётим халқнинг қўлида” деб айтишни ўзига эп кўрганди.

1868 йилнинг 23 июнида амир Музаффарнинг элчилари Самарқандга К.П.Кауфман ҳузурига келиб, сулҳ тузишга розилик билдиради. Сулҳга кўра Самарқанд, Каттақўрғон ва Зарафшон дарёсининг юқори қисми хонликнингдан ажратиб олиниб, Руссия таркибига киритилади. Амир товон сифатида 500 минг сўм тилла пул тўлашга ва ҳорижий мамлакатлар билан мустақил равишда алоқа ўрнатмасликка розилик беради. Шунингдек Руссия савдогарларига хонликнинг тасарруфида бемалол савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишга ҳамда карвонсаройлар қуришга ижозат этилади. Улар тўлайдиган бож миқдори бухороликлар тўлайдигандан ошмаслиги керак эди. Хуллас, шартнома тузилганидан сўнг Бухоро амири урушни расман тўҳтатиб, ўрис давлатига тобелигини тан олди. Бу эса ватанпарвар, ҳур фикрли одамларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлади. Хатто амирнинг ўғли Абдумалик Катта тўра ва бир неча нуфузли беклар бирлашиб, Музаффархон ва чоризм истилочиларига қарши курашни давом эттиради.

Улар амирнинг тахтдан маҳрум этилганини элон қилиб, Шаҳрисабз ва Китобда катта куч тўплайди. Китоб ва Шаҳрисабз беклари Жўрабек ва Бобобек Катта тўрани хон деб элон қиладилар. Натижада амир Музаффархоннинг аҳволи ниҳоятда оғирлашади. Ота-бола қўшинлари ўртасида Самарқанд яқинидаги Жом қишлоғида содир бўлган жангда амир сарбозлари енгилади.

1868 йилнинг кузида Бухоро амири Музаффар ўзига қарши кўтарилган қўзғолонни бостириш учун генерал-губернатор номига мактуб йўллайди. Кауфман бу мактубдан шуни англадики, амирнинг ўғли Абдумалик отасига қарши қўзғолон кўтариб, Қарши атрофида катта куч тўплаган. Китоб беги Жўрабек Шаҳрисабз ҳокими Бобобек ва Султон Содиқ Кенисаров отрядлари шаҳзода армияси таянчлари экан.

Ўшанда Самарқанд округи бошлиғи, генерал-маёр Абрамов бу уч отряд бошлиқларидан энг ҳавфлиси Содиқ Кенисаров эканини айтган.

Чор қўшинларига қарши илгарилари ҳам бир неча бор қаҳрамонлик мўжизаларини кўрсатиб жанг қилган Султон Содиқ Кенисаров 1868 йилда Бухоро амири қўшини сафида Кауфманга қарши курашади. Зирабулоқдаги жангда амир қўшинлари билан қочганида, Содиқ ўз йигитлари билан жанг майдонида қолади. Кейин у Кауфман билан сулҳ тузган амирга қарши кўтарилган қўзғолонга қўшилиб, Китоб беги Жўрабек ва Шаҳрисабз беги Бобобек сарбозлари сафидан жой олади.

Кауфман бундай ҳавфли душманларга қарши тажрибали генерали Абрамовни юборади. Қўзғолончилар Қарши остонасида ўрис қўшинидан енгилиб, турли томонларга тарқаб кетади. Жўрабек ва Бобобек Шаҳрисабз ва Китобга қочади.

1870 йил 14 августда Китоб шаҳри шиддат билан қўлга олингач, Жўрабек ва Бобобек Қашқар томон йўл оладилар. Улар Маҳрам остоналаридаги Қўқон сарбозлари томонидан ҳибсга олинади ва Худоёрхон амри билан Кауфманга топширилади. Генерал Кауфман эса уларни ўз хизматига олиб ўрис қўшини зобитлари унвонини беради.
Султон Содиқ эса Қизилқум орқали Хива хонлиги ҳудудига ўтиб кетади. Бухоро амири Кауфман билан тузилган сулҳ шартномасига кўра Самарқанд ҳамда Каттақўрғондан ажрабгина қолмай, ўзининг сиёсий мустақиллигидан ҳам маҳрум бўлади. Бухоро амири рус салтанатининг вассалига айланиб, мамлакат Россия салтанати қарамлигидаги юртга-ярим мустамлака аҳволига тушиб қолади.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube